00:36
Йигит эркак кишидан қандай фарқланади?

1.Эркак киши нима исташини билади ва шунга қараб боради. Йигитда фақат ғоялар бўлади. Йигитлар у ҳақда кўп ўйламайди, агар ўйласа ҳам уларни амалга ошириш учун кам ҳаракат қилади. Йигит фаол бўлмайди, эркак киши ғайратлилиги билан ажралиб туради.

2.Эркак киши келажакни режалаштиради, мақсадларни аниқ белгилайди ва шу йўналишда ишлайди. Йигит фақат бугунги кун билан яшайди. У катта хаёлпараст, асосан унинг режалари келгуси дам олишлари қаерга бориши ва нима иш билан шуғулланиши билан чегараланган.

3.Эркак киши келажагини аниқ кўради, қандай намуна кўрсатишни исташини аниқ билади ва ўз ҳаётини аниқ режалаштиради. Унинг устун жиҳатлар тизими бор. Йигитда эса аниқ аҳлоқий компас йўқ, шу сабабли у кўпинча тутуруқсиз ва изчил бўлмайди.

4.Эркак киши вақтни қандай қилиб яхши тарзда ўтказишни ва ижтимоий фаол бўлишни билади, лекин кўпинча банд бўлади. Сабаби у кўзланган мақсад ва натижаларга эришиш сари бораётган бўлади. Йигит ўзини сийлашни жуда яхши кўради ва бошқа ишларга нисбатан шуни бажаради.

5.Эркак киши нимани гапираётганини назарда тутади, назарда тутган нарсасини гапиради. У ўз ваъдаларини бажаради ва сўзини шамолга совурмайди. Агар у ваъда қилинган нарсани бажара олмаса, унда жасорат етишмаса, бу ҳақда сизга айтади. Йигит ваъда беради, лекин уларни бажариш ҳақида ташвиш қилмайди. У бошқалар ва ўзи учун сабаб ва баҳоналарни топади.

6.Эркак киши рад қилинишдан қўрқади, лекин барибир ҳам ҳаракат қилади. Йигит ҳам рад қилинишдан кўрқади, шу сабабли унинг ғурури бутун ва яхши сақланиши учун суст бўлади.

7.Яхши аёлни учратган эркак унга эришиш учун ҳаракат қилади ва ташаббусни қўлга олади. Йигит уриниб кўради, у томондан амалий ҳаракатни кўргунингизгача таслим бўлади.

8.Эркакларда ёқимсиз суҳбатларда қатнашиш учун мардлик етарли бўлади. У ўз мақсадларига нисбатан ростгўй бўлади ва бу ҳақда доим одамларга гапиради. Йигит бундай суҳбатлардан қочади. У туйғулар ҳақидаги ҳар қандай жиддий суҳбатлар ва қарама-қаршиликларни эътиборга олмайди ва писанд қилмайди. Вазиятни қўлга олишни ўринга ундан қочади, бундан фожиа ясаб, ўзини оқлашга уринади.

Хуршида Хоним

Manba: erkak.uz
Просмотров: 1490 | Добавил: Sayyod_Bek | Рейтинг: 0.0/0
Eng ko'p o'qilganlar
Материалов за текущий период нет.
Homiladorlik Taqvimi
Saytdan izlash
So'rovnoma
Каердан Ташриф Буюрасиз?
Всего ответов: 176
Saytga Kirish

Hisobot


Reklama