Рўзадор ҳолда ғусл қилиш мумкинми?

Seshanba10:40


Рўзадор поклик мақсадида ғусл қилса ёки
кун иссиғида салқинланиш учун ҳўл
латтага ўранса ҳам унинг рўзаси
очилмайди. Ҳанафийлар наздида бу иш
макруҳ эмас. Оиша ва Умму Салама
розийаллоҳу анҳумолардан ривоят
қилинади: “Биз Расулуллоҳ саллаллоҳу
алайҳи ва саллам эҳтилом бўлмасдан
жунуб ҳолларида тонг оттириб, кейин ғусл
қилиб, кейин рўзани давом эттирганларига
гувоҳ бўлганмиз” (Бухорий ва Муслим
ривояти).
Ривоят қилинишича, Ибн Аббос
розийаллоҳу анҳу Рамазон ойида рўзадор
ҳолида ҳамомга кирган.
Демак, рўзадор ҳолда ғусл қилиш мумкин.
Аммо сувга шўнғиб чўмилиш ҳақида
бундай деб бўлмайди. Сабаби сув
ҳавзалари, бассейн кабиларда чўмилганда
қулоқ ва оғиздан сув кириб кетиш хавфи
бор. Шу сабаб уламолар рўзадор ҳолида
сувга шўнғиб чўмилиш мумкин эмаслигини
таъкидлашган.
Рўза пайтида ғусл қилганда баданнинг сув
кириб кетиш эҳтимоли бўлган жойларини
қуруқ сочиқ билан яхшилаб артиш керак.
Жумладан, орқа аврат жойини қуритиш
талаб этилади. Бўлмаса, бу ердан баданга
сув кириб кетиши мумкин.

Рамазон ойида жинсий алоқа қилиш

Seshanba10:37


Савол: ассалому алайкум. Рамазон ойида
эр-хотин рўза тутмаган бўлса, кундузи ҳам
жинсий алоқа қилса бўладими ёки бу ишни
кечқурун қилиш керакми?
Жавоб: ва алайкумус салом. Рамазон
ойида рўза тутмаган одамнинг қайси
вақтда жинсий алоқа қилишининг фарқи
йўқ. У ўз никоҳидаги аёл билан жинсий
алоқа қилгани учун эмас, балки рўза
тутмагани учун гуноҳкор бўлади. Аслида
қодир бўлган одам Рамазон ойида рўза
тутмаслиги мутлақо мумкин эмас. Сабаби
бу фарз рўза бўлиб, тута олмаганлар
беморликдан соғайгач қазо рўзасини тутиб
берадилар. Бирон узр сабабли рўза
тутмаганлар, Рамазон ойи, қолаверса
мусулмонлар ҳурмати юзасидан ошкора
ҳолда еб-ичишдан сақланишлари афзал.
Демак, Рамазон ойида соғлом одам фарз
рўзани тутиши керак. Рўза тутмасдан
никоҳидаги аёл билан кундузи жинсий
алоқа қилса, фақат рўза тутмагани учун
гуноҳкор бўлади. Рўза тутган киши
Рамазоннинг тунларида ўз жуфти ҳалоли
билан муомала қилиши жоиз.
Лекин шуни ҳам эслатиб ўтиш лозим,
рўзадор одамнинг Рамазон кундузида
қасдан жинсий алоқа қилиши мумкин
эмас. Уламолар бу ишнинг ҳаромлигига
иттифоқ қилишган. Сабаби бу билан рўза
бузилиб, унинг қазоси ва каффоратини
адо қилиш вожиб бўлади. Бунда маний
тўкилиши ёки тўкилмаслиги, аёлнинг олди
ёки ҳаром бўлса ҳам орқа йўлига
қўшилишнинг фарқи йўқ. Бунда ... Читать дальше »

Рўзадор уйқусида жунуб бўлиб қолса, нима бўлади?

