Бир йилда икки марта уйланиш?! Турмуш ўйин эмас, эркаклар!

Dushanba21:37


Таҳририятга анъанавий савол билан
мурожаат бўлди: «Қонуний никоҳимиз
йўқ, 4 ой яшаб ҳомиладор пайтимда
ажрашганман. Ҳозир 1 ёш ўғлим бор.
Менинг алимент борасида бирор ҳуқуқим
борми?»
Мурожаат эгасининг ҳуқуқий саволига
жавоб бердик-да, масаланинг қўшимча
тафсилотларини таҳлил қилишга
киришдик. Зеро, воқеа қаҳрамонларининг
хатоларини бошқалар такрорлашмасин.
25 ёшли қиз 2015 йилнинг бошида
турмушга чиққан. Қайнопаси билан қўшни
бўлиб яшашган, у эса янги оила ҳаётига
аралашаверган. Қайнота-қайнона билан
кичик муддатда тил топиша олмаган
келинчак жанжалнинг қаҳрамони бўлиб
қолаверган. Бир куни эри уйида
йўқлигида келин ва оила аъзолари
ўртасида низо келиб чиққан. Келиннинг
отаси келган, бўлган-бўлмаган гаплар
билан куёвнинг устига мағзава
ағдаришган. Ўғил ишдан қайтгач,
қайнота-қайнона «Ё хотинингни дейсан, ё
бизни», деб шарт қўйишган. Эри эса
бошини қуйи солганча фақат ота-онаси
томон бўлган, улардан узр сўраган,
хотинининг ёнини олмаган... Келин
«Қадримни бир пул қилди», деб аразлаб
уйига кетган ва эрсиз қолган. Чунки йил
бошида уйланган йигит, йил охирида ҳам
ўзини бошини очиқ ҳисоблаб, тўй қилган.
Бу сафар эса никоҳ расмийлаштирилган.
Бу орада биринчи хотини ўғил туққан,
йигит ота-онасидан яширинча фарзандини
бир-икки кўриб кетган ... Читать дальше »

Эркакларга қандай маза! Мана, бунинг 15 исботи!

Dushanba21:30


— Эҳ, хотин! Мен бўлмасам, нима
қилардинг-а?

— Шуни айтинг, сизсиз уйимдаги диваним
ҳувиллаб қолармиди... Яхшиям бор
экансиз, дадаси, — шундай дея
идишларни ювиш учун неча ойдан бери
бузилиб ётган жўмракдан жилдираб
оқаётган сувга тутаман. «Ҳа, эркакларга
мазза», дейману қўлим ишдан
бўшамайди, хаёлим ўйдан. Қизиқ-да,
ўйлаб кўринг:


1. Анжелина Жоли аллақачон «модадан
қолган» бир пайтда севимли
актёримиз Мурод Ражабовни омма
қанчалик яхши кўришига аҳамият
берганмисиз?
2. Бир ҳафталик дам олишга борса ҳам
биттагина сумка билан чеклана
олади. Қайтар чоғида ҳам юкнинг
керакли вазндан ортиб кетиш хавфи
бўлмайди.
3. Эрталаблари уни «эгнимга нима
кийсам экан?» деган савол
қийнамайди.
4. Эркаклар либоси сотиладиган
дўконларда кийимни кийиб кўриш
учун узоқ навбат кутмайди.
5. Тўй ёки бошқа бирор маросимга
бориб келиб, «энди қандай озаман,
қайси парҳезни тутсам экан», деб
ўйланиб ўтирмайди.
6. Тўйга кетаётиб, «бу костюмимни
қариндошларим кўрган», деб бош
қотирмайди.
7. Дўстлари қоматининг ўзгаришига
танқидий фикр билдиришмайди.
Ошна-оғайнилари учун янги шимини
қайси бозордан неча пулга
олганининг ҳам аҳамияти йўқ.
8. Эркаклар «хотиним кеча ишдан кеч
қайтди, сабаби нимада экан-а…» деб
ўй ... Читать дальше »

Onanizm, Yani Qo'lda Qoniqishni Hatarli Oqibatlari(Yangilandi)

Shanba23:59


Доимий равишда онанизм билан шуғулланиш натижасида, миямиздаги дофамин даражаси вайрон бўлади.
Инсон доимий равишда бир жараённи бажаришда давом этаверса унинг мияси шунга мослашаверади, бу табиий жараён албатта, бу ҳоҳ спорт бўлсин ҳоҳ китоб ўқиш ва ҳоказо. Лекин онанизм билан шуғулланишниш мияга таъсирлари шу қадар ачинарлики, инсон бунга ишонгиси келмайди. Онанизм билан доимий шуғулланган инсоннинг миясида бир катта ҳудуд пайдо бўлади, бу ҳудуднинг номи онанизмдир. Доимий равишда бу одатни бажарган инсон оҳир бориб бунга муккасидан кетади яъни бу кундалик одатга айланиб қолади, худди гиёоҳванлик каби. Онанизм инсонларга мотивация беради яъни бу одатни кейинги сафар ҳам албатта бажариш учун туртки бўлади, Нега? Чунки бунинг охири лаззатбахш. Бу одатга инсон шу қадар ўрганиб қоладики, буни ташлаш жуда ҳам қийин бўлиб қолади.

