18:08
«Бири онам, бири аёлим»

Турмушимизнинг йигирма биринчи
йилида рафиқам мендан эртага
нишонланадиган аёллар кунида бир
аёлнинг кўнглини олишимни, уни шаҳар
бўйлаб айлантириб, кечки овқатга
таклиф қилишимни илтимос қилди.
Аввалига гап нимадалигини тушунмадим.
“Сизни жуда яхши кўраман, азизим.
Лекин у аёлнинг сизга муҳаббатини
меникидан-да улуғлигини биламан. У
сизнинг дийдорингизга мендан ҳам кўра
интиқроқ.”
Кейин гап нимадалигини тушундим.
Рафиқам вақтимни ўтказишни
хоҳлаётган аёл, шубҳасизки деярли 20
йилдан буён бева яшаётган, йўлимга
интизор онаизорим эди. Иш, фарзандлар
ва оила кам-кўстини бутлаш билан
бўлиб, волидамни кўргани онда-сонда
боришга одатланиб қолган эдим. Турмуш
икир-чикирлари, ташвишлари кўпинча
бизни биз азиз ҳисоблаган йўллардан
адаштиради, бу йўлларни унутишга
мажбур қилади.
Ўша куни кечда қўшни шаҳарда
истиқомат қиладиган онамга қўнғироқ
қилиб, учрашувга таклиф қилдим.
Волидам хавотир билан аҳволимни,
соғлигимни сўради. Онамни шу ҳолга –
кутилмаган ташриф, кечки қўнғироқ ёки
таклифимдан хавотирга соладиган қилиб
қўйган нотавон ўғил ҳақида ўйлар
эканман, ич-ичимни бир бўлак муз
парчаси шилиб ўтганини ҳис қилдим.
“Онажон, сизни жуда-жуда соғинганман.
Бу учрашувда фақат мен ва сиз бўламиз.
Сиз билан тўйиб суҳбатлашгим келяпти,”
жавоб қайтардим.
“Бу мен учун энг катта байрам совғанг
бўлади, ўғлим,” деди онам бир муддат
ўйлаб тургач.
Эрталаб онамни олиш учун уйга
яқинлашаётганимда нима сабабдандир
асабийлашаётганимни ҳис қилдим.
Эҳтимол, бу виждон азоби бўлса керак.
Онам мени эшик олдида кутиб турган
экан. У бошига мен туғилган кунига
берган рўмолни танғиб олган эди.
Эй, Худо! Онам атайлабдан – менинг
эътиборим унинг учун қанчалар қадрли
эканини кўрсатиш учун шундай қилган.
Эгнига охирги марта отам билан никоҳ
юбилейларининг 26 йиллигини
нишонлашганида кийган, отам танлаган
кўйлакни кийибди. Унинг бағрига шошар
эканман, жиққа ёшга тўлган нигоҳим
қаршисида шишадек қотган ёшлар
орасида мени ҳаёт қийичиликларидан
халос қилаётган фариштамни кўриб
турардим. Мана менга таниш ҳид
димоғимга урилди.
“Мени учрашувга таклиф қилганингни
дўстларимга айтгандим, менга ҳаваслари
келди. Учрашув тафсилотларини
сабрсизлик билан кутишлари аниқ,” деди
онажоним машинага ўтиргач. Волидамга
меҳр билан қараб бу учрашувдан чиндан
ҳам мамнунлигимни изҳор қилдим.
Нонушта қилиш учун ҳашаматли бўлмаса
ҳам, шаҳардаги шинам ва чоққина
тамаддихонага кирар эканмиз, онамнинг
зиналардан менга суяниб чиқаётганини,
қанчалар заифлашиб қолгани ва менга
муҳтожлигини ҳис қилдим. Онамнинг
кўзлари хиралашиб қолган, уларнинг
энди катта-катта қилиб босилган
ҳарфларни ўқишга қурби етарди. Шунинг
учун таомномани қўлимга олиб, унга
овқат номларини ва таркибини бирма-
бир айта бошладим. Шунда унинг
истарасида менга таниш жилмайиш
гавдаланди.
“Болалигингда, ҳали ҳарф танимаган
кезларингда мен сенга шундай ўқиб
берар эдим, болам,” деди онам. Шу куни
шаҳар айландик. Онамни дўконларга
олиб тушдим, кинога кирдик. Кечки
овқатдан кейин уйга қайтганимизда
онаизорим мендан мени соғинганида
учрашувга таклиф қилса, у билан
кунимни бугунгидек мароқли ўтказишим
учун вақт ажратишимни сўради. Мен
рози бўлдим.
Уйга киришим билан рафиқам онамнинг
аҳволини, кунимиз қандай ўтганини
сўради.
“Жуда соз, тасаввуримдагидан ҳам
ажойиб ўтди!” деб борини айтдим.
Орадан кўп ўтмасдан маҳаллий
шифохонадан қилинган тунги қўнғироқ
орқали волидамнинг юрак хуружидан
вафот этгани тўғрисидаги хабарни
олдим.
Кунлар ўтди. Онам билан сўнгги
учрашувимизга бир йил бўлиши
арафасида уйимга почта орқали
онамнинг дугоналаридан бирининг
номидан биз овқатланган ресторан
ёрлиғи туширилган конверт келди.
Конверт ичидан рецепт, тўлов чеки
нусхаси ҳамда хат чиқди.
“Ўғлим, мен қўлингдаги буюртма учун
олдиндан пул тўлаб қўйганман. Менинг
бу учрашувга қадар ҳаёт бўлиш-
бўлмаслигим гумон. Бироқ, ҳар эҳтимолга
қарши мен икки кишилик стол
буюртирдим. Сен ва келиним учун.
Ўғлим, ўша тунда қанчалар
севинганимни билсанг эди. Раҳмат сенга!
Сени севиб қолувчи онанг!”
Хатни тутганча музлаган вужудим
марказидаги қалбим бир нарсани –
онамга ўшанда охирги маротаба
меҳримни изҳор қилиш имконини бой
берганимни ҳис қилаётган эди.
Manba: ayol.uz
Просмотров: 1300 | Добавил: Sayyod_Bek | Рейтинг: 0.0/0
Eng ko'p o'qilganlar
Материалов за текущий период нет.
Homiladorlik Taqvimi
Saytdan izlash
So'rovnoma
Saytga Baho Bering!
Всего ответов: 127
Saytga Kirish

Hisobot


Reklama