Seshanba10:36


Савол: ассалому алайкум! Рўзадор одам
ухлаётганда туш кўриб, уйғонганда маний
чиққанини билса, нима қилади? Рўзаси
очиладими?
Жавоб: ва алайкумус салом. Рамазон
ойида рўзадор ҳолатида жунуб бўлиш
ҳукми китобларда баён қилинган.
ﻋَﻦْ ﻋَﺎﺋِﺸَﺔَ ﺯَﻭْﺝِ ﺍﻟﻨَّﺒِﻲِّ ﺻَﻠَّﻰ ﺍﻟﻠﻪُ ﻋَﻠَﻴْﻪِ ﻭَﺳَﻠَّﻢَ ﻗَﺎﻟَﺖْ : ﻗَﺪْ ﻛَﺎﻥَ
ﺭَﺳُﻮﻝُ ﺍﻟﻠﻪِ ﺻَﻠَّﻰ ﺍﻟﻠﻪُ ﻋَﻠَﻴْﻪِ ﻭَﺳَﻠَّﻢَ ﻳُﺪْﺭِﻛُﻪُ ﺍﻟْﻔَﺠْﺮُ ﻓِﻲ ﺭَﻣَﻀَﺎﻥَ
ﻭَﻫُﻮَ ﺟُﻨُﺐٌ ﻣِﻦْ ﻏَﻴْﺮِ ﺣُﻠُﻢٍ ﻓَﻴَﻐْﺘَﺴِﻞُ ﻭَﻳَﺼُﻮﻡُ . ﺭَﻭَﺍﻩُ ﺍﻟْﺒُﺨَﺎﺭِﻱُّ
ﻭَﻣُﺴْﻠِﻢٌ ﻭَﺍﻟﻠَّﻔْﻆُ ﻟَﻪُ ﻭَﺍﺑْﻦُ ﺣِﺒَّﺎﻥَ.
Набий соллаллоҳу алайҳи ва салламнинг
завжалари Оиша розияллоҳу анҳодан
ривоят қилинади: “Расулуллоҳ соллаллоҳу
алайҳи ва саллам баъзи вақтларда
Рамазонда эҳтиломсиз (жимоъ сабабидан)
жунуб ҳолатда тонг оттирар, кейин ғусл
қилиб, рўза тутишда давом
этардилар” (Бухорий, Муслим, ва Ибн
Ҳиббон ривояти. Ривоят лафзи Муслимга
тегишли).
Демак, Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва
саллам баъзи вақтларда кечаси жимоъ
қилиб, ғусл қилишни тонг отгунича
кечиктирар эдилар. Шу билан бирга
жунубликлари у зотга рўза тутишга халал
бермасди. Тонг отганидан кейин ғусл
қилардилар.
Имом Қуртубий айтади: “Бу ривоятдан
икки хил фойда олинади. Биринчиси, у зот
Рамазонда жимоъ қилиб, рухсат эканини
баён қилиш учун ғуслни тонг отгандан
кейинги вақтга кечиктирар эдилар.
... Читать дальше »

Ойнага қараб, ўзига оро бериш гуноҳми?

Shanba09:53


Ассалому алайкум, қори ака.
Соғлиғингиз яхшими? Аллоҳ таоло,
ўтказаётган диний
мавъизаларингиздан рози бўлсин!
Сизга берадиган саволим шундан
иборат: ойнага кўп қараш
гуноҳми? Бу ҳақида суюкли
Пайғамбаримиз Муҳаммад
соллаллоҳу алайҳи ва салламдан
ҳадис ворид бўлганми?
Жавобингиз учун олдиндан
раҳмат! Аллоҳ илмингизни янада
зиёда этсин!

Ва алайкум aссалом. Аллоҳ
гўзалдир, гўзалликни яхши кўради.
Ойнага қараб, ташқи кўринишини
тўғрилашнинг ҳеч қандай ёмон
жойи йўқ. Али розияллоҳу анҳудан
ривоят қилинишича,
Пайғамбаримиз соллаллоҳу
алайҳи ва саллам ойнага
қарасалар, “Барча мақтовлар
Аллоҳга хос! Ё Аллоҳ, шаклу
шамойилимни чиройли
яратганингдек, хулқимни ҳам
гўзал қил!” деб дуо қилар эдилар.
(Ибн Сунний ривояти).
Демак, мўмин банда ойнага
қараб, либоси ва сочини тузатса
бўлади. Лекин бунда ҳам меъёрни
унутмаслик керак. Ҳуда-беҳудага
ойнага қарайвериш, ойна олдида
соатлар вақтини бекор кетказиш
яхши эмас. Валлоҳу аълам!

Ғуслни кечиктириш жоизми?

Shanba09:48


Савол:
Ассалому алайкум Қори ака!
Мен Самарқанд шаҳри Ургут
туманиданман. Ёшим 33 да.
Аёлим билан қўшилгандан сўнг
тезда ғусл қилиш шартми? Мен
тунда ишлайман. Кундузи
уйдаман. Шу иш бўлгандан кейин
ҳовлига чиқиб, ғусл қилишни
иложи бўлмай қолади. Жавоб учун
олдиндан раҳмат!

