06:40
ҲОМИЛАДОР АЁЛ ҚАНДАЙ КИЙИНГАНИМАЪҚУЛ?

Бўлғуси онанинг либослари унинг
ҳаракатига халақит бермайдиган, яъни
кенгроқ қилиб тикилиши керак. Тор кийим
нафас олишни ва овқат ҳазмини
қийинлаштиради, томирларда қон
айланишини сусайтиради. Белбоғни сиқиб
боғлаш, кўкрак қафасини сиқадиган
сийнабанд тақиш ва резинали пайпоқлар
кийиш ҳам соғлиқ учун зарарли.
Йилнинг совуқ фаслида жун газламадан
тикилган кийимлар, ёз кунларида эса ҳаво
ўтказувчан енгил либослар қулай. Сунъий
толалар ўзига нам сингдиради,
электростатик зарядлари ҳам нихоятда
кўп. Бу зарядлар терида ёқимсиз ҳид пайдо
қилади, ёзда баданни қуёш тиғидан, қишда
эса совуқдан сақлай олмайди.
Айниқса сунъий толалардан тикилган ич
кийимларни ҳомиладор аёллар умуман
киймаганлари маъқул.
Ҳомиладор аёл шуни эсда тутиши керакки
ип, зиғир толаси ва ипак газламалардан
тикилган либослар, айниқса ички
кийимлар ҳомилани ҳар хил нохуш
таъсирлардан ҳимоя қилади.
Умуман олганда бўйида бўлган аёл то кўзи
ёригунича либосларини ҳаво ўтказадиган
енгил ва юмшоқ газламалардан ўзига
қулай қилиб тикиб кийгани маъқул.
Просмотров: 2521 | Добавил: XakkeR_Kg | Рейтинг: 0.0/0
Eng ko'p o'qilganlar
Материалов за текущий период нет.
Homiladorlik Taqvimi
Saytdan izlash
So'rovnoma
Saytda sizga nimalar yoqmaydi ?
Всего ответов: 1
Saytga Kirish

Hisobot


Reklama