Bolalarning jinsiy tarbiyasi

Seshanba23:14


Farzandingizni kattalar hayoti va kattalar munosabatlariga o‘rgatish haqida hech o‘ylab ko‘rganmisiz? Ehtimol, qizingiz yoki o‘g‘lingiz «Bolalar qayerdan olinadi?» kabi savol bergan bo‘lsa, nima deb javob berishni bilmay o‘zingizni yo‘qotib qo‘ygan hol ham bo‘lgandir?

Bolalarning jinsiy tarbiyasi avvalambor oilada olib borilishi zarur. Buni hammamiz anglab yetmog‘imiz darkor. Biroq qanday qilib? Axir har bir savolga javobni turlicha talqin qilish va tushuntirish mumkin. Bolaga esa faqat maqbulini tanlash joiz. Jinsiy ta’limdan boxabar ota-ona murakkab pedagogik vaziyatlardan mustaqil ravishda oson chiqib ketishadi. Ota-ona o‘g‘liga yoki qiziga erkaklar va ayollarning o‘zaro munosabatlari bilan bog‘liq vaziyatlarni tushunarli va oson tushuntirib berishi bolaning jinsiy jihatdan to‘g‘ri shakllanishi, o‘z majburiyatlarini tushunishi, o‘zini qanday tutish lozimligini anglashiga ko‘maklashadi.

Xo‘sh, qiz yoki o‘g‘ilni tarbiyalashda oldingizga qanday maqsadlar qo‘yasiz? Har bir ota-ona qizi yumshoq, g‘amxo‘r, ziyrak ayol bo‘lib voyaga yetishi, katta bo‘lganida farzandlariga mehribon bo‘lishini, o‘g‘il esa otasi va onasi, bo‘lajak oilasining tayanchi, qo‘rqmas, kuchli va maqsadga erishuvchan bo‘lishini istaydi.
Farzandining boshqa jinsga taalluqli inson bilan munosabatlari qanday kechayotgani haqida qachon o‘ylay boshlaysiz? Odatda bolalar o‘smirlik yoshini urib qo‘yganida. Demak, bolalarning muomala ko‘nikmalari eng jadal rivojlanadigan maktabgacha ... Читать дальше »

ОЛИМЛАР БОЛАГА НИМА УЧУН БАҚИРМАСЛИК КЕРАКЛИГИНИ АНИҚЛАШДИ

Payshanba02:25


Агар доимий равишда
болага бақирилса, бу
жиддий оқибатларга
олиб келиши мумкин, бу
эса унинг жисмоний
ҳолатига таъсир қилади
ва ҳатто семиришга олиб
келиши мумкин. Бундай
хулосага Айовалик
олимлар келишди.
Тадқиқот натижалари
тўғрисида Fox News
ёзади.

"Тарбия жараёнидаги
қўполлик саломатликда
жиддий жисмоний
муаммоларни келтириб
чиқаради", — дейди
тадқиқот муаллифи Томас
Шофилд.
Iowa Youth and Families
Project гуруҳи ўтказган
тадқиқотда 12 ёшли 451
нафар ўсмир ва уларнинг
ота-оналари иштирок
этди. Олимлар болалар 20
ёшга етгунга қадар бир
неча йиллар давомида
оиладаги муҳитни
кузатишди.
Ҳар бир ота-онага
қўполлик рейтинги бўйича
баҳо берилди, унда
жисмоний агрессия,
таъқиқлар, нимадир
амалга оширишга зўрлаш,
худбинлик ёки болага
овоз кўтариш кузатилган.
Тажриба якунларига кўра
болаларнинг жисмоний
аҳволи ўрганилди.
Шофилднинг
таъкидланишича,
тарбиядаги шафқатсизлик
бола учун сурункали
стресс муҳитини яратади,
бунинг асоратлари эса
бола катта бўлганида ҳам
намоён бўлиши мумкин.
Бундай тарбия боланинг
ривожланаётган миясига
таъсир қилиши мумкин.
Тадқиқотларда
аниқланишича, бошқа
салбий оқибатлари била ... Читать дальше »

