“Мендаги қаттиқ қўрқув эр-хотинлик муносабатларига тўсқинлик қилмоқда”

Yakshanba22:12


— Ота-онамнинг хоҳиши билан холамнинг
ўғлига турмушга чиқдим. Лекин у киши
билан биргаликдаги ҳаётимиз узоққа
бормади. Собиқ эримнинг саломатлиги
борасида нозик муаммоси борлиги сабаб
ажрашишга мажбур бўлдик. Орадан кўп
ўтмай, менга кўнгил қўйган бир йигит оила
қуришни таклиф қилди. Унинг ота-онаси
турмушга чиққанимни, бироқ оилавий ҳаёт
кечирмаганимни билишарди. Шунинг учун
аввалига розилик билдиришди. Кейинроқ
ғийбатчиларнинг гапига киришдими, тўйга
қаршилик қила бошлашди. Аммо у ҳеч
нарсага қарамай, мени севишини айтиб,
никоҳига олди. Мана икки йилдирки,
севган инсонимнинг рафиқасиман. Ҳозир
ота-онамникида яшаймиз. Мендаги қаттиқ
қўрқув эр-хотинлик муносабатларига
тўсқинлик қилмоқда. Шифокорларга ҳам,
табибларга ҳам мурожаат қилдим. Аммо...
Атрофдагилар эса мени тушунмай,
«Шунақаси ҳам бўларканми?» деб кулги
қилишаяпти.
Исмини сир тутган мухлис, 24 ёш,
Сурхондарё вилояти.


Қайнонажон: — Қизим, ҳозир тиббиёт
жуда ривожланган. Давоси йўқ дарднинг
ўзи йўқ. Асаб ва руҳият соҳаси
мутахассислари албатта муаммонгизни
ҳал қилишга кўмак беришади. Гап-
сўзларга келсак, авваламбор шахсий
ҳаёт ҳар кимнинг ўзигагина тегишли
бўлган ҳудуддир. Уни муҳокама қилишга
ҳеч кимнинг ҳаққи йўқ. Сир-синоатга
тўла дунёда сиз ҳам бахтли-саодатли < ... Читать дальше »

ЭР-ХОТИН ЎРТАСИДАГИ СОВУҚЧИЛИККА ЖИНСИЙ МУНОСАБАТЛАРНИНГ ТАЪСИРИ

Juma23:29


Мутахассислар фикрича, эр-хотин
ўртасидаги совуқчиликка жинсий
муносабатларнинг таъсири беқиёс экан.
Зеро, эркак ва аёл бир-бирининг хоҳиш-
истакларини тўғри тушунмаса, кундалик
ҳаётда ҳам «тил топишишлари» осон
бўлмайди. Хўш, муаммоларга ойдинлик
киритиш учун жуфтликлар жинсий ҳаёт
ва нозик муомила сирлари ҳақида ўзаро
фикр алмашишлари зарур(!)ми? Келинг,
шу ҳақда сирлашамиз.

Вазиятни ўрганинг...

Эр-хотин бир тану бир жон экан, ҳар
қандай мавзудаги суҳбатни очиқ-ойдин
муҳокома қилиши мумкин.

Тўғри, кези келганда, турмуш ўртоғингиз
билан жинсий ҳаёт сифати тўғрисида
суҳбат қуришингиз мумкин. Зеро, бунга
ҳақлисиз! Аммо бундай суҳбатлар учун
вазият, шароит ва жуфтингиз
муносабатини ҳам ҳисобга олганингиз
маъқул. Сабаби айрим эркаклар учун
нозик муносабатлар мавзуси «пардага
ўроғлиқ» қолиши шарт бўлса, баъзилар
ўзаро фикр алмашишни маъқуллашади.
Агар жуфтингиз феъл-атворини яхши
билсангиз, бу борада тўғри қарор қабул
қила оласиз.

Гапни ким бошлайди?
Бу ҳақда ким аввал сўзлаши керак,
эркакми ёки аёл?


Мутахассислар фикрича, бу мавзудаги
саволлар кўпроқ эркаклар тарафидан
«муҳокама»га қўйилиб, улар
рафиқасининг қандай муносабат
билдиришига қизиқишади. Мана шу
вазиятда сергак бўлмасангиз,
жу ... Читать дальше »

Ayollar pardozida erkaklarni aqldan ozdiradigan 10 narsa

Seshanba18:53


Pardoz katta mo’jizalarga qodir, ko`p qizlar
yuzlari ustida soatlab bosh qotirishadi. Ammo
tabiiy savol yuzaga keladi: erkaklar bunday
narsaga qanday qaraydi?

AdMe.ru internetdan ushbu savolga javob topdi
va ajoyib natijalarni qo`lga kiritdi. Mana
erkaklarga ayollar pardozida yoqadigan 10 qirra.


