08:49
БЎЛАДИГАН БОЛА БОШИДАН МАЪЛУМ ЁХУД ЗАМОНАМИЗ ВУНДЕРКИНДЛАРИ

Кўпчилик инсонлар ўз касбларининг
билимли ва етук мутахассислари бўлиш
учун анчагина йилларини сарфлаб,
тинимсиз меҳнат қилишади. Аммо
орамизда ўта иқтидорлилар ҳам борки,
улар болалик пайтларидаёқ катталар
эришолмаган муваффақиятларни қўлга
киритишган. Бундайларни “вундеркинд” –
“мўъжиза бола” деб аташади. Қуйида
замонамизнинг айрим вундеркиндлари
билан танишасиз.
Микаэла Фудолиг

Филиппинлик Микаэла Ирэн Фудолиг 1991
йилда туғилган. 11 ёшида у университетга
қабул қилиниб, 16 ёшида энг юқори балл
билан физика бўйича бакалавр
даражасини олди. 2007 йилдан
талабаларга дарс бера бошлаган Микаэла
ўтган йилнинг декабрида фан доктори
даражасини ҳам олди.

Акрит Ясвал

Акрит Пран Ясвал 1993 йилнинг 23
апрелида Ҳиндистонда таваллуд топган.
Унинг бошқа болаларга ўхшамаслиги
аввал-бошданоқ маълум эди: ўн ойлигида
тили чиққан, икки ёшида ўқиш ва ёзишни
ўрганган. Беш ёшида эса Шекспир
асарларини мутолаа қиларди. Шунингдек,
Акритни тиббиётга оид асарлар жуда
қизиқтириб қолган эди. У 2000 йилнинг 20
ноябрида ўзининг илк жарроҳлик
амалиётини бажарди: қўли куйиб кетган
саккиз ёшли қизнинг бармоғини кесиб
ташлади. Қизнинг оиласи камбағал бўлиб,
уни даволатишга пули йўқ эди. Бу
операциянинг видеоси интернетга
юклангач, Акрит машҳур бўлиб кетди.
Акрит Ясвал 12 ёшида университетга
ўқишга кирди ва Ҳиндистон олий ўқув
юртлари тарихидаги энг ёш талабага
айланди. Унинг мақсади – саратон
касаллигига даво топиш.

Тейлор Уилсон

Тейлор Рамон Уилсон ишчи фузор –
ядровий синтез реактори яратган энг ёш
мутахассис саналади. Ушбу қурилмани
отасининг гаражида ясаганига у эндина 14
ёшда эди.
Тейлор 1994 йилнинг 7 майида АҚШнинг
Арканзас штатида дунёда келган. Ядровий
тадқиқотлар унинг жони дили. Ўзининг
айтишича, 50 МВт электр энергияси ишлаб
чиқаришга қодир ихчам ядровий реактор
яратган.

Камерон Томпсон


Британиялик ўн саккиз ёшли Камерон
Томпсонни математика даҳоларидан бири
сифатида эътироф этишади. Унинг
математикага ишқибозлиги 4 ёшидаёқ
маълум эди. Камерон 11 ёшида Очиқ
Университет талабасига айланди. У ҳақида
ҳужжатли фильм ҳам ишланган.
Афсуски, у Аспергер синдроми – аутизм
касаллигининг бир туридан қийналади.

Жейкоб Барнетт

АҚШлик Жейкоб 1999 йилда туғилган. Икки
ёшлигида шифокорлар унга “оғир аутизм”
ташхисини қўйиб, “бу бола гапира олмайди,
ҳатто оддий маиший юмушларни ҳам
бажаролмайди”, дейишган эди. Жейкоб уч
ёшга тўлганида шифокорларнинг қаттиқ
адашгани маълум бўлиб қолди: у
алифбодаги ҳарфларни кетма-кетига ҳам,
тескари тартиб бўйича ҳам айтиб бера
оларди.
Жейкоб Барнетт 10 ёшида Индиана
университетига қабул қилинди. Айни пайт у
квант физикасига бағишланган илмий иш
бўйича тадқиқотлар олиб бормоқда.
Жейкоб кун келиб Эйнштейннинг нисбийлик
назарияси ўрнига янги, кенгайтирилган
нисбийлик назариясини ишлаб чиқишга
умид қилмоқда.

Марк Тянь Боэдихарджо


Гонконглик 17 ёшли Марк Тянь
Боэдихарджо ҳам замонамиз
вундеркиндларидан бири. У тўққиз
ёшидаёқ Гонконг университетининг
талабасига айланиб, математика бўйича
бакалавр ва магистр даражаларини олган.
Таҳсилини айни пайт АҚШда давом
эттирмоқда.

Приянши Сомани

Приянши Сомани 1998 йилнинг 16
ноябрида Ҳиндистонда туғилган. У олти
ёшидаёқ катта-катта сонларни ёддан
ҳисоблаб, математика бобида иқтидорли
эканини намойиш қилди.
2010 йилда Приянши Германияда
ўтказилган Mental Calculation World Cup –
Ёддан ҳисоб-китоб қилиш бўйича жаҳон
мусобақасида қатнашди. У 16
мамлакатдан келган иштирокчиларнинг энг
ёши бўлишига қарамай, квардрат
илдизларни ечишда бирорта ҳам хатога йўл
қўймайди ва биринчи ўринни эгаллади.
Приянши Сомани Ҳиндистонда анча
таниқли, 2011 йилда уни мамлакат бош
вазири учрашувга таклиф қилди. Унинг
номи Гиннесснинг рекордлар китобига ҳам
киритилган.

Аким Камара



Германиялик Аким Камара мусиқий таълим
олишни 2003 йилнинг майида, атиги… икки
яшарлигида бошлаган. У скрипка чалишни
олти ойдаёқ ўзлаштириб олди ва илк бор
саҳнага 2003 йил декабрида – Рождествога
бағишланган концертда чиқди.
Аким ҳақидаги шов-шувлар голландиялик
машҳур скрипкачи Андре Рьёнинг қулоғига
ҳам етиб борди. У Акимни оиласи билан
Голландияга таклиф қилди ва мураккаб
мусиқий асарларни маҳорат билан ижро эта
оладиган берлинлик болакайнинг
истеъдодига шахсан гувоҳ бўлди.
2004 йилнинг июлида Андре Рьё ва Аким
Камара 18 минг кишилик стадионда бирга
концерт берди.
Аким Камара таҳсилини давом эттирмоқда.
Manba: tib.uz
Просмотров: 1979 | Добавил: Sayyod_Bek | Рейтинг: 0.0/0
Eng ko'p o'qilganlar
Материалов за текущий период нет.
Homiladorlik Taqvimi
Saytdan izlash
So'rovnoma
Каердан Ташриф Буюрасиз?
Всего ответов: 176
Saytga Kirish

Hisobot


Reklama