00:19
«Оёғим терлашидан бездим…»

– Кўпдан бери оёқимдаги нохуш
ҳиддан қийналаман. Қилмаган ишим
қолмади, ҳисоб, бари бефойда.
Ванналар, ҳидли пайпоқлар,
чайинишни-ку, канда қилмайман.
Менга нимани маслаҳат берасиз, бу
муаммодан қандай қилиб фориғ
бўлишим мумкин? Эркаклардаги оёқ
ҳидланишининг чорасини айтсангиз?..


Савол «СМС» орқали келган

Саволга шифокор дермато-венеролог
Рустам ЗОКИРОВ жавоб беради:


– Инсон танаси бўйлаб тарқалган тер
безларининг кўп фоизи оёқ кафтида
жойлашган. Ҳаракатланиш вақти оёқларда
қон айланиши жараёни содир бўлади ва бу
тер безларининг фаоллашиши, оёқ кафти
териси ҳароратининг кўтарилишини пайдо
қилади. Организм ўзгаришларга сезгир
бўлгани боис, ҳарорат алмашинувига қарши
тезгина ҳимоя тизимини ишга туширади.
Яъни тер ажралиши ортади. Тер
ажралмасининг асосий таркиби сувдан
иборат, шунингдек, холестерин, турли хил ёғ
кислоталари ва яроқсиз ҳолга келган азот
моддалари ҳам бор. Тер ажратиш тизимида
бирор бир носозлик юзага келмаса, оёқдан
ёқимсиз ҳид келмайди. Акси бўлганида эса
тер ажралиши ортиб, тери қатламида юзага
келган юпқа қобиғ бактерияларнинг
кўпайиши учун асос бўлиб хизмат қилади.
Бактериялар эса ўз навбатида ёқимсиз
ҳиднинг сабабчиларидир.
Асабийлик, стресс, сурункали чарчоқ, кучли
ҳис-хаяжон, ички касалликлар – тер
ажралишини фаоллаштиради. Бундан
ташқари:

– Наслий мойиллик;

– Инфекцион хасталиклар, гормонал ҳолат
ўзгаришлар;

– Яссиоёқлик;

– Тери касалликлари;

– Нерв тизими патологиялари;

– Синтетик пайпоқ, колтготка, олд қисми
ёпиқ, сифатсиз чармдан ишланган
пойабзал;

– Оғир жисмоний юклама;

– Қалқонсимон без носозлиги;

– Аччиқ, шўр, дудланган егуликларга меҳр
қўйиш;

– Замбуруғлар ҳам муаммонинг
сабабчилари бўлиши мумкин.

Оёқ терлашига қарши энг яхши чора гигиена
қоидаларига риоя этиш ҳисобланасада,
баъзан шунинг ўзи билан кифояланиш
мушкул. Бундай вақтда тиббий кўрикдан
ўтиш, керакли таҳлилларни топшириш ва
оёқ терлашининг асл сабабини
аниқлаштириш лозим. Шундан сўнг бугунга
келиб самарали натижа кўрсатаётган усул
– SPA RF қурилмаси ёрдамида
радиотўлқинли муолажа ўтказилиши
мумкин. Мазкур усул тер безларини нобуд
қилмаган ҳолда, ишлаш принципини йўлга
солиш имконини беради. Мутахассис,
бемордаги тер ажралиш ҳолатига баҳо
бериб, ботокс амалиётини таклиф этиши
ҳам мумкин.

Н.Илёсова тайёрлади
Manba: darakchi.uz
Просмотров: 2035 | Добавил: Sayyod_Bek | Рейтинг: 0.0/0
Eng ko'p o'qilganlar
Материалов за текущий период нет.
Homiladorlik Taqvimi
Saytdan izlash
So'rovnoma
Saytga Baho Bering!
Всего ответов: 127
Saytga Kirish

Hisobot


Reklama