Ko`pchilik erkaklar ayollar ko`zidagi mana shu
nafis chiziqni yoqtirishini ma`lum qilgan. Eng
universal rang esa qora.



Har bir ayol terisi go`zallik va salomatlikdan
porlashini istaydi. Erkaklar ham bu narsaga
befarq emas. Shu sababli har qanday pardozda
birinchi galdagi narsa shu.



Engil tusdagi qizil yonoqlar teriga sog`lom
ko`rinish bahsh etadi, ammo bu borada oshirib
yubormaslik kerak. Tabassum qiling, yuzingizgi
biroz qizil tus bering — siz dunyoni zabt etishga
tayyorsiz.



Psixologlar qizil rang inson ongida yoshlik va
maftunkorlik timsoli ekanli ... Читать дальше »

Ёрингизни яхши биласизми?

Shanba22:39


Жуфти ҳалолимизга оила қўрғонимизнинг
устуни, фарзандларимизнинг отаси,
суянчиғимиз деб қарашга одатланганмиз.
Аммо шундай дақиқалар бўладики, турмуш
ўртоғимизни умуман танимай қоламиз!
Худди ёнимизда бутунлай бегона кимса
ўтиргандек… Сиз ҳам шундай вазиятга ҳеч
тушганмисиз?! Келинг, қуйидаги тест
ёрдамида ёримиз билан қанчалар яқин
эканлигимизни аниқлаймиз !

1. Сизга эрингиз шахсий сирларини ишониб,
айтиб берадими?
2. Жуфти ҳалолингизга хуш келадиган
рангни биласизми?
3. Сизнингча, турмуш ўртоғингиз
тушкунликка тушганида ёки
асабийлашаётган вақтида ўзини қўлга
олишни биладими?
4. Эрингизнинг вазни ҳозирда неча
килограмм эканлигидан хабардормисиз?
5. Сизнинг қайси фазилатларингизни умр
йўлдошингизнинг кўпроқ қадрлашини
биласизми?
6. Энди эса аксинча, сизнинг қайси хатти-
ҳаракатларингиз эрингизни ғашини
келтиришини айта оласизми?
7. Жуфтингиз айнан қайси таомни иштаҳа
билан истеъмол қилишини биласизми?
8. Ҳар кимнинг ўзига хос нозик жиҳатлари
бўлади. Турмуш ўртоғингиздаги ана шундай
томонларни сизга ошкорми?
9. Куннинг исталган вақтида сиздан умр
йўлдошингиз нима билан банд эканлиги
сўралса, ўзингизни «Аниқ жавоб бера
оламан», деб ҳисоблайсизми?
10. Эрингиз нималардан қўрқиши ёки
қандай ҳолатлар уни безовта қилиши
м ... Читать дальше »

Келин бўлувчи қизларга 10 ўгит

Shanba01:15


Бу ҳикоя жуда машҳур, ибрат дарси берувчи бир ҳикоядир. Ақлли қизлар оналари ва келин бўлгувчи қизлар учун ибратли ҳикоя.

Бу ҳикоя шундай бир қиз ҳақидаги ҳикояки, унинг отаси қабила бошлиғи, қабиладаги барча одамлар унинг амридадир. Бир раҳбар, аллома отанинг қизи. Онаси жуда ақлли, оқила, ҳаётни яхши билган онадир.

Бу қиз шундай бир оила қизики, бойлик, мақом, шуҳрат, рутба, мавқе уларда бор. Сиз ҳозир қизига онаси тарафидан берилган ўн ўгитнинг ҳикоясини ўқийсиз. Ёзиш биздан, ўқиб ибрат дарси олиш сиздан, халққа таъсир этиш Жаноби Ҳақдандир.

Машҳур ривоятга кўра, Ҳориснинг қизи Асмо келин бўлиб куёв уйига — хожасининг уйига кетадиган кун онаси Умома томонидан шундай насиҳат берилган:

«Болажоним, севикли қизим, мени яхшилаб тингла. Насиҳат ҳар кимга лозимдур, ўгит ҳаммага зарурдир. Насиҳат билмаганга ўргатади, билганни эсига солади».

«Севикли қизим! Агар бир қиз она ва отасининг камбағаллиги учун эрга берилиши керак бўлсайди, сен ҳеч замон узатилмаган бўлардинг. Чунки отанг жуда бадавлат, катта шуҳрат, мақом ва эътибор сохибидир. Сен шундай бир одам қизисан!