Болани жазолашда ота-оналар йўл қўядиган хатолар

Seshanba00:41


Фарзандимиз билан бирор
келишмовчилик юзага
келганда, кўпинча
қарорларимизни узоқ ўйлаб
ўтирмасдан қабул қиламиз.
Бундай ҳаракатларимиз
билан эса вазиятни янада
чуқурлаштириб юборамиз.
Бола билан
тортишувларнинг самарали
ечимини топиш учун
қуйидаги хатоларга йўл
қўймаслик лозим.
1. Боланинг қилмишига
эмас, унинг ўзига баҳо
бериш
«Жуда ёмон боласан!»,
«Бола эмас, балосан!»…
Аслида боланинг ўзи яхши,
фақат унинг баъзи ишлари
ёмон бўлиши мумкин.
Шунинг учун айнан бирор иш
ёки ҳаракат ҳақида гапириш
ва баҳо бериш керак. Бола
ўзига нисбатан меҳр-
муҳаббат борасида иккилана
бошламаслиги лозим.
2. Катталарнинг
устунликларидан
фойдаланиш
Баъзан ота-оналар
тақиқланган
буюмларни болалардан
олиб қўйиб, уни жавоннинг
энг баланд жойига қўяди.
Шунда бола ўзининг
мукаммал эмаслигини ҳис
эта бошлайди. Бундан хафа
бўлиб, жаҳли чиқади. Биз эса
унга можароли вазиятдан
чиқишга ёрдам бериш
ўрнига уни ёлғиз қолдириб,
ўз қилмиши ҳақида ўйлаб
кўришга ундаймиз.
3. Моддий чеклашлар
билан қўрқитамиз
Кўпгина мунозарали
вазиятларда ота-она
фарзандига ваъда қилинган
ўйинчоқ ёки ширинликни
олиб бермаслик билан
қўрқитишга уринади. Бу усул
билан натиж ... Читать дальше »

Алпомишзодалар жинсий тарбияси

Yakshanba07:30


— Фарзандга жинсий тарбия беришни унинг
туғилиши билан бошлаш керакми ёхуд
кейинроқми?
—Дунёга келажак фарзанднинг жинсий
тарбияси ҳали у бунёд бўлмасдан аввал,
ота-она вужудида ҳужайралар тарзида
мавжуд бўлган даврданоқ бошланиши
шарт. Ҳозирги кунда "соғлом онадан
соғлом фарзанд туғилади", — деган
ҳикматни янада мазмунан бойитиб, "соғлом
ота ҳамда онадан соғлом фарзанд бунёд
бўлишини" англамоғимиз мақсадга
мувофиқ.
Фарзандини ҳар жиҳатдан, жумладан,
жинсан соғлом бўлишини истаган муслим
ота-оналар ўз вужудларини ҳар хил заҳри
қотил таъсиротлар — бангилигу
пиёнисталикдан, зинокорликдан бутунлай
йироқ тутишлари билан илк тарбияни
бошлашган. Зеро, ота-боболаримиз
Аллохдан солиҳ ва соғлом фарзандлар
сўраш билан бир қаторда ўзига хос
парҳезкорликка риоя қилганликлари
сабабли ҳам буюк аждодларнинг
авлодлари тарзида ифтихор ва шараф
билан умргузаронлик қилмоқдамиз. Бундай
парҳезкорлик асл соғлом турмуш тарзи
бўлиб, шаҳват суюқлиги — манийнинг
рутубат ва дардлардан буткул фориғ —
соф ҳолда она вужудида қарор топишини
таъминлайди.
Носоғлом фарзандларнинг аксариси
жинсий муносабат-ларни оддий
кўнгилхушлик дея баҳолаб, пиёнисталик,
бангилик каби турли кони зиён ишратларга
ружу қўйган ота-оналардан дунёга
келаётганлигини асло унутмаслик ло ... Читать дальше »

Бармоқлар нима дейди?

