Кўчада тупурманг ва автобусда телефонда сўзлашманг: замонавий одоб-ахлоқ қоидалари

Seshanba00:08


Хушмуомалалик ва тарбиялилик — ҳар доим
ҳурмат қилинадиган фазилатлар. Сиз оддий
кийинган бўлишингиз мумкин, бироқ
хушмуомалалик ва одоб-ахлоқ қоидаларига
риоя қилишингиз — сиз ҳақингизда энг яхши
таассуротни уйғотади.

Қуйида замонавий одоб-ахлоқ
қоидаларининг энг асосийларини
эътиборингизга ҳавола этамиз.


1. Аёл киши бор хонада эркак киши фақат
унинг рухсати билан чекиши мумкин;
2. Ким бўлишингиздан қатъи назар
(директор, академик, кекса аёл ёки
мактаб ўқувчиси) бино ёки хонага кира
туриб, биринчи салом беринг;
3. Ёзишмаларнинг сир тутилишига амал
қилинг. Ота-оналар уларнинг болаларига
юборилган мактубларни ўқимаслиги
лозим. Эр-хотин ҳам бир-бирига
нисбатан шундай муносабатда бўлиши
керак;
4. Жуда баланд кулиш, баланд овозда
мурожаат қилиш, жамоат жойларда
одамларга тикилиб қараш одобдан эмас;
5. Атирдан фойдаланишнинг олтин қоидаси
— меъёрни билиш;
6. Кино, театр, концертга кирганда
ўтирганларга орқа ўгирмасдан
жойингизга ўтинг. Биринчи бўлиб эркак
киши ўтади;
7. Аёл киши хонага кирганда шляпа ва
қўлқопларини ечмаслиги мумкин, бироқ
шапка ва бошмалдоқли қўлқопни эмас;
8. Агар сизни ҳақорат қилишган бўлса,
шундай оҳангда жавоб қайтаришингиз
шарт эмас. Айниқса сизни камситган
кишига нисбатан овозни кўтариш
... Читать дальше »

Кальций етишмовчилигини қандай аниқлаш мумкин?

Juma12:10


Инсоннинг нормал ҳаётий фаолияти учун
турли-туман витамин ва минераллар зарур.
Улардан баъзиларига кўпроқ, баъзиларига
эса камроқ муҳтожмиз. Бироқ улардан
бирортасининг етишмаслиги турли
хасталикларнинг келиб чиқишига сабаб
бўлади. Организмда кальций
етишмаслигини қандай аниқлаш мумкин?

Кальций етишмаслиги белгилари

Кальций ҳар куни таом тановул қилиш
билан бирга организмга тушиши
кераклигидан хабардормисиз? Бу
минералнинг етишмаслигидан нафақат
болалар ва кекса кишилар, балки аҳолининг
ишчи қатлами ҳам азият чекади. Бундан
ташқари, организм уни етарли миқдорда
қабул қилмаса, кексайган пайтда бўғин ва
суяклар билан боғлиқ муаммолар
кафолатланади. Шунинг учун қуйидаги
белгилар сизни эътиборсиз қолдирмаслиги
лозим:

1.Тирноқ, суяк ва сочларнинг
синувчанлиги. Сочлар хиралашиб, тўкила
бошлайди, тез синувчан бўлиб қолади.
Тирноқлар эса юпқа бўлиб, секин ўсади.
Енгил шикастланганда ҳам синиш ва лат
ейишлар юзага келади;

2.Ушбу минерал етишмаса, тишлар ҳолати
кескин ёмонлашади;

3.Асаб тизими ҳолати. Кальций
етишмовчилиги қайд этилган киши
асабий, тез таъсирланувчан, тез
чарчайдиган ва бироз паришонхотир
бўлади;

4.Болалар ўсишининг секинлашуви ушбу
минералнинг етишмаслигидан далолат
беради. < ... Читать дальше »

«Эр-хотиннинг ёши муносабатларга таъсир этадими?»

