06:42
ТОКСИКОЗМИ ЁКИ БОШҚОРОНҒИЛИК?

Бошқоронғилик билан токсикоз бир-
биридан бутунлай фарқ қилади.
Ҳомиладорлик бошланиши билан кўпчилик
аёлларда кўнгил айниши, қайт қилиш,
уйқучанлик, таъсирчанлик, ҳид билишнинг
ўзгариши каби ҳолатлар юз бериши
мумкин. Бу ҳомиладорликка организмнинг
компенсатор реакцияси жараёни бўлиб,
оддий тил билан айтганда бошқоронғилик
дейилади. Бошқоронғилик касаллик
ҳисобланмайди. Токсикоз эса
ҳомиладорлик даврида юзага келадиган
касаллик бўлиб, кўп ва кам учрайдиган
турларга бўлинади
Токсикознинг кўп учрайдиган турларидан
бири сўлак оқишидир. Ҳомиладор аёлнинг
оғизидан кўп сўлак оқа бошлайди ва сўлак
билан бирга организм учун керак бўлган
микроэлементлар ҳам ташқарига чиқиб
кетади. Организм кўп суюқлик йўқотади ва
сувсизланиш белгилари юзага келади.
Бироқ бу ҳолат сўнгги пайтларда
ҳомиладор аёлларда деярли учрамаяпти.
Ҳозирда аёлларимизда кўпроқ қайт қилиш
синдроми кузатилади. Бу синдромнинг учта
даражаси мавжуд. Биринчи даражада қайт
қилишлар сони бир кунда 4-5 тага етади.
Лекин аёлнинг умумий аҳволи ўзгармайди,
иш фаолияти сақланиб қолади. Қайт қилиш
кўп бўлмагани учун ошқозонда маълум
миқдорда керакли элементлар сақланиб
қолади. Фақатгина организмда функционал
ўзгаришлар юз бериши мумкин.
Иккинчи даражасида ҳомиладор аёл бир
кунда 10 мартача қайт қилгани учун
керакли моддаларни йўқотади ва
сувсизланиш, ҳолсизланиш ҳолати юзага
келади. Натижада организмда заҳарланиш
аломатлари юз беради, тана ҳарорати 35,5
даражага бўлади. Аёлда тахикардия
кузатилади, сийдик чиқариши камаяди.
Организмда метоболик бузилишлар
бошлангани учун беморни амбулатор
шароитда даволаб бўлмайди. Унга
стационар шароитда даво муолажалари
қўлланилади.
Учинчи даража энг оғир ҳисобланиб, қайт
қилишлар сони 10 тадан 20 тагача ошади.
Организмда умумий ҳолсизлик пайдо
бўлади, бемор ўрнидан тура олмай қолади.
Доимий равишда кўнгли айниб, қайт
қилверади, тана ҳарорати 38 даражага
кўтарилиб кетади. Тахикардия юз беради,
сийдик чиқариш камаяди. Бу ҳолатга
жиддий ёндашиб, беморни дарҳол
шифохонага ётқизиб, тезда даволаш зарур.
Йўқса, касаллик қатор асоратларни
келтириб чиқаради. Айниқса, жигар, буйрак
фаолиятида катта ўзгаришлар пайдо
қилиши мумкин. Токсикознинг енгил
даражасида амбулатор шароитида
даволаш мумкин. Аммо оғир ва ўта оғир
даражасида, албатта, стационар даво
талаб этилади.
Просмотров: 2498 | Добавил: XakkeR_Kg | Рейтинг: 0.0/0
Eng ko'p o'qilganlar
Материалов за текущий период нет.
Homiladorlik Taqvimi
Saytdan izlash
So'rovnoma
Saytning yangi ko'rinishi yoqdimi ?
Всего ответов: 3
Saytga Kirish

Hisobot


Reklama