01:34
Рўза тутишнинг соғлиқ учун фойдали жиҳатлари

Тунисдаги тиббий журнал 30 нафар соғлом
киши (21 нафари — аёллар) иштирокида
ўтказилган тадқиқот натижаларини эълон
қилди, деб ёзади “Islam.uz”. Таҳлиллар учта
босқичда — Рамазондан 3 ҳафта олдин,
унинг сўнгги ҳафтасида ва уч ҳафтадан сўнг
олинди. Глюкоза, ёғлар ва холестериннинг
қондаги миқдори текширилди. Рамазонда
рўза тутганларнинг таҳлил натижалари жуда
яхши бўлиб чиқди.

Рўза инсон саломатлигига ижобий таъсир
ўтказиши ҳақида кўп эшитганмиз. Аммо
ушбу фактнинг янада батафсил ва аниқ
тасдиғини диетолог шифокорлардан билиб
олишимиз мумкин. Уларнинг сўзлари тиббий
жиҳатдан тасдиқланган. Рўза одам
организмининг турли органларига ижобий
таъсир кўрсатиши билан боғлиқ баъзи
мисоллар билан мақолада танишишингиз
мумкин.

Мия

Рўза вақтида организм ўз ёғ захирасининг
бир қисмини истеъмол қилади, бу қондаги
холестерин миқдорини камайтиради, шу
тариқа, инсульт эҳтимоли камаяди.

Юрак

Юрак тана бўйлаб ҳайдайдиган қоннинг 10
фоизи овқат ҳазм қилиш аппаратига
йўналтирилади. Рўза чоғида ушбу фоиз
камаяди, натижада юракнинг ишлаш
шиддати бироз пасаяди ва унчалик чарчаб
қолмайди. Рўзадорнинг организмида
тўпланиб қолган ёғлар эрийди, бу қондаги
холестерин миқдорига яхши таъсир қилади.
Оддий кунларда у қон томирлари
деворларига ўтириб қолади ва
артериосклероз ва баланд қон босимига
олиб келиши мумкин.

Қон

Рўза қондаги сув миқдорини камайтиради,
бу унинг қуюқлашишига олиб келади. Бу эса
ўз навбатида, томирлардаги қон миқдорини
камайтириб, простагландин ажралиб
чиқишини кучайтиради. У қон айланиш
тизими ишида муҳим роль ўйнаб, томирлар
фаолияти жараёнини ишга туширади.

Тери

Терида ҳам қонда бўлгани каби, сув
миқдори камаяди, бу кўплаб тери
касалликлари тузалишига туртки бўлади.
Шунингдек, иммунитет ошиши, тери
касалликлари пайдо бўлиши эҳтимолининг
камайиши, аллергия касалликлари
камайиши, ҳуснбузарларнинг баъзи
сабаблари бартараф бўлиши, ҳатто, саратон
касалликларига чек қўйилишига олиб
келади.

Овқат ҳазм қилиш
тизими


Меъда шираси рўза вақтида камроқ ишлаб
чиқарилади, ошқозондаги кислота миқдори
камаяди, натижада эса ярали касалликлар
пайдо бўлиши эҳтимоли пасаяди.

Ошқозон ости бези

Рўза ошқозон ости безига дам олиш
имкониятини беради. У шакарни
тўқималарда тўпланадиган қуруқ ёки ёғли
моддаларга айлантирадиган инсулин
ажратиб чиқаради. Агар инсулин овқат
кўплиги туфайли меъёридан ортиқ ишлаб
чиқарилса, у ошқозон ости безига зиён
етказади ва чарчоқни келтириб чиқаради.
Охир-оқибат у ўз функцияларини бажара
олмасдан қолиб, қонда шакар тўплаши
мумкин, бу эса оқибатда, қандли диабетни
келтириб чиқаради.

Жигар

Жигар рўза чоғида ўз фаолиятини
кучайтиради. Организмдан сийдик пуфаги
ва йўғон ичак орқали заҳарли моддалар
чиқиб кетади. Ушбу жараён организмда
тўпланган ёғларни йўқ қилишга ёрдам
беради ва жигар ҳужайраларини
фаоллаштиради.

Буйрак

Рўза вақтида организмда суюқликнинг
камайиши буйраклар ишига ижобий таъсир
кўрсатади, хусусан, қон босими пасайишига
олиб келади, бу эса қон босими юқори
бўлган кишилар учун фойдалидир.
Шунингдек, рўза чоғида натрий, оксалатлар
ва фосфатлар каби тузлар концентрацияси
камаяди, бу эса тош ва ўсмаларни ҳосил
қилувчи чўкиндиларга тўсқинлик қилади.

Кўз

Рўза тутганда организмдан чиқариладиган
ажралмалар, масалан, кўзни физиологик
жиҳатдан асраш учун жавобгар бўлган кўз
ёши миқдори камаяди. Бундан ташқари, кўз
соққасининг ички босими пасаяди,
натижада глаукома каби хавфли
касалликларда беморнинг аҳволига ижобий
таъсир кўрсатилади ва кўзнинг тўр
пардасида қўшимча касалликлар юзага
келиши хавфи камаяди.

Бўғимлар

Рўзадор одамнинг организми бўғим
оғришига сабаб бўладиган заҳарли
моддалардан тозаланади. Тиббиётда уни
рўза орқали тозаланиб, даволашдан бошқа
давоси топилмаган. У, шунингдек,
бўғимларда кўп мидорда сийдик кислотаси
чўкиб қолиши ҳамда сифатсиз гўшт ва сут
истеъмол қилиш натижасида юзага
келадиган подагра (қўл-оёқлар зирқираб
оғриши) билан касалланиш эҳтимолини
камайтиради.
Manba: ayol.uz
Просмотров: 1195 | Добавил: Sayyod_Bek | Рейтинг: 0.0/0
Eng ko'p o'qilganlar
Материалов за текущий период нет.
Homiladorlik Taqvimi
Saytdan izlash
So'rovnoma
Saboq.ORG saytiga qay darajada muhlissiz ?!
Всего ответов: 56
Saytga Kirish

Hisobot


Reklama