21:19
Ориентация муаммоси! Зўрлаб уйлантириш ё даволаш?

Ассалому алейкум! Sayyod.com сайтини
кузатиб тураман, актуальный темалани
кутарасила, хамма нарсани очу ойдин
ёзасила. Куп уйлаб силага ёзишга карор
килдим. Узим хаммага дардимми
дастурхон килишши хохламасдим, лекин бу
нарса купайиб кетвотгани, одамла бу
хакида билишини, кизлани такдирига
бефарк бумаслилари учун ёзишга карор
килдим! Ёшим 20 да, 4 ой олдин турмушга
чикканидим (совчи оркали). Туйдан олдин
турмуш ортогим билан куп уришардик, у
манга бефаркде совукконде туюларди буни
узига этсам " ман шунака хисларими
ташкарига чикармиман" дирди, унда манга
буган иликлини сезмасдим неччи мартта
тоййи тухтатилик деб этибам курганман, у
хар хил бохонала килиб "туйдан кейин
хаммаси яхши буп кетади" дирди. Ота
онамга этишга ботиномасидим фотиха
бузилса сиқилишади одамлага гап
болишади деб қўркдим.
Хуллас бир ойда тойимиз боп кетти.
Докторладан алохида алохида откандик.
Хаммаси никохи эртаси кунидан бошланди.
Озини юзини ёруг киломаган эрим мандан
шубхаланиб бузуқига чикармохчи болди.
Янгаларим бундан жахиллиги чикиб агар
ишонмасела кизимизани докторга
оборамиз дийишса, эрим йук ози билан
гаплашиб келишволаман диди. Мандан "шу
кунгача озини қизлигини иффатини
саклаганмисан" диб қасам ичтирволди.
Ўшанда ўзимдан утканини ўзим биламан.
Қиз бола учун жудаям оғир буларкан
покиза болиб ерга тейсаю, уни бузуққа
чиқариб шубхаланишса. Бу нарсаям утди.
Туйдан кейн хар куни уришардик, уйдигила
хар хил гапла гапириб кесатишарди бир
кунам йигламаган куним бумади, эримдан
на мехр на севгини сезардим. Шундайам
хаммаси яхши бобкетар диб чидаб худодан
сорирдим. Хайотим хичам яхши бумади. У
онасига мани ёмон курсатиб орамизда
нима буса хамма нарсани хамма гаплани
чиқиб гапирарди. Ман у бошка битта кизни
яхши курса кере дб уйлирдим
адашганакамман...
Ман уйдиларим билан уни телида
гаплашардим. Узим тойдан кейин тел
тутмадим. Бир куни қарасам телефонига
"запись звонков" орнатиб мандан бекитиб
"скрыть" килиб куйганакан(уйдиларим бн
гапларими ешитиб юраркан) Кизикиб кириб
озини запись ларини ешитиб куришши
бошладим. Битта "запись" ни ешитиб шокка
тушиб колдим оёк кулим музлаб кетти.... у
битта бола билан худди севишганладе
гаплашарди... кулоғимга ишонмадим.. 3
ойдан бери яшаб кевоткан эрим
аёллагамас эркелага кизикаркан. Етти
ухлаб тушимга кирмаган нарса. Нима
килишими билми колдим. Балки
хазллашгандир диб уйладим узига
билдирмадим, хар куни текшириб
записьлани эшитсам бу хазлмасакан... бу
орада анча гап сузла булди, охири ота
онамга этишга мажбур булдим. Ула
шошмасдан буни текшириш кере диб
этишди. Записьлани эшитган якинларимам
"була ғирт голубойку" дийишарди лекин
ман халиям ишонгим кемасди.. чунки
эрими яхши курардим. Хуллас, ота онам бу
записьлани машхур уролог (отини этмиман)
обориб койиб беришса “бу 100%, силани
тахминила тўғри, хозир бу нарса жудаям
купайиб кетвотти, 10 та дан 3 та бола
шунақа чиқвотти, практикамда кўпини
курвомман” дб этибти у доктор, шу ишла
бойича главный экспертакан.
Ота онам мани обкетишти лекин
уйдиларига бир оғиз ўғлила шунақекан диб
этмадик, кўтаролишмиди диб ўйладик,
махаллада шарманда қимадик. Адам тоғам
гаплашиш учун эримми чакиришти, кемади
ман уйидан кетканимдан кейин бир оғизам
нега кеттин демади тел қимади кемади.