Жавоб:
Ва алайкумус салом. Абдуллоҳ
ибн Абу Қайсдан ривоят қилинади:
“Мен Оишадан Расулуллоҳ
соллаллоҳу алайҳи ва саллам
витрлари ҳақида сўрадим”, (деб
ҳадисни зикр қилди). Сўнгра мен:
“Жунубликдан қандай ғусл
қилардилар, ухлашдан олдин ғусл
қилардилар ёки ғусл қилишдан
олдин ухлардиларми?” деб
сўрадим. Шунда у: “У зот
буларнинг ҳаммасини қилардилар.
Баъзида ғусл қилиб, сўнгра ухлар,
баъзида эса таҳорат қилиб, кейин
ухлардилар”, деди. Мен:
“Ишлардан кенглик қилган Аллоҳ
ҳамдга энг муносиб Зотдир!”
дедим” (Муслим, Термизий, Ибн
Хузайма ва Ҳоким ривояти).
Жунубликдан кейин иложи
борича тезроқ ғусл қилишга
ҳаракат қилиш керак. Аммо ҳар
доим ҳам бунинг иложи
бўлавермайди. Жунубликдан
кейин ухлаш, таом ейиш, ичимлик
ичишга тўғри келиб қолиши
мумкин. Исломда кенглик
юзасидан бундай ҳолатларда
рухсат жорий қилинган. Бунинг
учун таҳорат қилиб олиш керак.
Бу ривоятда айтилишича,
Расулуллоҳ соллаллоҳ ... Читать дальше »

Бева аёл эҳтиёжи қандай қондирилади?

Shanba09:39


Савол:
Ассалому алайкум. Саволим
бор эди. Мисол учун бир аёлнинг
эри 36 ёшида вафот этди. У аёл
бир ўзи уч фарзандини
келажагини ўйлаб, турмуш
қилмади. Фарзандларини ўқкитди,
турмушга берди, уйлантирди.
Неваралари бор. Энди ёши
улғайганда ёлғизлиги билиниб,
турмушга чиққиси келаяпти.
Ёшлигида турмуш қилиши
кераклигини айтишганида
кўнмаганига афсусланаяпти.
Жинсий алоқани организми
хоҳлаяпти. Нима маслаҳат
берасиз?

Жавоб:
Бисмиллаҳир роҳманир
роҳийм! Эркак бўлсин, аёл бўлсин,
унинг жинсий хоҳишини
қондиришнинг шаръий никоҳдан
бошқа ҳалол йўли йўқ. Расулуллоҳ
соллаллоҳу алайҳи ва саллам
никоҳга қодир бўлмаган
йигитларга рўза тутишни тавсия
этганлар. Лекин бу бутун умр
эмас, вақтинча – никоҳга қодир
бўлгунга қадар қўлланадиган усул.
Демак, сиз айтган истак
фақат никоҳ йўли билан
қондирилади. Бунинг бошқача
усуллари борлигини билмайман.
Валлоҳу аълам!

Пайғамбаримизнинг замонавий илм фойдали деб топган 10 та одатлари

Chorshanba01:35


Муқаддас Ислом дини анъаналарига кўра,
пайғамбаримиз Муҳаммад алайҳиссалом
Яратганнинг ҳабиби, севгилиси, яратилган
бутун инсониятнинг ва бошқа махлуқотнинг
ҳар тарафлама энг юксагидир.

Пайғамбаримиз (алайҳиссалом)нинг
одатлари, айтган сўзлари ва етказган
хабарларига асрлар оша мусулмон халқлари
томонидан турмуш тарзининг муҳим
қоидалари, намунаси сифатида амал қилиб
келинмоқда.

Бу амаллар инсонларга нафақат маънавий-
ахлоқий, шунингдек жисмоний наф
келтирмоқдаки, уларнинг соғлик ва
саломатлигимиздаги ўрни халқаро илм аҳли,
замонамизнинг етук олимлари томонидан
ҳайрат билан эътироф этилмоқда. Қуйида
эътиборингизга Пайғамбаримиз
(алайҳиссалом)нинг илм-фан эътироф этган
10 та фазилат ва одатларини баён қиламиз.


1. Эрта турмоқлик:


Пайғамбаримиз (алайҳиссалом) эрта ётиб,
азонда, Бомдод намози вақтида уйғонишни
одат қилганлар. Бугунги илм ҳам эрта
туриш кун ва ҳаётнинг самарали ўтишини,
бу инсонни руҳий ва жисмоний
саломатлигига фойдали эканини эътироф
этди.

Ҳар куни 15 дақиқа олдин уйғониш ҳам бир
ойда анча-мунча фойдали иш билан машғул
бўлиш учун замин яратади. Бугун жаҳониннг
энг бадавлат инсонлари ҳам
муваффақиятлари сирини эрта туриш билан
изоҳлашмоқда.

2. Камроқ емоқлик:

... Читать дальше »

ҲАЁСИЗЛИК ХОРЛИК КЕЛТИРАДИ!

