03:34
Қасд учун учинчи бор оила қуриб бахт топтим.

Ассалому алейкум хурматли ватандошларим
мен сизларга хайотимдан бир парчасини
сузлаб бермокчиман мени тугри тушуниб
маслахат берасизлар деган умиддаман.
йошим 32да урта мактабни тугатганимдан сунг
турмушга чикдим эрим тепса
тебранмаслардан чикиб колди икки йил уруш
жанжаллар билан яшадик кизли булдик тугруг
пайтида кизимни ойогини каттиг тортворишган
экан уни даволатмаса ойоги узун калта
бупколади дейишди докторлар, эрим хам
оиласихам парво килмади, хуллас хафтада
икки кун кизимга массаж олиш учун катнай
бошладим, пул умуман беришмасди бахтимга
ота онам сог булсин йордам беришарди, мени
бу кучага бориб келишим эримга йокмай сен
уйнашларинг бн юрибсан деб хакорат киларди
бирон маротаба боринг сизхам кизимизни
кандей кийналяпганини куринг десам боргани
унамасди, охири тухматлардан калтаклардан
безиб уйдан кетдим буерда мени хатойим
кизим ногирон булиб колмасин деб харакат
килганим.
ажрашганимдан сунг уч йил ота уйимда
яшадик менга эримни курсатган куни холва
булди уйимизда онам келиним ва синглим бир
булиб итдай талай бошлашди кун беришмасди,
кейин ишлаб юриб мендан саккиз йош катта
киши унга тегишимни таклиф килди хотиниз
борми десам фарзанд курмай ажрашганман
деди сузлари жуда самимий эди, уз оиламдан
безганимдан кизимни олиб унга турмушга
чикдим бир йилда угил курдик жуда бахтли
эдик, биз ижарада турардик кизимни уз
кизидай яхши курарди лекин пул муаммоси
булиб кийналиб колдик узимни дадам бизга
бир хонали квартира олиб берди мени хечхам
уз уйига олиб бормасди айтсам кейинро
борарсан дадам жахлдор одам дерди лекин
кайнонам кайна опаларим биздан хабар олиб
туришарди.
биркун тусаттан уйимга икки айол бостириб
кириб мен бн жанжал килди кейин билсам
эримни учта боласи бор экан хотини мени
заксим бор деб уйида яшаб юрган экан мени
шунинг учун уйига боришимга рухсат бермас
экан,эрим хаммасини тан олди энди нима
килишни уйлардим хотинидан ажрашишга
мажбур килсам болларини уволига коламан
ажрашай десам узимни болларимни етим
киламан такдирга тан бериб яшайвердим эрим
хафтада бирров келиб кетадиган одат чикарди
чидадим,пулдан кийналиб колганди дадам
рассияга опкетиб иш ургатиб анча йордам
берди у ишлаб пул топгунча мен сепимдаги
хамма нарсани тиллаларими сотиб рузгорга
ишлатдим, йук хаммаси мен уйлагандай изига
тушмади эрим бизга анчада бир пул юборарди
кийналяпгандир деб индамадим бир кун
танишимни куриб колдим эштишим буйича
эрим рассиядан хар ой катта пул жунатиб бир
йил ичида уй жойларини янгидан куриб
битириб булибди мен ахмок булсам
болаларимни котта килиш бн оввораман,
эштган гапларимга чидолмай телефонда
эримни огзимга кеган гап билан сукавердим
мени урнимда хамма айоллархам шундай
киларди,кечки пайтга келиб кайнонам опалари
эркак жиянлари мени уйимга келишди сен бн
ажрашади хамма нарсасини опкетамиз
деб,мен яна таслим булдим куркокликми
гурурми билмадим эрим бн олган хамма
нарсамни олишди гилам халаделник идиш
товок хатто болларим куяпган оддий
телвизорни хам олишди болларим шундей
йигларди,,, мени булса кузимда коним котиб
индамай турдим чунки хамманарсани берсанг
кушниларинга ажрашганини айтмай чикетамиз
дейишди, ашу пайтда эрим тел килиб
талогимни берди кайнонам номозхон йоши 75
лардаги айол, уйимдан чикетяптуриб сизда
угил колдику дейди,майли хаммамиз учун хам
Оллох бор мени рискимни эримхам углимхам
бермайди Оллох беради деб колавердим
уйимга кирсам бумбуш мебелларим колди
халос,иккикун утиб эрим тел килиб ялинишни
бошлади хозир 2000$ жунатаман
йукотганларингни кайтиб оволасан дейди мен
айттим шунча пулинг борекан мен нимага
йиллар буйи кийналдим мени етимларимни
кузидан канча йош окканини биласанми деб
орани очик килдим. кейин уйда бир ой туз
тотмай сик,илиб касал булиб йотдим нахот
мени хайотим иккинчисигахам барбод булди,
уйимда опам онам келиним сингилларим
караб юришди узини бирнарса кипкуймасин
деб шулар мени уйдан кувмаганда узимни
тенгим чикса тегардим бахтсиз булишимга
булар хам айбдор тугрими,