Payshanba00:30


Инсон феъл-атворини унинг ташқи
қиёфасига қараб аниқлаш мумкин. Юз
тузилиши, кўзлар, қошлар, ҳаттоки
бармоқлар ҳам баъзан қандайдир
маълумотлар беради. Буни текшириб
кўришни истасангиз, расмга эътибор
беринг ва бармоқларингиз қай бирига
мос келишини аниқланг.
А. Кўрсаткич бармоқ номсиз бармоққа
нисбатан калта ёки кичикроқ. Бундай
бармоқ эгалари жозибадор бўлиб,
таваккалчиликни хуш кўришади. Улар
хушмуомала ва қарор чиқаришда фақат
ақлга таянадилар. Уларнинг аксарияти
бошқаларга нисбатан кўпроқ даромад
қилувчилардир. Шу сабабли ақлли
қизлар номсиз бармоғи узунроқ
йигитларга кўпроқ эътибор қаратишади.
В. Кўрсаткич бармоқ номсиз бармоққа
нисбатан узунроқ. Бу каби бармоқ
эгалари бироз мағрурдирлар. Шу билан
бирга, эркин ва мутакаббир ҳам.
Жамиятда ўзларини эркин, хушчақчақ
тутишади, майда-чуйда нарсаларга вақт
йўқотишни хушлашмайди. Шу боис
арзимаган муаммолар билан безовта
қилганларни ёқтиришмайди. Бизнесда
ёки оила даврасида хар қандай
вазиятда ҳам биринчи бўлиб қадам
ташлайдиган кишилар тоифасига
киришмайди. Улар ўзларига кўпроқ
эътибор беришларини исташади. Лекин,
мулойимликлари таҳсинга сазовордир!
С. Кўрсаткич ва номсиз бармоқлар тенг
бўлса. Бу каби бармоқ эгалари
хақиқатсевар инсонлардир. Улар
тинчликпарвар, хушмуомала ва
... Читать дальше »

«Бири онам, бири аёлим»

Dushanba18:08


Турмушимизнинг йигирма биринчи
йилида рафиқам мендан эртага
нишонланадиган аёллар кунида бир
аёлнинг кўнглини олишимни, уни шаҳар
бўйлаб айлантириб, кечки овқатга
таклиф қилишимни илтимос қилди.
Аввалига гап нимадалигини тушунмадим.
“Сизни жуда яхши кўраман, азизим.
Лекин у аёлнинг сизга муҳаббатини
меникидан-да улуғлигини биламан. У
сизнинг дийдорингизга мендан ҳам кўра
интиқроқ.”
Кейин гап нимадалигини тушундим.
Рафиқам вақтимни ўтказишни
хоҳлаётган аёл, шубҳасизки деярли 20
йилдан буён бева яшаётган, йўлимга
интизор онаизорим эди. Иш, фарзандлар
ва оила кам-кўстини бутлаш билан
бўлиб, волидамни кўргани онда-сонда
боришга одатланиб қолган эдим. Турмуш
икир-чикирлари, ташвишлари кўпинча
бизни биз азиз ҳисоблаган йўллардан
адаштиради, бу йўлларни унутишга
мажбур қилади.
Ўша куни кечда қўшни шаҳарда
истиқомат қиладиган онамга қўнғироқ
қилиб, учрашувга таклиф қилдим.
Волидам хавотир билан аҳволимни,
соғлигимни сўради. Онамни шу ҳолга –
кутилмаган ташриф, кечки қўнғироқ ёки
таклифимдан хавотирга соладиган қилиб
қўйган нотавон ўғил ҳақида ўйлар
эканман, ич-ичимни бир бўлак муз
парчаси шилиб ўтганини ҳис қилдим.
“Онажон, сизни жуда-жуда соғинганман.
Бу учрашувда фақат мен ва сиз бўламиз.
Сиз билан тўйиб суҳбатлашгим келяпти,”
... Читать дальше »

БУ КЕЧА КЕЛИННИНГ ОНАСИНИ ДАРД ТУТАРМИШ…

Juma02:35


Одатда, «қовушув» деганда, ўзбекчиликда
янги келин ва куёвнинг биринчи висол
кечаси назарда тутилади. Бу кечанинг
сири, ҳаяжони, кечинмасини сўз билан
ифодалаб бўлмайди дегувчилар ҳақ.
Одатда, келин ва куёвни оилага, турмушга
(рўзғор тутишга), ҳатто бўлажак
фарзандларини тарбиялашга тайёрлаш
ҳақида кўп гапирилади-ю, биринчи висол
кечасига тайёрлашни тўй куни шошиб
тайинланган «куёв жўра» ва «келин янга»га
топшириб қўйилади. Келин билан куёвни
«қўша қаринглар!» деб дуо қиламиз,
биргаликда бир умр турмуш кечиришини
тилаймиз-у, шу ҳаётнинг илк одими ҳақида
тушунча беришни дуч келган кишиларга
топширамиз. Тўғри, улар яқинимиз,
қадрдонимиз, лекин тайинланган янгангиз
мўлжални бир умрга олиб энтикаётган
қизингиз ҳақида сиз билган нарсаларни
биладими? Қолаверса, ҳаяжоннинг
чўққисида турган қизингиз янгасининг йўл-
йўлакай, ўлда-жўлда айтган сўзларини
айни шу кунда эсида олиб қола оладими?
Уйида қизи вояга етаётган она! Сизга шу
нозик масалада икки оғиз сўзимиз бор.
Айтишларича, биринчи қовушув кечаси
қизларнинг онасини дард тутармиш…
Худодан сизга паноҳ тилаймиз! Бизни аёл
қилиб яратган Аллоҳнинг ўзи қалбимизга
қирқ туяга юк бўларлик қано-ат, сабр,
бардош, меҳр ва муҳаббат, итоат жо
қилганини эслатиб ўтмоқчимиз, кучни шу
эслатишдан оласиз дея умид қиламиз. ... Читать дальше »

