01:10
Фарзанд билан муомулада кандай сузларни ишлатмаслик керак

Баъзан фарзандларимизга ўзимиз
билмаган ҳолда одат бўлиб қолган
ибораларни айтиб юборамиз. Бу иборалар
оғиздан жуда осон отилиб чиқади ва
кўпинча фарзанд камолотига жиддий
зарар етказади. Бир қараганда, ибора
қўпол эмасдек кўриниши мумкин, лекин уни
айтмаган маъқул.
“Мени тинч қўй!”
Бу ибора турли кўринишларда айтилиши
мумкин: “бор, йўқол”, “халақит берма”,
“ҳозир вақтим йўқ”, “қоч, ишимни қилиб
олай” ва шу каби. Бу сўзлар тез-тез
ишлатилиши оқибатида бола онгида “ота-
она ва бола муносабатларида бола энг
охирги ўринда” деган тушунча шаклланади.
“Қоч, халақит берма” ибораси “бола халал
берувчи, унинг қадри йўқ, бола уларнинг
жонига тегади” деган маънода қабул
қилинади. Бу кейинчалик бола ўсмир ёшига
етганда ота-онаси билан муносабатда
салбий томондан ўзини кўрсатади.
“Сен ...сан!”
Фарзандга болалигида ёпиштирилган
салбий тамға унинг феъл-атвори
шаклланишига таъсир кўрсатади. Салбий
сўз ҳаттоки эркалатиб айтилганда ҳам
зарарлидир. “Тентак”, “дангаса”, “қайсар”,
“довдир” каби сўзларни болалар билан
муносабатда умуман ишлатмаган маъқул.
Бундай сўзларни қайта-қайта айтиш асло
мумкин эмас. Психологлар айниқса салбий
маънодаги лақабларни ишлатишдан
тийилиш кераклигини маслаҳат беришади.
“Нега унга ўхшамайсан?”
Опаси, акаси ёки қўшнининг боласини
ўрнак қилиб болани койиш, уни бошқа
болаларга ўхшамасликда айблаш
фарзандда салбий туйғу уйғотиш билан
бирга унда ўзингиз талаб қилган нарсанинг
аксини кўришингизга олиб келади.
“Тезроқ бўл!”
Бу ибора ота-она шошаётган пайтда тез-
тез янграйди. Бундай пайтда бола тезроқ
ҳаракат қилишини исташади, у эса
ўчакишгандек секин қимирлайди, ўралашиб
юраверади. Агар бу ибора доимо ғазаб
билан тилга олинаверса, бола ўзини ота-
онасига ортиқча юкдек ҳис қила бошлайди.
Ҳар куни ёки бир кунда бир неча бор бу
иборани ишлатиш яхши натижага олиб
келмайди. Бола ўз қадрини йўқота
бошлайди, баъзан эса сизга нисбатан
норозилик туйғуси уйғонади.
“Баракалла!”
Бу рағбатлантирувчи сўзнинг нимаси ёмон
дейсизми? Психологларнинг
таъкидлашларича, рағбатлантириш
мақсадида ҳадеб битта сўз
такрорланаверса, унинг қиймати йўқолади.
Бола уни шунчаки оддий сўз сифатида
қабул қила бошлайди, унинг аҳамиятини
ҳис қилмай қўяди. Ҳадеб “баракалла”
эшитаверган бола унинг рағбатлантирувчи
кучини сезмай қўяди. Болани мақтаганда
турли иборалардан фойдаланинг.
“Кел, ёрдамлашвораман, эплолмаяпсан”
Психологлар бу ибора кун ора
такрорланаверса, бола
муваффақиятсизликка мослашиб қолади
деб ҳисоблашади. У бирор ишни
эплолмаслигига, унинг учун отаси ёки онаси
қилиб беришига олдиндан тайёр бўлиб
қолади. Маълум бир ёшга етганда болада
“ўзим қиламан” деган давр бошланади ва
мана шу даврда юқоридаги иборани айтиш
унинг жаҳлини чиқариши мумкин.
“Ушла, йиғламасанг бўлди!”
Мана шу ибора орқали бола “йиғласам,
чинқирсам айтганим бўлади” деган фикрга
келади ва шу йўл билан ўз мақсадига
эришишни ўрганади.
“Тезда жим бўл!”
“Овозингни ўчир”, “жим бўл”, “кимга
айтяпман”... Бу сўзлар аксарият ҳолларда
болаларга айтилади. Бола бундай
муомаладан хафа бўлиши тайин. У
айтганингизнинг аксини қила бошлайди.
Гўдаклар қаттиқроқ чинқириб қайсарлик
қилишади, каттароқ болалар хўмрайиб
тўнини тескари кийиб олишади.
“Буни олмаймиз, қиммат экан (пул йўқ)!”
Бундай ибора “агар пул бўлганида ўша
нарсани сотиб олиш мумкин бўларди” деган
маънони билдиради. Бундай дейиш ўрнига
болага дуч келган нарсани сотиб олмаслик
кераклигини, пулга оқилона муносабатда
бўлиш лозимлигини тушунтирган маъқул.
“Асабимга тегма, оғриб турибман!”
Болаларини тинчлантириш учун “қон
босими”, “юрак санчиғи” каби баҳоналарни
ишлатиш ярамайди. Биринчидан,
фарзандингизни алдаманг, иккинчидан,
бунақа баҳоналарни эшитаверган бола
охир-оқибат бу сўзларга эътибор бермай
қўяди. Ростдан ҳам бирор жойингиз оғриб
қолганида у яна баҳона деб ўйлаши
мумкин.
“Ўғил (қиз) боласан, сенга ярашмайди”
Қизлар озода бўлишлари, футбол
ўйнамасликлари, югурмасликлари керак,
ўғил болалар эса йиғламаслиги, кучли
бўлиши лозим. Бола ёшлигидан бундай
қолипга солинмаслиги керак. Катта
бўлганида ўғил болалар ўз феъл-атвори
ёки жисмонан кучсизлигидан уяладиган,
қизлар эса ташқи кўриниши ёки
бажарадиган юмушидан норози бўлишлари
мумкин. Бола болалигича бўлсин, уларни
қувончидан маҳрум этманг.
“Ҳечқиси йўқ, хафа бўлма!”
Сиз учун ҳечқиси йўқдир, лекин бола учун
бу ўта муҳим бўлиши мумкин. Ўйинчоғини
олиб қўйишлари, кийинишидан кулишлари,
ўз давраларига қўшмасликлари мумкин,
болаликда бундай воқеалар бўлиб туради.
Агар ҳар сафар шундай воқеани
аҳамиятсиз ҳисоблаб қўл силтайверсангиз,
бола охир-оқибат ўзига бўлган ишончидан
айрилади ва каттароқ муаммоларини ҳам
сизга айтмайдиган бўлади.
“Яна бир марта қайтарилса мендан
кўрасан!”
Ҳамма гап шундаки, жазоламай туриб
бундай иборани айтишнинг ҳожати йўқ. Бу
билан жазо келаси сафарга сурилади. Бу
пўписангизни унутган бола яна қилган
ишини такрорлаши мумкин. Бола бирор
номаъқул иш қилса ўзини нима
кутаётганини билиши даркор.
Просмотров: 2277 | Добавил: Sayyod_Bek | Рейтинг: 0.0/0
Eng ko'p o'qilganlar
Материалов за текущий период нет.
Homiladorlik Taqvimi
Saytdan izlash
So'rovnoma
Saytda sizga nimalar yoqmaydi ?
Всего ответов: 1
Saytga Kirish

Hisobot


Reklama