хуллас уйлаб уйлаб рассияда уртогимга тел
килиб иш гаплашдим шуердахам хамма ишлаб
юрибдику дерсиз мени кулимдан келмайди
уйимни туловлари эзворади кв плата свет сув
газ чикинди буларни тулайманми рузгор
киламанми йоки болларимни укитаманми
шуларни уйлаб буерга рассияга келдим
кафеда ишлай бошладим шефимиз катта хожи
киши жуда яхши инсонлар куп йордам
килишди хатто шефимиз углигахам суради
буерда татар рус мусилмон боллархам келиб
мени суриштиришди савоб ун болларига
оталик киламан деб мени эрдан безганлигим
учун унамадим орадан уч йил утди ишларим
яхши бупкетди уйга бориб келиб ишлаб
юрдим, бир кун шефни жияни ишга келди повр
булиб мендан кичкина уйланмаган,мени
йоктириб колди узимга гап тегмасин номимга
дог тушади деб узимни опкочиб юрдим у
болани нияти жиддий эди охири бумади мен
унга тушунтирдим майли ота онангни
розилигини ол рухсат берса тегаман дедим
ашу куни унинг уйида кийомат булди ота
онаси хам рассияда яшашарди эртаси куни
онаси мен бн учрашгани келди хакоратлар
тухматлар энди куяверасиз мен айттим
углингиз бошка чора колдирмаяпти менихам
хохшим йук эрга тегишга капкатта болларим
бор ташвишим узимга етарли дедим,онаси
кетди у бола сик,илиб ашу куни уйига
бормаган улар мен бн деб уйлаб шефимизга
тел килиб бу кизни ишдан хайданг мени
углимми йулдан уряпти дейишибди мен
емаган сомсага пул тулаб ишдан кеттим
буерда пулсиз юриш канчали кийин
биласизлар узга кетишгахам пул керак бир
кун кучада у болани дадасини куриб колдим
мени сумкамдан паспортимни олиб куйди
милитсяга бериб зурга олдим бир шахарни
чеккасидан иш топиб ишлаяпгандим укаси
адресимни топиб бориб ушаерда роса урди
уерданам кетдим
булди энди йоввош булиб калтек еб
юрмайман хаммасидан уч оламан деб у
болага турмушга чикдим никох укиттик лекин
бирга яшамадик аввал уч олиш учун тегкан
булсам хозир у сиз яшолмайман уйидагилари
хаммаси узда биз буерда бирга яшаяпмиз хам
ишлаяпмиз харкимни топгани узини оиласи
учун буляпти мен ундан хечнарса талаб
килмайман чунки ун йил гам кайгуда
кийинчиликда хурланишда яшаган булсам
хечким хатто ота онам хам бу берган мехрни
бера олмаган болларимни курганихам борди
иккисихам дада дейишади, Оллохимга минг
бор шукур кизим шахарлар буйича укишдан
биринчи уринда туради тиллар буйичахам 5
синфда укияпти углим 1 синфга чикди, лекин
мен уйлашим буйича бахт хечкимга мукаммал
берилмаса керак шундайми,
якинда эримни уйидан хабар келди унга бир
киз топиб унаштириб куйишибди, бу гапни
эштиб жигарим булингунча йигладим, эрим узи
шокда майли яна кундошми бунисигахам
чидайвераман лекин эримни максади у кизга
уйланганини айтмай туй килмокчи туйдан
кейин билса у хам бахтсиз буладику мени
куним бошига тушадику буни эрим
тушунмаяпти чидаса шу чидамаса кетовради
дияпти, факат биз фарзандли булишимиз
керак шунда ота онам сендан ажрата олмайди
деяпти, мен энди кайси йулни тутай уйлангани
кетгунча фарзанд курсаммикин йоки
уйланишини кутаймикин туйдан кейин балки
эрим узгариб колар балки мени олдимга
кайтмас, уртогларим айтишяпти учта
фарзандингам учта отадан буладими деб ахир
уларни харомдан топганим йукку
кийинчиликларда катта киляпман мени
тушунишар катта булишса тугрими, илтимос
сизлардан маслахат беринг,
Казань шахридан...Н

Эслатиб ўтамиз, хар якшанба мухлислар куни
бўлиб, ўз муаммо ёки кўнгил кечинмалари
билан бўлишиб, кенг омма билан хал қилишга
имкониятингиз бор.
sayyod@gmail.com почтасига воқеа ёки
муаммоингизни ёзиб юборишингиз ёки
+99894 695-21-21 рақамига қўнғироқ
қилишингиз мумкин ёки шу номерга sms
хамда телеграмдан воқеангизни юборишингиз
мумкин.

Бунда сизни телефон рақамингиз
кўринмаcлиги ва сизни воқеангиз аноним
тарзда чоп этилишига кафолат!
Диққат! Сайтга чоп этилиб бўлинган мактуб
кейин талабга биноан олиб ташланилмайди!
Manba: Sayyod.Com
Просмотров: 1625 | Добавил: Sayyod_Bek | Рейтинг: 0.0/0
Eng ko'p o'qilganlar
Материалов за текущий период нет.
Homiladorlik Taqvimi
Saytdan izlash
So'rovnoma
Сайтга Кунда Неча Бор Кирасиз ???
Всего ответов: 86
Saytga Kirish

Hisobot


Reklama