00:00
ТИББИЙ КЎРИКСИЗ НИКОҲ МЕНГА ҚИММАТГА ТУШДИ!

Бўлажак турмуш ўртоғим билан атиги икки маротаба кўришдим. Биринчиси ўз уйида, яна бири кафеда. Уйида унча кўп сўзламади. Кафеда ҳам жуда кам сўзлади. У мени тинглар, баъзида секин кулиб қўяр эди. Шу вақтда нима десам қандай шарт қўйсам, у рози бўлди. Ўйлаб қолдим: шундай қизлар ҳам бор экан, нима десам рози бўлаяпти. Онам айтган 4 та қизлар ичида у таклифларимга, шартларимга рози бўлар эди. Бир дона акам, бирдона синглим бор, уларни ҳурматини жойига қўйишингиз керак. Улар мени жигарим... Отам-онам ва уларни ҳамиша авайлайсиз. Ўзингизни оилангизни қандай қадрласангиз, бизнинг оила ҳам улардек қадрли бўлади, дедим. У ҳамма гапимга хўп дерди. Мени эшитаяптими, мени гапларимга яхшилаб аҳамият бераяптими деб ўйлаб қолардим.
Шу куни кечроқ бўлажак турмуш ўртоғимнинг амакиси мен билан учрашмоқчи бўлди. У билан кўришдим гаплашдим. Қўни-қўшнилардан мени суриштирганлари, улар мен ҳақимда ёмон гаплар гапирмаганини айтди. Адашмасам қайнотамнинг укаси билан бир соатларча сухбатлашдик. Сухбат охирида жияним бироз эркароқ сал маҳкамроқ турасиз деди. Бу гапни мен яхшиликга йўйдимда хоп деб жавоб бердим.
Тиббий кўрикдан ўтиш вақтимиз бўлажак турмуш ўртоғимнинг акаси қўнғироқ қилиб, тўйга оз вақт қолгани, тиббий кўрикни пул билан ҳам тўғирлаш мумкинлиги, бу тез бўлиши ва мени ишимга халақит бермаслигини айтди. Ростадан ҳам мен тўй харажатлари учун яхшироқ ишлашим керак эди. Ҳуллас, тиббий кўрикни пул билан тўғриладик.
Тўй бўлди.Орадан 3 кун вақт ўтди. Турмуш ўртоғим уй ичига кириб олиб ўзидан-ўзи йиғлар, баъзида кулар эди. Кечалари нималарнидир сўзлар, кераксиз гапларни кўп гапирар эди. Онамга бу ҳақида айтсам қиз бола бегона хонадонга кўникиши қийин, ўтиб кетади сабр қил, дедилар.
Турмуш ўртоғим ҳомиладор бўлди... Бу вақтда кўп гапирадиган бўлиб қолди. Ҳали тоғдан, яна боғдан гапирарди. Ёлғонлари, айрим ўғирликларига ҳам кўз юмдим. Онам бу холатларни кўриб, ҳомиладорлик тез ўтиб кетади, сабр, дердилар.
Ўғил фарзандлик бўлдим... Бир тарафдан жуда ҳурсанд эдим. Орзу қилганим ўғил эди. Бироқ, кечалар жуда хушёр ётадиган, аёлимни қўриқлайдиган бўлиб қолдим. Кеча соат бирда ҳам ўз-ўзидан сабасиз кўчага чиқиб кетадиган, хали овулхонада, хали кирхонада юрадиган бўлиб қолди. Ҳаттоки, онам кеч соат иккида аёлимни кўча бошидан ушлаб келди. Нима қилаяпсиз бу ерда деса кўча супиришга чиқгандим деб жавоб берди. Онамнинг айтишига қараганда бу фарзандли бўлганидан кейин бўладиган холат ўтиб кетади. Бундай жараёнлар жуда кўп такрорланди.
Фарзандимни икки ёшида боғчага жойладик... Орада икки ой вақт ўтди. Аёлим яна тушунарсиз мавзуда сўзлар, бўлар-бўлмасга оила аъзоларим билан тортишар эди. Энди онам бахона тополмасди. Иложсизликдан аёлимнинг онасига мурожат қилдик. Бизникида 5-6 кун турсин, муллага бориб дам солдирсак ҳаммаси яхши бўлиб кетади деди. Рози бўлдим. Орадан 5-6 кун эмас 22 кун ўтди. Мулла мени ҳам чақиртирганмиш, турмуш ўртоғингизни кўрай деб. Ишимдан бир баҳона қилиб мулланикига 3 кун қатнадик. Ўзгариш йўқ... Мулла уйингизда жин бўлиши мумкин уйингизга бориб ҳайдаб келаман деб уйимга ҳам келди. Алланималарни ўқиди. Хўш энди нима бўлади дедим. Уйингизда ҳеч нима йўқ тозаку деди. Куёв келинни бир психологга олиб боринг, биз даволай олмадик деб чиқиб кетди.
Орадан вақт ўтди... Аёлимни онам психиатр хузурига олиб борди. Нимадирдан ҳавотир олиб, қайнотам ҳам психиатр ҳузурига етиб келди. Шу вақтда сабабсиз аёлим билан қайнотам нимадирлар деб бақир-чақир қилиб уришиб кетишди. Шифокорлар зўрға уларни ажратиб олди. Аёлимга ташхис қўйишди. У психоз экан...
Мен бу сўзлар ёлғон дедимда аёлимнинг қўшниларидан суриштира бошладим. Аёлим болалигидан бу касаллик билан касаллангани, хали мулла ҳали шифохоналарда даволаниб чиққани, ҳаттоки тўйдан олдин ҳам шифохонада даволаниб чиққани айтишди. Дардимни кимга айтишимни билмасдим. Оҳири уни аммасига қўнғироқ қилдим. Аммаси ҳамма воқеани тан олди. Тўйдан олдин ҳам шундай бўлиб қолганда ўзи туриб даволатганини айтиб берди. Психиатр хузурига бориб буни даволаш мумкинми деб сўрадим. Афсуски, бунинг давоси йўқ эканлигини айтди. Хозир бирга яшамаяпмиз. Унинг отасида ҳам бу касаллик борлиги, наслий эканини ҳам билдим. Фарзандим нима бўлади... Шукур у мени фарзандим. Унда бундай касаллик йўқ. Бироқ, она муҳитида вояга етса ундан ҳам шундай аломатлар сезилар экан.
Бу хулосаларим орқали нима демоқчиман... Бўлажак турмуш ўртоғингиз билан кўпроқ сухбатда бўлинг. Тиббий кўрик вақтида бир-бирингизга ишончли бўлинг. Тиббий варақани пулга сотиб олманг. Ҳаёт, турмуш фақат бир маротаба бўлишни унутманг.
Manba: darakchi.uz
Просмотров: 887 | Добавил: Sayyod_Bek | Рейтинг: 0.0/0
Eng ko'p o'qilganlar
Материалов за текущий период нет.
Homiladorlik Taqvimi
Saytdan izlash
So'rovnoma
Saytga Baho Bering!
Всего ответов: 127
Saytga Kirish

Hisobot


Reklama