БИР ҲАФТА УЙ БЕКАСИ

Chorshanba00:27


Бу «даҳшатли» воқеа уйланганимнинг бешинчи йили содир бўлди. Олис шаҳарнинг кўп қаватли уйларидан бирида жойлашган квартирамга кириб келдим. Хотиним пишириб кетган бир қозон овқат (уч-тўрт кун ейди, деган-да), устига сочиқ ёпиб қўйилган чойнак. Биламан, дастурхонда юмшоқ нон, печенье, шакар ва конфетлар. Буларни тайёрламай жони нечта?! Жимжит хоналарга бир-бир кўз ташлаб чиқдим-да, дастурхон олдига келдим.

Биринчи кун

Бу куннинг оғирлиги билинмади. Қозондаги овқатдан ичишим учун коса ва чўмични ахтараётиб, бироз асабийлашдим. Косани кўринарли жойга қўйиб кетмайдими, қаерда туришини қаёқдан биламан?! Чой совиган экан. Шуниси яхши... Кейин эса тўшак солишга ҳам эриниб, телевизор томоша қилган жойимда ухлаб қолдим. Тушимда хотинимдан ғазабландим: «Меҳмонга кетишга бало бормиди?! Энди ким овқат қилади-ю, ким дастурхонни йиғиштиради?..»

Иккинчи кун

Эрталаб овқатни иситадиган одам йўқлиги таъбимни хира қилди, совуқ ҳолда ичдим. Чой дамлашга эриниб, водопровод сувини симириб қўя қолдим... Ишга кетдим. Кечқурун яна ўша овқат кутиб турарди. Битта тоза коса қолган экан, ўшанга овқат қуйдим. Бироқ аллақандай ҳид ва ёқимсиз таъм иштаҳамни бўғди. Ачиган шекилли, чиқинди челакка тўкиб ташладим. Қуруқ чой тополмаганим учун бир стакан қайноқ сувга шакар солиб ичдим. Печеньеларни еб тугатиб, конфет сўриб, кино томоша қилдим. Илк бор хотинимнинг меҳнати ҳақида ўйладим. Ё тавба, шакарли қайноқ сув тайёрлаб, печенье егун ... Читать дальше »

ТИББИЙ КЎРИКСИЗ НИКОҲ МЕНГА ҚИММАТГА ТУШДИ!

Chorshanba00:00


Бўлажак турмуш ўртоғим билан атиги икки маротаба кўришдим. Биринчиси ўз уйида, яна бири кафеда. Уйида унча кўп сўзламади. Кафеда ҳам жуда кам сўзлади. У мени тинглар, баъзида секин кулиб қўяр эди. Шу вақтда нима десам қандай шарт қўйсам, у рози бўлди. Ўйлаб қолдим: шундай қизлар ҳам бор экан, нима десам рози бўлаяпти. Онам айтган 4 та қизлар ичида у таклифларимга, шартларимга рози бўлар эди. Бир дона акам, бирдона синглим бор, уларни ҳурматини жойига қўйишингиз керак. Улар мени жигарим... Отам-онам ва уларни ҳамиша авайлайсиз. Ўзингизни оилангизни қандай қадрласангиз, бизнинг оила ҳам улардек қадрли бўлади, дедим. У ҳамма гапимга хўп дерди. Мени эшитаяптими, мени гапларимга яхшилаб аҳамият бераяптими деб ўйлаб қолардим.
Шу куни кечроқ бўлажак турмуш ўртоғимнинг амакиси мен билан учрашмоқчи бўлди. У билан кўришдим гаплашдим. Қўни-қўшнилардан мени суриштирганлари, улар мен ҳақимда ёмон гаплар гапирмаганини айтди. Адашмасам қайнотамнинг укаси билан бир соатларча сухбатлашдик. Сухбат охирида жияним бироз эркароқ сал маҳкамроқ турасиз деди. Бу гапни мен яхшиликга йўйдимда хоп деб жавоб бердим.
Тиббий кўрикдан ўтиш вақтимиз бўлажак турмуш ўртоғимнинг акаси қўнғироқ қилиб, тўйга оз вақт қолгани, тиббий кўрикни пул билан ҳам тўғирлаш мумкинлиги, бу тез бўлиши ва мени ишимга халақит бермаслигини айтди. Ростадан ҳам мен тўй харажатлари учун яхшироқ ишлашим керак эди. Ҳуллас, тиббий кўрикни пул билан тўғриладик.
Тўй бўлди.Орадан 3 кун вақт ўтди. Турмуш ўртоғим уй ич ... Читать дальше »

​“БИРОВНИНГ ЭРИДАН БОШҚА НИМАНГИЗ БОР?”