Онанизм билан шуғулланиш эркак танасидаги “Тестостерон” даражасини ошиқча даражада тушуриб юборади.
Эркакнинг кундалик ҳаёти, репродуктив саломатлиги ва жинсий ва барча томонлама ривожланиши учун асосий ягона озуқа бу тестостерондир. Гарвард университети маълумотига кўра бир маротаба онанизм билан шуғулланиш тестостерон даражасини шу қадар камайтирар эканки, уни қайта ишлаб меъёрига келтириш учун эркак организми икки кунлик вақт сарфлар экан. Тестостероне даражасини камлиги киши организмга қуйидаги зарарларни олиб келади: жинсий ҳаётга активлик камаяди, бора бора камайиб оҳири йўқ бўлиб кетиши ҳам мумкин. Жисмонан етукли ... Читать дальше »

«Хотиним туғмас» деманг! Эркакларга эркакча гап

Shanba21:32


Яқин-яқингача оиладаги бефарзандлик
муаммоси биргина аёлниннг «айб»и
бўлган. Тиббиётда ўтказилаётган сўнгги
илмий тадқиқотлар эса бундай
ҳодисанинг тахминан тенг ярмига
эркаклар ҳам сабабчи бўлишини
кўрсатмоқда. Бироқ ҳамиша ҳам муаммо
вақтида аниқланмай, турли баҳоналарга
эш қилинади... Ўзининг ёки ўғлининг
саломатлигига шубҳа билан қараганларга
жавобан она ва ўғил даволанишдан бош
тортади. Ана энди дўппини бошдан олиб,
бир ўйлаб кўринг: бу телбавор
инжиқликдан кимга наф-у кимга зарар?!
Мавзу юзасидан кучли жинс вакиллари
ҳамда уларнинг яқинларига олий тоифали
шифокор, уролог-андролог Зарифжон
МУРОДОВ маълумот беради.


«САБР ТАГИ САРИҚ ОЛТИН»

Уйланганига бир йил тўлмай, рафиқасини
ҳомиладор бўлмаганида айблаган
йигитлар, афсуски топилади. Камига эса
уларга қайин-бўйин ҳам қўшилиб, шусиз
ҳам тушкунликда бўлган келинни янада
сиқувга олишади. Бўлажак онани асраб-
авайлашнинг ўрнига у билан бундай
муносабатда бўлиш тўғримикан?
Севимли ёрини боши берк кўчага ташлаб
қўйгандан кўра, рўбаро келган муаммо
билан биргаликда курашиш яхши
эмасми? Зуғум ва терс гаплар билан
аёлнинг дилини сиёҳ қилиш-у
куёвтўранинг шифокор назоратидан
«ҳоли» қилишни қандай тушуниш
мумкин?

ШОШИЛМАНГ!

Турмуш қурганинг ... Читать дальше »

Erkaklar uchun matematik tashxis

Juma23:45


Juftingiz siz bilan munosabatlarda o`zini qanday
tutadi? Quyidagi matematik amalni bajarib,
turmush o`rtog`ingiz fe`l-atvorini yanada
yaxshiroq bilib olishingiz hech gapmas. Buning
uchun uning tug`ilgan yili, oy va sanasini
raqamlar bilan yozib, bir-biriga qo`shib chiqasiz.

Yoringiz 1987 yil, 9 aprelda tavallud topgan
bo`lsa, 1+9+8+7+9+0+4=38=3+8=11=1+1=2
shaklida hisoblaysiz. Demak, uning raqami — 2. smile


1. Serg`ayrat va harakatchan, mustaqil fikriga
ega. U yonida o`ziga ishongan, aqlli, o`z fikriga
ega ayolni ko`rishni istaydi. Dilidagi tilidagi bu
tofia erkaklar siz uchun bor qahramonliklarga
shay. Іamma narsa doim nazoratida, kichik
voqelikni ham e`tibordan chetda qoldirmaydi. U
bilan hayot qiziqarli kechishi barobarida doim
ham osoyishta bo`ladi deya olmaymiz. Urush-
janjalsiz uy yo`q deganlaridek…. Xatolaringiz
bee`tibor qoldirilmasligini inobatga olib, siz ham
biroz ehtiyotkor bo`lishingiz lozim.

2. Soddadil va ishonuvchanlikgi sabab ko`pincha
sizning emas, atrofdagilarning gapiga quloq
soladi. Ko`ngli bo`shroq. Shu bilan birga, qo`li
ham ochiq. Birovlarning tashvishida yonib-
kuyishini aytmaysizmi? Quvonarlisi esa sizning
doim chiroyli bo`lishingizni istaydi. Va
ayolligingizni his etib yashashin ... Читать дальше »

Oyoq terlashidan oson xalos bo’lamiz!