Juma22:54


«Эрим мендан саккиз ёш катта. Қачон
қарама «Кўп нарсага ақлинг етмайди, ҳали
ёшлик қиласан» деб насиҳат қилгани-
қилган. Унинг йўл-йўриқлари, ҳатто,
ётоқхонамизда ҳам тинмайди…» «Меники
эса ўзим билан тенгдош. Балки шунгадир
уришсак ҳам тезда ярашиб оламиз. Кейин
«нозик» муносабатларда ҳам қарашларимиз
ўхшаш…» «Тергаб, йўлга солиб тургани яхши-
да. Ёши ўзингдан кичик бўлса, аёл
эканингни ҳам унутиб қўяркансан, гоҳида…»

Булар тўқима «ҳикоя»лар эмас, шифохонада
навбат кутаётиб эшитганларим, аслида. Эр-
хотин ўртасидаги ёш тафовути эҳтимол
кимгадир у қадар жиддий кўринмас. Бироқ
айнан шуни деб, келиша олмаётган ёхуд
бир-бирини ҳамон «англаш» билан овора
бўлган оилалар ҳам йўқ эмас орамизда.
Хўш, бунинг сабаби нима? Нозик
муносабатларга таъсири борми? Мавзуни
ҳаётий мисоллар ёрдамида таҳлил қилишга
уриниб кўрамиз.

Мутахассис – андролог-сексопатолог
Дилмурод ЭРГАШЕВ.

Тиббиётда инсон ёши иккига ажратилади.
Бири организмнинг биологик ёши, иккинчиси
эса психологик ёш. Айтайлик, ёшингиз 40да,
аммо ўзингизни 30 ёшлардек ҳис этасиз.
Демакки, кўринишингиз ҳам шунга мос.
Аслида, ёш нисбий тушунча. Бироқ оилавий
муносабатларда у муаммога сабаб бўлса,
албатта ечимини топиш зарур.

Суриштирувимизга кўра, аниқланган
ҳолатларни таҳлил қила тури ... Читать дальше »

U o'g'lini uylantirdi, yigit esa onasini sotuvga qo'ydi

Juma15:44


Shodiyonalar saroyi... To'y avjida...

To'rga qo'yilgan va bezatilgan
o'rindiqda kelin va kuyov, atrofidagilarida esa
ularning qarindoshlari o'tirishibdi. Kelin
o'tirganlarga razm solar ekan, munkaygan
qaynonasini ko'rib o'ng'aysizlandi va
kuyovning qulog'iga:
– Onangizga ayting, u Yerdan pastga tushib
o'tirsin! O'tirishlarini yoqtirmadim!, – deya
shivirladi.
Bu taklifdan larzaga kelgan kuyov shitob
bilan o'rnidan turdi va mikrofonni qo'liga olib:
– Onamni kim sotib oladi?! – deya uch
marta takrorladi..

Mehmonlar kuyov bolaning bu gaplarini
eshitib, ustlaridan muzdek suv quyilgandek,
qotib qolishdi. Hammaning nigohi kuyov
bolaga tikildi va u qo'lidagi nikoh uzugini
chiqarib otdi va: “Onamni o'zim sotib
olaman!” – dedi va qaylig'ini taloq qo'yib,
onasi bilan saroydan ayrildi.
Bu voqea tumanda shov–shuvga sabab
bo'ldi.

Kunlarning birida bir odam kelib yigitga:
– Men qizim uchun sizdan ko'ra loyiqroq
boshqa birovni ko'rmadim, – dedi va biron
moddiy mahr olmay qizini unga uzatdi.

Allohim, onalarimizni jahannamdan
uzoq, jannatga esa yaqin qil!
Tiriklarining umrlarini iymon, ihlos va solih
amallar bilan uzoq qil!
Olamdan o'tganlarining yotgan qabrlarini
jannat bo'stonlaridan biri, ohiratdagi
makonlarini esa Firdavs jannatlari qil! < ... Читать дальше »

СОЧ ТЎКИЛИШИГА ҚАРШИ 5 ЭНГ САМАРАЛИ УСУЛ

Payshanba21:26


Ҳомиладор ва эмизикли аёллар соч
тўкилишидан шикоят қилишади. Агар сизни
ҳам бу муаммо ташвишга солса,
эътиборингизга уй шароитида қўллаш мумкин
бўлган энг осон ва самарали ниқобларни
ҳавола этамиз.