Лекин ҳаёт бошқачадир. Аллоҳ бизларни яратган ва биз учун ҳаёт қонунларини берган. Ҳар бир ёшдаги инсон Аллоҳ берган қонунлар чегарасида ҳаётини ўтказади. Аллоҳ берган қонунга кўра, ҳаётга қадам қўядиган вақти келганда, ҳар бир қиз бир хожага, ҳар бир хожа бир аёлга муҳтож бўлади. Эркаклар хотинлар учун, хотинлар эса эркаклар учун яратилгандир ... Читать дальше »

Чиройли қомат учун

Seshanba00:33


Ҳар бир аёл кўркам қадди қоматга, гўзал
хуснга эга бўлишни истайди. Айниқса,
ҳозирги аёлларнинг асосий муаммоси
ортиқча вазн бўлиб, қоматни сақлаш
мақсадида турли парҳезлару машқларни
бажаришга эринишмайди. Лекин баъзан
тинка қуриганда, сеҳрли таёқча бўлсаю,
бир зумда 5, 10 килога оздириб қўйса деб,
орзу қилиб ҳам қўямиз. Бундай сеҳрли
таёқча бўлмасада, бир неча осон усуллар
шундай мўжиза кўрсатиши мумкин.
Дунё мутахассислари озиш йўллари ва
вазиятларни ўрганиб чиқиб, уларнинг энг
осон 12 та усулини танлаб олишган:

Кўпроқ ухланг!
Ланcэт илмий журналида ёзилишича,
уйқусизлик семиришга сабаб бўлар экан.
Уйқуга тўймаслик гормонал меъёрнинг
бузилишига олиб келади. Айниқса,
иштаҳани босувчи ва жисмоний фаолликни
оширувчи лептин деган гормон миқдори
камайиб кетади. Дарвоқе, лептин сўзи
юнон тилидан «озиш» маъносини англатади.
Унинг ўрнини кўпроқ овқат талаб этувчи
гормон эгаллаб боради.

Табассум қилинг!
Ишонасизми, 10 дақиқа мириқиб
кулганимизда, 50 калорияни йўқотар
эканмиз. Бу дегани бир бўлак шоколадга
тенг қувватни чиқариб юборамиз. Бир
йилда кулги билан 2 килогача вазндан
қутилиш мумкин.
Кулгини энгил югуриш билан тенглаштириш
мумкин. Мутахассисларнинг
тушунтиришича, кулганда юрак қисқариши
икки баробарга оши ... Читать дальше »

Эркаклар ҳақида 9 ҳақиқат

Seshanba00:29


1. Эркаклар аёллардан кўра тезроқ севиб
қолади. Уларни чирой билан ҳам маҳв этиш
мумкин.

2. Эркаклар аёллардан кўра ўртача 8 йил
кам умр кўришади, шу билан бирга соғлиғи
ҳақида қайғуришни ёмон кўради. Уларнинг
тасаввурида саломатлигидан нолиб,
шифокорга югуриш эркакларга ярашмайди.
Саломатлиги ҳақида қайғуриш “вазифа”сини
аёлларга “юклашади”.

3. Аёллар эркакларга нисбатан руҳан ва
жисмонан чидамлироқ. Чунки аёллар
организмида ҳимоя кучлари бақувватроқ ва
руҳияти тинимсиз мослашувларга
кўникувчан.

4. Эркакларнинг териси қалинроқ. Шунинг
учун уларнинг юзига тез ажин тушмайди ва
тенгқур аёлларга нисбатан ёш кўринади.

5.Эркаклар аёллардан кўра бошқача
фикрлайди. Улардаги мия ярим
шарларининг икки палалси бирдек ишлай
олмайди. Аёлларда эса баравар ишлайди.
Шунинг учун аёллар бир вақтнинг ўзида бир
неча ишни бажара олишади.

6. Эркакларнинг барчаси кўнглида ёш бола.

7. Барча уйланган эркаклар меросхўрлари
бўлишини хоҳлайди. Лекин тан олмаса-да,
болаларидан умр йўлдошини қизғонади.

8. Эркакларнинг зафар қозониш истаги тарк
этмайди: мансаб, бойлик улар учун 1-
ўринда. Инқирозга учраш, мавқеини
йўқотиш улар учун катта фожеа.

9. Бошқа аёлларга қараш уларнинг
табиатига хос. Ҳатто яхши ота, яхши турмуш
ўртоқ ... Читать дальше »

Нима учун эркаклар аёлларнинг кўз ёшларига тоқат қилолмайди?

Dushanba00:54


Эркаклар далилга далил билан жавоб бериб
муаммони ҳал этишади, дейди “Lady.mail.ru”
нашри.

Аёлларнинг кўз ёш тўкиши эса уларни боши
берк кўчага олиб кириб қўяди. Эркаклар
йиғлашни, кўз ёш тўкишни билишмайди,
чунки уларга болаликдан ўғил бола
йиғламайди деган фикр сингдирилади. Аёл
йиғлаганда унинг ён беришдан бошқа иложи
қолмайди ва аёл уни кўз ёшлари орқали
ўзига бўйсундирмоқчи бўлаётгандек
туюлади. Ўғил болаларга кичкиналигиданоқ
қизларни хафа қилмаслик уқтириб
келингани учун у яна паст келишга мажбур
бўлади.

