01:10
Ҳайз гигиенаси ва жинсий муносабат

— Баъзи Оврўполик мутахассислар ўз
китобларида ҳайз жараёнида аёл билан
муносабатда бўлишни ташвиқ этаётирлар.
Бу фикрлар илмий жиҳатдан нечозлик
асосланган?
— Аввало бу борада муқаддас Қуръони
Каримнинг «Бақара» сураси 222-оятида
қуйидагича амр этилган: «Сизлардан ҳайз
ҳақида сўрайдилар. Айтинг: «У кўнгилсиз-
нопок нарсадир. Бас, ҳайз пайтида
аёлларингиздан четланингиз ва то
покланмагунларича уларга яцинлашмангиз!
Пок бўлганларидан кейин уларга Аллоҳ
буюрган тарафдан келингиз».
Замонавий табобатимиз муқаддас китобда
келтирилган юқоридаги фикрни тўлиқ
қўллаб-қувватлайди. Зеро, ҳайз пайтида
жинсий алоқа қилиш кўплаб нохушлик ва
дардларни келтириб чиқаради.Чунки, ушбу
пайтда бачадон йўлининг очиқлиги, аёл
вужудидаги вақтинча заифликлар
касаллик чақирувчи микробларнинг
ичкарига кетиб қолиши учун қулайлик
туғдиради. Тўғри, айрим аёлларда ҳайз
пайтидаги гормонал ўзгаришлар туфайли
жинсий алоқага кучли иштиёқ пайдо
бўлиши кузатилади. Аммо бу пайтда
жинсий алоқада бўлиш эркак кишида ҳам
яллиғланишлар келтириб чиқариши боис
хатарлидир.
— Ҳақиқий муслим ёш келин-куёвлар
доноларнинг яна қайси ўгитларигариоя
қилишлари мацсадга мувофиқ
ҳисобланади?
— «Бақара» сурасининг 223-оятида:
«Хотинлар зироатгоҳингиздир. Бас,
зироатгоҳингизга хоҳлаган ҳолатингизда
яцинлашаверинг ва ўзингиз учун яхши
амаллар тақдим қилинг! Аллоҳдан
қўрқингиз...», — дейилган. Қолаверса,
Расули Акрам эркакларга «Аллоҳ таолодан
ҳаё қилингиз. Аёлларингизнинг ортларига
қўшилманглар», — деб буюрганларида ҳам
катта ҳикматлар бор.
Ушбу ўринда Имом Ғаззолийнинг машҳур
«Никоҳ одоби» асаридан олинган айрим
тавсияларни келтирамиз:
— Эр-хотинликдаги жинсий муносабат ҳам
«Бисмиллоҳ» деб бошланиши мустаҳаб
ҳисобланади.
— Алоқадан олдин «Ихлос» сурасини ўкиб,
«Аллоҳу Акбар», «Ла илаҳо иллаллоҳ»
дейилгач, «Эй Аллоҳим, агар ҳозирги
муносабатимда фарзанд ато этар бўлсанг,
уни солиҳ ва пок зурриёт этгил», — дея дуо
қилинади.
— Жинсий алоқа пайтида қиблага
юзланмаслик лозим.
— Жинсий алоқа пайтида ўзи ва аёли бирон
чойшаб билан ёпинган бўлиши керак.
— Алоқадан сўнг ҳам уст ёпилмасдан,
яланғоч ётиш таъқиқланиши, замонавий
табобат фикрига ҳам ҳамоҳангдир. Зеро,
тана қизиб, терлаб алоқадан сўнг яланғоч
колиш, яллиғланиш касалликларига олиб
келиши шак-шубҳасиздир.
— Ойнинг биринчи, ўрта ва охирги (1; 15;
30) кечаларида жинсий алоқа қилиш
макруҳ ҳисобланади. Зеро, бу
оқшомлардаги муносабатларда шайтон
ҳозир-у нозир бўлиб, бадхулқ фарзандлар
бунёд бўлишига сабаб бўлар экан. Аллоҳ
билгувчидир!
— Пайғамбаримиз Муҳаммад (с.а.в.):
«Жума куни ювинган одамга Аллоҳ раҳмат
назари билан қарайди», — дея марҳамат
қилиб, пайшанба кечасида бўладиган
жинсий алоқанинг хайрли эканлигига
ишорат қилганлар.
— Аёл ҳомиладорлик пайтида жинсий
алоқадан тийилиш бола ташлаб қўйишнинг
камайишига олиб келади.
— Агар аёли билан иккинчи бор жинсий
алоқа қилмоқчи бўлса, аъзосини ювиш
кераклиги ҳам гигиена талабларига мос
келади.
— Эркак киши уйқудан уйғониб жинсий
алоқада бўлишни хоҳласа, даставвал
ҳожатга чиқиб, сўнг жинсий аъзосини ювиб
келиши шартлиги ҳам мақсадга мувофиқ.
(Тавсиялар Имом Ғаззолийнинг «Никоҳ
одоби» асаридан олинди)
Manba: tib.islom.uz
Просмотров: 2883 | Добавил: Sayyod_Bek | Рейтинг: 0.0/0
Eng ko'p o'qilganlar
Материалов за текущий период нет.
Homiladorlik Taqvimi
Saytdan izlash
So'rovnoma
Ёшингиз Неччида ??
Всего ответов: 372
Saytga Kirish

Hisobot


Reklama