16:01
Уй ҳавосини хушбўй қилиш йўллари

Уйга киришингиз билан нафасни
қайтарадиган ёқимсиз ҳидни сезишдан
ёмони йўқ. Қуйидаги маслаҳатларимиз
уйингизни тозалик ва поклик ҳидлари билан
тўлдиришга ёрдам беради.

1. Кир ювиш машинаси учун
салфеткалар

Қуритиш вақтида чойшабларга қўшиладиган
хушбўй ҳидли салфеткаларни бошқа
жойларда ҳам ишлатиш мумкин. Ёқимли
ҳид келиб туриши учун чойшаблар
сақланадиган жойга, кийим шкафларига ва
ҳаво алмаштириш тешикчаларига бир-икки
донадан салфеткалар қўйиб чиқинг.

2. Ваниль экстракти
Электр лампочкаларига бу экстратдан бир-
икки томчи суриб қўйсангиз, лампочка
ёнганида ёқимли ҳид таралади. Ёки
ванилнинг нозик ҳиди бутун уй бўйлаб
таралиши учун 2 чой қошиқ экстратни
духовкада 20 дақиқа давомида қиздиринг.

3. Қўлбола шамлар
Қўлда қилинган шамларга қўшилган оддий
маҳсулотлар — апельсин, лимон, қаҳва
донлари ва долчин (корица) уйнинг энг
муаммоли жойлари — ваннахона, ошхона ва
ўсмирлар хонасига ёқимли ҳид бағишлайди.

4. Табиий гуллар
Уйда гуллар ҳидини яратишнинг энг оддий
ва табиий йўли — гуллар ўстириш! Тувакда
ўстирилган лаванда, бута гул, ялпизлар —
хушбўйлик бағишлаш билан биргаликда уй
ҳавосини тозалайди.

5. Эфир ёғлари
Эфир ёғлари ёрдамида уй ҳидини
яхшилашнинг кўплаб усуллари бор. Махсус
диффузордан ташқари, ҳаво
тозалагичларига бу хушбўй ёғдан бир-икки
томчи суриб қўйишингиз мумкин ёки уларни
сувга аралаштириб пуркагич ёрдамида
юмшоқ мебелларга ва ёстиқларга
сепсангиз ҳам бўлади.
Manba: daryo.uz
Просмотров: 1463 | Добавил: Sayyod_Bek | Рейтинг: 0.0/0
Eng ko'p o'qilganlar
Материалов за текущий период нет.
Homiladorlik Taqvimi
Saytdan izlash
So'rovnoma
Saytga Baho Bering!
Всего ответов: 127
Saytga Kirish

Hisobot


Reklama