00:33
35 ёшдан кейинги ҳомиладорлик

Қайнона ва
келиннинг бир
кунда
туғуруқхонага
тушгани ҳақида
эшитганмисиз? Ёки
амакиси ўзидан кичкина,
тоғаси билан тенгдош таниш-
қариндошларингиз бордир. Бу
ҳолат кеч ҳомиладорлик деб
аталади. Унинг яхши ва ёмон
томонларига тўхталамиз.
Хулосани эса ўзингиз чиқаринг.
Биринчи фарзандни 20-24 ёш
оралиғидан дунёга келтириш
кераклиги, 35 ёшдан кейин
ҳомиладор бўлиш хавфли
экани тиббиётчилар
томонидан тасдиқланган.
Аммо 35 ёшдан кейин ҳам аёл
жисмонан соғлом, репродуктив
тизимида ўзгаришлар бўлмаса,
ҳомиладорлик яхши ўтиши ва
соғлом болани дунёга
келтириши мумкин. Бу фикр
Нью-Йоркдаги Маунт-Синай
шифохонасида ўтказилган
тадқиқотда ҳам исботланган.
Аммо яна бир гуруҳ
шифокорларларнинг кузатуви
эса бу фикрни рад этди. Унинг
тадқиқот натижаларига кўра,
35 ёшдан кейинги
ҳомиладорликда чақалоқнинг
муддатидан аввал, кам вазнли
ва қувватсиз туғилиши
эҳтимоли кўп.
"Бир-бирига зид тадқиқот
натижалари, ҳаётдаги
мисоллар асл хавфни тўғри
баҳолашни қийинлаштиради.
Кеч туғуруқнинг хавфи ҳақида
кўп гапирилгани, баъзан хавф
жуда ошириб кўрсатилгани
учун, катта ёшли ҳомиладор
аёлни ваҳима босади. Ҳар бир
эмоция организмдаги
биокимёвий жараёнларни
ўзгартиради. Агар ўзингизни
касал деб ўйласангиз,
ҳақиқатан ҳам касал бўлиб
қоласиз. Катта ёшдаги
туғуруқни ҳам шундай баҳолаш
мумкин”, – дейди тиббиёт
фанлари доктори, гинеколог
Кристиана Нортруп.
Хавф даражаси
35 ёшдан кейинги
ҳомиладорлик, албатта,
хавфдан холи бўлмайди. Шу
боис кеч фарзандли бўлишни
режалаштираётган жуфтликлар
қандай муаммолар
кузатилишини билиб олиши
лозим:
1. Ҳомиладор бўлиш
имконияти камаяди.
2. Катта ёшли аёлдан генетик
нуқсонли, кўпинча Даун
синдромли бола туғилиши
эҳтимоли юқори.
3. 35 ёшдан кейин
ҳомиладорлик оғир кечади.
Чунки аёлда ёш билан боғлиқ
касалликлар ҳам ривожлана
бошлаган бўлади.
4. Ўз-ўзидан маълумки, ёш
организм атроф-муҳитнинг
токсик таъсирларидан камроқ
зарарланади. 20 йил шаҳар
шароитидан яшаган аёл билан
35 йил шу шароитда яшаган
аёл соғлигида фарқ бўлиши
тайин.
5. 35 ёшдан кейин эндометрит
(бачадон шиллиқ қаватининг
яллиғланиши) ва фиброз
ўсмалар (бириктирувчи
тўқиманинг ортиқча ҳосил
бўлиши, ўсиб кетиши)
ривожланиши фоизи ортади.
Бу эса туғуруқ ва
ҳомиладорликка, албатта,
таъсир қилади.
6. 35 ёшдан ошган ҳомиладор
аёл агар биринчи фарзандини
дунёга келтираётган бўлса, бу
ҳолат хавотирланишга
арзийди. Агар туғилаётган бола
оиланинг бешинчи ёки олтинчи
фарзанди бўлса, хавф омили
камаяди.
7. Кеч фарзандли бўлган ота-
она "болаларининг роҳатини
кўриш” ёшига етганида уларни
энди оёққа қўйиш билан банд
бўлади.
Аёл ҳомиладорликни
режалаштириб, тиббий
кўриклардан ўтган бўлса, ўзини
ҳомиладорликка жисмонан ва
руҳан тайёрласа, бу хавфларни
энг кам фоизгача пасайтириш
мумкин. Ҳомиладорликнинг
биринчи 12 ҳафтасида ҳомила
аъзолари шаклланади. Шу боис
аёл биринчи уч ойликни
рисоладагидек ўтказиши шарт.
Яхши томонлари ҳам йўқ эмас
Ҳомиладор аёлнинг ёши катта
бўлиши, умуман, 35-40 ёшли
ота-она фарзанд учун
иқтисодий, руҳий ва ижтимоий
томондан яхши.
Болани тарбиялашда ота-
онанинг ҳаётий тажрибаси қўл
келади. Таълим ва касб
танлашида ҳам бу айни
муддао. Бир ишни бошини
тутган, касбий фаолиятини
йўлга қўйган катта ёшли ота-
она бош бўлган оилада
иқтисодий қийинчиликлар кам
кузатилади.
Яна халқимизда шундай нақл
ҳам бор: "Хотин қариса, тулки
туғади”. Тулкидай айёр бўлиш
учун эса ақл керак. Катта ёшли
онадан ақлий салоҳияти юқори
фарзандлар туғилиши ҳам
тиббиётда исботланган.
Масалан, ўтган йили "Неча ёшда
интеллектуал қобилияти юқори
болани туғиш мумкин?” деган
мавзуда ўтказилган 11 йиллик
кузатувда инглиз олимлари 27
ёшдан кейин деган хулосага
келишган эди. Буюк
шахсларнинг ўтмишига назар
солсангиз, аксарининг тарихи
ўхшаш: кўп болали оиланинг
кенжа фарзанди (демак, ота-
онасининг катта ёшида дунёга
келган).
Бу масала бўйича аниқ бир
тўхтамга келиш қийин. Лекин
ҳамма нарса ўз вақти-соати
билан бўлгани яхши.
manba: uzbaby.uz
Просмотров: 4288 | Добавил: XakkeR_Kg | Рейтинг: 0.0/0
Eng ko'p o'qilganlar
Материалов за текущий период нет.
Homiladorlik Taqvimi
Saytdan izlash
So'rovnoma
Каердан Ташриф Буюрасиз?
Всего ответов: 176
Saytga Kirish

Hisobot


Reklama