00:34
ТАГЛИКЛАРДАН ҚАНДАЙ ФОЙДАЛАНАСИЗ?

Ҳозирги кунда тагликлар урф бўлиб,
ўзининг фойдаланишда қулайлиги,
қийинчилик туғдирмаслиги, боланинг узоқ
муддат тинч юришини таъминлаши билан
ўзбек аёлларига маъқул келган. Бу,
айниқса, меҳмонга ёки тўйга кетаётганда,
болани айлантиришга олиб чиққанингизда,
кечаси тинч ухлаши учун ишлатилганда
жуда қўл келади.
Айниқса, ишлайдиган ёки ўқийдиган
оналар учун бу айни муддао! Лекин шуни
ҳам ёддан чиқармангки, қўшнингизнинг
боласига идеал равишда маъқул келган
тагликлар Сизнинг фарзандингиз
талабларига жавоб бермаслиги мумкин.
Бунда иқтисодий тарафдан ташқари
болангизнинг ўзига хосликлари ҳам катта
аҳамият касб этади.
Бир марталик тагликларнинг қулайлиги
шундаки, ювишингизни кутиб турган
кирлар уюми анча кам бўлади. Улар ҳам
вақтни, ҳам кучни тежайди, уларни кийиш
ҳам, ечиб олиш ҳам осон. Терида яхши
ўтириб, суюқликни тез шимиб, секин
ўтказиш хусусиятига эга. Шунингдек,
йўргак дерматитининг олдини олади.
Лекин туғилганидан памперсга ўраб
қўйилган бола кейинчалик ҳам ўйиндан
чалғимай, табиий равишда сийиб
қўяверади. Уни тагим ҳўл бўлиб қолади,
деган муаммо қийнамайди. Бу бир
томондан яхши. Лекин иккинчи томондан,
боланинг табиий физиологик равишда
сийдикни бошқариш каби хусусиятини
кечроқ ривожланишига сабаб бўлади.
Илгари шифокорлар фақат ақлан заиф
болалардагина сийдикни бошқара
олмаслик хусусияти бу қадар кеч
ривожланади, деб ҳисоблардилар.
Эслаб қолинг баъзи ҳолатларда
памперслардан фойдаланиш ман этилади:
1. Агар боланинг тана ҳарорати
кўтарилса, памперсларни дарҳол ечиб
олганингиз маъқул. Боланинг учдан
бир қисмини беркитиб турувчи
памперслар ҳаво ўтказмайди ва
иссиқни туширувчи барча
ҳаракатларингиз зое кетади.
2. Агар боланинг ичи суюқ келса,
памперслар ишлатманг ёки ҳар гал ичи
келгач, янгисига алмащиринг. Чунки
ичакдан келаётган заҳарли модда
памперс остидаги бола терисини ёмон
ҳолатга келтириши мумкин.
3. Агар бола муддатидан аввал туғилган
бўлса ва сиз унга памперс кийдириб
қўйган бўлсангиз, унинг ҳароратини
тез-тез назорат қилиб туринг. Сабаби,
памперслар иситувчи компресс
вазифасини ҳам ўтайди, бунга ҳали
яхши ривожланмаган боланинг
терморегуляция маркази бардош
беролмаслиги мумкин.
Шунингдек, экссудатив диатези, дерматит,
экземаси бор болаларга памперс
кийдиришдан эҳтиёт бўлинг. Бундай
тагликлар болада бу касалликларнинг авж
олиб кетишига сабаб бўлиши мумкин.
Биз памперслардан фойдаланишдан
бутунлай воз кечинг демаймиз. Улар
меъёрида ва ўрнида ишлатилса, мақсадга
мувофиқ бўлади.
1. Бир марталик тагликларни янгисига
ҳар уч соатда алмаштириб туринг.
Памперс остидаги тери ҳаводан нафас
олмайди ва бу забуруғ ва учун
ривожланишга жуда қулай шароит
яратиб беради.
2. Бир марталик тагликларни фақат
айлангани чиққанда, меҳмонга
борганда, тунги уйқуга ишлатишга
ҳаракат қилинг.
3. Бола мустақил ўтиришни ўрганиши
биланоқ уни тувакка ўтиришга
ўргатинг. Аввал уйқудан туриши билан
ёки овқатлангандан 15-20 дақиқа
ўтгач, мулойимлик билан уни сийишга
унданг.
Памперслардан фойдаланмаган
пайтингизда докадан тайёрланган
тагликлардан фойдаланинг. Уларни ҳар
гал ишлатганингиздан сўнг тозалаб ювиб,
қайнатиб, дазмоллаб, ундан сўнг қайта
ишлатинг. Бу қоидани, айниқса, бола
туғилганида илк кунларида ёдингиздан
чиқарманг.
Шунингдек, тежамкор вариант – эскирган
чойшабларни қайнатиб, яхшилаб
дазмоллаб, уларни ҳам бир марталик
таглик сифатида ишлатсангиз бўлади.
Асосийси, озодаликка риоя қилинг.
Manba: Farzand.uz
Просмотров: 2374 | Добавил: Sayyod_Bek | Рейтинг: 0.0/0
Eng ko'p o'qilganlar
Материалов за текущий период нет.
Homiladorlik Taqvimi
Saytdan izlash
So'rovnoma
Каердан Ташриф Буюрасиз?
Всего ответов: 176
Saytga Kirish

Hisobot


Reklama