Chorshanba02:10


Бу аёлни ҳизматдан қайтаётганда кўп
учратаман. 40 ёшларга борган бу аёлни
кўрганлар 50 ошган бўлса керак деб
ўйлайди. У ҳар куни 14 ёшга етганига
қарамай, оёқ-қўллари ривожланмаган, ақли
заиф боласини юқори қаватдан пастга олиб
тушиб, тоза ҳавода айлантириб юради. У
билан бир оз суҳбатлашгим келди.
Аёл билан бир-икки марта ҳамсуҳбат
бўлганимиздан сўнг, ўзи ҳақида ҳикоя қилиб
берди. Исми Нигина экан: “Ота-онам
ишламагани сабабли 14 ёшимдан бошлаб,
уларни боқиш мажбурияти елкамга тушди.
Ҳаёсизлик кўчасига кириб кетдим... .
Гоҳида ўзимдан ирганардим, баъзида
қалбим афсус-надомат юки остида
эзиларди. Шундақа дамларда:
“Тирикчиликнинг айби йўқ”, деган сўз
таскин берарди менга.

Ҳар куни кечки пайт, пардозланиб,
эътиборни жалб қиладиган ҳарир
либосларини кийиб овга чиқардим. Бора-
бора бундай енгилгина ҳаёт тарзига кўникиб
ҳам кетдим. Ёш эдим, чиройим ҳам бор
эди. Шунга кўра ҳаридорлар, доимий
мижозлар ҳам бор эди. Бу орада бир неча
бор ҳомиладор бўлдим. Улардан осонгина
юз ўгирдим, олдириб ташладим.
Бироқ вақт ўтиши билан атрофимдаги
мижозлар сафи сийраклашди. Ишим ҳам
аввалгидек эмас эди. Шунда яна ҳомиладор
эканимни билиб қолдим. Шу болани туғиб
катта қиламан, ҳалол яшайман, деган
қарорга келдим Тўққиз ой кўтариб юриб уни
дунёга келтирдим. ... Читать дальше »

Барвақт никоҳдаги хатар

Yakshanba07:42


Қишлоқда яшайман. Кутубхоначи бўлиб
ишлайман. Икки ўғил, уч нафар қизимни
хўжайиним билан биргаликда
тарбияламоқдамиз. Тўғриси, уларни уйлаш,
турмушга берши ташвишлари анча
тинкамизни қуритди. Авваллари, ота-
боболаримиз дуркунлашиб қолган қизни
телпаклари билан бир уриб, агар
йиқилмаса, «етилибди» дея эрга беришган
экан. Айрим момоларимиз 11-14 ёшларида
мажбуран эрга тегишганини айтиишди.
Кишининг ақли лол қолади.
Ҳозирги кунда совчилар назари мактабнинг
юқори синф қизларига қаратилган. Улар
мактабни тугатиб улгурмасданоқ,
унаштириб қўйилади. Гоҳида эса саккиз-
тўққизни битирган қизлар мактабдан
чиқариб олиниб, кўп ўтмай узатиб
юборилади. Қонунда қизлар 17 ёшдан
турмушга чиқиши мумкинлиги кўрсатилган
бўлса-да, буни бузувчилар истаганча
топилмоқда. Айримлар балогатга тўлиқ
етмаган қизларининг ҳужжатларини
сохталаштириб «катталаштираётган»
бўлсалар, баъзилар эса никоҳ ўқитиб қўйиш
билан кифояланишмоқда, холос.
Ачинарлиси шундаки, буни бартараф
этишга бош бўлиши лозим бўлган кимсалар,
аксинча, «ҳайбаракаллачи» сифатида
тўйхона тўридан ўрин олиб, уларга бахт
тилашмоқда. Бундайларнинг замонавий
шиори: «Қизинг бўлса, тезда узат, кутул
балосидан...»
Совчилар «онаси ўпмаган қиз»ни
қидирсалар, бўлгуси куёвлар «кўча
кўрмаганлар»ни топиш илинжид ... Читать дальше »