1. 50 гр. табиий хинага бироз ёғли қатиқ
қўшиб аралаштиринг, қуюқ қоришма ҳосил
бўлсин. Тайёр қоришмани сув буғида илитиб, 2
ампула Б6 витаминидан қўшинг ва яxшилаб
аралаштиринг. Соч илдизларига хинали
ниқобни суртиб, сочиқ ёки полиетилен халта
билан ярим соатга ўраб қўйинг. Ниқобни илиқ
сувда ювиб ташлайсиз. Бу ниқобдан ҳафтада
икки марта фойдалансангиз, сочларингиз
соғлом ва жилокор бўлади.
2. Битта туxум сариғини санчқи ёрдамида
аралаштиринг-да, устига 1 чой қошиқ ўсимлик
ёки зайтун мойи ва 2-3 ош қошиқ асал қўшиб
аралаштиринг. Ниқобни соч илдизига суртиб, 2
соатдан сўнг илиқ сувда чаясиз.
3. Ёки шунчаки туxум сариғини олингда, соч
илдизига суртиб қўйинг бу ҳам жуда яxши
самара беради.
4. Сочни ювиб бўлгандан сўнг мойчечак,
иттиканак, эман пўстлоғи, қариқиз томири,
ялпиз, қизилпойча, газанда ва шу каби бошқа
ўсимликлардан тайёрланган дамламалардан
бирида чайинг. Бу ўсимликларни исталган
дорихонадан топишингиз мумкин.
5. Ҳомиладорлик вақтида сочларни болалар
шампуни билан ювиш тавсия этилади, унинг
таркибида кимёвий моддалар кам бўлиб,
сочга ёмон ... Читать дальше »

БУРЖГА ҚАРАБ КЕЛИН ТАНЛАНГ!

Payshanba21:24


— Келинимизнинг туғилган куни қачон? —
бўлажак қайнонамнинг саволи онамни бироз
довдиратиб қўйди.
— 31 декабрь, ҳали анча бор.
— Демак, ўғлим билан ҳам, мен билан ҳам,
бўлажак қайнопаси билан ҳам чиқишади.
Фақат шу овсини билан тил топиша олмаса
керак, — қайнонамнинг бу гапини эшитган
онамнинг аҳволини тасаввур қилаверинг.
Буни қарангки, қайнонамнинг «башорат»лари
амалга ошди. Энди билсам, ўшанда қайнонам
буржимни билиш учун туғилган кунимни
сўраган ва шунга кўра хулоса чиқарган экан.
Буржлар мутаносиблиги
Ҳамал қаттиқ, аммо шу билан бирга осон
севиб қолади. У Мезон, Қавс, Асад бурж
вакилалари билан тил топишиши осон.
Саратон, Ақраб, Ҳут, Савр буржи
вакилаларидан узоқ бўлганлари маъқул.
Саврга Ақраб ва Асад буржи вакилалари тўғри
келмайди. Ўз бурж вакилалари билан ишда
тил топишиши осон, лекин севгида эса акси.
Ҳут ёки сокин табиатли Ҳамал билан оила
ришаталари бақувват бўлади.
Жавзо ўз буржи вакилалари билан бахтли ҳам,
бахтсиз ҳам бўлишлари мумкин, фақат уларни
боғлаб турган кучли ҳиссиётни оддий севги
деб бўлмайди. Ҳамал билан бир-бирини боғлаб
турувчи қизиқиш оила мустаҳкамлигини
таъминлайди. Далв билан боғловчи
ҳиссиётлар кучли, бироқ оила учун етарли
эмас. Жадий учун эса Жавзо жуда ўзгарувчан,
Ҳут ва Мезон билан бахт топишлари учун
шубҳалардан ... Читать дальше »

Руҳий тест: “Мен ўзимни севаман”

Payshanba20:14


Инсон аввало ўзини севиб яшаши керак,
дея уқтиради руҳшунослар. Аммо кўпчилик
бу худбинлик, дейди. Асло! Ўзни севиш ва
худбинлик ўртасида осмон билан ерча фарқ
бор. Ўзини яхши кўрган инсон ўзи
истагандек ҳаёт кечиради. Худбин эса
бошқаларни ҳам ўз истакларига
бўйсундиришни хоҳлайди. Бугунги тестимиз
сизнинг ўзингизга бўлган муҳаббатингиз
даражасини белгилашингизга ёрдам беради.

1. Ўзингизни атрофдагилар билан
солиштирасизми?

А. “Ҳеч қачон” — 3 балл.
Б. “Баъзида” — 2 балл.
В. “Ҳа, атрофдагилар билан қанчалик
ўхшашлигимни билиб туришим керак-ку” —
1 балл.
Г. “Айниқса, ниманидир уддалай олмасам,
ўзимни бошқалар билан қиёслайман” – 0
балл.

2. Нафсониятингизга тегиш…
А. “Қийин” – 3 балл.
Б) “Ҳамманинг ҳам қўлидан келмайди,
бироқ уддалаганлар ҳам бор…” – 2 балл.
В. “Осон” – 1 балл.
Г. “Жуда осон” – 0 балл.

3. Атрофдагиларнинг сизни эъзозлашлари
қанчалик аҳамиятли?