Statistika bo'yicha bugungi kunda yosh oilalar ajralishyapti ho' sh sabab nimada ??!

Seshanba23:11


Statistika
bo'yicha bugungi kunda yosh
oilalarda ajralishlar soni juda
ham kupayib bormoqda buning
sababi nima? Mutaxasislarning
aniqlashicha ajralishlar sabablari
orasida jinsiy aloqadagi
muommolar yuqori o'rinni
egallar ekan. Bizdagi sharqona
odob axloq tufayli bu narsa
''quloqqa aytiladigan gaplar''
hisoblanadi.Shuning uchun
muommoni ''qaynona kelin
kelishmovchiligi'' yoki ''erning
kam pul topishi'' kabi boshqa
nomlar bilan atab qo'ya qolamiz
va janjallar shuni ustida buladi.
Aslida farosatli erkak bo'lsa bu
narsalarning sababi ayolning
jinsiy qoniqmayotganligi kundan
kunga eridan kungli
soviyotganligini fahmlab oladi
va
buni choralarini ko'radi. Bu
qanday kelib chiqadi? Bu ham
uquvsiz kuyov bolaning aybi.
Tuydan so'ng dastlabki kunlarda
''Zabardast Rameo'' bir kechani
uzida 2-3 martadan jinsiy aloqa
qilib turadi..Bu bilan u kelinda
jinsiy hayot shunday ekan
degan
fantastikani hosil qiladi. Vaqt
o'tishi bilan erkak kishining
jinsiy aloqaga moyilligi susayib
boradi ayol kishiniki esa
kuchayib boradi. Endi avvalgidek
bir kunda 2-3 marta emas 2-3
kunda 1ta bo'lib qoladi. Bu esa
yuqoridagi muommolar bilan
birgalikda turli shubha gumonlarni keltirib
chiqaradi.

Фарзанд билан муомулада кандай сузларни ишлатмаслик керак

Dushanba01:10


Баъзан фарзандларимизга ўзимиз
билмаган ҳолда одат бўлиб қолган
ибораларни айтиб юборамиз. Бу иборалар
оғиздан жуда осон отилиб чиқади ва
кўпинча фарзанд камолотига жиддий
зарар етказади. Бир қараганда, ибора
қўпол эмасдек кўриниши мумкин, лекин уни
айтмаган маъқул.
“Мени тинч қўй!”
Бу ибора турли кўринишларда айтилиши
мумкин: “бор, йўқол”, “халақит берма”,
“ҳозир вақтим йўқ”, “қоч, ишимни қилиб
олай” ва шу каби. Бу сўзлар тез-тез
ишлатилиши оқибатида бола онгида “ота-
она ва бола муносабатларида бола энг
охирги ўринда” деган тушунча шаклланади.
“Қоч, халақит берма” ибораси “бола халал
берувчи, унинг қадри йўқ, бола уларнинг
жонига тегади” деган маънода қабул
қилинади. Бу кейинчалик бола ўсмир ёшига
етганда ота-онаси билан муносабатда
салбий томондан ўзини кўрсатади.
“Сен ...сан!”
Фарзандга болалигида ёпиштирилган
салбий тамға унинг феъл-атвори
шаклланишига таъсир кўрсатади. Салбий
сўз ҳаттоки эркалатиб айтилганда ҳам
зарарлидир. “Тентак”, “дангаса”, “қайсар”,
“довдир” каби сўзларни болалар билан
муносабатда умуман ишлатмаган маъқул.
Бундай сўзларни қайта-қайта айтиш асло
мумкин эмас. Психологлар айниқса салбий
маънодаги лақабларни ишлатишдан
тийилиш кераклигини маслаҳат беришади.
“Нега унга ўхшамайсан?”
Опаси, акаси ёки қўшнининг бола ... Читать дальше »

Оилада нега фақат келин иш қилавериши керак?

