01:20
ЯҚИНЛИК ВАҚТИДАГИ ОҒРИҚ – КАСАЛЛИК БЕЛГИСИМИ?

Аёлларнинг 70 фоизи вақти-
вақти билан ёки мунтазам
равишда яқинлик пайтидаги
безовталиклардан азият
чекишади. Бироқ андиша
устун келиб, бу ҳақда ҳатто жуфтларига
ҳам «миқ» этишмайди. Ваҳоланки, касални
яшириб, иситмасига тутилиш ҳеч гап эмас.
Демак, жинсий яқинлик вақти юз берадиган
нохуш ҳолатлар ва уларнинг сабаби ҳақида
суҳбатлашамиз.
Мутахассис – олий тоифали шифокор–
гинеколог Нилуфар БЎСТОНОВА.
Қориннинг пастида кескин оғриқ
Жуфтингиз билан яқинликка киришган
заҳотингиз қовуғда оғриқ қўзғалиб,
безовталик қориннинг пастки соҳасига
тарқалади. Яқинликдан кейин ҳам оғриқ
кучи сезилиб турадими?
Сабаби нима? Аёллар жинсий аъзоларидаги
яллиғланиш, сийдик йўли ва буйракдаги
шамоллаш туфайли бўлиши мумкин.
Чораси: гинеколог кўригидан ўтиб, жинсий
аъзо УТТси, зарур таҳлиллар ўтказилади.
Сўнг яллиғланишга қарши муолажа
бажарилади. Бу вақтда жинсий яқинликка
киришиш тавсия этилмайди.
Қичишиш ва ачишиш...
Терингиз таъсирчан эмас, аммо яқинлик
вақти жинсий аъзода қичишиш пайдо
бўлади. Безовталик ачишиш ҳисси билан
давом этади. Яқинликдан кейин ҳам қинда
терини куйдираётгандек безовталик борми?
Сабаби нима? Замбуруғли
касалликлар.vrachginekolog
Чораси: безовталиклар сабаби замбуруғлар
деб топилса, шифокор кўрсатмаси билан
дори препаратлари қабул қилинади. Уни
келтириб чиқарган омил аниқланиб,
даволанади. Хасталик қайталамаслиги
учун эр-хотин биргаликда муолажалар
олиши муҳим саналади. Йўқса, замбуруғ
бир-биридан ўтиб юраверади.
Туғруқдан кейин
Тушунарсиз безовталик, ёқимсиз ҳолатнинг
кузатилиши туғруқдан кейинги жинсий
яқинлик вақти нормал ҳол ҳисобланади.
НОзик муносабталар пайти оғриқ
кузатилиши ҳам мумкин.
Сабаби нима? Кўпинча туғруқ чоғида турли
жароҳатлар юз беради. Қин шиллиқ қавати
зарарланиши, чок тушиши каби.
Гинекологик муолажа бажарилгани билан
чок тушган тери тортилиши мумкин. Бу эса
алоқа пайти баъзи ноқулайликларга сабаб
бўлади. Бироқ жиддий ҳавотирга ўрин йўқ.
Вақт ўтиши билан организм асл ҳолига
қайтади.
Чораси: чилла даври тугагач, гинеколог
кўригидан ўтиб, муаммолардан
ҳимояланиш мақсадга мувофиқ.
Нохуш ҳолат
Нозик муносабатлар совуқлашган, яқинлик
вақти ўзингизни ноқулай сезаяпсиз.
Алоқага киришиш қийин ва оғриқли
бўлаяптими?
Сабаби нима? Қин шиллиқ қаватининг
қуриши. Бу ҳолат асосан ёши катта
аёлларда кузатилади. Ёшларда эса
яллиғланиш касалликларининг асорати
саналади. Шиллиқ қаватнинг керакли
даражада намланмаслиги, алоқага
киришишни мураккаблаштиради.
Чораси: қин шиллиқ қаватининг
қуруқлашиши аниқланганида шифокор
кўрсатмаси билан махсус шамчалар ва
суртмалардан фойдаланиш мумкин.
Муолажа тугагунича жинсий алоқа ман
этилади.
Тос суягидаги оғриқ
Жинсий алоқа вақти қинда пайдо бўлган
оғриқ, аста-секинлик билан тос суягига
узатилади. Гавдани кўтарганда оғриқ белга
ҳам таъсир қилиши мумкин. Қизиғи, бу
ҳолат фақат яқинлик пайти содир бўлади.
Сабаби нима? Оғир жисмоний меҳнат тури
билан шуғулланадиганлар, туғруқ вақти бел
соҳасига юборилган оғриқсизлантирувчи
препарат асорати, умуртқа чурраси,
остеохондроз ҳамда неврологик
хасталиклар сабабли юзага келиши
мумкин.
Чораси: шифокор кўригидан сўнг
аниқланган муаммога кўра зарур муолажа
белгиланади. Яқинлик вақтидаги оғриқ
мунтазам такрорланса, албатта
мутахассисга мурожаат этинг.
Қовуқнинг тез тўлиб қолиши
Кам бўлса-да, учраб туради. Яқинлик
вақтида аёл қовуғи тўлиб бораётганини
сезади (ҳатто бундан аввал ҳожатга борган
бўлса ҳам). Қинда тушунарсиз оғриқ, пешоб
ажратиши ҳиссининг кучайиши ҳам
кузатилади.
Сабаби нима? Ёлғон чақириқлар сийдик
йўллари инфекцияси, циститни англатиши
мумкин.
Чораси: УТТ, пешоб таҳлили, инфекцияни
аниқлаш мақсадида сийдик намунасини
экиш усуллари тавсия этилади.
Яллиғланишга қарши муолажа тўлиқ
бажарилгачгина жинсий яқинликка
киришиш мумкин.
Ажралмаларнинг кўпайиши
Кўпчилик аёлларга бу ҳолат яхши таниш.
Аммо ўзларича турли муолажаларни
қўллаб, вақтида шифокорга мурожаат
қилишимайди. Жинсий яқинликдан сўнг
қиндан қонли ёки тўқ жигарранг ажралма
келади.
Сабаби нима? Бачадон ички воситаси
(спираль)дан фойдаланадиган аёлларда,
бачадон бўйни эрозияси ёки цервикал
канал яллиғланишидан азият чекувчиларда
кузатилади. Шунингдек, бачадонда турли
ўсмалар бўлганида ҳам яқинликдан сўнг
қонли ажралма келиши мумкин.
Чораси: тўғри ташҳис учун мутахассис
гинекологик кўзгу ёрдамида бачадон
бўйнини текшириши лозим. Шундан сўнг
аниқланган муаммога кўра зарур муолажа
буюрилади.
МАРЖОНА тайёрлади.
Просмотров: 6901 | Добавил: Sayyod_Bek | Рейтинг: 2.0/1
Eng ko'p o'qilganlar
Материалов за текущий период нет.
Homiladorlik Taqvimi
Saytdan izlash
So'rovnoma
Saytda sizga nimalar yoqmaydi ?
Всего ответов: 1
Saytga Kirish

Hisobot


Reklama