А. “Тўғриси, бошқаларнинг фикри билан
ҳисоблашиб ўтирмайман” – 3 балл.
Б. “Баъзида қадримга етишларини истаб
қоламан” – 2 балл.
В. “Деярли ҳар доим уларнинг меҳрини ҳис
этиб туришим лозим” – 1 балл.
Г. “Жуда аҳамиятли-да!” – 0 балл.

4. Ўзингизни чорасиз ҳис этасизми?
А. “Йўқ, ҳар бир масаланинг ечими бўлади”
— 3 балл ... Читать дальше »

“Миллион” жамоаси сентябрь ойида концерт беради

Seshanba00:20


Даврон Кабулов бошчилигидаги "Миллион”
жамоаси бир муддат танаффусдан кейин
концерт беришини маълум қилди.


"Кутганмидингиз? Биз келяпмиз. Синов
берганига, ечими билан берганига Аллоҳга
бехисоб шукр! Соғинчингизга муносиб бўлишга
қўлдан келганича ҳаракат қиламиз. Биз роппа-
роса 2,5 йил кутган концерт”,—деб ёзади
Даврон Кабулов ўзининг "Инстаграм”даги
саҳифасида.

Жамоанинг концерт дастури 15-18 сентябрь
кунлари "Истиқлол” санъат саройида бўлиб
ўтади.

Куёвчак-2

Yakshanba12:14


Куёвчакнинг таърифи: у — жамиятнинг
биологик чиқиндиси, қон сўрувчи каналар
оиласига мансублиги бор, сабаби тўйгача
ота-онасининг ҳисобига яшайди, тўйдан
кейин қайнота-қайнонаси, баъзан улар
бўлмаса хотинининг ҳисобига яшайди.
Сифатлари: мебелхўр, чунки шип-шийдон
қилиб қўйилган “инини” келинникидан
келган мебеллар билан тўлдиради, қанча
кўп мебел келса шунча кўп хурсанд бўлади,
ўзимизникини эмас, чет элникини кутади!
Латтапараст, чунки тўй бошлангандан то
умрининг охиригача қайнота -қайнонаси унга
кийим-кечак, латта-лутта ташийди! Еб-
тўймас мечкай,чунки бу маҳлуқ тўйдан
кейин келинникидан тоғара-тоғора овқат
кутади ва еб, кекириб туриб ҳам ҳеч рози
бўлмайди! Жуда катта “инвестор”,унинг
сармояси — бир тийинга қиммат «орияти»,
«ғурури», «ҳамияти», фалаж миясию,
бўрдоқига боқилган жасади, шуларнинг
ҳаммасини келиннинг сепи учун тиккан!
Қўлидан келадиган ягона иш — фақат хотини
олиб келган каравотда эркаклигини
исботламоқчи бўлиш( қўполлигим учун узр)
ва агар Худо берган бўлса насл қолдириш!
Хоббиси -ўзгалар хисобига яшаш! Куёвчак
бундай ҳаётга жуда яхши мослашади, ўй-
фикрларининг ҳаммаси фақат ўз фойдасига
қаратилган бўлади. Агар у ишсиз бўлса иш
топиб бериш, оч қолса тўйдириш, пули йўқ
бўлса чўнтагини тўлдириш, хотини
бошқоронғи бўлса кўнгли тусаганини ... Читать дальше »

Қандай қилиб ширадор ва мазали тарвуз танлаш мумкин?

Seshanba01:02


Дўст танлаш мисоли тарвуз танлашдек:
яхшисини топгунча 100 тасини чертиб
кўришга тўғри келади, деган нақл бор.
Аммо, қуйидаги мақола сизни тарвуз
танлашда ҳам адашмаслигингизга ёрдам
беради.

Тарвуз – ёзнинг энг севимли полиз
экинларидан бири. Айниқса, ёзнинг иссиқ
кунларида енгил ва мазали тамадди учун
тарвуздан бўлак фойдали маҳсулот топиш
мушкул. Калория миқдори кам ҳолда,
тарвуз ўз таркибида бир қанча дармондори,
танадаги заҳарларга қарши курашувчи
амино кислоталарни жам қилган.

Тарвуз танлаш сирлари:

Тарвуз пўстлоғи: Тарвуз танлаётганингизда
унинг пўстлоғи қаттиқ, ранги тиниқ, ярқироқ
ва силлиқ бўлишига аҳамият беринг. Яхши
пишган, ширин тарвузнинг пўстини осонгина
тирноқ билан тирнаш мумкин.