Агар низоли вазиятни ўйин деб қабул
қиладиган бўлсак, унинг ғалабалари-ю,
мағлубиятлари мавжуддир. Аёл йиғлайдиган
бўлса, бу автоматик равишда эркакнинг
ютқазганидан дарак беради, унинг ҳар
қандай ҳаракати мағлубиятга олиб келади.
Хафа қилса ҳам, ён босса ҳам барибир у
мағлуб бўлади. Эркак ҳақиқатан ҳам
ноқулай вазиятга тушиб қолади.

Бундай ноқулай вазиятдан чиқиш учун
эркаклар кўз ёшга вазиятдан чиқиш йўли
деб эмас, балки шунчаки бир тўхтамга
келиш йўли деб қараши лозим. У аёлни
юпатиш учун унинг ёнига ўтириб, йиғлаб,
бутун ғуборларини чиқариб юборишини
кутиши тўғри бўлади. Бундай ҳолатларда
аёллар турмуш ўртоқларининг уни қучоқлаб,
тинчлантиришини хоҳлайди. Шунинг учун
эркак рафиқасини қучоқлаб, юпатиб, кейин
ҳис-ту ... Читать дальше »

ЭРКАК КИШИ РАФИҚАСИДАН КУТАДИГАН 15 НАРСА

Seshanba00:15


1) Рафиқасининг бекордан-бекорга бегона
эркаклар билан гаплашмаслигини, эркаклар
билан гаплашиш зарурати туғилганда ўзини
жиддий тутишини;
2) Аёлининг ташқи қиёфасига, кийим-кечагига
эътиборли бўлишини, озода юришини;
3) Рафиқасининг ҳаётида нечоғлиқ ўрин
тутишини билишни, унинг мақтовини
эшитишни;
4) Ўзи ҳақида гап кетганда рафиқасининг
камситувчи, қўпол сўзларини эшитмасликни,
ҳурмат қилишини;
5) Аёлининг руҳий мадад беришини,
ишонишини;
6) Камчиликларини энг яқин қариндошларига
ҳам айтмаслигини;
7) Рашкини келтириб, бошқа эркакларни
мақтаб, кўкка кўтармаслигини;
8) Ишдан келганда рафиқасининг очиқ чеҳра
билан кутиб олишини, эътиборли бўлишини;
9) Ота-онасига яхши муомалада бўлишини;
10) Унинг камчилик ва қусурларига кўз
юмишини;
11) Фарзандларининг олдида ерга
урмаслигини, камситмаслигини;
12) Оилавий сирларни кўчага ёймаслигини,
эрини бировларга ёмонламаслигини;
13) Бекордан-бекорга рашк қилмаслигини;
14) Фарзанларига маданий ва маърифий
тарбия беришини.
15) Турли жанжалларга сабаб бўлувчи
ғийбатларга, низоларга, жанжалларга
аралашмаслигини истайди.
Islam-Today

Юбка танлаш

Yakshanba12:16


Аёл гўзаллиги ҳақида қанча гапирманг,
шунча оз туюлади, гўё. Унинг ҳусну
таровати, мафтункорлигига таъриф нафақат
чиройли қомат ва оро берилган қошу кўз,
балки қоматга мос танланган либос билан
ҳам баҳоланади. Бугун ёзги узун кўйлак ва
сарафанлар билан бир қаторда турфа хил
юбкалар ҳам аллақачон мода билан
ҳамнафас аёл ва қизларимиз гардеробидан
жой эгаллаган. Шундай экан, юбка
танлашдаги бир нечта кичик тавсияларни
билиш асло зарар қилмайди.

«Қаламча» юбка
Классик услубдаги юбкалар замонавий
хоним гардеробининг асоси саналади. Қора
ва кулранг «қаламча» услубидаги
юбкаларни кун давомида турли кўринишда
кийишингиз мумкин. Масалан, сиз
қатъийлик ва талабчанлик қиёфасига урғу
беришни истасангиз, қаламча юбка ва шу
рангга мувофиқ танланган блузка, пиджак
ва аксессуарларни уйғунлаштиришингиз
лозим. Шунингдек, бундай юбкалар нимча,
свитер ва туникалар билан ҳам ажойиб
уйғунлаша олади. Кечки базмлар учун,
жимжимадор шунингдек, нақшинкор
чизгилар тортилган шойи, ипак ва нафис
матодан ишланган ҳар қандай юбкалар
сизга маликаларга хос виқор ҳамда нозик
башанглик ҳадя этади.

«Макси» юбкалари
Айни урфда бўлган ва оёқларни тўлиқ ёпиб
турувчи бу услубдаги юбкалар сизни
ҳақиқий маликага айлантириши аниқ.
Айниқса, бўйи пастроқ хоним ... Читать дальше »

Bunday ayol erkakka yoqadi

Juma01:01


Ba'zi ayollar erkaklarni qattiq kuch bilan o'ziga
jalb qiladi. Buning siri ochiq-sochiq kiyimida ham,
ayolning go'zalligida ham emas ekan.

