23:51
Онанинг чекиши ҳомила ДНК’сини ўзгартиради

АҚШ’нинг атроф-муҳит миллий
институти (NIEHS) олимлари ҳомиланинг
ривожланиши вақтида чекиш унинг
ДНК’сининг мутациясига олиб келишини
исботлашди. Тадқиқот American Journal
of Human Genetics журналида чоп этилди.
Чекиш ва ДНК’нинг кимёвий
модификацияси ўртасидаги боғлиқлик
авваллари ҳам ўрганиб чиқилган. Аммо
6685 оналар ва янги туғилган болалар
иштирокида олиб борилган охирги
тадқиқот натижасида бу зарарли одат
катта ёшли чекувчилардаги каби ҳомила
генида ҳам эпигенетик ўзгаришларга
олиб келиши аниқланди. Тадқиқот
муаллифи Стефани Лондон қуйидагича
изоҳлайди: “Қориндаги ҳомила
сигаретадан чиқадиган моддалардан
нафас олмасада, уларнинг кўп қисми
плацентга тушади”.
Тадқиқотда иштирок этган 13 фоиз она
доимий чекувчилар гуруҳига, 62 фоизи
чекмайдиганлар ва 25 фоизи эса кам
чекувчи ёки ҳомиладорликнинг илк
ҳафтасида зарарли одатдан воз
кечганлар гуруҳига мансуб бўлган.
Шунингдек, тадқиқотчилар янги туғилган
чақалоқларнинг киндигидан қон
намунаси олиб, уларнинг ДНК
метиллашувини текширишган.
Натижада, доимий чекиб юрган
оналарнинг болаларида эпигенетик
ўзгаришлар содир бўлиши кузатилган. Бу
ўзгаришлар келажакда нафас ва асаб
тизими касалликлари, чекиш билан
боғлиқ онкологик хасталиклар,
шунингдек, туғма нуқсонларга олиб
келар экан.
Manba: Kun.Uz
Просмотров: 1414 | Добавил: Sayyod_Bek | Рейтинг: 0.0/0
Eng ko'p o'qilganlar
Материалов за текущий период нет.
Homiladorlik Taqvimi
Saytdan izlash
So'rovnoma
Каердан Ташриф Буюрасиз?
Всего ответов: 176
Saytga Kirish

Hisobot


Reklama