Чертиб кўринг: Уриб кўрсангиз, пишган
тарвуздан жарангдор овоз чиқади.

Қуруқ банд: Тарвузнинг «думча»си, яъни
банди қуруқшаб турган бўлса, бу унинг
пишганини билдиради.

Вазн: Катта кўрингани билан енгил туйилган тарвузни танлаш керак. Бу унинг серсув
эканидан дарак беради.

Сариқ доғ: Тарвузнинг ерда турган
қисмидаги доғи сарғиш ёки тўқ сариқ
рангда бўлиши керак. Имкон қадар сариқ
доғи жуда катта бўлган тарвузни танламанг.
Сиз танлаган тарвузда умуман сариқ доғ
бўлмаса янада яхши. Б ... Читать дальше »

Miya Uchun Taqiqlangan Test

Dushanba21:16


Rasmni bir daqiqa ichida tomosha qiling!

Test 17-18 yoshdan yuqorilar uchun tavsiya etiladi

Va sizning javobingiz:

1) Aylana ichidagi rasm qimirlayabdi yoki
miltillayabdi
2) Aylana ichidagi rasm qimirlayotgani yo’q
3) Men umuman tushunayotganim yo’q, nimani
ko’rish mumkinligini

Natijalar:
1) Metamorfopsiya — ko’rinish, hajm, rang,
sokinlik va harakatning, real vaqtda mavjud
bo’lgan narsa va hodisalarning buzilgan
ko’rinishi.

2) Derealizatsiya — qabul qilishning buzulishi,
bunda atrofdagi olam real bo’lmagan yoki
uzoqlashgan, rangsiz bo’lib tuyiladi, xotira
buzilishi kuzatilishi mumkin.

3) Hammasi juda yomon. Shifokorga murojat
qiling.

Qo’lda qotib qolgan super- yelimni qanday qilib ketkazsa bo’ladi?

Chorshanba13:33


1. Yelim qotib qolgan barmoqlaringizni suvga
tiqib, ho’llang.
2. Keyin, ozgina tuzni super-yelimga qo’shing.
3. Tuzga yana ozgina suv qo’shing.
4. Endi muammoli joyingizni tuz yordamida 1
daqiqa davomida ishqalang.
5. Oq pasta hosil bo’lishi kerak.
6. Qo’lingizni yuvib tashlang, kleydan esa hech
qanday iz ham qolmaydi.

Хурракнинг давоси

Chorshanba13:30


Одам нега хуррак отади? Хуррак отишга
кўпинча бурун-халқум тузилишидаги ўзига
хос туғма хусусиятлар ёки сурункали
яллиғланиш касалликлари: тумов, гайморит,
тонзиллит, шунингдек бурун полиплари ва
аденоидлар сабаб бўлади. Бунда
юмшоқ танглай ва лаклук яллиғланади
ҳамда бир мунчақалин тортади, бурун-
ҳалқумга кириш йўли тораяди ва унда
манфий босим ҳосил бўлади.

Уйқуда оғиздан нафас олганда ҳаво оғиздан
бурун-ҳалқумга ўта туриб юмшоқ танглайни
тебратади, натижада одам хуррак отади.
Хуррак отаётган пайтда одам бошқа
ёнбошга ағдарилиб олганда хуррак кўпинча
тўхтайди. Хуррак отмаслик учун қуйидаги
оддий тадбирни қўллаб кўринг: кечқурун
ётишдан олдин газламани ёстиқча шаклида
бир неча қаватқилиб қаттиқроқ қилиб
буклаб олинг-да, энсага қўйинг, устидан
дока билан бошингизни қўшиб боғланг.
Шундай қилсангиз, чалқанча ётолмайсиз,
ёнбошлаб олишга мажбур бўласиз.

Агар бу усул ҳам ёрдам бермаса, врачга
боринг. Бурундан нормал нафас олишни
тиклаш учун баъзан операция қилишга
тўғри келади. Бироқ бунда физиотерапевтик
муолажалар (механик микромассаж,
иссиқлик таъсири) ҳам яхши ёрдам беради.
Ана шундан кейин юмшоқ танглай ва
лаклук ҳажми нормаллашиб қолади,
бурундан эркин нафас ола бошлайди ва
хурракдан қутулади.