1. Bunday ayol kimgadur o'xshashga intilmaydi. U
o'zi yagona va betakrorligidan faxrlanadi;
2. Kerakmas ishlarga vaqtini behuda
ketqazmaydi;
3. Birov uni kamsitishiga yo'l qo'ymaydi;
4. Birov unga nisbatan hurmatsizlik ko'rsatishiga
yo'l qo'ymaydi;
5. Birov unga jismoniy kuch ishlatishiga aslo yo'l
qo'ymaydi;
6. Hech qachon o'z qadrini yo'qotmaydi;
7. Birovlarning gapiga kirib ish tutmaydi, o'ziga
ishonchi kuchli bo'ladi;
8. Birovlarni hayotiga aralashmaydi, g'iybat
qilmaydi;
9. o'ziga qarashga, o'ziga yoqimli ish bilan
shug'ullanishga doim vaqti bo'ladi va vaqt ajrata
oladi;
10. O'zini aybdor deb his qilib yurmaydi.

Энг яхши рафиқа бўлишни истайсизми?

Yakshanba01:32


Азиз аёллар: «Сизнинг вазифангиз –
жуфтингиз учун хонадонингизни энг тинч ва
энг яхши маскан бўлишини таъминлаш. Хеч
қачон у эшикдан кириши билан нолишни
бошламанг. Агар кўчада овқатланган бўлса
ёки дўстлари билан учрашиб, уйга кечикиб
келса хафа бўлманг, аксинча, ширин
гапириб, ёнбошига ёстиқ қўйинг. Кўп савол
бераверманг ва унинг ғояларига нисбатан
гумон билан қараманг. Ёдингизда сақланг:
У – оила бошлиғи!»

Хурсанд қилинг! Шундай машғулот ўйлаб
топингки, хар иккингизга қизиқ бўлсин!
Лекин битта машғулотни доим такрорлаш
бора-бора у учун хақиқий оғир жазога
айланиб қолиши мумкин. Шу сабабдан
баъзи-баъзида муносабатларингизга
янгилик олиб киринг. Энг асосийси, у ўқиш
бўладими, рақсга тушиш ёки биргаликда
фильм томоша қилишми, иккингизни ҳам
қувонтириши шарт. Акс ҳолда, бўйнингизга
юклатилган вазифа аъло даражада
бажарилмаган саналади.

Саришта ва тежамкор бўлинг. Чиқим ва
даромадларни ҳисоблаш аслида яхши
рафиқанинг иши эмас. Бахтли оилада бу
вазифа эркак бўйнига юклатилади, кирим ва
чиқим билан боғлиқ барча ишларни
бажаришни унга қўйиб беринг. Сиз эса
рўзғор юмушлари билан банд бўлинг ва
уйни сарамжон-саришталигига жавоб
беринг. Мабодо эрингиз бозор-ўчарга вақт
тополмай бу иш сизга қолиб кетса, унда у
берган пулларни тежаб ... Читать дальше »

Аёлларнинг эркаклар хушламайдиган одатлари

Yakshanba01:29


Ҳурматли аёллар! Нима ёки қандай вазият
эркакларнинг жаҳлини чиқариши мумкин,
деб ўйлайсиз? Ташқи кўринишингизга
эътиборли бўлишга, мазали таомлар
пишириш ва яна бир қанча ишларга
улгуришга уринасиз-у, биргина аҳамиятсиз
туйилган кичик нарса умр йўлдошингиз кўз
ўнгида барча уринишларингизни чипакка
чиқариб қўйиши мумкин. Буни билишни
истасангиз, феъл-атворингиз кўзгусига
боқиб, тегишли хулосалар чиқаришга
ҳаракат қилиб кўринг.

Қўполлик


Қўпол ва шартаки, баланд овозда бақир-
чақир қилиб, кўп гапиришни хуш кўрувчи
аёллар ҳеч бир кишида яхши таассурот
қолдирмай, балки нафрат уйғотиши сир
эмас. Оила бошлиқлари ўз ёнларида
вазмин, оқила, хушмуомала, кишилар
эътиборини бўлар-бўлмас гаплар билан
тортишмайдиган ҳамроҳ кўришни исташади.