Payshanba21:47


Ushbu nozik muammo haqida gapirish noqulay,
biroq uzoq jim turib ham bo’lmaydi. Negaki o’zini
o’zi oshkor qilib qo’yishi hech gap emas. Uni
qanday bartaraf etish masalasi bo’yicha
dermotolog Nodira AKRAMOVAga yuzlandik.

Asosiy sabablar Tirnoq va oyoq kaftida
zamburug’lar qo’nim topsa, tirnoq shakli va
rangining o’zgarishi, terining dag’allashishi
kuzatiladi. Agar o’zingizda shu belgilarni
kuzatsangiz, dermotolog shifokorga murojaat
qiling. Oyoqda haddan ziyod ter ajralishining
yana bir sababi gipergidroz bo’lishi mumkin.
Gormonal muvozanatining buzilishi, masalan,
testosteronning ortib ketishi. Buyrak o’z
vazifasini bajara olmaganda ham organizmdagi
suyuqlik ter orqali chiqib ketishga urinadi,
natijada odatdagidan ko’proq terlash kuzatiladi.
Qandli diabet. Tomirlarning varikoz kengayishi.

O’smirlarda biroz farqli

Avvallari farzandinizda uchratmagan bu
noxushlikni o’smirlik davriga kelib seza
boshladingizmi? Agar noxush hid kuchli ter
ajralishi bilan kechayotgan bo’lsa, bu gormonal
o’zgarishdan darak berishi mumkin. Endokrinolog
qabuliga yozilsangiz, muammoning echimi tomon
birinchi qadamni qo’ygan bo’lasiz. Davosi bor!
Modomiki, sizni bu savol o’ylantirayotan ekan,
oyoqlarni kuniga ikki bor yuvib, qurutish haqida
ortiqcha gapirib o’tirmasak ham bo’ladi ... Читать дальше »

Олимлар: «Чиройли қизлар эркаклар умрини қисқартиради»

Dushanba00:58


Чиройли аёллар билан (номаҳрамлар)
муносабат эркакларда стресс ҳолатини
келтириб чиқаради, бу эса ўз ўрнида
гепатит, диабет ва ҳатто импотенция
касалликларига сабаб бўлиши мумкин экан.
«Валенсия давлат университетининг
олимлари шундай хулосага келди», деб
хабар қилади ladyportal.info.

Тадқиқот доирасида улар 84 талаба устидан
тажрибалар ўтказибди. Иштирокчиларнинг
ҳар бири иккита нотаниш, бегона шахс —
эркак ва аёл бор хонада судоку ўйини
вазифаларини ечиши керак эди.

Тажрибада иштирок этувчининг қонидаги
кортизол миқдорини кузатган олимлар
қизиқ ҳолатларни кашф этибди. Хонада
чиройли (номаҳрам) аёл бўлганида стресс
гормонининг даражаси юқори бўлган, бироқ
аёл хонани тарк этганида гормон нормал
ҳолаттга тушган. Агар нотаниш қиз хонага
қайтса талаба қонида кортизол миқдори
яна ошиб кетган.

Тадқиқотчиларнинг хулосасига кўра,
чиройли аёл билан беш дақиқа ёлғиз қолиш
эркак қонида кўп миқдорда кортизолнинг
хосил бўлишига сабаб бўлади экан, бу эса
стресс ҳолатидан дарак беради.
Кортизолнинг кўпайиб кетиши хужайра
метаболизмини ишдан чиқаради ва оқибат
диабет ва гипертония касаллиги келиб
чиқишига сабаб бўлар экан. Оз-оз миқдорда
мазкур гормон организмга ижобий таъсир
қилиши мумкин: глюкозанинг қонга етиб
боришига ёрдам беради, баъзи жойл ... Читать дальше »

Қорин ва биқин ёғларидан қандай халос бўлиш мумкин?

Payshanba00:58


Диетологнинг фикри
Ҳўппа семиз қорин ўрнига қориннинг
тўртбурчак шаклдаги мушакларига эга
бўлиш — барча эркакнинг орзуси. Боиси бу
кучли жинс вакилларининг ташқи
кўринишдаги муҳим афзалликларидан
биридир. Ортиқча вазн йиғиб, мешқоринни
орттириб олиш жуда осон бўлса ҳам, ундан
воз кечиш узоқ вақт ва иродани талаб
қилади.

Жисмоний фаол бўлиш керак! Ҳеч бир
мўъжизали парҳез ёки оздирувчи таблетка
}ёрдам бера олмайди. Қайтага улар
ошқозонни ишдан чиқариб, янада
семиришга сабаб бўлади. Озишда
муваффақият қозониш овқатланишни
меъёрига келтириш ва шунга уйғун ҳолда
жисмоний машқларга одатланишга боғлиқ.
Нимадан бошлаш керак?