Нега бунақа бўвотти? Қизлани хаёти
бузилвотти бу билан эса хич кимми бир
тийинли иши йўқ. Газеталаримиз нимага шу
мавзуни кўтаришмаяпти?? Хамма оч
қорним тинч қулоғим деб ўтирвурса, яна
манга ўхшаган нечта қизни хаёти
бузилади??
Қиз бола не не орзу умидла билан оқ кўйне
кияди, турмушга чиқади, орзулари чил
парчин бўса жудаям ёмонакан.Тўйдан
олдин тиббий курикдан ўткизвоткан
"докторла" қатга қарашвотти?? Нимага бу
нарсалани кўриб , билиб туриб яхшилаб
текширишмаяпти?? Одамлани тақдирини
пулга сотишвотти?? Эртага ўзига
кайтмасмикин? ? Ўзини яқини щу ахволга
тушсачи?? Булани ким назоратга олади???
Ёки нима бизадаям чет элга ухшаб бир
жинслила никохи пайдо бўладими??? Нега
була бемалол эркин юрибти?? Уволдан
қўркмидими одамла?? Нега буни шундоқ
кўйиб куйишвотти?? Гуёки хаммани кўзи
кўр, кулоғи кар!!! Одамла шунчали
виждонсиз бўлиб кетвоттими??? Силадан
илтимос шу темани кўтарила!!! Бошқа хич
кайси кизни хаёти манга ўхшаб
бузилмасин. Одамла этиборлиро бўлишсин.
Докторларимизани назоратга олишсин.
Буни шундо қўйишмасин. Қанака замонлага
қопкеттик хайронман... Силадан бошка хич
ким бу хақида ёзомиди чунки қўрқишади
бу " уят" муш. Одамлани тақдирига бефарқ
бўлишмасин. Олдиндан РАХМАТ.
Психолог Азизбек Ахроров:- Бу каби
вазиятлар минг афсуски хозирги кунда
тез-тез учрайдиган бўлиб қолган,
синглимизга сабр тилаган холда хаммаси
хали олдинда ва ўз қўлингизда , агар
ростанам турмуш ўртоғингизни севсангиз
уни тўғри йўлга қайтаришингиз мумкин
демоқчиман , бир хил жинс вакиллари
ўртасидаги жинсий муносабат
гомосексуализм деб айтилади. Бу тиббий
эмас балки психологик касалликдир унинг
келиб чиқиш сабаблари жуда кўп, бу
хақида тўхталишни лозим топмадим,
гомосексуализм ДАВОЛАНАДИ!!! аммо
урологиянинг бу касалликга хеч қандай
дахли йўқ, гомосексуализм психолог ва
сексопатолог хамкорлигида даволанади,
тиббий кўрикдан ўтказган докторларни
айблаганингиз хам унчалик тўғри эмас
чунки гомосексуал ташхисини фақат
психолог ёки сексолог қўйиши мумкин ,
афсуслар бўлсинки тиббий кўрикдан
ўтказувчи мутахассислар орасида на
психолог ва на сексолог мавжуд эмас
,аслида эса оила қуришда жисмоний
саломатликдан кўра рухий ва жинсий
тайергарлик мухимроқ деб хисоблайман
ман, турт муччаси соғ бўлсаю оиланинг
рўзғорнинг қийинчилигига тайер бўлмаса
еки боринг ана (голубой) булса …….. бу каби
оилаларнинг ахволи , тақдири не кечади
психолог сифатида бир неча фактлар:
-гомосексуализмга чалинган йигитларга
уйланиш мумкин , факат психолог ва
сексолог кабулида булганларидан кейин
-гомосексуализмга чалинганларни
мажбурлаб уйлантириш энг яхши холатда
оиланинг бузилишига олиб келади
-гомосексуализмга асосан 13 ешдан 19-20
ешгача булган ораликда чалиниш эхтимоли
катта
-гомосексуализм хозирги кунда
ДАВОЛАНАДИ!
Sayyod:- Интернет ривожланган бир паллада
бизда хам йигитоқизлар видеоси тарқала
бошлади ва биз шарқ миллати бўлган
мусулмон халқига бу нарсалар албатта
дахшатли туюлди. Асал чойдан то
"Дилшооод"гача... Уларни кейинги тақдири
калтак тагида ўтаётган видеоларини хам
кўряпмиз...шуям хаётми? Шу учун келганми
хаётга? Дилшод исмини расво қилганию
"учар приколлар" орқали шундай исмлик
йигитларни қайсидир маънода хамиятига
теккани қолди.