Меъёридан ортган рашк


Барчамиз эртами-кечми турли хил
сабабларга кўра яқинларимизни рашк
қилишимиз, қизғанишимиз табиий. Гарчи ўта
рашкчи бўлсангизда, фаросат ва оқилалик
билан иш тутинг, буни турмуш ўртоғингизга
билдирманг. Рашк эркакларнинг ғашига
тегувчи ҳолат. Аввалига рашкингиз уларга
ёқади. Аммо рашк таъқиб васвасасига
айлангач, ўз жуфтингизни йўқотиш ёки
ўзингиздан кўнглини қолдириш хавфини
туғдирасиз. Эркаклар шундай кишиларки,
стрессли вазиятларга тоқат қилишолмайди.
... Читать дальше »

O‘g‘il ko‘rish tadbiri haqida Ibn Sino maslahatlari

Dushanba02:42


Ushbu mavzuni mavjud tibbiy adabiyotlardan
topish mumkin bo‘lmadi, shu bois bu o‘rinda Abu
Ali ibn Sino fikrlarini keltirdik va unga qo‘shimcha
ravishda o‘z kuzatuvlarimizni ham bayon qildik.

O‘g‘il tug‘ilishi sababi er urug‘ining issiqligi,
mo‘lligi hamda jinsiy yaqinlik xotinning hayzdan
pok bo‘lish vaqtiga to‘g‘ri kelishida dir. Urug‘ning
o‘ng tomondan kelishi buiga yordam beradi,
chunki bu urug‘ issiqroq va quyuqroq bo‘lib, o‘ng
buyrak-dan kelgan bo‘ladi; o‘ng buyrak qiziganroq
va jigarga yaqinroqdir. Erlik urug‘i bachadonniig
o‘ng tomoniga tushganida ham shunday bo‘ladi.
Xotin urug‘iniig xossalari va qay tomondan kelishi
ham ahamiyatlidir. Sovuq mamlakatlar, sovuq fasl
va shimoliy shamol bolaning o‘g‘il bo‘lishiga
yordam beradi; buning ziddi esa aksincha bo‘ladi.
Juda yosh ham, keksa ham bo‘lmay, ayni yigitlik
yoshida qo‘shilish ham ahamiyatlidir.

O‘g‘il tug‘ilishi uchun er ham, xotin ham maxsus
tayyorlanishlari kerak. O‘g‘il tug‘ish uchun
xotinning urug‘i quyuq, kuchli va issiq bo‘lishi
lozim, chunki shunday urug‘ erlikni tezroq qabul
qiladi. Er urug‘i ham xotin urug‘idan kuchli bo‘lishi
lozim. Bola o‘g‘il tug‘ilishi uchun quyidagi
tadbirlarni amalga oshirish zarur:
Xotin ham, er ham atir, bug‘lash va oziq-ovqat vositasida o‘z organizmini qizdirishi kerak. Bir muddat jinsiy yaqinlikd ... Читать дальше »

Шикаста дил фиғонлари

Shanba15:48


«19 ёшдаман. Минг бир истиҳола билан бўлса-
да, дардимни айтишга жазм қилдим. 13-14
ёшларда эдим. Синфдош қизларнинг деярли
барчаси ойбоши кўрганликларини айтишарди.
Аммо жисмонан дуркун кўринишга эга
бўлсам-да, мен ҳайз кўрмаётган эдим.
Қорнимнинг пастида оғриқ пайдо бўлиб, ой
сайин кучайиб борар, бошланғич ҳайздан эса
дарак йўқ эди. Оғриқ аста-секин белимга,
думғаза соҳаларига тарқаб, кескин кучая
бошлади. Қишлоқ шифокори берган оғриқни
қолдирувчи доридан бироз енгил тортгандай
бўлсам-да, кейинги хуруж янада кучайиб
борарди. Охири ота-онам Самарқанд
шаҳридаги шифохонага ётқизишди. У ерда
мени кўпгина шифокорлар қатори гинеколог
опа ҳам кўрди ва дардим уларга тегишли
эканлигини айтиб, ўз бўлимига ўтказди.
Сўнгра зудлик билан жарроҳлик амалиётини
ўтказиш зарурлигини айтишди. Ота-онамга
тушунтиришиб, уларнинг розиликлари билан
жарроҳлик столига олишди. Маълум
бўлишича, ҳайз чиқадиган қизлик пардасининг
туғма берклиги туфайли ташқарига
чиқолмаган қон оғриққа сабаб бўлган экан.
Тезкор операциядан сўнг тузалиб кетдим,
аммо қалбимда мангу армон қолди. Чунки бу
операция бажарилиши учун қизлик пардаси
кесиб ташланар экан. Албатта, шифокорлар
бундай жарроҳлик усули қилинганлиги ҳақида
ота-онамнинг қўлига маълумотнома, ҳатто
касаллик тарихидан кўчирма ҳам ёзиб
б ... Читать дальше »

Ажрашган аёлдан ҳар бир оилали аёл эшитиши керак бўлган 10 маслаҳат

Payshanba02:00


Ҳар бир аёл турмуш қурар экан, аввало
бахтли бўлиш,кўз очиб кўрган турмуш
ўртоғи билан фарзандлар камолини
кўриш ҳақида орзу қилади. Бироқ,
ҳаётда ҳамма нарса бўлиши мумкин.
Икки инсон бир неча йиллар мобайнида
бир ёстиққа бош қўйиб, бир-бирини
билмаслиги, тушунмаслиги ва кун келиб
бошқа-бошқа йўллардан ҳаётларини
давом эттиришлари ҳам мумкин. Қуйида
турли сабабларга кўра, оиласи билан
ажрашган аёл оилали аёлларга никоҳни
сақлаб қолиш ва тинч-фаровон турмуш
қуриш борасидаги маслаҳатлари билан
ўртоқлашади.