Қорин ва ёнбош ёғларидан халос бўлишдан
олдин ўзингизга мақсад қўйинг. Бу
мақсадга етиш учун олдингизда узоқ
муддат ва машаққатли меҳнат ётибди.
Аниқроғи, бунинг учун сизга аҳволингиздан
келиб чиқиб, 12 ҳафтадан ярим йилгача
вақт керак бўлади. Модомики, бу фойдали
машғулот учун ҳафсала ҳамда вақт ажрата
олмас экансиз, унда семиришда давом
этинг. Кўп ўтмасдан сумочилар қаторидан
жой оласиз.



Эркакларда қорин нимадан катталашади?
Вазни ортиб бораётган ҳар бир эркакни шу
савол қизиқтиради.

< ... Читать дальше »

Патрик Магно: семизлик ва хушбичимлилик орасидаги 12 ҳафта

Seshanba01:01


Бўйи 1.70 см бўлган Патрик Магнонинг
вазни 80 кг.дан ошиб кетганида
шифокорлар Патрикка қон таркибида қанд
моддаси кўпайгани, шу тахлит семиришда
давом этса, яқин орада қандли диабетга
чалиниши мумкинлигини айтишади.


Бу касаллик билан унинг отаси ҳам
хасталангани учун Патрик унинг
асоратларини яхши билар эди. Шу сабабли,
у озиш ва спорт билан шуғулланишга жон-
жаҳди билан киришиб кетади. Машаққатли
машғулотлар, сабр-тоқат ва тартиб-
интизом, махсус овқатланиш тартиби
натижасида 12 ҳафта орасида Патрик Магно
22 кг, яъни 30 фоизлик ортиқча вазндан
халос бўлишга, шу билан бирга келишган
қад-қоматга эришади.



Ижтимоий соҳанинг бир вақтлар тўлача
бўлган ходими 12 ҳафта ичида қандай қилиб
пишиқ-пухта тана соҳибига айланганини
ўқувчилар билан ўртоқлашди.

Калифорния штатининг Сан-Диего шаҳрида
истиқомат қилувчи 29 ёшлик Патрик диабет
хасталиги симптомларига қарши курашиш
учун умрининг янги босқичини бошлаб,
қатъий қоидаларга амал қила бошлайди.

«Шу қадар семириб кетдимки, ўзимни таний
олмай қолгандим. Семизлигимдан уяла
бошладим. Бунинг олдини олиш учун эса
иродали бўлишга мажбур эдим», ... Читать дальше »

Она ва хотин орасида сарсонлар учун

Payshanba00:57


Mani uyimdigila yahshi korgan
qizimi oberishmagan. 2010 yilda
onam topgan qizlariga uylandim.
yolgon bolmasa 3oy bahtli
yashadik, uyogiga mayda gapla
chiqishi boshladi. keliniz bizaga
ohshab oddiy oiladan, uniyam
otasi olamdan otgan, manikiyam.
shunga qaramasdan odamla
kuyoviga uni qigan, moshina
obergan, lsd plazma opkepti
palonchini qudasi, shunga
ohshash mayda chuyda gapla
chiqa boshladi.
orada qizlik boldim . shunda ham
bir yahshi boladi bir yomon.
mana 3 yildan oshibdiki, haliyam
shu muammola.
olilada 2qiz 1ogilman, kenjasi
man.
onamga ettim, ona biza
opalarimga nima qildikki, biza
bundan talab qivomiz, unda usha
paytta boy honadondan kelin
qilish keregidi, disam, san
hardoim hotinini yonini olasan
diyishadi.
shu kunlada keliniz homilador,
anunda oshhonada
urishvotganlarini eshitib qoldim.
hali u bola oglimdanmi yoki
boshqasidanmi dib haqoRat
qivotganakanla. shundayam
ichimga yuttim keliniz shuncha
gap soz bosayam mangayam
uyigayam borib miq etmidi,
ichiga yutadi.
yigit kishini boshida harhil
muamola boladi, rizqi kochada
diyishadiku, shunga yashashga
harakat qilib yotibman, faqat 1ta
ogilga sal qiyinroq bolarkan.
yozda uchastka oldik, domni
sotib kochib ottik. shunda
... Читать дальше »

Ақлли аёлга уйланган эркаклар узоқ умр кўриши аниқланди

Chorshanba01:25


Қизиқ, эркаклар идеал аёлни қандай
тасаввур қилар экан? Улар ўзларига жуфт
танлаётганда унинг ақлий қобилиятини
биринчи ўринга қўядими? “AdMe.ru” нашри
сизга аёл мияси қандай мўъжизаларни
дунёга келтириши мумкинлиги ҳақидаги
мақолани ҳавола этади .