Payshanba00:41


Хўш, савол бераётган хоним, менга айт-чи,
сен нима учун турмушга чиқдинг? Чунки
чиқмасликнинг иложи йўқ, қиз бола, ҳатто у
биттагина фарзанд бўлса ҳам, бўйига етгач,
ота-онасиникида ортиқчадай туйила
бошлайди. Ёшига ёш қўшилган сари
бетоқатлик билан уни узатишга
ошиқадилар, шундаймасми? Демак, сен
узатилишинг шарт, яъни ўзга жойдан
ватанли бўлиш бошингда бор нарса. Ватан,
бу — бошпана, ватан — тинадиган, ором
оладиган, ҳеч ким жойингдан
жилдиролмайдиган, хоҳлаган ишингни
яйраб қиладиган, охирги йўлга кетгунингча
ўз-ўзингники бўлган ўлан тўшагинг! Четдан
келган сен қизга шундай имтиёзни бериб
қўйганлари, жонларидан бўлган қизларини
атрофга тарқатиб юбориб, уйларини
абадийга сенга бўшатиб бераётганлари
учун ҳам, юрак-юрагингдан чиқариб бу
даргоҳнинг хизматини қилсанг
ярашмабдими? Бу — бир!
Нега рўзғор тутдинг?
Кўнглинг чопиб-чопмай турса ҳам, рўзғор
тутдинг, нега? Чунки инсон боласига яшаш
учун битта ҳамроҳ зарур, бу илоҳий тақдир!
Чунки онанг йўлда қолади, отанг йўлда
қолади. Қувватинг ҳам эскирадиган нарса.
Бола-чақанг ҳам суягинггача шилиб,
томиринггача қуритиб, сўнг ўзи билан ўзи
бўлиб кетадиган ширин душ¬ман. Шайтон
бор, у тинмай сенга эргашади, чалғитмоқчи
бўлади, у ёлғиз одамни тез енгади, умр
йўлдошинг эса сенга туну кун тайёр
қўриқчиди ... Читать дальше »

АЁЛЛАРНИНГ БЕКЛАР ХУШЛАМАЙДИГАН ОДАТЛАРИ

Chorshanba22:38


Ҳурматли аёллар! Нима ёки
қандай вазият бекларнинг
жаҳлини чиқариши мумкин, деб ўйлайсиз? Ташқи
кўринишингизга эътиборли
бўлишга, мазали таомлар
пишириш ва яна бир қанча
ишларга улгуришга уринасиз-у,
биргина аҳамиятсиз туйилган
кичик нарса умр йўлдошингиз
кўз ўнгида барча
уринишларингизни чипакка
чиқариб қўйиши мумкин. Бугун
айнан мана шу масалалар
юзасидан эслатмаларни ҳавола
этишни лозим топдик. Шундай
қилиб, феъл-атворингиз
кўзгусига боқиб, тегишли
хулосалар чиқаришга ҳаракат
қилиб кўринг.
ҚЎПОЛЛИК
Қўпол ва шартаки, баланд
овозда бақир-чақир қилиб, кўп
гапиришни хуш кўрувчи аёллар
ҳеч бир кишида яхши
таассурот қолдирмай, балки
нафрат уйғотиши сир эмас.
Оила бошлиқлари ўз ёнларида
вазмин, оқила, хушмуомала,
кишилар эътиборини бўлар-
бўлмас гаплар билан торт­
майдиган ҳамроҳ кўришни
исташади.

МЕЪЁРИДАН ОРТГАН РАШК

Барчамиз эртами-кечми турли
хил сабабларга кўра
яқинларимизни рашк
қилишимиз, қизғанишимиз
табиий. Гарчи ўта рашкчи
бўлсангизда, фаросат ва
оқилалик билан иш тутинг,
буни турмуш ўртоғингизга
билдирманг. Рашк бекларнинг
ғашига тегувчи ҳолат. Аввалига
рашкингиз уларга ёқади. Аммо hazon.ru saytidan olingan рашк таъқиб васвасасига
айлангач, ўз жуфтингизни ... Читать дальше »

Овсинлар учун ёзилмаган қоида.