Юқоридаги фикрларга қўшимча сифатида
айтишим мумкинки, ўша "Дилшооод"
қахрамони тузалишига хечким ишонмаса
керак. Тузалган тақдирда хам ким унга
турмушга чиқишга таваккал қила оларкин?
Масалани бу тарафи хам бор, яъни
тузалмаслар! Қандайдир бир сабаб ёки
табиат хатоси билан рухи ўзгариб
қолганлар дейдими.
Ислом тарафлама қатъий қораланган ва
ўзида ушбу қусурни сезган инсон фикримча
(!) синов бўлиб у билан курашиб енгииши ё
керак, умрини охиригача фақат ва фақат
курашиб ўтиши бу хаётга келганидаги
асосий синови деб биламан. Мумкинмас ва
бошқа йўли йўқ!
Агар хечқанақасига иложи бўлмаса, дейлик
жисми уйланишга тўсқинлик қиладиган
даражада ва фарзандлик бўлишга қурби
етмас даражада бўлса унда уйдагиларниям
қийнамагани ва айниқса бировни боласини
номини булғашга хаққи йўқ! Бошқа
тарафдан қиз фақат фарзанд туққани эрга
тегмайди, унга эр керак кундоши эркак
бўладиган эр эмаску.
Биринчи турмуш бўлмаса, биз эркакларга
қайта уйланиш осонроқ аммо эрга тегиб
чиққан қиз тамғаси жуда оғир. Фарқи йўқ
уни эри "наркоман" бўлиб чиққанми ё
юқоридаги воқеа қахрамони каби бир
жинсли мухаббат мажнуними, аммо хечким
уйланмаган ўғлига ажрашган қизни олиб
беришни истамайди. Менталитетми
бошқами бу бор хақиқат.
Шундоқ хам турли муаммолар юзасидан
қанчадан қанча қизлар ажрашиб бахтсиз
бўлишмоқда.
Бир жинсли муносабат вакилларига
айтмоқчи бўлганим: Агар ўзингизда
эркакликни сезсангиз ва билсангиз
курашинг ва даволанинг! Мабодо бўлмаса,
ота-она ва бошқа нарсалар тушунчалари
билан бировни боласини бахтсиз қилманг!
Ўзингиз бахтсиз экансиз уни хатосини енга
олмасангиз икки карра гунохга қолманг!
Бир йўлини қилинг, оилангизга тушунтира
олмас экансиз ана Европага кетасизми (бу
ерда калтак тагида хор бўлиб яшагандан
кўра), алохида яшайсизми, бахона топинг
аммо бировни қизини хам бахтсиз қилманг!
Бу катта гунох! Сабабини фарқи йўқ, унга
бўй бериш гунох! Фарқи йўқ сабаби,
Исломда аниқ айтилган! Лут қавми хақида
ўқинг. Бундайларга девор босилади.
Психолог фикридек касалланиб қолган
бўлса ва кейин даволаниш мумкин
бўладиган бўлса курашинг ва даволанинг.
Бўлмаса ўз гунохингиз ва
бахтсизлигингизга бошқани хам шерик
қилманг!
Хаққингиз йўқ!
Бу мавзуга қаршилик билдирадиганларга
олдиндан: менимча келажакда куёвингиз
шундай бўлиб чиқишини истамаган
бўлардингиз. Шу сабаб бу ўзига хос
профилактика сифатида олдини олиш учун
яна бир сабабчи хамда кўмак бўла олса
фақат яхшиликка! Бу дунё миқёсида
тобора ривожланиб бораётган ва (негадир)
расман рухсат берилаётган пайти, керак
бўлса ўша азал азалдан бўлган мавзу.
Аммо курашмоқ шарт!
Manba: Sayyod.com
Просмотров: 1873 | Добавил: Sayyod_Bek | Рейтинг: 0.0/0
Eng ko'p o'qilganlar
Материалов за текущий период нет.
Homiladorlik Taqvimi
Saytdan izlash
So'rovnoma
Каердан Ташриф Буюрасиз?
Всего ответов: 176
Saytga Kirish

Hisobot


Reklama