Ҳеч кимга сир эмаски, ақллилик энг
қимматли фазилатдир. Янги тадқиқотлар
аёлнинг ақлий қобилияти юқорилиги
жуфтининг умрини узайтиришини ва ақли
заифликдан ҳимоя қилишини аниқлади. Бир
тухумли эгизакларнинг саломатлиги
текширилганда, одамнинг атрофидаги киши
унинг ақлий қобилиятига жиддий таъсир
кўрсатиши маълум бўлган.

Олимлар ақлли аёлга уйланган эркак узоқ
ва бахтли ҳаёт кечиришини, Альцгеймер
касаллиги ва ақли заифликдан жабр
кўрмаслигини исботлади. Масалан,
интеллектуал бошқотирма ўйинлар бу
касалликларни бартараф этиб, эркак онгини
чархлайди. Мантиқан ўйлаб кўрилганда,
билимини ошириб борадиган ақлли аёл
эрининг ҳам ақлий қобилиятига таъсир
кўрсатар экан.

Ақлли аёлларга уйланган эркаклар мияси
сканер қилинганда жисмонан “заифлик”
аниқланган бўлса-да, бирор бир касаллик
белгиси йўқлиги аниқланган. Улар
ўзларининг ўта ақллилигига ва меҳнатга
яроқлилигига ишонишган.

Абердин университетининг руҳият бўйича
профессори Лоренс Уолли (Lawrence
Whalley) “Агар эркак узоқ у ... Читать дальше »

Презервативлар ва уларнинг турлари

Shanba02:31


Ҳар бир одам катта бўлар экан, оила қуриб
жинсий ҳаётга қадам қўяди. Оиланинг тинч-
тотув бўлиши, эр ва хотиннинг бир-бирини
тушуниши кўп томондан жинсий ҳаётнинг
нормал ва барқарор кечишига бевосита
боғлиқ эканлигини олимларимиз аллақачон
исботлаб бўлишган. Жинсий ҳаётга кириб
борар экан, ҳар бир киши контрацепция
воситаларидан етарлича хабардор бўлиши,
уларнинг қўлланилиши, турлари, фойда ва
зарарлари ҳақида билиши лозим бўлади. Бу
эса исталмаган ҳомиланинг олдини олиш ва
шу билан бирга турли юқумли
касалликлардан ҳимояланишнинг олдини
олади.

Ушбу мақолада эркаклар контрацептик
воситаларидан бири бўлган презервативлар
ва уларнинг турлари ҳақида сиз қадрли
сайтимиз мухлисларини хабардор
қилмоқчимиз.

Презервативлар бугунги кунга келиб пайдо
бўлган контрасепсия воситалари эмас,
тарихий қўлёзмалардан маълум бўлишича
Англия қироли Генрих VIII нинг шифокори
Чарлз Кондом қирол учун биринчи
презервативни қўй ичагининг шиллиқ
қаватидан ясаб берган экан. Вақт ўтиши
билан презервативнинг такомиллашуви,
турлари ва хилларининг кўпайиши унинг
оддий халқ орасида ҳам тарқалишига олиб
келган.

Презервативни ишлатишни жуда кўпчилик
яхши билсада, лекин унинг қандай турини
танлашга келганда “боши қотади”.
Презервативлар бир қанча хусусиятлариг ... Читать дальше »

Юздаги ҳуснбузарлардан қутилиш йўллари

Chorshanba01:57


“ Ҳуснбузар эркак юзининг чиройи” деган
гаплар ҳақиқатдан анча йироқ
ҳисобланади. У қандай кўринишда
бўлишидан қатъий назар эгасига жуда
кўп ноқулайликлар келтириб чиқаради.
Аввало шуни қайд этиб ўтиш керакки,
юздаги ҳуснбузарлар эркаклик ёки
балоғатга етишнинг эмас, балки
организмдаги қайсидир органнинг
нотўғри ишлаётгани ёҳуд организмда
зарарли бактериялар мавжудлигининг
белгиси ҳисобланади. Агар сиз ўсмирлик
ёшида бўлсангиз ёки ўсмирликдан анча
ўтиб кетган бўлсангизу ҳуснбузарлар
ҳали ҳам сизни таъқиб қилаётган бўлса
дарҳол улар билан курашиш чораларини
кўришни бошланг.

Юздаги ҳуснбузарларнинг келиб чиқиш
сабаблари турлича бўлиши мумкин,
бунга стресс, ортиқча асабийлашиш,
ичак паразитлари (аскарида, нана,
гижжалар), қабзият (ичнинг қотиши),
қонда зарарли бактерияларнинг
мавжудлиги, юз терисида зарарли
бактерияларнинг мавжудлиги сабаб
бўлиши мумкин. Шу боис аввало
дерматолог врач кўригига ҳамма
ишингизни йиғиштириб, тез орада
боришингизни маслаҳат бераман.

