01:34
«Эрим фарзандли бўлишимизни истамаяпти...»

— 4 ой аввал тўйим бўлди. Ёшим ўтиб
бораётгани учун яқинларимнинг қистови
билан ўзим танимаган, билмаган инсонга
турмушга чиқдим. Тўғриси, тўйим
қанчалик тез бўлиб кетганини
тушунолмай ҳам қолдим. Эрим аввал
уйланган, айтишича, хотинини жуда
яхши кўрган-у, севган аёлининг
хиёнатига чидай олмай ажрашишга
мажбур бўлган экан. Назаримда,
ҳанузгача ўша аёлни севадигандек.
Чунки унинг кийим кечакларию
буюмларини ҳамон асраб юради. Бу
инсонга турмушга чиқишдан аввал
муносабат ўрнатиш мушкул бўлишини
тушунганман, бироқ аввалги хотинига бу
қадар боғланиб қолганилигини билмаган
эканман. Кийимларини ювиш учун
олсам, буюмларига тегмасликни
буюради, ёлғиз қолганимизда гаплашиб
ўтиришни истайман, не истиҳола билан
оғиз жуфтласам, «Менга эркаланма» деб
урушиб беради. Буларнинг барини
хиёнатнинг асорати сифатида қабул
қилишим мумкин эди. Бироқ ҳомиладор
эканимни эшитган эримнинг кайфияти
тушиб, асабийлаша бошлади. Бир
муддат ўтгач, бу болани туғишимга
қарши эканлигини маълум қилди.
Ҳомилани олдириб ташлашимни
истаяпти. Нима қилишни билмай
ҳайронман. Менга кўнгли йўқ эркакдан
фарзанд кўришим тўғрими? Маслаҳат
беринг...

Зулхумор, 27 ёш, Бухоро вилояти.

Қайнонажон: — Қийин аҳволдасиз, тушунамиз.
Аммо сиз хотиржам бўлинг, бу кунлар ўтади.
Хиёнат туфайли ажрашган экан, аввалги
хотини билан ярашмайди. Эркаклар хиёнатни
кечириши қийин. Фақат улар яхши кўрган
инсонидан садоқат кўрмагач, бошқа аёлларга
ҳам ишонмай қўйишади-да. Шу боис
ғамхўрлигингиз сохтадек, маккорликдек
туюлаверади. Уни тушунишга ҳаракат қилинг.
Дили яраланган кишининг ақли, тушунчаси ва
вужуди соғайиши, янги ҳаётга қадам қўйиши
учун вақт керак. Ва албатта, сиздан
меҳрибонлик, самимийлик, руҳий ҳолати ва
кайфиятига қараб муомала қилиш талаб
этилади. Жуда эҳтиёт бўлиш шарт. Жаҳл
устида айтилган сўзни, бефарқликни кўнгилга
олмай, чиройли муомалада давом этиш керак.
Қалби синиқ инсоннинг ярасига малҳам
сифатида сизни танлаб келин қилишган,
қизим. Шундай оғир аҳволида унга садоқатли
ҳамроҳ бўлинг. Ҳар бир яхшиликдан сўнг бир
синовли кун бор, ёмонлик ва хиёнатдан кейин
эса, албатта, яхшилик келади. Бу хонадонга
сиз яхшилик фариштаси янглиғ келганингиз
рост бўлсин. Ўзингизни қўлга олинг.
Вужудингизда дилбанд фарзанд ўсаяпти.
Шунинг ўзи катта бахт. Ишонамизки, боланинг
эсон-омон туғилиши ҳам аламларнинг
унутилишига сабаб бўлади, ҳаётингизнинг
бахтли онлари шу гўдак йиғисидан бошланади.

Шаҳноза Ҳалилова, руҳшунос: — Кўнгил иши
қийин масала. Аммо бахтга эришиш учун
курашиш керак. Тотув турмушни ота-онангиз
ҳам, яқинларингиз ва ҳатто эрингиз ҳам сизга
тақдим эта олмайди. Ҳар бир инсон ўз
қувончи учун ўзи ҳаракат қилиши лозим.
Аввал кўнглингиздаги «Унга аввалиги
хотинидек бўла олмадим, муносиб аёл
эмасман, мени яхши кўрмайди...» каби
хаёлларни четга суриб, ўзингизга нисбатан
ишончингизни оширинг. Биласиз, бу дунёда
ҳар бир инсонга бир синов берилади.
Эрингизнинг эътиборсизлигини синов деб
қабул қилинг ва эътиборга эришиш учун
ҳаракат қилинг. Ишни эса ички қўрқувларни
енгишдан бошланг. «Олма пиш — оғзимга
туш», деб ўтирсангиз, кўз ёшингизни оқизиб
қолаверасиз. Оилангизни сақлаб қолишга
ҳаракат қилсангиз, албатта, ниятингизга
етасиз.

Саодат Очилова ёзиб олди.
Manba: darakchi.uz
Просмотров: 1616 | Добавил: Sayyod_Bek | Рейтинг: 0.0/0
Eng ko'p o'qilganlar
Материалов за текущий период нет.
Homiladorlik Taqvimi
Saytdan izlash
So'rovnoma
Saboq.ORG saytiga qay darajada muhlissiz ?!
Всего ответов: 56
Saytga Kirish

Hisobot


Reklama