01:23
Ўқувчилар мактабга боришни истамаслигининг 10 та сабаби

Мактаб хато қилиш мумкин
ва ҳатто керак эканлигини
ўргатмайди, ахир фақат шу
йўл билан ниманидир
ўрганиш мумкин. 11 ёшли
мактаб ўқувчиси болалар
мактабга боришни
истамаслигининг 10 та
сабабини маълум қилди.

1. Ўқитувчи
Эндигина мактабга қадам
қўйишингиз билан сизга
қўрқувни сингдиришга
уринишади. Улардан бири –
ўқитувчидан қўрқиш.
2. Баҳодан қўрқиш
Биринчи қўрқувдан сўнг
баҳодан қўрқиш шакллана
бошлайди. Ана ундан кейин
ота-она ёки мактаб
директорининг жазосидан
қўрқиш. Мактабда сен
ҳақиқатда кимлигингга
қарашмайди, фақат
баҳоларингга қараб хулоса
чиқаришади.
3. Хато қилишдан қўрқиш
Яна бир қўрқув – хато қилиб
қўйишдан қўрқиш. Мактаб
хато қилиш мумкин ва керак
эканлигини ўргатмайди, ахир
фақат шу йўл билан
ниманидир ўрганиш
мумкин-ку.
4. Камситиш
Мактабга боришни
истамасликнинг яна бир
сабаби бу синфдошларнинг
масхара қилишидир. Бу эса
кўпинча ўқитувчиларнинг
хатоси бўлади. Улар
болаларни бирор нарсани
синфдошлари каби уддалай
олмаганлиги учун ҳамманинг
олдида кулгуга қўяди. Улар
учун баҳо ўқувчидан
устунроқдир. Мен
ижодкорлар клубига бориб,
бисер тўқиш, хамирдан
ясаш, теридан билагузуклар
ясаш ва бошқа шу каби
ҳунарларни ўргандим. Шунда
тўгаракдаги тарбиячи
мактабга келиб, ютуқларим
ҳақида сўзлаб берганда,
директор ўринбосари
ҳайратга тушди: «Тимофей?
Бўлиши мумкин эмас!»
5. Турли тестлар
Дарс давомида берилувчи
тестларда ўз фикрингни
ифодалаш варианти мавжуд
эмас. Бола яхши баҳо олиш
учун таклиф қилинган
жавоблардан бирини
топишга уринади, лекин бу
саволга унинг ўз фикри
бўлиши мумкин-ку.
Ўйлашимча, агар одам бирор
нарсага қизиқса, бутун
мактаб даврида ўрганиши
мумкин бўлган нарсани
қисқа вақт ичида
ўзлаштириб олиши мумкин.
6. Уйга вазифалар ҳажми
Қаердадир ўқигандим, уйга
вазифалар боланинг
ўзлаштириши ва
маълумотига таъсир қилмас
экан. Бир марта менга
инглиз тилидан шунчалик
кўп топшириқ берилган
эдики, уч соат давомида
уларни ёзиб чиққанимдан
сўнг, бўйнимни қимирлата
олмай қолгандим. Бир ҳафта
давомида бўйин учун
мўлжалланган корсет тақиб
юргандим.
7. Ўзига хослик
тақиқланади
Мактабда бошқалардан
ажралиб турадиганлар унча
хушланмайди. Бу
ёқтирмаслик ўқитувчидан
бошланиб, ўқувчиларга ҳам
ўтади ва улар билан бир
умрга қолади.
8. Мактаб болага бахтли
бўлишни ўргатмайди
The Beatles гуруҳи аъзоси
Жон Леннон беш ёшлигида
онаси унга ҳаётда энг
асосийси бахтли бўлиш
деган экан. У мактабга
борганда, ундан «Ҳаётда ким
бўлишни истайсан?» деб
сўрашганда, у «Бахтли
бўлишни» деб жавоб берган.
Шунда унга «Сен
топшириқни тушунмаяпсан»
дейишганда, у «Сиз эса
ҳаётни тушунмайсиз» деган
экан.
9. Мактаб ахборот билан
ишлашни ўргатмайди
YouTube каналида физика
ўқитувчиси бирор мавзуни
жуда осон ва қизиқарли
тарзда тушунтиради. Бу каби
ресурсларни томоша қилиш
ўнлаб зерикарли дарснинг
ўрнини босиши мумкин.
10. Мактаб катта ҳаётга
тайёрламайди
Мактаб – бу катта ҳаётга
тайёргарлик. Бироқ у қандай
қилиб даромад қилиш, уни
сақлаб туриш ёки
кўпайтиришни ўргатмайди.
Ўйлашимча, мактабда бир-
биримизни тушунишни
ўргатувчи фан асосий фан
сифатида ўқитилиши лозим.
Ахир мулоқот қилишни
билиш энг муҳим омил-ку!
Manba: Ihappymama.ru
Просмотров: 1464 | Добавил: Sayyod_Bek | Рейтинг: 0.0/0
Eng ko'p o'qilganlar
Материалов за текущий период нет.
Homiladorlik Taqvimi
Saytdan izlash
So'rovnoma
Saboq.ORG saytiga qay darajada muhlissiz ?!
Всего ответов: 56
Saytga Kirish

Hisobot


Reklama