Юзингиздаги ҳуснбузарлар йўқолгач
ўзингизга бўлган ишончингиз ортади, ўз-
ўзидан юзингизга табассум югурганини
сезмай қоласиз.

Ушбу мақолада ҳуснбузарлар билан
курашишда самарали бўлган, жуда кўп
синалган усуллар ва воситалар ҳақида
маълумот бермоқчиман. ... Читать дальше »

Куёвчак

Yakshanba01:18


Ёшим 24 га тўлди. Мана, 2-3 йилдан бери
“Тўй қачон?”, “Нега уйланмаяпсан?”,
“Айюбхон, тезроқ уйлан энди” деган
гапларни эшитавериб, ахийри шу мақолани
ёзишга қарор қилдим.

Хўш, ростдан ҳам нега ҳалигача
уйланмаяпман? Жавобим антиқа, чунки мен
“куёвчак” бўлишни хоҳламаяпман!

“Куёвчак” нима дегани деб сўраяпсизми?
Унинг қандай маҳлуқ эканлигини билмоқчи
бўлсангиз мақоламни охиригача ўқинг.
Ўзимни жуда ақлли деб билмайман,
мансабдор ва бадавлат ҳам эмасман, оддий
йигитман, Аллоҳ берган ризқимни териб
юрган. Лекин баъзилардан фарқли бир
одатим бор, одамларни ўрганишни яхши
кўраман ва уларни кузатаман. Уйланишга
ният қилганимдан бери ҳозирги ёш
оилаларни кузатишни бошладим,
кузатишларимнинг натижасида янги бир
нарсани “кашф” қилдим. Аҳмоқона урф-
одатлар таъсирида «мутация» бўлиб, янги
«маҳлуқот» пайдо бўлганини кўрдим ва унга
янги ном топдим.

Қарши олинг! – “Куёвчак”! Бу сўзни
“келинчак”, агар қўполроқ айтсам “ҳ…лак”

сўзларига қофиядош қилиб олдим, чунки
ҳозирги куёвларнинг ўрни келинлар билан
алмашиб қолганини кўриб шундай қилдим.
Куёвчакнинг таърифи: у – жамиятнинг
биологик чиқиндиси, қон сўрувчи каналар
оиласига мансублиги бор, сабаби тўйгача
ота-онасининг ҳисобига яшайди, тўйдан
кейин қайнота-қайнонаси, баъзан улар
бў ... Читать дальше »

Соч тўкилиши сабаблари, даволаш ва олдини олиш

Yakshanba00:38


Соч тўкилиши кўпчилик эркакларнинг
руҳиятига салбий таъсир кўрсатади. 95
фоиздан кўпроқ ҳолатда сочларнинг
тўкилиб, тепакал бўлишга андрогенетик
алопется (ирсий соч тушиши) сабаб бўлади.

Ҳар бир кишида кунида 50-100 дона соч
толасининг тўкилиши оддий ҳол
ҳисобланади. Одатда соч толалари 3-7 йил
яшайди. 90 фоизи фаол ўсишни давом
эттирса, 10 фоизи ўсмасдан “сукут” сақлаб
туради. Бу “сукунат” соч тушганидан кейин
2-6 ойгача давом этиши мумкин. Ёш ўтиши
билан соч сийраклашиб боради. Баъзи
ҳолларда тушган соч қайтадан ўсиб
чиқмаслиги ҳам мумкин.

Сочларнинг меъёрдан ортиқ тўкилишига
қуйидаги омиллар сабаб бўлиши мумкин:


  • Кексайиш;

  • Соч тўкилишининг наслдан наслга мерос
    бўлиб ўтиш;

  • Бошдаги жароҳатлар;

  • Бош терисининг шикастланиши;

  • Нотўғри овқатланиш;

  • Нотўғри соч турмаги( маҳкам сиқилган
    кокил ва соч ўрами).


  • Шунингдек, қуйидаги касалликлар ҳам соч
    тўкилишига олиб келиши мумкин:


  • Қалқонсимон без касалликлари;

  • Инфексиялар, жарроҳлик оператсиялари,
    кучли иссиқлик;

  • Дерматомикоз, темиратки, тери
    саратони;

  • Гормонал меъёрнинг бузилиши;
    Замбуруғли ва бактериали инфексиялар,
    аутоиммун касалликлар;

  • Айрим дори воситалари ... Читать дальше »

  • Mushaklarni kattalashtirish uchun iste’mol qilinadigan top olti yegulik

    Juma13:58


    1. Tabiiy mol go’shti
    Tabiiy mol go’shti tarkibiga juda ko’p CLA
    (Linoleik kislotasi mavjud)
    CLA aslida ortiqcha semizlikni keltirib
    chiqaradi, lekin tadqiqotlar shuni
    ko’rsatdiki, bir guruh odamlar har kuniga
    5g CLA dan 7 hafta davomida istemol
    qilishgan, natijada ushbu odamlar boshqa
    bir guruh qaysiki CLA iste’mol qilmagan
    odamlardan ko’ra yaxshiroq natijaga
    erishishgan.

