00:52
Зўрлаб қўйиб туғдиргану айбдори мен.

салом шу сайт азолари мени хайотим хам
худи шу ердакиларнинг хайотига охшайди
нима килишни билмаяпман мендан хам оз
маслахатисни айамайсиз деган умитдаман.
хулас биз ойилада 3 та опа сингилмис мен
тонгичиман 3 тамисам ойилалимис 2 та
синглимни ойиласи тинч худога шукур
хулас мени озим таниган темурга деган
йигитга унаштиришди сал кам 4 йил
фатиха килип койишди бу орада коп
келишмовчиликлар болип хатоки 2 марта
фотихани кайтардикам барибир яна аврап
алдап темур мени йолга солаверди хулас
бир куни бир достини тойидан чикип мен
билан коришишга келди шу куни хам
каттик жанжалашдик мени оласи килип
урди ва зорлади мен хечнима клолмадим
уйга зорга келдим ошанда унга болган
нафратимни чегараси йок еди хулас шу
орада у мени тинч коймади кейин мени
бойимда болип колди уни уйидагиларини
той килишга пули йок вахт отяпди йо той
килинг йо мен болани олдираман десам
бола мендан болмаса олдиравер деб туриб
олди мен ноилож едим агар бу гапладан
ота онам хабар топса нималар болишини
хато ойлашгайам коркардим каттик
сикилаверганимдан хушимни йокотадиган
одат чикардим
хулас ойимга айтишга карор килдим ойим
бу гапдан карахт болип колдила темурни
ота онаси билан гаплашип хамма гапни
айтип тойни тез отказиши керакликини
айтдила хулас улар карз олип той
бошлашди хато ойим тойга йетмаган пулни
холамдан карзга олип бердилар темурга
шундай килип той отди карасам еримни
менга муносабати жуда совук хар куни
арзимаган гапдан жанжал мени огзига
келган гаплар бил хакоратлайди мен биров
йеган сомсага пул толап яшаяпман деб
мени лойга чаплап ташларди. худо инсоф
берар деп дардимни ичимга ютип
юравердим хомилам 8 ойлик еди яна
жанжал ерим катик допослаганидан
хушимни йокотдим озимга кесам йерда
йотипман ерим йок секин орнимдан урдим
ойнага карадим козим шишип кокарип
лабларим конап шишип кеткан шу куни
каттик тулгок тутди дадам ойимга тел
килдим ярим кечаси келишди ахволимни
корип коркип кетишди йикилип тушдим
дедим
хулас тугрикхонага оборишди хали вахт бор
тулгокни тохтатишга уринишди 5 кун тулгок
билан йотдим кейин дохтирлар боладан
ажралип колишимис мумкун деп вахимага
тушип бахт тавакал деб тугдиришди козим
йориди худога шукур кизли болдик ахволи
жудайам яхши ерим келди мениям
кизимнияам корип йиглап юборди
икаламисни кучоклап опиб койди шу
пайитда еримни хамма килган айбини
кечирип юбордим худо хохла кизимис
бизни бирлаштиради деп хурсанд болдим
лекин кувончим копга чозилмади яна уриш
жанжал бундай яшашдан рости тойип
кетгандим кейин эрим ишлаш учун рассияга
кетди халиям хар куни тел килип йо ватсап
оркали шу жанжал хакорат шу орада
кайнотам хам ичип келип мени ураман деп
югирип кайнонам орага тушп зорга
ажратди . эрим худи кайнотамга охшаркан
кайнотамни огзидан боди кирип шоди
чикади кочада бакирип хар хил уятсиз
гаплар айтип мен билан уришади кизим
учун хаммасига чидап келйотгандим хато
отасини килган ишларини эримга
айтмагандим бир куни ойимникига келдим
эрим тел килди кайердаликимни соради
мен жавоп берди у деди бу деди хулас яна
жанжал бошланди менам кизишип кетип
отасини килган ишини айтдим у бола мени
хакоратлашдан тохтамасди хатто ота
онамниям хакоратларди шу ажрашамис
эртага ариза йоз деб телни очирди хар
куни шу гап ажрашамис ариза йоз дейди
тойда холамдан олган карзингни тола
десам мени худодан бошкадан карзим йок
деб карзини толамаслик учун мен билан
ажрашмокчи мен нима килишгаям
хайронман у ойлада нима учун ким учун
хам яшашни билмайман на эримга на ота
онасига мени кизимни кераги йок мен нима
килай агар кизим болмаганда алакачон бу
дунйода болмасдим
хозир ота онамни уйидаман ойим мени
тушунадила лекин дадамни билмадим нима
килай кандай йол тутай мен качон
эримндан ширин соз эшитип
еркаланганимни хато еслолмайман хам мен
еримни канчалик озимга якин болишга
харакат килсам у мендан шунча
узоклашади у мени урсаям айбим болсаям
болмасаям тиз чокип кечрим сорардим
нахотки хамма айб менда бола ахир мени
зорлаган уку мен качонгача товон толап
яшашим мумкун илтимос маслахат беринг
нима килай.