Juma11:36


Одатда, овсинлар ўртасида
рақобат бўлади. Бу табиий ҳол.
Чунки овсинлар қайнсингил
ёки қайнукадан фарқли ўлароқ,
қайнотаю қайнона олдида тенг
ҳуқуқ ва мавқега эга
АЁЛлардир. Ҳа-ҳа, айнан
АЁЛлар! Улар шундай бир
ҳилқатки, ҳар ерда, ҳар
жабҳада беқиёс ва ягона
бўлишни исташади. Шунданми,
кундош кундошга пахта, овсин
овсинга тош отади, деган
мақол халқ орасида кўп тилга
олинади. Модомики, шундай
экан, бу рақобатнинг
душманликка айланиб
кетмаслиги, аксинча, оила
якдиллиги ва ҳамжиҳатлигини,
турмуш тотувлигини
таъминлайдиган кучга
айланиши учун нима қилмоқ
керак?
1. Овсин – опа ёки сингил эмас!
Билиб қўйган яхши: овсин —
қариндош. У опа ёки сингил
эмас! Табиийки, душман, деб
ҳам бўлмайди. Шу боис унга
ёвқараш ҳам, ўта яқинлашиб
кетиш ҳам нотўғри. Овсин
дугона бўлолмаслиги мумкин,
бироқ қийин вазиятларда
ёнингизда туриб беради.
Ўзингиз ҳам биласизки,
кичкинангиз дунёга келганида
каттангизга қараб турган,
эрингизнинг иссиқ-совуғидан
хабар олган, туғруқхонадан
чиқадиган кунингиз югуриб-
елиб кутиб олган
овсинингиздир.
2. Сирингизни бой берманг
Тилга эҳтиёт бўлиш керак.
Овсинингиз сизга кўнглини
очиб, дардини айтса, ҳамдард
бўлинг, аммо эвазига сиз ҳам
дардингизни даст ... Читать дальше »

Fransuzcha ozish

Seshanba22:19


Fransuz ayollari o'zining
ozg'inligi bilan dunyoga
mashhurdir. Agar fransuzcha
taomnomaga qaralsa, uning
tarkibida albatta qaymoqli
desert,
uglevodli asosiy taom va
glyukozaga boy vino ham
bo'ladi.
Nega unda fransuz ayollari
semirib ketmaydi?
Bu haqda hatto tadqiqotlar
ham
olib borilgan. Ahir to'g'ri
ovqatlanish tamoyilida
"uglevodlarni oqsillar bilan
yemaslik kerak," deb tavsiya
etiladi. "Asosiy taomdan so'ng
desert yeyish tez semirtiradi",
kabi qoidalar mavjud bo'lsa, u
holda fransuzlar to'g'ri
ovqatlanish tamoyiliga amal
qilmayotgan bo'lmaydilarmi?
Lekin ular ozg'in, Fransiyaga
borgan odam ko'chada
haqiqatan to'la bo'lgan insonni
ichratsa u odatda turist bo'lgan
bo'ladi. Fransuz aholisi, ayniqsa
yoshlari orasida umuman semiz
odam uchramaydi.
Yana bir qiziq holat, fransuz
odam Amerikaga borib
yashasa,
yarim yilda semirishni
boshlaydi.
Shu qatorda amerikalik
Fransiyaga kelib yashasa,
semirmaydi hatto ozadi ham.
Ajoyib emasmi?
Nihoyat tadqiqotlar buning
sababini topdilar. Bu sabablar
ilk
ko'rishda oddiydek tuyulganiga
qaramay, haqiqatan inson
organizmi ortiqcha vaznga ega
bo'lmasligi uchun yordam berar
ekan.
1. Fransiyada yillar davomida
tushlikk ... Читать дальше »

Onanizm - Qo'l bilan qoniqish oqibatlari (Muhlis talabiga binoan)