Кўз соғлом, нигоҳ равшан бўлиши учун 8 маслаҳат

Chorshanba01:20


Ахборот ва мулоқот воситалари кўпайиши,
мониторларнинг кичрайиб бориши
натижасида кўриш билан боғлиқ
касалликлар бугунги авлоднинг энг катта
муаммоси. Тиббиётда кичкина кўз билан
боғлиқ 60 га яқин хасталиклар аниқланган.
Агар бугун монитор қаршисида кўп вақт
сарфлаётган бўлсангиз, кексаликда ортиқча
муаммоларга дуч келмаслик учун
ҳозирданоқ кўз саломатлиги ҳақида
қайғуринг
.
Энг аввал берадиган муҳим тавсиямиз
шуки, монитор қаршисида тез-тез киприк
қоқинг. Шунда кўзнинг оқ пардаси
намланади. Кўзнинг кўриш қобилияти ва
бошқа кўз касалликлари оқ парданинг
қуриши билан боғлиқ.

Кўзнинг кўриш қобилиятини оширамиз


Кўзга дам беринг. Куннинг иш энг тиғиз
бўлган соатларида, ҳар соатда бир марта
кўзларни 2 дақиқа мобайнида юмиб, уларга
дам беринг. Бу лаҳзаларда кўз мушаклари
дам олиб, кўриш қобилияти ошади, асаб
тизими ҳам тинчланади. Бунга
одатлансангиз, тез орада нигоҳингиз равшан
тортиб, кўзингиз ўткирлашади.

Кўзойнакни тез-тез ечиб туринг


Кўриш қобилияти паст бўлиши ва кўзойнак
ёки линза тақиш вақти-вақти билан ундан
воз кечмасликка сабаб бўла олмайди. Кун
мобайнида ҳеч бўлмаганда 30 дақиқа бу
воситаларни ечиб қўйинг. Бу кўзнинг кўриш
қобилиятига яхши таъсир қилади. Сабаби,
шифокорлар кўзойнакнинг кўзга ф ... Читать дальше »

Unutishga qancha vaqt kerak?

Shanba02:11


Britaniyalik psixolog va
neyrofiziologlar nashr qilgan
hisobotda aytilishicha, insonlar
o‘rtasida sevgining yuzaga kelishi
muhit, yashash joyi, ovqatlanish
tartibi, shuningdek, ular qaysi
vaqtda birga bo‘lishiga bog‘liq
ekan.

Tadqiqotchilar fikriga ko‘ra, adabiy
va musiqiy qarashlarning
umumiyligi odamlarning
munosabatlariga eng kam darajada
ta’sir qiladi. Sevgining paydo
bo‘lishida ikki jinsning qaysi
ovqatlarni xush ko‘rishi yoki bo‘sh
vaqtlarini qanday o‘tkazishi kabi
mayda belgilar asosiy o‘rin tutadi.
83 foiz nikoh tomonlarning siyosiy
qarashlari, oziq-ovqatlarga qiziqishi
natijasida yuzaga keladi.

Olimlar ajralishgan er-xotinlar “bir-
birini unutishi” uchun qancha vaqt
ketishini ham hisoblab chiqishdi.
Unga ko‘ra, ajralishgandan so‘ng
nisbiy xotirjamlikka erishish uchun
kamida ular birga o‘tkazgan
vaqtning yarmi kerak bo‘lar ekan.
Masalan, 6 yil turmush qurgan er-
xotin ajrashgandan keyin yangi oila
qurishga tayyor bo‘lishi uchun
kamida uch yil kerak.

Britaniyalik olimlar asosan G‘arbiy
Yevropa mamlakatlari aholisi ustida
tadqiqot olib borgani sababli
chiqarilgan xulosalar ko‘p jihatdan
sharq kishilariga unchalik ham
to‘g‘ri kelavermaydi.

Bizningcha, britaniyalik olimlarning
hisob-kito ... Читать дальше »

Jinsi kimlarning kiyimi?

Shanba02:01


Jinsi shim yoshlarning sevimli
kiyimi. U nafaqat yoshlarning, balki
kattalarning ham didiga mos
tushyapti. Ayniqsa, o‘zini
zamonaviy ko‘rsatishni xohlaydigan
yoshlar jinsining yangicha
uslubdagilarini, masalan, yirtig‘i
yoki yamog‘i borlarini, rangi
ayqash-uyqashlarini kiyyapti.

Barchaga birday manzur bo‘lishning
o‘zi bo‘lmaydi. Xo‘sh, jinsi qanday
ixtiro qilingan? Uning bunday
muvaffaqiyat qozonishiga nimalar
sabab?

