10:19
Аёлнинг кўнглига қулоқ тутинг...

Эр-хотин урушиб қолди. Аёл хафа бўлиб,
онасининг уйига кетмоқчи бўлиб,
нарсаларини катта сумкасига сола
бошлади. Эр буни сезиб, аёлига чиройли
сўзларни айтиб, самимий табассум қилди
ва ундан: “Нима қиляпсан?” деб сўради.
Шунда аёли: “Ёзги кийимларимни сумкага
солиб, қишки кийимларимни оляпман”
деди.

Ҳа, аёлларнинг кўнгли нозик, улар
биргина гап билан хафа бўлиб, бир ширин
сўз билан, самимий табассум билан
хурсанд бўлиши мумкин. Уларга биргина
ширин сўз ва биргина табассум етарлидир.
Аёлларга нисбатан мулойим бўлайлик!
Аёлига нисбатан мулойим муносабатда
бўлиши кишининг мард ва олийжаноблигига
далолат қилади. Пайғамбаримиз Муҳаммад
соллаллоҳу алайҳи васаллам: “Аёл кишини
фақат олийжаноб киши (яхши хулқ
эгаси)гина ҳурмат қилади ва фақат пасткаш
одамгина уларни таҳқирлайди!” деганлар.

Нозимжон Ҳошимжон тайёрлади
Manba: muxlis.uz
Просмотров: 1392 | Добавил: Sayyod_Bek | Рейтинг: 0.0/0
Eng ko'p o'qilganlar
Материалов за текущий период нет.
Homiladorlik Taqvimi
Saytdan izlash
So'rovnoma
Saboq.ORG saytiga qay darajada muhlissiz ?!
Всего ответов: 56
Saytga Kirish

Hisobot


Reklama