Seshanba03:28


Онанизм кишининг жинсий
майл ва хоҳишини қўли ёки
қўлидаги бирон предмет
билан
қондиришидир. Келиб
чиқиши
ҳақида Инжилдаги персонаж
Онана ўзидан авлод
қолдирмаслик учун уруғини
ерга тўкиб юборишидан деган
фикрлар мавжуд. Онанизм
диний қараш нуқтаи
назаридан
гуноҳ бўлади баъзилар эса
қилмаган маъқул деган
тушунчалар бор. Биз бу ерда
организмга таъсирини илмий
тарафларидан баҳолаймиз.
Инсонда қарама қарши
жинсга қизиқиш 6 – 7ёшдан
бошланади. Ва албатта бу
баъзи ҳатти-харакатлар
пайдо
бўлишни бошлайди бу ёшда
ота-оналарга тушадиган
вазифа улар ҳаёлини жинсига
мос нарсалар билан банд
қилишдадир (масалан катта
бўлсанг ким бўласан унинг
учун
нималарга эътибор бериш
кераклигини ёш болаларга
хос
тарзда тушинтириш керак).
Лекин онанизм беихтиёрий
равишда одатда 13-14ёшдан
бошланади.
Ҳаттоки Гиппократ ҳам
онанизмни қаттиқ қоралаган
унинг шу сўзларига эътибор
қаратайлик: «Бу касаллик
инсонни орқа мияси(умуртқа
каналида жойлашган)дан
ривожланади. Касаллик ўз
ҳис
туйғуларини
бошқараолмайдиганларни
кўпроқ зарарлайди. Уларда
иситма бўлмайди,
иштаҳалари
ҳам зўр бўлади лекин озиб,
зўриқиб кетишади. Худди
бутун
танасида чумоли ... Читать дальше »

Аёллар безанса бўладими?

Dushanba01:22


Савол: Яқинда бир дугонам
муслима аёл безаниши,
хушбўй атирлар сепиши,
сочларини чиройли
турмаклаши мумкин эмас, чунки бу исломий ахлоққа
зид, деб менга танбеҳ берди.
Унинг бу таънаси ўринлими?

Жавоб: Безак, хушбўйликлар
эркак ва аёлни бирдек гўзал,
чиройли қиладиган
неъматлардандир. Безак кўз
учун лаззатдир. Зеро, кўз безакли нарсани кўрса, қувонади. Хушбўй ис димоққа
лаззат бахш этади. Инсон
ширин ҳидлардан завқланади.
Шунинг учун шариатимиз
мусулмонларни жума, ийд ва
бошқа оммавий йиғинларга
хушбўй ва ораста бўлиб
боришга ундайди. Зеро,
мусулмон биродарлари
назарида гўзал ва хушбўй
бўлиши керак. Ундан ҳеч ким нафратланадиган бўлмасин. Бу ҳол эр-хотин ўртасида
янада муҳим ва
аҳамиятлидир. Хотини эри
олдида доимо безаниб hazon.ru saytidan olingan юриши керак. Унинг олдида
ҳамиша хушбўй таратиб
юрсин. Бу ишларга, хусусан,
қўшилишдан олдин катта эътибор бериши лозим. Безак
уни эрининг кўзи ўнгида янада
чиройли қилади, хушбўй ўзига
тортади ва эрини ром қилади.
Безак эри олдида чиройли
либосларни кийиш билан
бўлади. Эр-хотин ёлғиз
бўлганларида либосларининг
қисқа ё узунлигида, юпқа ё
қалинлигида фарқ бўлмайди.
Шунингдек, хотин эрининг
муҳаббатини қозониш учун
аёлларга хос тилла ва бошқа
тақинчоқлар ... Читать дальше »

Қиз туғиш айбми ?!

Yakshanba04:01


Яқинда бир танишим билан
телефон орқали гаплашиб
қолдим. У жуда хафа
эди.Айтишича, қайнонаси
уларга агар қайинсинглиси
ўғил туғса, сизлар оласизлар
деб айтибди.Танишимнинг
эри онасига
индамабди.Хотинига, яъни
танишимга агар унинг
боласини олишни истамасанг
ўзинг ўғил туғ дебди.Ўртоғим
ҳозир нима қилишни билмай
қолган.Гап шундаки, уларнинг
оилада бешта фарзандлари
бор. Бешаласи ҳам
қиз.Биринчи боласи
туғилганда эри роса хурсанд
бўлган чунки икки йил
фарзанд бўлмаганди.Ундан
кейин яна қиз туғилди.Кейин
яна.Бундай бўлишини
кутмаган куёв бола
иккаласида хам роса хафа
бўлган туғруқхонага ҳам
бормаган.Бу ношукурчилиги
худога ёқмади.Иккала боласи
ҳам 1-2 ёшда нобуд бўлди.
Кейинги болаларини туғиш
ўртоғим учун бир катта
синовга айланди. У кунни
қўрқув хазон.ру сайтидан
олинди. билан кутадиган
бўлди. Чунки уйидан жанжал
аримайдиган, эри ичадиган,
уни урадиган, болаларига
яхши гапирмайдиган бўлиб
колди. Қайнонаси эса, ўғлимга
ўғил туғиб берадиганидан
олиб бераман деб юрди.
Яхшики, ўғил онасининг шу
гапини қилмади.Мен
уларникига бориб қолсам,
тезроқ уйга қайтгим келиб
қолади.Сабаби бешта
қизалоқнинг қўрқибгина
ўтириши, эр-хотиннинг бир-
бирига муомаласини кўриб ... Читать дальше »

Эркаклар нега “юради” ?!