Juma01:18


Яқинда таҳририятга қўнғироқ қилган аёл, ҳаёти айримларга сабоқ бўлиши мумкинлигини айтди. — Фақат исмимни ошкор этмайсиз, ҳарҳолда виждонимни бутунлай ютмаганман, — деди Гулнора (исми ўзгартирилган). — Оила қурганимизга беш йил бўлгач, фарзандсизлик туфайли турмушим бузилди. Шифокорлар иккалангиз ҳам соппа-соғсиз, балки бошқа турмуш қурсангиз фарзандли бўлиб кетишинглар мумкин дейишди. Шу гапдан кейин эрим ажрашишга дарров рози бўла қолди. Аввалига оилам бузилганидан қаттиқ куйиндим, лекин ишга чиққанимдан кейин дардим бироз ариди. Катта бир компаниянинг реклама бўлимида кичкина лавозимни эгаллаган бўлсам-да, ишим ўзимга ёқарди. Ҳар хил одамлар билан учрашаман, реклама бериш учун турли ташкилотларга бораман. Учрашувлар, семинарларда қатнашиш жону дилим, ишқилиб уйда ўтирмасам бўлгани. Секин-аста дид билан кийиниш, турли одамлар билан муомала қилиш, тадбирларда ўзимни тутишни ўргандим. Шундай тадбирларнинг бирида Аъло ака билан танишиб қолдим. Қирқ беш ёшлардаги, келишган, гап-сўзлари мулоҳазали бу одамнинг ўз бизнеси бўлиб, бадавлат ва уддабуронлиги шундоққина билиниб турарди. Маҳсулотимизни реклама қилиш учун ўзимни ўққа-чўққа уриб юрганимни зимдан кузатиб турган экан.

  • Жуда чаққон, жонкуяр ходим экансиз, қани эди меникилар ҳам шунақа бўлишса... — деди у мулойим жилмайиб.
  • Анчадан буён шу гапни сенга айтолмай юргандим. Фарзандли бўлсак, қани эди... — деди у энтикиб.
  • Сиз билан алоҳида гаплашсам бўладими, Гулнорахон? — деди аёл.
  • ... Читать дальше »

  • АЛДА(Н)ГАН ҚИЗЛАР ҚИСМАТИ

    Payshanba23:54


    Охирги пайтлар ўзимни қаригандек ҳис қилаяпман. Йўқ-йўқ, бу гапимдан мени сочларига оқ тушиб, юзларига ажин соя солаётган 30-40 ёшлар деб ўйламанг, бор-йўғи 25 ёшдаман. Ўқиган бўлсангиз, Бальзакнинг “Сағри тери тилсими”даги қаҳрамоннинг бир куни бир йилдек жуда тез қариб кетади-ку, худди шундай. Касбимиз тақозоси билан кўча-куйда, одамлар орасида кўп бўлишга тўғри келади. Авваллари беэътибор эканманми ё ростдан ҳам кейин ўзгариб кетишдими, гул-гул қизларимизда тиконни ҳам хижолат қилгучи иллатлар кўзга тез-тез ташланмоқда. Мени “қаритаётган” сабаблар ҳам шундан...

    Биз вояга етаётган пайтларда қизлар учун уят саналган кўпгина хатти-ҳаракатлар, муомала ўша ёшдаги ҳозирги қизларга табиий экани менга ғалати туюлади. У-ер бу ердан қизларнинг йигитлар билан қочиб кетгани, яширин никоҳ ўқитиб олгани, ҳатто 18 ёшга кирмасидан ҳомиладор бўлиб қолгани... Бундай салбий ҳолатлар аввал ҳам бўлган, дерсиз. Тўғри, аммо бизнинг даврда (бундай дейиш бироз кулгили, аммо айнан шундай) йигит ва қиз ўртасидаги муносабат ҳеч қачон кўз-кўз қилиниб, “асли шундай бўлиши керак” ёки “севишиш гуноҳми?”, “нима қилибди?” каби сурбетлик, беандишалик, ор-номуссизлик билан намойиш қилинмасди. Бир эмас, бир неча бор таҳририятимизга қўнғироқ қилган ёш-ёш жувонларнинг ҳаётдан дарс берувчи “сабоқ”ларини тинглаб, тўғриси ёқа ушлагинг келади. Уларга бу ҳаётий “ҳақиқатлар”ни ота-онаси ўргатаяптими, ундай бўлмаса, улар кимдан ранг олаяпти?!

    Қизлархон исмли мухлисимизнинг қўнғироғи ан ... Читать дальше »

    Eng ko'p o'qilganlar
    Материалов за текущий период нет.
    Homiladorlik Taqvimi
    Saytdan izlash
    So'rovnoma
    Saytning yangi ko'rinishi yoqdimi ?
    Всего ответов: 3
    Saytga Kirish

    Hisobot


    Reklama