01:25
Қиз бахтига қўшнилар тўсиқ...

Ассалому алайкум Сардорака! Сайтни
мунтазам кузатиб бораман қилаётган
савобли ишларингизда Оллох ўзи мададкор
бўлсин. Олдиндан узр мазкур мактубим
якшанба куни сайтда берилса хам ёки
электрон почтамга ўзиз жавоб ёзсангиз хам
сиздан миннатдорман. Энди қалбимни
тирнаётган мавзуга ўтсам...
Ёшим 32 да шу пайтгача турмуш
қурмаганман.Оилада сингиларимни узатиб
жиянли хам бўлганман. Ўзимга яраша
обрў-эътиборим бор. Хуллас шу ёшгача
ўзим томонимдан жирканч деб аталадиган
инсонлардан яъни ўз нафси йўлида
ўйламасдан аёллар шаънига бўхтон
қиладиган инсонлар хам борлигига гувох
бўлдим. Нахотки барча улар тилида ёши
ўтганлар хақида шундай гаплар, тухматлар
уюштиришса. Қани мехр-оқибат. Ёнлигида
ўзларининг қизлари, набиралари
улғаётганини ўйлашмаса. Азалдан бир
фарзандга етти қўшни ота-она деб
айтиларди. Қани ўша қўшнилар улар эса
тескарисини қилишмоқда. Қўшнининг
фарзандини лойга булғашадию ўзларининг
фарзандлари қилаёган иш кўзга
кўринмайди. Қани энда манам баралла
айтсам олдин ўзингизга боқинг деб........
Қўлимдан шу пайтгача келмади бундай
дейиш.
Барча гап сўзларга сабр қилиб
келмоқдаман. Ортимдан нима тухмат
қилишмасин барига чидайман. Айбим
вақтида турмуш қурмаганим, энди эса
турмушга чиқишдан тўғриси чўчийман
сабаби турмуш ўртоғим томонидан
камситилишдан ёши ўтиб қолган
дейилишдан қўрқаман. Бунга сабаб бир
дугонам 28 ёшида шундай тақдирга
учрагани, хар куни турмуш ўртоғи
томонидан камситилишидир.
Учрашувларга хам чиқмай қўйдим. Сабаби
махаллага суриштириб келишса барибир
ўша мани "мехрибон" қўшниларим бор.
Тўғри бу мавзу балким бошқа мавзулар
олдида саёз мавзудир лекин ха майли минг
бор узр олдиндан рахмат Сардорака
илохим соғ бўлинг. Ишларингизга омад,
оилавий хотиржамлик, фарзандларингиз
камолини кўришлик, икки дунё саодатига
эришишлик сизга насиб этсин омин.
Сардорака яна бир илтимос агар хатим чоп
этилса исмимни ёзмаслигингизини сўраб
қолувчи сизга хурмат билан
Эслатиб ўтамиз, хар якшанба мухлислар
куни бўлиб, ўз муаммо ёки кўнгил
кечинмалари билан бўлишиб, кенг омма
билан хал қилишга имкониятингиз бор.
sayyod@gmail.com почтасига иложи бўлса
кирилл харфларида воқеа ёки
муаммоингизни ёзиб юборишингиз ёки
(+99894) 644-67-11 +99894
695-21-21 рақамига қўнғироқ қилишингиз
мумкин ёки шу номерга вацап.
Manba: Sayyod.Com
Просмотров: 1584 | Добавил: Sayyod_Bek | Рейтинг: 0.0/0
Eng ko'p o'qilganlar
Материалов за текущий период нет.
Homiladorlik Taqvimi
Saytdan izlash
So'rovnoma
Каердан сайтимизни Топдингиз?
Всего ответов: 110
Saytga Kirish

Hisobot


Reklama