Yakshanba04:00


Бир эркак ёзган хатдан:
Erkakga yahshi chiroyli uziga
qaragan ayol bulsa boshqasiga
yugurmaydi. Bizni ayollar 1-2 ta
tugganidan keyin uzini
tashlavorishadi. Kuchaga
chiqayotganida ustiga eng
chiroyli kiyimlarni kiyvolib,
yahshi hidli parfumlarni
ishlatadi. mana su ishlarni uyda
usini eriga nisbatan deyarli
hech qaysi ayol bajarmaydi.
Ayollarni salonga borib uziga
qarab yurganidan surangchi
kim uchun qiladi bu ishni?
Albatta tuy tomoshaga yoki
qayergadir borganda qiladi.
“Yoq, bularni hammasini erim
uchun, bugun ishdan
kelgunicha tayyor bulishim
kerak” desa atrofidagila kuladi
kerak bulsa. Бу гап сизнингча
тўғрими? Аёллар ўзларини
ташлаб қўйиб уйда ўзларини
чиройли қилиб
юрмасликлари эркакларни
бошқа аёлларни излашига
хазон.ру дан олинди олиб
келар балки. Лекин
бошқа аёлга учишдан олдин
бу гапни секин хотинига
айтиш йўлини топиш хам
мумкинку. Қолаверса
уйланганидан кейин эркаклар
ўзлари ҳам қорин қўйиб
спорт билан шуғулланмасдан,
баъзи холларда шанба
якшанба куни ювинмасдан
юришади, бизга тўйдан
олдин берган гулдасталар
хақида гапирмасак ҳам
бўлади. Бунга жавобан биз
бориб бошқа йигитларга
осилмаймизку! Менимча
эркак киши “юришининг”
сабабини бизда севги
мухабб ... Читать дальше »

Jinsiy quvvatni oshirish uchun maslahatlar (Muhlis Talabiga Binoan)

Seshanba23:44


Yangi pishirilgan
halim asablarga
kuch beradi, erlik
urug‘ini ko‘paytiradi
va jinsiy quvvatni
oshiradi.Yangi
sog‘ilgan sigir sutini ichish yoki
sutni yong‘oq mag‘zi yoki xurmo
bilan iste’mol qilish maniy (erlik
urug‘i) paydo qiladi, shahvat
quvvatini oshiradi. Yangi
sog‘ilgan sutga arablarda
o‘sadigan xurmo (finik)
mevasidan va dolchindan bir
kecha-kunduz ivitib qo‘yib, keyin
eyilsa va ustidan yangi sut ichilsa,
jinsiy a’zoni baquvvat qilib,
shahvatni kuchaytiradi. Ammo bu
tadbir issiq o‘lkalarda va issiq
mijozli kishilarga to‘g‘ri
kelmaydi.Olma gulining
murabbosi, ya’ni gulqandi jinsiy
a’zoni quvvatli qilib, harakatga
keltiradi, yurakni baquvvat qiladi.
Buning uchun olma gulini ikki
baravar ko‘p qizil atirgul
yaproqlari bilan aralashtirib,
gulqand tayyorlanadi. Buni
iste’mol qilishning bir kunlik
miqdori 30 grammgacha.Eman
(dub) daraxti mevasini xamir yo
loy orasiga joylab olov qo‘rida
pishirsangiz, buni sabzi
murabbosi yoki boshqa
quvvatbaxsh vositalar bilan
iste’mol qilsangiz Saboq.Org saytidan olingan. badanga kuch
bag‘ishlaydi, jinsiy quvvatni
oshiradi, badandagi zararli xilt va
zaharlarni haydab chiqaradi.
Tudariy (tikanli daraxt turi)
urug‘ini eyilsa, ishtahani ochadi,
jinsiy quvvatni os ... Читать дальше »

Eng ko'p o'qilganlar
Материалов за текущий период нет.
Homiladorlik Taqvimi
Saytdan izlash
So'rovnoma
Каердан сайтимизни Топдингиз?
Всего ответов: 110
Saytga Kirish

Hisobot


Reklama