Лаззатли азиятлар

Yakshanba07:31


Табиатда ҳар қандай жонзот ҳам жуфти
ҳалолга муҳтож қилиб яратилган бўлиб,
уларнинг жинсий муносабатлари зурриёт
пайдо этишдек шарафли бурчни
таъминлашга йўналтирилган. Бироқ жинсий
яқинлик бениҳоя лаззатли ҳисларни туйиш
билан кечганлиги учун ҳам бу нозик
муомала аксарият ҳолларда зурриёт
қолдириш мақсадидан холи тарзда ҳам
амалга оширилаверилади. Зеро, бу интим
туйғулар сарчашмаси ҳинд
мутафаккирлари таъкидлаб ўтганларидек
"... муҳаббат чўққиси ва мурод-мақсадга
етишиш бўлиб, қалб, ақлу идрок ва
вужуднинг жамланиб лаззат топиши"дан
иборат бўлади.
Аллоҳ таоло олий тафаккур соҳиби
одамзотнинг ўзга жонзотлардан фарқли
ўлароқ фақат ўз жуфти ҳалоли
висолидангина лаззат топмоқлигини
мақбул йўл билган. Охирги пайтларга келиб,
"шаҳват қули" бўлиб қолган кимсаларда
жинсий йўл орқали юқувчи
касалликларнинг 25 дан зиёд хавфли
турлари аниқланаётганлигига, шунингдек,
асримиз вабоси — СПИДнинг даҳшатли
кўланкаси ҳаётимизга тобора чуқурроқ
суқилиб кираёт-ганлигига асосий сабаб ҳам
Аллоҳ буюрган ушбу қонуниятнинг
топталаётганлигидир.
"Ҳаё имондандур". Ушбу ҳадисда
оламжаҳон маъно ва ҳикмат мавжудлиги
шубҳасиз. Зеро, ҳаё ва ибони унутган ҳар
қандай юрт аҳлининг ҳалокат жарига
қулаши муқаррар.
Маълумингизким, динимиз гуноҳларнинг
улкан ва кичик ... Читать дальше »

Ҳайз гигиенаси ва жинсий муносабат

Juma01:10


— Баъзи Оврўполик мутахассислар ўз
китобларида ҳайз жараёнида аёл билан
муносабатда бўлишни ташвиқ этаётирлар.
Бу фикрлар илмий жиҳатдан нечозлик
асосланган?
— Аввало бу борада муқаддас Қуръони
Каримнинг «Бақара» сураси 222-оятида
қуйидагича амр этилган: «Сизлардан ҳайз
ҳақида сўрайдилар. Айтинг: «У кўнгилсиз-
нопок нарсадир. Бас, ҳайз пайтида
аёлларингиздан четланингиз ва то
покланмагунларича уларга яцинлашмангиз!
Пок бўлганларидан кейин уларга Аллоҳ
буюрган тарафдан келингиз».
Замонавий табобатимиз муқаддас китобда
келтирилган юқоридаги фикрни тўлиқ
қўллаб-қувватлайди. Зеро, ҳайз пайтида
жинсий алоқа қилиш кўплаб нохушлик ва
дардларни келтириб чиқаради.Чунки, ушбу
пайтда бачадон йўлининг очиқлиги, аёл
вужудидаги вақтинча заифликлар
касаллик чақирувчи микробларнинг
ичкарига кетиб қолиши учун қулайлик
туғдиради. Тўғри, айрим аёлларда ҳайз
пайтидаги гормонал ўзгаришлар туфайли
жинсий алоқага кучли иштиёқ пайдо
бўлиши кузатилади. Аммо бу пайтда
жинсий алоқада бўлиш эркак кишида ҳам
яллиғланишлар келтириб чиқариши боис
хатарлидир.
— Ҳақиқий муслим ёш келин-куёвлар
доноларнинг яна қайси ўгитларигариоя
қилишлари мацсадга мувофиқ
ҳисобланади?
— «Бақара» сурасининг 223-оятида:
«Хотинлар зироатгоҳингиздир. Бас,
зироатгоҳингизга хоҳлаган ... Читать дальше »

Муслима аёлнинг асосий 10 қоидаси

Shanba00:05


Дунёда турмуш ўртоғининг доимий
муҳаббатига сазовор бўлишни
истамайдиган аёл бўлмаса керак. Чунки
бахтнинг асосий мезони ҳам эр-хотин
ўртасидаги ўзаро меҳр-муҳаббатдир.
Қолаверса, икки дунё саодатига
эришмоқчи бўлган солиҳа аёл, биринчи
галда, эрининг юксак муҳаббатини
қозонмоғи лозим. Ана шу бахтдан
умидвор ҳар бир солиҳанинг асосий 10
қоидани билиши эса нур устига нур.
1. Ўз эрингиз учун жозибали бўлинг!
Аллоҳ Таоло барча аёлларни ўз эрлари
учун пардоз-андоз қилишга, доим гўзал,
покиза ва ораста бўлиб юришни буюрган.
Аллоҳ амр этганидек эрингиз юрагини
забт этиш учун ўз чиройингизни ишга
солинг!
2. Яхши кайфият билан қаршиланг!
Тасаввур қилинг, эрингиз ишдан қайтди:
саранжом-саришта уй, ширин калом,
яхши кайфият билан кулиб қарши олган
гўзал аёли, у севиб истеъмол қиладиган
мазали таомлар, озода фарзандлар.
Шунда ҳам эрингизда салбий муносабат
кузатилармикан?!
3. Жаннатдаги аёлларни ўрганиб чиқинг
ва уларга тақлид қилинг.
Қуръони Каримда битилишича,
Жаннатдаги аёллар ипак матоли
кўйлаклар кийган, йирик қора кўзли,
эрлари учун қўшиқлар куйловчи ва
ҳаказо сифатларга эга. Сиз ҳам турмуш
ўртоғингиз учун нафис ипак матолардан
тикилган кўйлаклар кийинг, кўзингизни
йирикроқ кўрсатувчи қора қаламдан
фойдаланинг, эрингиз учун қўшиқлар ... Читать дальше »

Қайноналарга айтарларим...