    2. Tuxumlar
    Tuxum tarkibida ko’p miqdorda holesterin
    mavjud bo’lib, kuniga 3 tadan tuxum
    iste’mol qiladigan odamlar, kuniga 1tadan
    tuxum iste’mol qiladigan odamlarga
    nisbatan 2 marta ko’p natijaga erishishgan

    3. Baliq
    Deyarli barcha baliqlar lasos, tuna kabilar
    yuqori Omega-3 semirtiruvchi manbaiga
    ega bo’lib, kundalik baliq iste’mol qilganlar
    iste’mol qilmaganlarga nisbatan muskullari
    tezroq kattalashgan. Omega-3 tanangizga
    ko’proq protein zaxirasini beradi va
    natijada tanangiz proteinga to’yinadi.

    4. Bug’doy. Bug’doy tarkibida yuda ko’p
    protein zaxirasiga ega.

    5. Jigarrang guruch. Jigarrang guruch
    tarkibidagi yuqori darajada GABA(gamma-
    aminobutyric kislotasi) sizning o’sish
    garmoningizni 400% gacha ko’taradi.

    6. Spinach Spinach beta-ecdysterone
    yuqori brikmasiga ega bo’lib, u
    muskullaringizni 20% gacha ka ... Читать дальше »

    Erkakning qobiliyati yaxshilanishi mumkin

    Seshanba01:35


    Uzoq davom etadigan jiisiy yaqinlik ayolning
    lazzatlanishiii oshiribgina qolmasdan, shu bilan
    teng ravishda erning qoniqishini ham ta’minlaydi.
    Xevlok Ellisning «Shahvoniyat ruhiyatining
    tadqiqotlari» kitobida taklif etilgan vaqt oralig‘i
    (bir soatu o‘n besh daqiqa) hamda Xitri sevgi
    san’ati ustozlari taklif etgan zarb berishlar soni
    (ming marta) faqat misollardir, xolos. Sevgi bilan
    shug‘ullanishning birorta ham seansi vaqt va
    tig’izlik bo‘yicha o‘lchanishi mumkin bo‘lgan
    darajada qotib qolgan va mexanik tarzdagi holat
    hisoblanmaydi. Siz o‘z jufti halolingiz bilan
    yaqinlashayotganingizda qo‘ng‘iroqli soatni burab
    qo‘yishingizni yoki soniya o‘lchagichdan
    foydalanishingizni maslahat bermoqchi emasmiz.
    Bu raqamlar, shunchaki, er Xitoy sevgi san’ati
    yordamida erishishi mumkin bo‘lgan shahvoniy
    qobiliyatlar darajasini ko‘rsatadi. Agar er Xitoy
    sevgi san’atini sinchiklab o‘rganib chiqqan
    bo‘lsa, qirq marotaba zarb berishni amalga
    oshirish uchun u bir soatu o‘n besh daqiqa va
    hatto undan ham ortiqroq vaqt mobaynida sevgi
    bilan shug‘ullanishga qodir bo‘ladi. To‘g‘ri,
    hamma ayollarning ham sevgi bilan bunchalik
    ishtiyoq bilan shug‘ullanishlariga qurbilari
    yetmaydi. Mana shunday uzoq va tig‘iz ravishda
    sevgi bilan shug‘ullanipshi istashi uchun hamma
    oshiq-ma’shuqlar bir-birlariga jozibali va
    ... Читать дальше »

    Mushaklaringiz Qay Darajada? (Test)

    Yakshanba01:31


    Sport bilan shug’ullanuvchi yigitlarimiz uchun
    mushaklarning ko’rinishi alohida ahamiyat ega.
    Uning qanchalik baquvvat bo’lishi, shunchalik
    kuchlilikdan dalolat beradi. Siz ham
    mushaklaringiz qay darajada ekanligingi
    bilsizmi? Buni bilishni istaysizmi? Agar
    javobingiz ijobiy bo’lsa, quyida test siz uchun.

    Savollar:

    1. Jismoniy mashqlardan so‘ng
    mushaklaringiz og‘riydimi?

    a) ha (20 ball)
    b) ba’zan yoki hech qachon (40 ball).

    2. Velosiped haydab ketayotib,
    oyoqlaringiz og‘riydimi?

    a) hamisha (20 ball)
    b) gohida (30 ball)
    v) hech qachon og‘rimaydi (40 ball).

    3. Ko‘p qavatli uyning eng yuqori
    qavatiga piyoda chiqsangiz,
    oyoqlaringiz og‘riydimi?

    a) ba’zida (20 ball)
    b) og‘rimaydi (30 ball).

    4. Suvda suzsangiz, velosipedda sayr
    qilsangiz qo‘l, yelkalaringizda og‘riq
    sezasizmi?

    a) tez-tez shunday bo‘lib turadi (20 ball)
    b) goho (30 ball)
    v) yo‘q (40 ball).

