02:35
БУ КЕЧА КЕЛИННИНГ ОНАСИНИ ДАРД ТУТАРМИШ…

Одатда, «қовушув» деганда, ўзбекчиликда
янги келин ва куёвнинг биринчи висол
кечаси назарда тутилади. Бу кечанинг
сири, ҳаяжони, кечинмасини сўз билан
ифодалаб бўлмайди дегувчилар ҳақ.
Одатда, келин ва куёвни оилага, турмушга
(рўзғор тутишга), ҳатто бўлажак
фарзандларини тарбиялашга тайёрлаш
ҳақида кўп гапирилади-ю, биринчи висол
кечасига тайёрлашни тўй куни шошиб
тайинланган «куёв жўра» ва «келин янга»га
топшириб қўйилади. Келин билан куёвни
«қўша қаринглар!» деб дуо қиламиз,
биргаликда бир умр турмуш кечиришини
тилаймиз-у, шу ҳаётнинг илк одими ҳақида
тушунча беришни дуч келган кишиларга
топширамиз. Тўғри, улар яқинимиз,
қадрдонимиз, лекин тайинланган янгангиз
мўлжални бир умрга олиб энтикаётган
қизингиз ҳақида сиз билган нарсаларни
биладими? Қолаверса, ҳаяжоннинг
чўққисида турган қизингиз янгасининг йўл-
йўлакай, ўлда-жўлда айтган сўзларини
айни шу кунда эсида олиб қола оладими?
Уйида қизи вояга етаётган она! Сизга шу
нозик масалада икки оғиз сўзимиз бор.
Айтишларича, биринчи қовушув кечаси
қизларнинг онасини дард тутармиш…
Худодан сизга паноҳ тилаймиз! Бизни аёл
қилиб яратган Аллоҳнинг ўзи қалбимизга
қирқ туяга юк бўларлик қано-ат, сабр,
бардош, меҳр ва муҳаббат, итоат жо
қилганини эслатиб ўтмоқчимиз, кучни шу
эслатишдан оласиз дея умид қиламиз.
Кеча, қизингиз тўйи кунида шу куч
қадамларингизни дадил қилди.
Қизингизнинг катта бўлиб қолганига,
балоғатга етганига, эшигингиз зулфини
қизингизга харидор совчилар узиб,
остонангизни едирганига, уйингиз шипини
карнай-сурнайлар навоси, куёв жўралар
қийқириғи титратганига ва яна кўп, жуда
кўп нарсаларга ҳароратли нафасингиз
билан шукрона айта-айта нозик
ниҳолингизни илдиз билан кўтариб «бегона
жойга» кўйиб келдингиз! Парваришини
ўзингиздек мулойим қайнонага
топширдингиз. Энди худо қалбингизга
солган бир дунё сабр-бардош билан ўз
ниҳолингизнинг борган жойида кўкариб,
палак отиб униб-ўсишини Парвардигордан
ич-ичингиздан сўраяпсиз.
Бу кўп жиҳатдан бугунги биринчи висол
кечасига, куёв болангиз ва қизингизнинг
ўзларини қандай тутишларига ҳам боғлиқ.
Аллоҳдан уларга Отабек ва Кумушнинг
висол кечасини сўранг! Иншоаллоҳ эрталаб
яхши хабар эшитиб қоласиз! Ахир бу кеча
сир-синоатларини унга тушунтирганингиз,
она-бола узоқ-узоқ сирлашганингиз
эсингиздами!? Оналарнинг қизларига айтар
гап-лари ҳамиша кўп бўлади…

manba: Tib.uz
Просмотров: 4335 | Добавил: Sayyod_Bek | Рейтинг: 2.0/1
Eng ko'p o'qilganlar
Материалов за текущий период нет.
Homiladorlik Taqvimi
Saytdan izlash
So'rovnoma
Каердан сайтимизни Топдингиз?
Всего ответов: 110
Saytga Kirish

Hisobot


Reklama