23:37
СУННАТ, НАБАВИЙ ТАБОБАТ ВА ЗАМОНАВИЙ МЕДИЦИНА

Ушбу мақола Қуръони карим ва
Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва саллам
суннатлари билан медицина, биология,
химия ва бошқа тиббий фанларнинг бир-
бири билан чамбарчас боғлиқлиги
ҳақидадир.
Медицинада шахсий гигиена деб аталувчи
тушунча мавжуд. Шахсий гигиена ҳар бир
кишининг ўзига ва ёшига боғлиқ бўлиб,
ақлий ва жисмоний меҳнатни тўғри йўлга
қўйиш, жисмоний тарбия билан
шуғулланиш, овқатни вақтида ейиш, ухлаш,
меҳнат ва дам олишни тўғри
уюштиришдан иборат. Бунда бадан,
кийим-кечак, кўрпа-тўшак, турар-жой,
овқат тайёрлаш гигиенаси, яъни
покизаликка катта эътибор бериш керак.
Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва саллам
ҳадиси шарифларида эса “поклик
иймондандир”, “пок бўлинглар, чунки
поклик Исломдир”, яъни поклик инсонни
иймонга чақиради ва иймон ўз эгаси
билан жаннатда бирга бўлади, деб
марҳамат қилинган. Шахсий гигиенанинг
биринчи талабларидан бири, баданни тоза
тутишдир. Маълум бўлишича, ёғ безлари
бир ҳафтада тери остига 100-300 грамм
ёғ, тери безлари эса 3,5-7 литргача тер
ишлаб чиқарар экан. Шунинг учун киши
камида ҳафтада бир марта ҳаммом қабул
қилиши ва мунтазам ювиниб туриши
лозим. Акс ҳолда баданнинг
микроорганизмларга қарши курашиш ва
ҳимояланиш функцияси сусайиб, ҳар хил
йирингли яра-чақалар пайдо бўлади.
Ҳар жума куни ғусл қилиш суннатдир.
Кунига беш маҳал таҳорат қилиш ва жума
куни ғусл қилиш, фарз ва суннат
амалларни ўз ичига олган бўлса, шахсий
гигиена озодалик шартлари билан бир-
бирига боғлиқлигини кўрсатмоқда. Шахсий
гигиена ақлий ва жисмоний меҳнатни
тўғри йўлга қўйиш ва жисмоний тарбия
билан шуғулланиш “эрта тур ва эрта ёт”
деган ҳадис билан тўғри келади. Яхши дам
олган киши, яхши ишлайди ва яхши
фикрлайди. Агар киши кун тартибини
тўғри йўлга қўйса, ҳамма ишга улгура
олади. “Ҳамма ишларингизни тонгда
қилинглар, чунки тонгда ухлаш ризқни
қирқади”, деган маънодаги ҳадис бор.
Бомдод намозидан кейин қилинган иш
баракотли бўлади. Немис олимларининг
айтишича, кишининг ақлий ва жисмоний
меҳнати асосан эрталаб тўрт соат
давомида энг унумли бўлиши қайд
қилинган. Шунинг учун Олмонияда ҳамма
ўқув тизимида – мактаб ва олий ўқув
юртларида дарслар барвақт бошланиб,
эрталаб 10:00 да тугар экан.
Жисмоний тарбия билан шуғулланиш
борасида тўхталадиган бўлсак, Расулуллоҳ
соллаллоҳу алайҳи ва саллам ва Оиша
розийаллоҳу анҳо югуриш бўйича
мусобақа қилишганида Оиша онамиз ўзиб
кетганлар. Кейинроқ яна
мусобақалашганларида Оиша розийаллоҳу
анҳодан Расулуллоҳ алайҳиссалом ўзиб
кетганлар. Сабаби Оиша онамиз бирмунча
тўлишиб қолган эдилар. Шунингдек,
югуриш бўйича ёш болалар мусобақаси
уюштирганлари ҳақида ривоятлар бор.
Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва саллам:
“Фарзандларингизни камондан ўқ отишга,
сузишга, чавандозликка ўргатинглар”, дея
марҳамат қилганлар. Кучли мўмин