“Jinsi” inglizcha “jeans” so‘zining
talaffuzdagi ko‘rinishi.
Jinsi shim
ixtirochisi Levi Straussdir. Asli
bavariyalik bo‘lgan bu odam 1853
yili pishiq ip-gazlamadan fermerlar
uchun maxsus korjoma – ishkiyim
tayyorlaydi. O‘sha paytlari bug‘
bilan yuradigan kemalar keng
ommalasha boshlagani sabab
yelkanli kema sanoati inqirozga
uchraydi. Yelkan tayyorlashda
ishlatiladigan mato – parusina
nihoyatda arzonlashib ketadi.
Kanopdan to‘qiladigan bu xildagi
qalin gazlama Fransiya yoki
Italiyada ishlab chiqarilar edi. Yangi
turdagi kiyimlar ayni shu
parusinadan tikiladi. Bu mato qalin
va pishiq bo‘lgani uchun undan
tayyorlangan jinsi shimlar o‘z
chidamliligi bilan tezda shuhrat
topadi. Keyinchalik kanop
gazlamalar asta-sekin iste’moldan
chiqib, uning o‘rnini paxtadan
to‘qilgan matolar egallaydi ... Читать дальше »

Рўза тутишнинг соғлиқ учун фойдали жиҳатлари

Shanba01:34


Тунисдаги тиббий журнал 30 нафар соғлом
киши (21 нафари — аёллар) иштирокида
ўтказилган тадқиқот натижаларини эълон
қилди, деб ёзади “Islam.uz”. Таҳлиллар учта
босқичда — Рамазондан 3 ҳафта олдин,
унинг сўнгги ҳафтасида ва уч ҳафтадан сўнг
олинди. Глюкоза, ёғлар ва холестериннинг
қондаги миқдори текширилди. Рамазонда
рўза тутганларнинг таҳлил натижалари жуда
яхши бўлиб чиқди.

Рўза инсон саломатлигига ижобий таъсир
ўтказиши ҳақида кўп эшитганмиз. Аммо
ушбу фактнинг янада батафсил ва аниқ
тасдиғини диетолог шифокорлардан билиб
олишимиз мумкин. Уларнинг сўзлари тиббий
жиҳатдан тасдиқланган. Рўза одам
организмининг турли органларига ижобий
таъсир кўрсатиши билан боғлиқ баъзи
мисоллар билан мақолада танишишингиз
мумкин.

Мия

Рўза вақтида организм ўз ёғ захирасининг
бир қисмини истеъмол қилади, бу қондаги
холестерин миқдорини камайтиради, шу
тариқа, инсульт эҳтимоли камаяди.

Юрак

Юрак тана бўйлаб ҳайдайдиган қоннинг 10
фоизи овқат ҳазм қилиш аппаратига
йўналтирилади. Рўза чоғида ушбу фоиз
камаяди, натижада юракнинг ишлаш
шиддати бироз пасаяди ва унчалик чарчаб
қолмайди. Рўзадорнинг организмида
тўпланиб қолган ёғлар эрийди, бу қондаги
холестерин миқдорига яхши таъсир қилади.
Оддий кунларда у қон томирлари < ... Читать дальше »

Рўза тутиш вақтида тўғри овқатланиш қоидалари

Shanba01:22


Муқаддас Рамазон ойида овқатланиш
рационингиз одатдагидан кўп ҳам фарқ
қилмаслиги ва иложи борича оддий бўлиши
керак.

Саҳарлик вақтида овқатланиш
Саҳарлик рўзадор учун жуда муҳим бўлиб, у
организмга куннинг биринчи ярмида
самарали ишлаш учун зарур қувватга эга
бўлиш имконини беради. Бу шунга олиб
келадики, куннинг иккинчи ярмида
организмга зарур энергия углеводлар ва
ёғларнинг бир қисми парчаланиши ҳисобига
ажралиб чиқади, аммо бу оқсиллар
алмашинувига таъсир қилмайди, шундай
экан, организмдаги алмашинув жараёни ҳеч
ҳам зарар кўрмайди.

Шифокорлар саҳарликка мураккаб
углеводлар — буғдой нон (қора нон),
ёрмалардан тайёрланган таомлар, янги
узилган сабзавотлардан салатлар ва қуруқ
мевалар истеъмол қилишни тавсия этади.
Мураккаб углеводлар организмда узоқ вақт
давомида ҳазм бўлади ва шунинг учун
организмни камида 8—12 соат давомида
қувват билан таъминлайди. Уларга гўшт,
балиқ, тухум ёки сут маҳсулотлари
кўринишида бироз оқсил қўшиш мумкин.
Оқсил ҳазм бўлиши учун ҳам анча узоқ (8
соат) вақт талаб этилади ва у, айниқса,
юқори жисмоний фаолликда муҳимдир,
аммо уни кўп миқдорда истеъмол қилиш
орқали жигарга оғирлик тушириш мумкин,
бу аъзо ўзи шундоқ ҳам рўза пайтида зўр
бериб ишлайди.

