22:27
Чиройли қомат сари 4 қадам

Иш, уй, болалар ва яна иш… Фитнесга, машғулот залларига боришга вақтингиз йўқми? Қайғурманг! Ушбу машқларни қаерда истасангиз ва қачон xоҳласангиз, бажаришингиз мумкин. 1 ҳафта ўтибоқ натижа сезила бошлайди.

1. Қориндаги ёғлардан халос бўламиз!

Стул ёки креслога суяниб ўтиринг. Қўлларингизни текис тутган ҳолда стулнинг ўнг тарафига қўйинг. Тиззаларни секин кўтаринг. Товонлар полдан 15-20 см. кўтарилсин. Бир неча дақиқа тиззангизни шу ҳолатда ушлаб туринг. Ва яна секин тушуринг.

2. Бўксангиз қоматингизга мос бўлиши учун…

..лифтни эсингиздан чиқаринг. Иложи борича зиналардан тушиб-чиқинг.

Оёқлар чигилни ёзамиз!

Ишxонада, жамоат транспортида, ошxонада, телевизор қаршисида умуман қаерда бўлса ҳам, қандай оёқ кийимда бўлса ҳам, бу машқни бажара оласиз.
Аввал оёқ учини кўтаринг, сўнг товонни навбатма-навбат кўтариб тушуринг. Оёқларингиз толмагунича машқни такрорлайверинг. Бу машқ нафақат оёқларни гўзаллаштиради, балки варикознинг ҳам олдини олади.

Умуртқа поғонаси учун…

Қоматингизни тик тутинг, елкаларни орқага то кураклар бир-бирига текканини ҳис қилгунингизча ушлаб туринг, бошингизни юқорига кўтаринг-да, тўғрига қараб юринг. Бошида бундай юриш сизга қийинлик туғдириши мумкин, аммо кейинчалик кўникасиз.
Manba: darakchi.uz
Просмотров: 1173 | Добавил: Sayyod_Bek | Рейтинг: 0.0/0
Eng ko'p o'qilganlar
Материалов за текущий период нет.
Homiladorlik Taqvimi
Saytdan izlash
So'rovnoma
Saytda sizga nimalar yoqmaydi ?
Всего ответов: 1
Saytga Kirish

Hisobot


Reklama