Juma23:59


Келинига ўз қизидек яхши муомала
қиладиган қайноналар жамиятимизда
кўплаб топилади. Улар ўз келинларини
асраб-авайлайди, эҳтиёт қилади.
Келиннинг қилаётган ишларидан айб
ахтармай, аксинча анча-мунча
камчиликлардан кўз юмади, ўзларини
худди билмаган кимсага солади.
Келиннинг ҳар бир хатти-ҳаракатини
кузатиб, уларга босим ўтказмайди, балки
уларни ўз ҳолига қўяди. Улар келин ҳам
омонат эканини ҳис қилади. Бундай
қайноналар таҳсинга сазовордир.
Афсуски, жамиятимизда ўз ҳаддини
билмайдиган, келинга нисбатан зулм
ўтказадиган қайноналар ҳам оз эмас.
Ундайлар қайнона-келин ўртасидаги
муомала маданиятини билмайди. Улар
худди бозордан жория сотиб олгандек,
келинга муомала қилишади. Улар
келинни ҳамма ишларни қилишга
мажбур, хато қилишга эса ҳаққи йўқ, деб
ўйлайди. У чизган чизиғимдан
чиқмаслиги керак, деб тушунишади.
Ҳатто келинига унинг уйидан куёвтўрани
йўқлаш учун юборилган буюмлар, емак-
ичмакларга қараб баҳо беришади. Бу
ғоят ачинарли ҳолдир. Қанчадан-қанча
ёш оилаларнинг ажралиб кетишларига ўз
ҳақ-ҳуқуқини билмаган қайноналар
сабаб бўлмоқда. Улар арзимаган хато-
камчиликлардан жанжал чиқариб,
келинини ҳайдашдан ор қилмайди.
Аслида, уларнинг ўзи “қайнона” деган
номга мутлақо лойиқ эмасдирлар.
Келин-куёв ўзаро бир-бирлари билан тил
то ... Читать дальше »

СУННАТ, НАБАВИЙ ТАБОБАТ ВА ЗАМОНАВИЙ МЕДИЦИНА

Juma23:37


Ушбу мақола Қуръони карим ва
Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва саллам
суннатлари билан медицина, биология,
химия ва бошқа тиббий фанларнинг бир-
бири билан чамбарчас боғлиқлиги
ҳақидадир.
Медицинада шахсий гигиена деб аталувчи
тушунча мавжуд. Шахсий гигиена ҳар бир
кишининг ўзига ва ёшига боғлиқ бўлиб,
ақлий ва жисмоний меҳнатни тўғри йўлга
қўйиш, жисмоний тарбия билан
шуғулланиш, овқатни вақтида ейиш, ухлаш,
меҳнат ва дам олишни тўғри
уюштиришдан иборат. Бунда бадан,
кийим-кечак, кўрпа-тўшак, турар-жой,
овқат тайёрлаш гигиенаси, яъни
покизаликка катта эътибор бериш керак.
Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва саллам
ҳадиси шарифларида эса “поклик
иймондандир”, “пок бўлинглар, чунки
поклик Исломдир”, яъни поклик инсонни
иймонга чақиради ва иймон ўз эгаси
билан жаннатда бирга бўлади, деб
марҳамат қилинган. Шахсий гигиенанинг
биринчи талабларидан бири, баданни тоза
тутишдир. Маълум бўлишича, ёғ безлари
бир ҳафтада тери остига 100-300 грамм
ёғ, тери безлари эса 3,5-7 литргача тер
ишлаб чиқарар экан. Шунинг учун киши
камида ҳафтада бир марта ҳаммом қабул
қилиши ва мунтазам ювиниб туриши
лозим. Акс ҳолда баданнинг
микроорганизмларга қарши курашиш ва
ҳимояланиш функцияси сусайиб, ҳар хил
йирингли яра-чақалар пайдо бўлади.
Ҳар жума куни ғусл қилиш су ... Читать дальше »

Nima qilsak zurriyodlarimiz namozda qoim bo'ladilar ???