Шунингдек, оғиз ёпиш вақтида хурмоқоқи, < ... Читать дальше »

Soch to'kilishini qanday to'xtatish mumkin?

Juma14:48


Hozir soch to'kilishiga qarshi juda ko'p vositalar
ishlab chiqilgan. Bunday vositalarning ommabop
bo'lib ketayotgani zamonaviy dunyomizdagi
ko'plab omillarga bog'liq: ekologik vaziyatning
yomonlashuvi, oziq-ovqat mahsulotlari
qimmatliligining tushib ketishi, stress va
kishilarning yomon salomatligi ko'payib
borayotgani.

Sochlarning kuchli to'kilishiga faqat trixolog
shifokor tashhis qo'yishi va davolashi mumkin.
Odamlar asosan avitaminoz yoki turli surunkali
kasalliklarning kuchayishi tufayli mavsumiy soch
to'kilishidan shikoyat qilishadi.

Soch to'kilishiga qarshi xalq tabobati vositalari
esa salonlarga bormasdan, sochlarini uyda
mustahkam qilmoqchi bo'lgan kishilar orasida
juda ommabopdir. Quyida sochlaringizni ko'p
to'kilishdan saqlaydigan, ularni chiroyli, jiloga
boy va qalin qiladigan bir nechta retseptlarni
keltiramiz. Ularni bemalol uyda qilishingiz
mumkin.: Sochingiz juda yog'li bo'lsa, yuvilgan
va quritilgan sochlarga va boshga qichitqi o't
(krapiva) damlamasini surish kerak bo'ladi.
Buning uchun bir osh qoshiq qichitqi o'tga bir
stakan qaynab turgan suv quyiladi, damlanib
qo'yiladi va keyin dokada suzib olinadi.

Ovqatdan oldin yangi uzilgan piyozni iste'mol
qilish zaif sochlarni mustahkamlaydi. Sochlar
to'kilishiga qarshi ishlatiladigan yog'ni (masalan,
... Читать дальше »

Telefon Zaryadlash Hususida 5ta AFSONA

Seshanba19:24


“Zaryad vaqtida ‘sotka’ (mobil telefon)dan
foydalanma”, “zaryadga ulangan holda tunlari
qoldirma” va “doim ham zaryad to’laligicha
bo’shashini kutgin” – bular smartfon batareyalari
to’g’risida keng yoyilgan afsonalarga kiradi.


Batareya hayoti haqida to’xtalar ekanmiz,
smartfoningizda qilish va qilmaslik kerak bo’lgan
bir qator kichik qoidalar mavjud. Bir nechta
haqiqiy foydali qoidalar bo’lishiga qaramay, bir
nechta mish-mishlar ham borki ularni yaxshisi
e’tiborga olmaganingiz maqul. So’nggi yillarda
telefon batareyalari borgan sari ixtisoslashib va
boshqarishga osonlashib ketmoqda. Samsung va
Apple kabi kompaniyalar tomonidan ishlatiladigan
ko’pgina litiy-ion (lithium-ion) turkumli batareyalar
agar to’g’ri qo’llanilganda 3-5 yilgacha hizmat
qilishi lozim.
Quyida telefonni zaryadlashdagi 5ta afsonalarni
ko’rib chiqamiz:

1-Afsona: Zaryadniging mashxur brend bo’lmasa
batareyani zaiflashtiradi!


Aslida esa: Brenddan tashqari zaryadniklar
unchalik optimal bo’lmasada o’z xizmatini
meyorida o’tashi mumkin. Faqatgina soxta
mahsulotdan ehtiyot bo’lish lozim.
Arzon soxta zaryadniklar tomon yugurishdan
avval, mashhur brend bo’lmasada, unchalik
qimmat bo’lmagan versiyalarni qidirib ko’ring (bu
holda qayerdan xarid qilishingiz muhim rol
o’ynaydi, litsenziyal ... Читать дальше »

« 1 2 3 »
Eng ko'p o'qilganlar
Материалов за текущий период нет.
Homiladorlik Taqvimi
Saytdan izlash
So'rovnoma
Ёшингиз Неччида ??
Всего ответов: 372
Saytga Kirish

Hisobot


Reklama