23:59
АСОРАТЛАРСИЗ АСАЛ ОЙИ: БУНГА ҚАНДАЙ ЭРИШИШ МУМКИН?

Турмуш қуришга аҳдлашган жуфтликларнинг тиббий кўрикдан ўтиши ҳеч кимга сир эмас. Тиббий кўрик давомида қизлар гинекологик текширувдан ҳам ўтишади. Бу улар билан гинеколог мутахассиснинг суҳбати ва кичик тос аъзоларини ультратовуш текширувидан ўтказишдан иборат. Ана шу текширувдан хулоса қилиб, турмушга чиқаётган қизнинг репродуктив саломатлиги аниқланади, зарур бўлса, айрим даволаш чоралари ўтказилади. Уйланаётган йигит ҳам уролог-андролог билан маслаҳатлашган ҳолда маълум текширувлардан ўтиши мақсадга мувофиқ. Шунда ушбу жуфтликнинг жинсий ҳаёти муаммоларсиз кечиши кафолатланади. Бироқ жинсий ҳаётнинг бошланиши аёл организмида «инқилобий» ўзгаришларни бошлаб беради. Айнан шу даврдан бошлаб у турли инфекция, бактериялар билан тўқнаш келиши мумкин…
Дефлорация

Тиббиётда қизлик пардаси бутунлигининг бузилиши дефлорация деб аталади. Дефлорация эр-хотиннинг биринчи қовушган вақти юз беради. Бироқ шуни ёдда тутиш керакки, қизлик пардаси бир неча жинсий яқинлик (коитус)дан сўнг ҳам бутунлигини сақлаши мумкин, бу унинг тузилиши (мустаҳкамлиги, чўзилувчанлиги ва ҳ.к.) билан боғлиқ. Шунинг учун биринчи коитус дефлорация билан тугамаса, ваҳимага тушманг. Бу ҳолат қизларда кўп учрайди, фақат гинеколог-шифокор уни изоҳлаб, зарур тавсияларни бериши мумкин.
Мутахассисга қачон мурожаат этиш керак?
Уч кеча давомидаги уринишлар бесамар бўлса, гинеколог-шифокор аёлни кўрикдан ўтказиб, зарур бўлса қизлик пардасида кичик кесимларни амалга ошириши мумкин. Бу дефлорация юз беришини осонлаштиради. Баъзан бу пайтда қиздаги кучли ҳиссий ҳолат ҳам дефлорацияга тўсқинлик қилиши мумкин. Шунинг учун никоҳ кечаси ҳақидаги турли уйдирмалар туфайли қаттиқ қўрқувда бўлган қизларга баъзан психологик ёрдам ҳам керак бўлади.

Биринчи коитусдан сўнг 3-5 кун давомида жинсий яқинликдан сақланиш лозим. Шу кунлар давомида гигиена қоидаларига тўлиқ риоя этилса, қизлик пардасининг чеккалари битиб, кейинги коитуслар оғриқсиз ва бошқа асоратларсиз кечади.
Келин-куёвларга маслаҳатлар

  • Янги бошлаётган турмушингиз, жинсий ҳаётингизда муаммолар бўлмаслигини истасангиз, бир ёстиққа бош қўйишдан аввал дилдан суҳбатлашинг.
  • Турмуш ўртоғингизга ўз ҳиссиётларингиз, туйғуларингизни уялмай айтинг.
  • Никоҳнинг илк кечаси қандай ўтса, кейинги ҳаётингиз ҳам худди шу мезонларга қурилади.
  • Илк кеча қиз учун синов кечасига айланмаслиги керак, энг аввало буни йигит яхши тушуниши лозим.
  • Муносабатларни ўзаро ишонч ва садоқат асосларига қуринг, буни ёрингизга англатинг. Бу вазиятни юмшатиб, руҳий енгиллик яратади.

    Асал ойи касалликлари
    ЦиститЖинсий ҳаётни бошлаган жуфтликларни кўп ҳолларда цистит касаллиги безовта қилади. Бу коитус пайтида нотаниш микрофлоранинг олиб кирилиши, жинсий аъзолардаги баъзи нуқталарга таъсир кўрсатилиши натижасида келиб чиқади. Бу ҳолат янги турмушга чиққан қизларнинг кўпчилигида юз беради. Бу кичик ҳожатга чиққанда ачишиш, пешобдан бўшанмаганлик ҳисси билан кечади. Агар шундай ҳолат кузатилса, албатта шифокорга мурожаат қилинг. Бир ҳафта давомида олиб борилган муолажа сизни бу хасталикдан осонгина фориғ қилади.

