00:44
ЖИНСИЙ АХЛОҚ АЛИФБОСИ

Жинсий тарбия умумахлоқий тарбиянинг
ажралмас қисми бўлиб, унинг асосий
вазифаси ёш авлодни зурриёт қолдириш
сир-асрорларидан бекаму-кўст хабардор
этишдан иборат. Шартли равишда, балоғат
ёшига етмаганлар ҳамда расида (уйғониш
палласида) бўлганлар жинсий тарбиясини
тафовут қилиш мумкин. Ҳозирги кунда
болаларимиз акселерация (лотинча —
тезлашиш, эрта расида бўлиш)га мувофиқ
ҳолда эрта жинсий балоғатга етмоқдалар.
У қизларда 9 ёшдан, ўғил болаларда эса 11
ёшдан бошланиб, жинсий тарбия олиб
боришда қийинчиликлар туғдирмоқда.
Жинсий тарбиянинг биринчи босқичи
болаларни эрта балоғатга етишга олиб
келадиган сабаблар таъсиридан сақлашга
йўналтирилган бўлиши лозим.
Жинсий тарбиянинг иккинчи босқичи
боланинг балоғатга етган давридан
бошланиб, бу давр қизларда йигитларга
нисбатан 2-3 йил олдин бошланади.
Жинсий балоғат — тегишли аъзолар
биологик жиҳатдан етилган, кўпайиш ҳамда
насл қолдиришга қодирлигидан дарак
берувчи ўзгаришлар пайдо бўладиган
даврдир. Шу даврдан бошлаб боланинг
жинсий тарбиясига алоҳида эътибор бериш
лозим.
Сўнгги йилларда баъзи ривожланган
мамлакатларда “Халқ педагогик ҳаракати”
юзага келди. Уларнинг мақсади ёшларни
мустақил фикр юритишга, онгли иш
тутишга ва ўзини халқ хизматига батамом
бағишлашга қодир кишилар қилиб
етиштиришдир. Бу ҳаракат ота-оналар,
тарбиячилар, ўқитувчилар,
шифокорларнинг мустаҳкам иттифоқи
ўлароқ фаолият олиб боради. Уларнинг ҳар
бири ёшлар умумтарбиясининг маълум бир
қисми билан шуғулланишни ўз зиммасига
олган. Мисол учун, тарбия билан асосан
ўқитувчилар ва тарбиячилар
шуғуллансалар-да, умумтарбиянинг бир
қисми бўлган жинсий тарбиянинг бекаму
кўст бўлиши учун шифокорлар ҳам ўз
ҳиссаларини қўшадилар.
Бугунги кунда бизнинг олдимизда турган
асосий вазифа болаларга азалий ҳамда
янги таомил ва одатларни ўргатиш,
кишиларга ва атроф-муҳитга нисбатан
муносабатларини шакллантиришдан
иборат. Ана шу мақсадга эришиш учун ота-
оналар ўз ишлари, ўзаро муносабатлари,
хатти-ҳаракатлари билан болаларга ўрнак
бўлмоқликлари лозим. Афсуски, аксарият
ота-оналаримизда бола тарбияси учун
вақт ҳам, билим ҳам етишмайди.
Жинсий тарбия — умумахлоқий тарбиянинг
ажралмас таркибий қисми бўлиб, у
баъзилар ўйлагандек, фарзанд балоғат
ёшига етган даврдан эмас, билъакс унинг
мурғак давриданоқ бошланиши керак.
Америка олими А.Кинзининг кузатишича,
жинсий ҳиссиётларга ўхшаш ҳис-туйғуларни
илк бора сезиш қизларда 4 ойликдан, ўғил
болаларда эса 5 ойликдан бошланиб, у
худди катталар организмидаги физиологик
ўзгаришларга ўхшаб кетар экан.
Олимларнинг кузатишларича, болаларнинг
эрта жинсий балоғатга етишига асосан,
қуйидагилар сабаб бўлаётир:
Биринчидан, бир ярим, икки ёшдан ошган
болалар кўрганларини эслаб қолиши
мумкинлигини баъзи ота-оналар
тушунмайдилар.
Иккинчидан, бола туғилганданоқ унинг
жинсий аъзоларини тоза тутиш лозимлиги
унутилади. Жинсий гигиенага риоя
қилмаслик ташқи жинсий аъзоларнинг
булғанишига олиб келади. Унга юқумли
манбанинг тушиши эса касалликларни
келтириб чиқариш билан хатарлидир.
Учинчидан, боланинг жундан тўқилган ҳар