Аллоҳга маҳбуб бўлса, бундай фазилатга
эга бўлиш ҳар бир мўмин учун зарур.
Овқатни вақтида ва меъёрида ейиш
борасида динимизда керакли кўрсатмалар
келган. Поклик асосига қурилган шариати
исломийяда овқатдан олдин ва кейин
қўлларни ювиш ва оғизни чайиш суннат
ҳисобланади. Биз қўлимиз билан кўп
нарсаларни ушлаймиз, шунда хар хил
микроблар қўлимизга ўтган бўлиши
мумкин. Шунинг учун қўлни ювиб
овқатланиш мақсадга мувофиқ бўлади.
Нима учун овқатланиб бўлганимиздан
кейин ҳам ювамиз? Расули акрам:
“Овқатдан сўнг қўл ювмасдан ва оғиз
чаймасдан ухлаб қолсангиз, касалликдан
эҳтиёт бўлинг”, дея огоҳлантирганлар.
Медицинада эса, чала артилиб ювилмаган
қўлнинг тери қаватидаги ёғлар ҳар хил
бактериялар учун озиқ манбаи бўлиши
айтилган. Қўл ювилгандан сўнг артмаслик
суннатдир. Бу суннатни япон олимлари
текшириб кўришганда, ювилган ва
артилмай қуритилган қўл пок бўлиши,
ювилиб стерилланган, салфеткага
артилган қўлда эса микроблар учраши
маълум бўлди.
Ейиш-ичиш инсон саломатлигининг энг
асосий омилларидан бири экани ҳаммага
маълум. Ислом дини аввало инсоннинг
таоми ҳалол бўлишини уқтиради. Одам
саломатлигига зарар келтирувчи барча
таомлар Ислом динида ҳаром қилинган.
Киши овқатланганида асосан овқатни
сервитамин бўлишига ва ёшига тўғри
келишига аҳамият бериши лозим.
Семиришга мойил одамлар холестерини
кам, тез ҳазм бўладиган овқат ейишлари
керак. Бунинг учун овқатдан олдин озгина
туз ялаш ёки ширинлик ейиш керак. Бу
ҳам суннат амалига кириб, туз ялаганда
кишининг сўлак безларида кўп миқдорда
сўлак ажралиб чиқади, бундан кейин
ейилган овқат тез ҳазм бўлади. Шира эса
иштаҳани бўғиб, кўп овқат еб қўйишни
олдини олади. Расулуллоҳ соллаллоҳу
алайҳи ва саллам овқатланганда
ошқозонни уч қисмга бўлишни
таъкидлаганлар: овқатга, сувга ва ҳавога
жой ажратиш керак. Овқатни кўп еб қўйиб,
орада сув ва чой ичиш қондаги
эритроцитлар таркибидаги гемоглабинни
пасайтиради, шунинг учун қуюқ овқатни
салатлар ва кўкатлар билан ейиш
овқатнинг яхши ҳазм бўлишига сабаб
бўлади. Суюқликни эса овқатдан сўнг
ичган маъқул. Киши овқатни тўйишига
бироз қолганда тўхтаташи яхши экани
Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва саллам
ҳадислари билан собит бўлган. Ҳозирда
медицина талаби ҳам шундай. Меъда сув
ва таомга тўлиб қолганидан сўнг киши
ўзини лоҳас сезади, кўнгли айнайди, кўп
кекиради. Агар таом яхши хазм бўлмасдан
ухлаб қолса, меъданинг ишқорий-
кислотали муҳити бузилади, кўнгли айнаб
ошқозонда ҳазм бўлмай, ачиб қолган
овқатни қайт қилмагунича кишига тинчлик
бермайди. Ачиш сабабли ҳосил бўлган
бактериялар ичакка ҳам сўрилиб
натижада ич суришга олиб келади…
Manba: muxlis.uz
Просмотров: 1722 | Добавил: Sayyod_Bek | Рейтинг: 0.0/0
Eng ko'p o'qilganlar
Материалов за текущий период нет.
Homiladorlik Taqvimi
Saytdan izlash
So'rovnoma
Saytning yangi ko'rinishi yoqdimi ?
Всего ответов: 3
Saytga Kirish

Hisobot


Reklama