    TORCH-инфекциялар.Булар жинсий йўл билан юқувчи инфекциялардир. Хламидий, микоплазма, уреаплазма, герпес инфекциялари, папиллома вируслари турли яллиғланиш жараёнларини чақириб, аёл репродуктив тизими, пешоб чиқариш йўлларида асоратли ҳолатларни келтириб чиқаради. Ушбу инфекциялар туфайли баъзан бепуштлик ҳолатлари келиб чиқиши, ҳомиладорликнинг нормал кечишига салбий таъсир кўрсатиши, ҳомилага ҳам юқиши мумкин. Қиндан нохуш ажралмалар кела бошласа, қорин пастида сабабсиз оғриқлар кузатилаверса, албатта махсус таҳлиллар топшириб, инфекцияларни аниқлаш лозим. Уларга микробиологик экишлар, полимер занжирли реакция усуллари (ПЦР) киради. Бунинг учун бачадон бўйнидан суртма ҳамда венадан қон топширилади. Мабодо бирор инфекция борлиги аниқланса, вирус ва бактерияларга қарши дори воситалари ёки лазер муолажаси тайинланиши мумкин. Шунинг баробарида иммунитетни кўтарувчи воситалар, витамин ва ферментлар ҳам фойдадан ҳоли бўлмайди. Бир курслик даво чоралари ўтказилгандан сўнг яна бир марта текшириш учун таҳлил топширилса, хавфли касалликлардан ҳимояланганингизга амин бўласиз.
    Жуда кам бўлса-да, баъзи аёлларда вагинизм деб номланган неврологик ҳолат учраши мумкин. У асосан вульва, қиннинг яллиғланиш асорати ёки неврологик касаллик сифатида юзага келади. Вагинизм жинсий яқинлик ёки гинекологик кўрик вақтида қин, оралиқ, тос чуқурлиги ва бўкса мушакларининг тортишиб-қисқариб оғриқ бериши билан намоён бўлади.

    Вагинизм.Жуда кам бўлса-да, баъзи аёлларда вагинизм деб номланган неврологик ҳолат учраши мумкин. У асосан вульва, қиннинг яллиғланиш асорати ёки неврологик касаллик сифатида юзага келади. Вагинизм жинсий яқинлик ёки гинекологик кўрик вақтида қин, оралиқ, тос чуқурлиги ва бўкса мушакларининг тортишиб-қисқариб оғриқ бериши билан намоён бўлади.

    Вагинизм одатда руҳий бузилишлардан ташқари кичик тос соҳасидаги айрим касалликлар туфайли ҳам пайдо бўлиши мумкин. Агар руҳий бузилиш бўлса, уни психотерапевт мутахассис ёрдамида жиддий даволаш лозим. Кичик тос соҳалари касалликларига эса яллиғланишга қарши терапия ўтказишнинг ўзи кифоя.

    Ҳомиладор бўлиш учун энг маъқул кунларни билинг
    Турмушга чиққан ҳар қандай аёл тезроқ ҳомиладор бўлсам дейди. Бунинг учун энг оддий чора — ҳомиладор бўлиш учун мақбул кунларни билишингиз керак. Агар ҳайз цикли 28 кундан иборат бўлса, ҳайзнинг 15-16 кунларигача овуляция содир бўлади. Овуляция бўлган кунда тухумдонда уруғланиш учун етилган 1 та ёки ундан ортиқ тухум ҳужайра аввал қорин бўшлиғига, сўнг бачадон найига чиқади. Бу ерда сперматозоидлар (эркаклик уруғлари) билан учрашса, уруғланади. Бу уруғланган тухум хужайра бачадонга тушиб, маъқул шароитлар бўлса, бачадон деворига ўрнашиб, ҳомиладорлик бошланади. Тухум ҳужайра аёл организмида 24-36 соат яшаса, сперматозоидлар 3 кундан то 5 кунгача яшаши мумкин. Шунинг учун овуляция бўлган кунни аниқлаб, шу кунларга (овуляция бўлган ва ундан кейинги 2 кун) ҳомиладорликни режалаштириш мақсадга мувофиқ бўлади. Шу куни, бу кундан икки кун олдин ва кейин жинсий яқинлик юз берса, ҳомиладор бўлиш эҳтимоли ортади. Овуляция ҳар ҳайз циклида ўзгариб туради.

    Овуляция кунини аниқлаш усуллари
    Овуляция кунини уй шароитида аниқлашнинг энг оддий усули ҳайз цикли давомида (ҳайз кунлари ҳам) тўғри ичакда ҳароратни ўлчашдир. Бунинг учун ҳар куни эрталаб бир вақтда ўриндан турмай битта термометрни тўғри ичакка 4-5 см.гача киритиб ўлчаш керак. Ҳарорат одатдагидан ярим градус паст бўлган куни овуляция юз берган бўлади. Кейинги кунлар эса ҳароратнинг кўтарилиши кузатилади.

    Бачадон бўйнидан ажралаётган шиллиққа эътиборли бўлинг. Овуляция кунлари одатда шиллиқ кўпроқ ажралади ва суюқ ҳамда шаффоф кўринишда бўлади.

    Овуляция кунини аниқловчи тестлардан фойдаланиш ҳам мумкин. Уни уй шароитида пешобга солиб аниқлаш мумкин. Бу тестлар бир ҳайз циклида бир неча маротаба ўтказилгани учун дорихоналардан кўпроқ сотиб олиш керак.

    Овуляцияни ультратовуш текшируви ёрдамида ҳам аниқлаш мумкин. Бундай текширув пайтида шифокор аввал фолликуланинг пишиб етилиш жараёни, кейин овуляция белгилари — фолликула ўрнида сариқ тана ҳосил бўлиши ва бачадон атрофида суюқлик тўпланишини кўради. Ана шу жараённи кузатиш учун ультратовуш тадқиқотига ҳайз циклининг 11-18 кунлари бир неча марта тушиш талаб этилади.

    Мутахассислар тавсиялари асосида ДИЛАФРЎЗ тайёрлади.

    Manba: darakchi.uz
  • Просмотров: 2368 | Добавил: Sayyod_Bek | Рейтинг: 0.0/0
    Eng ko'p o'qilganlar
    Материалов за текущий период нет.
    Homiladorlik Taqvimi
    Saytdan izlash
    So'rovnoma
    Saboq.ORG saytiga qay darajada muhlissiz ?!
    Всего ответов: 56
    Saytga Kirish

    Hisobot


    Reklama