Эрингизни ҳурмат қилинг

Эътибор беринг, мен эрингиз чин
маънода ҳурматга сазовор пайтидагина
уни ҳурмат қилинг, демаяпман. Эркак
киши ҳар доим рафиқасининг ҳурматига,
қўллаб-қувватлашига муҳтож бўлади.
Фақат ҳурматга муносиб кишинигина
ҳурмат қилиш керак, деган фикр
нотўғри. Эрингиз ҳамма бошқалар
қатори оддий инсон эканлигини
унутманг. Тўғри, у баъзида хато қилади,
қоқилади. Бу дегани—уни беҳурмат
қилиш керак дегани эмас.
Маслаҳатимга амал қилинг, шунда сиз
ижобий натижаларни қўлга киритасиз.
Сизнинг ҳурматингиз турмуш
ўртоғингизни қанчалик руҳлантирганига
ўзингиз амин бўласиз.

Борига қаноат қилишга ўрганинг!

Балки сизнинг эрингиз
дугонангизникидек машина олиб бера
олмас. Унинг т ... Читать дальше »

Руҳий тест: Оилангизга хиёнат хавф соляптими?

Payshanba01:54


Қуйидаги ҳолатларда эҳтиёт бўлинг:

1) Кутилмаганда ойлик маошининг кўп
қисмини ўзига сарфласа ва олдин ўзига
ярашади деб ҳисоблаган мўйловини олиб
ташласа;
2) Ишхонасида ҳамкасабаларининг
кўпчилиги кутилмаганда меҳнат
таътилига чиққанлигини айтиб,
жуфтингиз кўп вақтини ишда
ўтказадиган одат чиқарса;
3) Уяли алоқа воситаси сотиб олиб, гоҳ
ваннада, гоҳ ҳовлида сиздан беркиниб
гаплашса;
4) Сиздан ўзини олиб қочса, баҳоналар
тўқиса;
5) Нонушта вақтида кўзларини олиб
қочса, мавзуни бошқа ёққа бурса;
6) Харажат учун пул сўрасангиз, дўсти
ҳали ҳам қарзини қайтармаганини
баҳона қилса;
7) Дўстлари қўнғироқ қилиб матч ёки
байрам зиёфатларига таклиф
қилишганида рад этса (олдинлари у
дўстлари билан вақт ўтказишни ёқтирар
эди);
8) Шу пайтгача бефарқ бўлган моделлар
ҳақидаги журналларни сотиб олиб
ўқишга тушса;
9) Эрталаб ва кечқурун бадантарбия
билан шуғулланса, ҳаттоки ёмғир
ёғишига ҳам қарамасдан эски
велосипедда “айланиб келаман” деганча
кетса;
10) 8-мартдан бир неча кун олдин қайси
атир урфда эканлигини сўрасаю, сизга
қуруқ атиргул совға қилса;
11) Ҳар бир ишингиздан айб топишга
ҳаракат қилса, “шимимни яхши
дазмолламабсан” деб минғилласа;
12) Кечки овқатга меҳр билан таом
тайёрласангизу, у “қорним ... Читать дальше »

17 ёшли қизларга 17 тавсия

Yakshanba11:50


Қайси қиз аъло даражадаги ташқи
кўринишга эга бўлишни истамайди дейсиз?
Бундан ташқари, ўз ишининг устаси бўлиш,
атрофдагилар билан тез тил топишиш ҳам
бир маҳорат. Бу ҳислатларнинг ҳаммаси бир
кишида мужассам бўлиши четдан қараганда
афсона бўлиб кўриниши мумкин. Аммо чин
дилдан ҳаракат қилинса, ҳар бир ишни
амалга ошириш мумкин.

Қуйидаги 17 қоидага мунтазам равишда
амал қилган ҳар бир 17 ёшли қиз келажакда
энг омадли ва энг гўзал аёлга айланиши
мумкин.

  • Бошқа камчиликларни унутиб, фақат
    бошқалардан ажралиб турадиган
    афзалликларингиз ҳақида ўйланг.


  • Бошингизни эгманг, ҳаммадан аъло
    бўлишни истайдиган қиз доим тик қарайди.


  • Ўзингизни хеч қачон “Мен хунукман!” деб
    айтманг. Мабодо шундай фикр миянгизга
    келиб қолса, унда пластик жаррохлик
    қурбонига айланган хотин қизларни, машҳур
    юлдузларни кўз олдингизга келтиринг.