    5. Qo‘llaringizni yuqori ko‘targan
    holda sira qiynalmasdan qandaydir
    mashqlar bajara olasizmi?

    a) ha (30 ball)
    b) yo‘q (0 ball).

    6. Mushak spazmasiga yo‘liqib
    turasizmi?

    a) ha (10 ball)
    b) yo‘q (20 ball).

    7. Ko‘chada 3-4 soat sayr
    qilganingizdan so‘ng tanangizda
    charchoq sezasizmi ... Читать дальше »

    Qizlarga yoqadigan gaplar

    Shanba02:12


    Quyida sizga qizlarga yoqadigan so’zlarni taqdim
    etamiz. Bu so’zlar u sizni yanada ko’proq
    sevishiga yordam beradi. Faqat ularning
    barchasini bir haftada aytib qo’ymang. Agar u
    sizdan doim bunday so’zlarni eshitishga o’rganib
    qolsa, keyin zahirangiz tugaganda ancha
    qiynalib qolasiz. Yaxshisi bir haftada bir martta
    bunday shirin so’zlardan ayting va u bu haqida
    bir oy davomida o’ylab yuradi.

    1. Kecha tunda osmondagi yulduzlarni tomosha
    qildim va har birini seni sevishim sabablari bilan
    nomlab chiqdim. Hammasi yaxshi ketayotgan edi,
    yulduzlar tugab qolgunicha…

    2. Agar qo’lingda 11 ta gul bilan oynaga
    qarasang, sen unda dunyoning 12 go’zalligini
    ko’rasan.

    3. Men seni kuzatib yurishi uchun farishtani
    jo’natgan edim. Ammo bir necha daqiqadan so’ng
    farishta qaytib keldi. Nega kelding desam, u
    aytdi: �Farishta boshqa farishtani
    kuzatmaydi�

    4. Aytishlaricha suratlarda minglab so’zlar
    yashiringan bo’lar emish, lekin men sening
    suratingda faqat uch ta so’zni ko’raman: Men…
    Seni… Sevaman…

    5. Agar men nafas olishni yoki seni sevish
    tanlashim kerak bo’lganida, so’nggi nafasimni
    seni sevishimni aytish uchun ishlatgan bo’lar
    edim.

    6. Men seni sevaman. (Ha, bu so’zlar ham
    qizlarga juda yoqimli)

    7. Men seni so’nggi nafasimgacha quchoqlab ... Читать дальше »

    Erkaklarning ayollarga xush yoquvchi salbiy xususiyatlari sanab o`tildi

    Payshanba02:12


    Buyuk Britaniya, Finlyandiya va
    polshalik psixologlar
    erkaklardagi qaysi xususiyatlar
    ayollarga ko`proq yoqishi
    yuzasidan tadqiqot o`tkazishdi.
    Bu haqda “Lenta.ru” xabariga
    asoslanib �Darakchi� ma’lumot
    berdi.
    Tadqiqot natijalari Evolution and
    Human Behaviour jurnalida
    chop etildi.
    Mutaxasislarning fikriga ko`ra,
    ayollarga erkaklardagi bir qator
    salbiy jihatlar xush yoqadi.

    Shunday qilib, bu salbiy
    xususiyatlar narsissizm,
    makiavellizm va psixopatiyada
    namoyon bo`ladi.
    Narsissizm o`z ichiga
    kalondimog`lik, g`urur, o`zini
    haddan ziyod yaxshi ko`rish
    kabi jihatlarni o`z ichiga oladi.
    Makiavellizm tushunchasining
    zamirida manipulyasiya,
    yolg`onchilik va o`z
    qiziqishlariga haddan ziyod
    berilish kabilar yotadi.
    Psixopatiya esa yuraksizlik,
    shafqatsizlik, xudbinlik, jahlning
    tez-tez namoyon bo`lishi kabi
    jihatlarni o`z ichiga oladi.
    Psixologlarning fikriga ko`ra,
    ayollar aksariyat hollarda gavdali
    va keng yuzli erkaklarni yoqtirib
    qolishadi. Bunday tashqi
    ko`rinishga ega bo`lgan
    erkaklar esa yuqorida sanab
    o`tilgan salbiy xususiyatlardan
    kamida ikkitasiga ega
    bo`lishadi.
    So`rovnomada 2370 nafar ayol
    ishtirok etgan. Psixologlar salbiy
    jihatlarga ega bo`lgan
    erkaklarning suratlari < ... Читать дальше »

    « 1 2 3 4 5 »
    Eng ko'p o'qilganlar
    Материалов за текущий период нет.
    Homiladorlik Taqvimi
    Saytdan izlash
    So'rovnoma
    Каердан Ташриф Буюрасиз?
    Всего ответов: 176
    Saytga Kirish

    Hisobot


    Reklama