01:01
Патрик Магно: семизлик ва хушбичимлилик орасидаги 12 ҳафта

Бўйи 1.70 см бўлган Патрик Магнонинг
вазни 80 кг.дан ошиб кетганида
шифокорлар Патрикка қон таркибида қанд
моддаси кўпайгани, шу тахлит семиришда
давом этса, яқин орада қандли диабетга
чалиниши мумкинлигини айтишади.


Бу касаллик билан унинг отаси ҳам
хасталангани учун Патрик унинг
асоратларини яхши билар эди. Шу сабабли,
у озиш ва спорт билан шуғулланишга жон-
жаҳди билан киришиб кетади. Машаққатли
машғулотлар, сабр-тоқат ва тартиб-
интизом, махсус овқатланиш тартиби
натижасида 12 ҳафта орасида Патрик Магно
22 кг, яъни 30 фоизлик ортиқча вазндан
халос бўлишга, шу билан бирга келишган
қад-қоматга эришади.



Ижтимоий соҳанинг бир вақтлар тўлача
бўлган ходими 12 ҳафта ичида қандай қилиб
пишиқ-пухта тана соҳибига айланганини
ўқувчилар билан ўртоқлашди.

Калифорния штатининг Сан-Диего шаҳрида
истиқомат қилувчи 29 ёшлик Патрик диабет
хасталиги симптомларига қарши курашиш
учун умрининг янги босқичини бошлаб,
қатъий қоидаларга амал қила бошлайди.

«Шу қадар семириб кетдимки, ўзимни таний
олмай қолгандим. Семизлигимдан уяла
бошладим. Бунинг олдини олиш учун эса
иродали бўлишга мажбур эдим», дейди
қаҳрамонимиз.

Патрик парҳезга эътибор қилди. Bodyspace
номли махсус илова ёрдамида ўз қад-
қоматини назоратга олди. У асосан мева-
чева, сут маҳсулотлари, тунец (ёғли балиқ),
жигарранг гуруч, тухум ва товуқ (терисиз)
истеъмол қилишга одатланди.



У танадаги пай ва мушаклар ривожланиши,
керакли калорияни тўплаш учун яхши еб-
ича бошлади. Патрик овқат таркибидаги
оқсил миқдорини оширди.

Шу билан бирга, жисмоний машқларни ҳам
канда қилмади, махсус дастур асосида оғир
атлетика билан мунтазам шуғулланди.

«Ўзимни озиш учун машқларга
бағишлаганимдан кўп ўтмасдан натижага
гувоҳ бўла бошладим. Тинмай ҳаракат
қилдим, тиббий, тавсиявий хусусиятдаги
веб-сайт, манбааларга кириб кўпроқ шу
йўналишдаги материалларни муҳокама қила
бошладим».



5 ҳафта ўтгач, Патрик чарчоқ, тушкунлик ва
умидсизликка тушади. Аммо у бўш
келмади. Ирода устун келиб, янада
қаттиқроқ ҳаракат, мустаҳкам ишонч билан
Патрик машғулотларни давом эттиради.



Ниҳоят, 12 ҳафтадан сўнг семиз ишчи
кўзгуда ўзининг келишган қоматини кўради.

«Бу ҳодиса менинг ҳаёт тарзимни,
одамларнинг менга муносабатини тамоман
ижобий томонга ўзгартириб юборди. Энг
муҳими, мен касалликнинг олдини олдим.
Бу энг катта мукофот. Мен аввало, оилам
учун соғлом бўлишга мажбурман», дейди
Патрик.

Патрик Магно ортига қараса, иродаси
орқали соғ-омон чиқиб олган умриниг
қоронғу кунларини кўради. Аммо, энди
бўлса, у бахтли тақдир эгаларидан биридир.

Доимо соғ-саломат бўлинг!
Manba: erkak.uz
Просмотров: 1709 | Добавил: Sayyod_Bek | Рейтинг: 0.0/0
Eng ko'p o'qilganlar
Материалов за текущий период нет.
Homiladorlik Taqvimi
Saytdan izlash
So'rovnoma
Сайтга Кунда Неча Бор Кирасиз ???
Всего ответов: 86
Saytga Kirish

Hisobot


Reklama