Seshanba23:54


~ Нима к,илсак зурриётларимиз намозда баркамол бу'ладилар.?...
Муслимадан маслахат...
.... ~ "12 ёшли к,изимга намоз у'к,ишни у'ргатсамда, у намозга шошилмас эди.. Мени зу'рлашим билан базу'р намозни адо к,илар эди. Бир куни азон овози янгради... К,изимга намоз у'к,ишлигини эслатдим.
.... ~ су'нгра к,изалог'им жойнамозни ту'шади~ю, намоз у'к,имади. Мени билдирмастан кузатганимни сезмаган к,изимдан су'радим:...
.... ~ "намоз у'к,идингми.?...
.... ~ у... "ха у'к,идим" ~деди...
мен, жахлга эрк бериб, к,изимни юзига бир шапалок, уриб юбордим...
.... ~ мен кечу, кундуз у'йлана бошладим..
"нега фарзандим бундек.?... нима к,илсам ибодатда к,оим бу'лади.... к,ачон у'зи намозга шошилади?"... саволларни чегараси йук эди ва Аллохга кечалари йиглаб дуо к,илиб уларни хидояти ва инсофини су'рар эдим...
.... ~ бир куни дугонамни уйига мехмонга бордим... Бирок, азон овози янгради.... фарзандлари хамма ишини ташлаб ибодатга шошила бошладилар. Мен у холни ку'риб хайратландим ва дугонамдан аста су'радим..
.... ~ "фарзандларингга к,андек тарбия бердингки, ибодатга бунчалар шошилишади.?"...
Шунда дугонам шундек деди:..
.... ~ "мен турмушга узатилишимдан аввал, менга онам бир дуони у'ргатганлар. У дуони хожанг(эр) билан бирга доим у'к,иб, Аллохдан фарзанд су'ранглар... Хомила пайдо бу'лмай туриб, пайдо бу'лгандан су'нг ва тугилгандан кейин хам дойимий шу дуони тилдан к,у'йма деганлар...
.... ~ мен у дуони ни ... Читать дальше »

Никоҳнинг биринчи кечасида қилинадиган амаллар

Seshanba00:26


Никоҳли
ҳаётни
бошлаш
арафасида
инсонда
ҳис-
ҳаяжон
бўлади,
қалби
бир
олам
орзу-
истаклар билан тўлиб-тошади. Бундай
пайтда қилинадиган ҳар бир иш,
айтиладиган ҳар бир сўз умр бўйи
хотирада муҳрланиб қолади. Шу сабаб
бўлса керак, одамлар бунга алоҳида
аҳамият беришади. Шу маънода,
никоҳнинг биринчи кечасида
қилинадиган айрим ишлар хусусидаги
шариатимиз кўрсатмаларини баён
этамиз.
Куёв келиннинг олдига илк бор
кираётганида, хурсанд ҳолда бўлиши,
уйга очиқ чеҳра билан кириб келиши,
келинга мулойимлик билан муомала
қилиши тавсия этилади. Чунки, келин
ҳаяжонланади, ҳадиксирайди, бегона
уйда ўзини ноқулай ҳис этиши мумкин.
Куёвнинг гўзал муомаласи келинни мана
шундай ноқулай ҳолатдан чиқаради,
ўрталарида илиқлик пайдо бўлади.
Куёв “бисмиллаҳ” деб ўнг оёқ билан
салом бериб уйга киради. Кейин
келиннинг пешонасига қўлини қўйиб,
мана бу дуони ўқийди.
ﺍﻟﻠَّﻬُﻢَّ ﺇِﻧِّﻲ ﺃَﺳْﺄَﻟُﻚَ ﺧَﻴْﺮَﻫَﺎ ﻭَﺧَﻴْﺮَ ﻣَﺎ ﺟَﺒَﻠْﺘَﻬَﺎ ﻋَﻠَﻴْﻪِ ﻭَﺃَﻋُﻮﺫُ ﺑِﻚَ ﻣِﻦْ
ﺷَﺮِّﻫَﺎ ﻭَﻣِﻦْ ﺷَﺮِّ ﻣَﺎ ﺟَﺒَﻠْﺘَﻬَﺎ ﻋَﻠَﻴْﻪِ .
Дуонинг ўқилиши: “Аллоҳумма, инний
асъалука хойраҳаа ва хойра маа
жабалтаҳаа ъалайҳ, ва аъувзу бика мин
шарриҳаа ва мин шарри маа
жабалтаҳаа ъалайҳ”.
Дуонинг маъноси: “Эй Аллоҳ! Сендан
аёлимнинг я ... Читать дальше »

“Онамни дейми ёки хотинимни?!”

Seshanba00:14


Ассалому алайкум. Илтимос, бир
масалада ёрдам берсангиз! Менинг онам
74 га кирдилар. Лекин ёнларида уларга
қарайдиган ҳеч ким йўқ. Шунинг учун
мен улар билан яшаяпман. Турмуш
ўртоғим бор. Онамни десам, турмуш
ўртоғим қолиб кетяпти, ёримни десам,
онам ёлғизлар. Икки ўт орасидаман! Мен
шунақа вазиятда кимни танлашим
керак? Илтимос, маслаҳат беринг!