хил дағал, баданни қичитадиган кийим-
кечаклар кийиши, тос атрофи ва чот ораси
кийимларининг тор бўлиши, боланинг
тувакда узоқ ўтириши каби ҳолатлар ҳам
жинсий аъзоларда қон димланишига сабаб
бўлади.
Тўртинчидан, кўпчилик ота-оналар
болаларини эркалатиб қитиқлашади,
орқасига шаппатилаб уришади ёки
меъёридан ортиқ бағрига босиб, ўпиб
эркалашади.
Бешинчидан, боланинг уйқу олдидан какао,
шоколад каби зўриқтирувчи овқатлар кўп
истеъмол қилиши, ҳатто кичкинтойларнинг
велосипедда узоқ юриши, ўйинчоқ отларни
кўп миниши ҳам шундай сезгиларнинг
уйғонишига сабаб бўлади, Аммо, бу
“кичкинтойларга ушбу ўйинчоқларни
таъқиқлаб қўйиш керак”, — дегани эмас,
албатта. Болада турли хил ўйинчоқларга
қизиқиш уйғотиш билан бир навбатда,
уларни ўз вақтида алмаштириб туришни
ҳам эплай олмоқ даркор.
Машҳур немис олимлари Р.Нойберт ва
Р.Вайзе жинсий тарбияни қуйидаги етти
шарт асосида олиб бориш лозимлигини
таъкидлашган:
1. Жинсий педагогика умумтарбиянинг
ажралмас қисми эканлигини унутмаслик
жоиз.
2. Жинсий ҳиссиётларга ортиқча
берилмасдан, шунингдек, узлатга ҳам
чекинмасдан, бахтли ҳаёт кечиришни
кишиларга ўргатиш зарур. Бунинг учун эса
турли жинс вакилларининг бир-бири билан
тўғри муносабатда бўлишини таъминлаш
лозим.
3. Бу масала билан асосан тарбиячилар
шуғулланиши керак, аммо тарбия ишида
шифокорнинг ёрдами зарур бўлиб қолса, у
ҳам иштирок этиши мумкин. Шифокор
педагогларни болалар ва ўсмирлар
биологияси ҳамда акселерация ҳодисаси
билан таништириш лозим.
4. Жинсий тарбияни одатий суҳбатлар
тарзида олиб бориш, “болаларнинг юз-
кўзини очиш” бобида эса соғлом жинсий
ҳаётга таяниш лозим.
5. Тарбиянинг энг мақбул усули намуна
кўрсатиш воситасида яхши одатларга
ўргатишдир. Шунинг учун ҳам катта ёшдаги
кишиларнинг бошқа жинс вакиллари билан
ўзаро тўғри муносабат ўрнатишлари жуда
муҳим. Жинсий ҳаётда бачкана ноз-
карашма ҳамда ахлоқсизликка ўрин
бўлмаслиги керак.
6. Кўпгина фильмлар, радиоэшиттириш,
расмли журнал, турли хил томошалар ва
бошқа воситаларнинг зарарли таъсиридан
болаларни эҳтиёт қилиш керак. Болаларни
спиртли ичимликларнинг барча турларидан
ҳазар қилиш руҳида тарбиялаш лозим.
7. Жинсий педагогикада жонзотларнинг
кўпайиши тўғрисида боланинг “саводини
чиқариш” иккинчи даражали аҳамиятга эга.
Лекин ҳозирги вақтда болаларнинг
саволларига тўғри ва очиқчасига жавоб
бериш барча ота-оналар ва педагогларнинг
қўлидан келмаганлиги учун бундай “савод
чиқариш” зарур бўлиб қоляпти.
Баён этилган етти шартга амал қилинса,
боланинг тасаввурини мавҳум фикрлар
чулғаб олмайди ва унинг “юз-кўзини
очиш”да тасодифларга йўл қўйилмайди.
Ота-оналарнинг ётоқхоналари алоҳида
бўлиши, болаларда ота-оналарнинг жинсий
яқинлашуви тўғрисида тасаввур ҳам
бўлмаслиги керак.
Ота-оналар болаларининг расида
бўлишларидан ярим йил, ҳатто бир йил
олдин уларга жинслар тўғрисида маълумот
беришлари даркор.
Просмотров: 4109 | Добавил: XakkeR_Kg | Рейтинг: 0.0/0
Eng ko'p o'qilganlar
Материалов за текущий период нет.
Homiladorlik Taqvimi
Saytdan izlash
So'rovnoma
Saytga Baho Bering!
Всего ответов: 127
Saytga Kirish

Hisobot


Reklama