23:59
Қайноналарга айтарларим...

Келинига ўз қизидек яхши муомала
қиладиган қайноналар жамиятимизда
кўплаб топилади. Улар ўз келинларини
асраб-авайлайди, эҳтиёт қилади.
Келиннинг қилаётган ишларидан айб
ахтармай, аксинча анча-мунча
камчиликлардан кўз юмади, ўзларини
худди билмаган кимсага солади.
Келиннинг ҳар бир хатти-ҳаракатини
кузатиб, уларга босим ўтказмайди, балки
уларни ўз ҳолига қўяди. Улар келин ҳам
омонат эканини ҳис қилади. Бундай
қайноналар таҳсинга сазовордир.
Афсуски, жамиятимизда ўз ҳаддини
билмайдиган, келинга нисбатан зулм
ўтказадиган қайноналар ҳам оз эмас.
Ундайлар қайнона-келин ўртасидаги
муомала маданиятини билмайди. Улар
худди бозордан жория сотиб олгандек,
келинга муомала қилишади. Улар
келинни ҳамма ишларни қилишга
мажбур, хато қилишга эса ҳаққи йўқ, деб
ўйлайди. У чизган чизиғимдан
чиқмаслиги керак, деб тушунишади.
Ҳатто келинига унинг уйидан куёвтўрани
йўқлаш учун юборилган буюмлар, емак-
ичмакларга қараб баҳо беришади. Бу
ғоят ачинарли ҳолдир. Қанчадан-қанча
ёш оилаларнинг ажралиб кетишларига ўз
ҳақ-ҳуқуқини билмаган қайноналар
сабаб бўлмоқда. Улар арзимаган хато-
камчиликлардан жанжал чиқариб,
келинини ҳайдашдан ор қилмайди.
Аслида, уларнинг ўзи “қайнона” деган
номга мутлақо лойиқ эмасдирлар.
Келин-куёв ўзаро бир-бирлари билан тил
топишиб, яхши яшаб келаётган бўлсалар
ҳам: “Келин менга ёқмади”, деб ўғлидан
хотинини талоқ қилишини талаб
қиладиган қайноналар ҳам кўп. Ўз
эрининг розилигига эришган бўлса-да,
қайнонасини рози қилолмаётган
келинлар талайгина.
Мана шу ўринда мазкур сифатларга эга
бўлган қайноналарга қуйидаги саволлар
билан мурожаат қилмоқчиман.
Улар келиннинг зиммасида
қайнонанинг қанчалик ҳуқуқи борлигини
биладиларми? Улар келинларга нисбатан
ўтказаётган зулмларининг жавобини
беришга тайёрмилар? Келин жория ёки
хизматкор эмаслигидан хабарлари
борми?
Билмасалар, билиб қўйсинлар,
қайнона ва қайнотага хизмат қилмоқлик
шаръий жииҳатдан мутлақо келиннинг
мажбуриятига кирмайди. Барча фиқҳий
китобларимизда таъкидланишича, келин
қайнонага хизмат қилиши зарурлигини
кўрсатадиган бирорта далил йўқ.
Қайнона у ёқда турсин, ҳатто ўз эрининг
овқатини пишириб бериш, нон ёпиш, кир
ювиш кабилар ҳам унинг зиммасига
қазоан вожиб эмасдир.
Аслида эр ўз жуфти ҳалолига тайёр
овқат, нон ва шу каби унинг зарурий
эҳтиёжларини муҳайё қилмоғи лозим.
Диёнат юзасидан хотин эрига ёрдам
кўрсатиши мақсадга мувофиқдир. Аёл
ўзининг тақвоси диёнати ва
мурувватидан келиб чиқиб, эрининг
оғирликларини енгиллатиши мақтовга
сазовор. Хусусан, бизнинг
жамиятимиздаги урф-одатларга кўра
хотин эрига ва унинг ота-онасига
сидқидилдан хизмат қилишга ўрганган,
уларнинг хизматини қилиб дуосини олиш
одат тусига айланган. Ҳолбуки, булар
аёлнинг зиммасидаги мажбуриятлардан
эмас. Аксинча бу аёлнинг эрга ва унинг
ота-онасига нисбатан қилган
фазилатидир. Шунинг учун куёвтўра ҳам
унинг ота-онаси ҳам келиннинг қилаётган
хизматларини фазилат деб билсинлар ва
ана шунга муносиб уни ҳам
қадрласинлар. Чунки у ўзининг
мажбуриятида бўлмаган ишларни ҳам
худди ўзининг зиммасидаги
мажбуриятдек бажаришга ҳаракат
қилмоқда. Хизмат мобайнида йўл
қўйилган камчиликларни авф
айласинлар. Хусусан, эр ва қайноналар
диққатига шуни маълум қилмоқчиманки,
келиннинг қилган хизматларида содир
бўлаётган арзимас камчиликларни деб
уларни ҳайдашга шошилмасинлар. Бу бир
ожизага нисбатан зулм ҳисобланади.
Кўпинча эр-хотиннинг ўртасидаги
ажримларга арзимас, оддий хато ва
камчиликлар сабаб бўлмоқда. Боиси, эр
ёки қайнона келин барча уй ишларини ўз
вақтида ва бехато қилиши зарур деб
билишларидир. Ҳолбуки, бу тушунча
шариатимиз кўрсатмаларига зид эканини
юқорида айтиб ўтдик. Овқатнинг тузи
камроқ бўлгани ёки кийим дазмол
қилинмагани ёки ҳовли супурилмагани
ёки нонушта ўз вақтида тайёрланмагани
ҳеч қачон эри хотиннинг ўртасида ажрим
пайдо бўлишига яроқли сабаб
бўлолмайди. Агар мазкур сабаблардан
бирортасини рўкач қилиб, эр ёки қайнона
келинини ҳайдаса, келинга нисбатан
зулм қиган бўлади.
Бу билан биз келинларни уй
хизматларидан бош тортишларига тарғиб
қилмоқчи эмасмиз. Аксинча, мақсадимиз
эр ва қайнона келиннинг мажбурияти қай
даражада эканини билиб, ана шунга
мувофиқ ҳаракатланмоқлари
умидидамиз холос. Келин ва унинг
оиласидагилар куёвтўра ва қайнонанинг
моддий базаси эмас, шаръий жиҳатдан
улардан қарздор ҳам эмас. Улар
келиндан турли-туман нарсаларни талаб
этишга мутлақо ҳақли эмас. Аксинча,
келин Аллоҳнинг омонати бўлгани учун
уни қанча ардоқласалар, қанча эҳтиёт
қилсалар, муносибдир. Зеро, улар Аллоҳ
таолонинг берган омонатидан
сўралгайдирлар.
Саййид Аҳмад Маҳмуд ўғли
Manba: Muxlis.uz
Просмотров: 1830 | Добавил: Sayyod_Bek | Рейтинг: 0.0/0
Eng ko'p o'qilganlar
Материалов за текущий период нет.
Homiladorlik Taqvimi
Saytdan izlash
So'rovnoma
Saboq.ORG saytiga qay darajada muhlissiz ?!
Всего ответов: 56
Saytga Kirish

Hisobot


Reklama