Sayyod:- Албатта бу бир тарафлама ўқилган
воқеа. Бироқ, бир сўз билан "Ўз қадрини
билмаганни бошқаси билармиди?" деб
жавоб берса бўладиган вазиятдек. Зўрлаб
қўйибди энди тўй дейишдан аввал
эрингизни таъзирини бериш
керакмиди...Ота-онангиз, тоға амакилар
қаерга қараб туришган, тушунарсиз. Қизи
борни ғурури бўлмасми? Биласизми,
Эрингиз тўйдан кейин шубха гаплари айнан
мана шу ўз қадрингизни билмаганингиз ё
ўша тўйдан аввалги жинсий алоқангиздаги
аслида зўрлик эмас ўзаро розилик билан
бўлгани учун бўлса керак. Бўлмаса бундай
шубха гаплар қилиши ғалати. Ниманидир
яширяптгандексиз. Яна билмасам.
Тўйдан аввал хам жанжал бўлган экан, неча
мартта фотиха бузулган бўлса нега шартта
муносабатни якунламагансиз?
Билардингизку мана шу инсон билан яшаб
кетганингиз билан у ўзгармайди. Худди
шундай бўлаверади. Демак шу ўзингизга
ёққан ёки хаммасини шундайлигича қабул
қилгансиз. Бу билан шундайлигига чиданг
демоқчи хам эмасман. Химояланинг ва
курашинг! Оила маъсулияти кучайибди,
фарзандлисизлар, унинг тарбияси энди
уйдаги мухитга тобе. Жа бўлмаса аёлни
макри қайда қолди? Эрингизни олдига
кетганингиз балки яхшироқдир чунки эр
қаерда бўлса хотин хам ўша ерда бўлиши
керак. Ёки алохида яшанглар.
Унутманг, оилада қайнотангиз ва эрингиз,
борингки хамма ёмон бўлгани билан сизни
хам оиладиги мухитда РОЛИНГИЗ бор ва у
асосий бўладими ё охиргиси бу ўзингизга
боғлиқ. Вазиятни қўлга олинг. хақорот ва
камситишларга йўл қўйманг. Қайнотангизми
эрингизми милицияга мурожаат қилиш
билан қўрқитинг. Урадиган бўлса ўйлаб
турмай милиция чақиринг. Чунки аёл
кишига қўл кўтарган эркак учун бу энг
енгил чора. Хақиқий эркак аёлга қўл
кўтармайди.
Воқеани у тарафини хам билмаганим учун,
тахминимга таянган холда (ва
ёзганларингизда ундай девордим, бундай
девордим деганларингизни инобатга олса)
тилингизни ширин қилишингизни маслахат
бераман. Аёл киши барибир бир оилага
ўрнашиб у буткул ўзга олам, ўзга қоида,
тартиб ва тушунчаларда бўлган оилага
мослашиш учун аввалига истайсизми йўқми
қулдек яшашга тўғри келади. Яъниким
хизмат, муомала ва сабр. Лекин сабр асло
хақорот ва калтакка эмас!
Эрингиз ўзидан ўзи келиб уриб
кетаверадиган бўлса унда камига у рухий
касал бўлиши керак. Демак қандайдир
сабаби бор. Ичиб келиб кайфияти йўқ
бўлса, гапирса, демак гап қайтарасиз буни
эса асло қила кўрманг! Одам маст
бўлганида унга хақлигингизни хеч қачон
уқтира олмайсиз. У урушни бошладими
ўзини бошқара олмайди. Сабр! ха хўп деб
юмушларингизни бажараверинг. Гапдан
тинмаяптими жим эшитинг. Ўзига
келганида, эртасига кайфи тарқалгач паст
овозда аммо қатъият билан гаплашиб бу
нарсани қайтарилмаслигини талаб қилинг!
Бир марттада бўлмас аммо хар сафар
миясига қуйиб борсангиз онгига жойлашиб
ўз ўзидан тартибга тушиб кетади. Оддий
психологиянинг енгил гипноз тури.
Хаётда хамма нарсани иложи бор ва
тирикмизки хар нарсада курашиб яшаймиз.
Яшаш учун, ейиш учун пул топишда ва
хоказо. Мана хали буёғига фарзанд катта
қилишда унинг хархашалари хам камлик
қилмайди. Ундан хам кечвормайсизку
тўғрими? Оила масаласидаги мураккаб
вазиятларда ақл билан ва керак бўлса
макру хийла билан вазиятдан чиқмоқ
мухим. Асосийси ўзингизни босиб
чидашда. Жабрдийдани ёқиб хаммасига қўл
силташ осон аммо бу билан истаган
нарсангизга эриша олмайсиз. Оила эса
муқаддас у учун албатта курашилади ва
чидалади. Хамда бунда энг асосийси
келинга боғлиқ бўлади. Яъни шу оиладаги
бир бегона инсонга. У оилага "ўзимизники"
бўлиб кетгунингизгача барибир бегонасиз.
Шу тарафлама хам сўнгги поғонадасиз. Шу
тарафлама хам хаммаси келиб сизга
урилаверади. Олишмай калтаккача олиб
бормасангиз изига тушиб кетади.
Мухитни созланг! Хар тарафлама!
Ўзингиз калтакка ўргатибсиз, бора-бора
чидамларингизни кўрган қайнотага хам
ўргатибсиз. Ўзингиз созланг! Агар иложиси
бўлмаса ва ичкилик ва
калтаклаш ташланмаса, унда фарзандингиз
келажагини бундай мухитда катта бўлишига
йўл қўйманг!
Бу шахсий фикрларим эди, изохдагилар
нима деркин?
Manba: Sayyod.com
Просмотров: 4304 | Добавил: Sayyod_Bek | Рейтинг: 0.0/0
Eng ko'p o'qilganlar
Материалов за текущий период нет.
Homiladorlik Taqvimi
Saytdan izlash
So'rovnoma
Saytga Baho Bering!
Всего ответов: 127
Saytga Kirish

Hisobot


Reklama