Жавоб:
Ва алайкум ассалом. Сиз онангизга
яхшилик қилинг! Онангизга яхшилик
қилинг! Ва яна онангизга яхшилик
қилинг! Унутманг, мўминлар ичида энг
яхшилари аҳли оиласига яхши
муносабатда бўлганларидир. Расули
акрам соллаллоҳу алайҳи ва саллам
оилаларига энг гўзал муомала қилувчи
инсон эдилар. Шундай экан, иккала
тарафга адолат қилинг, онангизга
биринчи галда яхшилик қилинг,
хизматларида бўлинг. Қолаверса,
аёлингиз ҳақларини ҳам унутиб қўйманг.

“Онамни дейми ёки хотинимни?!”

Seshanba00:07


Ассалому алайкум. Илтимос, бир
масалада ёрдам берсангиз! Менинг онам
74 га кирдилар. Лекин ёнларида уларга
қарайдиган ҳеч ким йўқ. Шунинг учун
мен улар билан яшаяпман. Турмуш
ўртоғим бор. Онамни десам, турмуш
ўртоғим қолиб кетяпти, ёримни десам,
онам ёлғизлар. Икки ўт орасидаман! Мен
шунақа вазиятда кимни танлашим
керак? Илтимос, маслаҳат беринг!

Жавоб:
Ва алайкум ассалом. Сиз онангизга
яхшилик қилинг! Онангизга яхшилик
қилинг! Ва яна онангизга яхшилик
қилинг! Унутманг, мўминлар ичида энг
яхшилари аҳли оиласига яхши
муносабатда бўлганларидир. Расули
акрам соллаллоҳу алайҳи ва саллам
оилаларига энг гўзал муомала қилувчи
инсон эдилар. Шундай экан, иккала
тарафга адолат қилинг, онангизга
биринчи галда яхшилик қилинг,
хизматларида бўлинг. Қолаверса,
аёлингиз ҳақларини ҳам унутиб қўйманг.

Жинсий алоқа пайтида ҳимоя воситаси (призерватив) дан фойдаланишнинг ҳукми қандай?

Seshanba00:04


Савол:
Ассалому алайкум. Агар бола боқишга
шароити бўлса, ҳомиладан сақланиш
мумкин эмас деб эшитганман. Ҳозир
болам 8 ойлик. Биз эр-хотин ўзимиз
ёлғиз яшаймиз. Иккинчи болани боқишга
шароитимиз бўлса ҳам, лекин кучимиз
етмайди. Ҳали ёш оиламиз. Биринчи
фарзандим 2-3 ёш бўлгунча шунга
мажбурмиз. Тиббиётда ҳам бунга рухсат
этилган. Шу сабабдан, ҳомиладан
сақланиш мақсадида ҳимоя воситаси
(призерватив) дан фойдаланамиз.
Шундай қилиш мумкинми??

Жавоб:
Ва алайкум ассалом. Наслни чеклаш ва
уни тартибга солиш ўртасида фарқ бор.
Ҳеч қандай узрсиз ҳолда наслни
бутунлай чеклаш (фарзанд кўришни
хоҳламаслик, бола дунёга келишига
тўсқинлик қилиш) жоиз эмас. Бироқ
маълум шартларга кўра, наслни
тартибга солишга рухсат берилган. Яъни,
ҳолат наслни тартибга солишни тақозо
этса, бу иш жоиз саналади. Жобир
розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади:
“Биз Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва
саллам замонларида, Қуръон нозил
бўлиб турган бир вақтда азл
қилардик” (Бухорий ривояти).
Маълумот ўрнида айтиб ўтамиз,
жинсий алоқа сўнггида манийни аёл
фаржидан ташқарига тўкиш “азл қилиш”
дейилади. Валлоҳу аълам!

Аёлга эрининг исмини айтиб чақириш мумкинми?

Chorshanba00:34


Савол: Турмуш ўртоғимни исмларини айтиб
чақиришим уят ҳисобланадими?
Жавоб: Ота-онани, шунингдек, аёлга эрини
исмини айтиб чақиришнинг макруҳлиги
китобларимизда кўрсатилган. Ҳурмат
англатувчи сўзлар билан мурожаат қилиш
мусулмон кишига муносибдир. Баланд
овозда чақириш ҳам ярамайди. Аста ёнига
бориб таъзим билан «бегим» ёки
«хўжайин» дейиш керак.

1 2 3 ... 7 8 »
Eng ko'p o'qilganlar
Материалов за текущий период нет.
Homiladorlik Taqvimi
Saytdan izlash
So'rovnoma
Saytning yangi ko'rinishi yoqdimi ?
Всего ответов: 3
Saytga Kirish

Hisobot


Reklama