  • Хушчақчақ ва фаол бўлиб, ўзингизга
    бўлган ишончни янада кучайтиринг. Доимий
    тетиклик омад калитингизга айланишига
    имкон беринг.


  • Ўзгаларни тинглай билинг ва
    атрофдагиларнинг фикрини хурмат қилинг.
    Бир жойда тўхтаб қолманг, доимий
    изланинг ва ўз устингизда ишлашдан
    чарчаманг. Ёдингизда бўлсин, бир хиллик
    одамни тез чарчатади.


  • Қошлар парвариши ҳақида ун ... Читать дальше »

  • Ҳар куни 5 дақиқадан машқ бажаринг ва гўзал қоматга эга бўлинг

    Yakshanba11:48


    Барчамиз ҳам чиройли қоматга эга
    бўлишни, қорин соҳасида ортиқча ёғлар
    бўлмаслигини истаймиз. Бироқ жисмоний
    машқларга келганда, одатда, турли
    баҳоналар билан ўзимизни нари оламиз.
    Бас, қоматимизга эътибор қаратиш вақти
    келди! Бунинг устига кунига атиги беш
    дақиқа ортиқча вақтни топишингиз аниқ.
    Ҳар куни бор-йўғи бешта машқни бажаринг,
    шунда тез орада натижани ҳис қиласиз ва
    кўрасиз ҳам.

    1-машқ


    Чалқанча ётиб, оёқларни тўғри бурчак
    остида тепага кўтарамиз; қўлларни бош
    устига кўтариб, бармоқларни бир-бири
    билан маҳкам қовуштириб оламиз.

    Бир деганда чуқур нафас оламиз, нафас
    чиқаришда эса бош ва гавдани кўтарамиз,
    оёқларни ёзамиз ва қўлни олдинга қарата
    тўғрилаймиз.

    Икки деганда нафасни чиқариб, дастлабки
    ҳолатга ўтамиз.

    2-машқ



    Ерга ўтириб, оёқларни букамиз ва
    кўтарамиз; қўллар бош орқасида.

    Бир деганда сал орқага энгашамиз, ўнг
    оёқни ёзамиз ва ўнг тирсак билан букилиб
    турган тиззага теккизамиз.

    Икки деганда тўғрига қараб буриламиз, сўнг
    машқни иккинчи томонга қараб давом
    эттирамиз.

    3-машқ
    ... Читать дальше »

    Татуаж гўзаллик тимсоли эмас, балки...

    Chorshanba02:18


    Бугун аёл ва қизларимизнинг аксарияти
    узоқ вақтга мўлжалланган, барқарор
    турувчи пардознинг янги усули бўлмиш
    татуажни маъқул кўришмоқда ва ундан
    «унумли» фойдаланишмоқда. Айни дамда
    юздаги аъзоларини татуаж қилаётганлар
    жуда кўпчиликни ташкил этади.

    Маълумот учун: Татуаж — пермамент
    пардоз, яъни юздаги аъзолар — лаб, кўз ва
    қошни узоқ вақт (3, 5, 7 йилгача)
    кетмайдиган қилиб бўяб, пардоз бериш.

    Пермамент пардозда санаб ўтилган
    аъзоларнинг терисига татуаж учун
    мўлжалланган игна ёрдамида махсус бўёқ
    юборилади. Бу пигментларнинг узоқ вақт
    ушланиб туришини таъминлайди.
    Пермамент пардоз муолажаси оғриқли
    бўлиб, бир-икки соатга чўзилади.

    Татуаж узоқ муддатгача пардоз
    буюмлари (кўз ва қош қаламлари, лаб
    бўёқлари)ни унутиб, лаб, кўз ва қошга шакл
    бериш, тери нуқсонлари бўлмиш чандиқ ва
    пигмент доғларни яшириш, хол қўйиш ёки
    табиий холларга бир оз ранг бериш, умуман
    ҳар қандай вазиятда гўзал кўриниш
    имконини беради. Бироқ аёл ва қизларимиз
    татуажнинг соғлиққа, қолаверса, ташқи
    кўринишга сезиларли даражада зиён
    келтиришини билишармикан?
    Келинг, қуйида унинг салбий томонлари
    билан танишиб чиқамиз.

    Кўз татуажи.

    Татуажнинг мазкур тури кўзларга ишлов
    бериш, жумладан, игна ёрдамида шакл
    чизиш йўли билан кўз ва қовоқ ... Читать дальше »

    « 1 2 3 4 5 »
    Eng ko'p o'qilganlar
    Материалов за текущий период нет.
    Homiladorlik Taqvimi
    Saytdan izlash
    So'rovnoma
    Saytda sizga nimalar yoqmaydi ?
    Всего ответов: 1
    Saytga Kirish

    Hisobot


    Reklama