Ҳалола қилиш мумкинми?

Yakshanba00:37


Савол: Айримлар талоқ қилинган аёлини
«ҳалола» йўли билан яна никоҳлаб олса
бўлади, дейишади. «Ҳалола» Исломда бор
нарсами?
Жавоб: Инсон табиатан танҳо яшолмайди.
Аллоҳ таоло уни шундай яратган. Оила
қуради, насл қолдиради. Оила мустаҳкам,
орттирилган фарзандлар маънавий ва
руҳий баркамол бўлиши учун эр ва хотин
никоҳ шартларига риоя этишлари лозим.
Эр-хотин ўз ҳаётларини биргаликда давом
эттиришларига кўзлари етмай қолганда
уларнинг ҳар бирига ажралиш ҳуқуқи
берилган. Эр учун талоқ, хотин учун хулуъ
– мол эвазига эридан талоқ олиш жорий
қилинган.
Эр агар хотинини уч талоқдан кам талоқ
қилган бўлса, ажралишганларидан сўнг
яна янги никоҳ орқали биргаликда
яшашлари мумкин. Аммо уч талоқ қилган
бўлса, энди улар ҳаётларини ўзаро боғлай
олмайдилар. Хотин бошқа эрга тегиб, у
билан ҳам келишолмай ажралса ё ундан
бева қолса, ана шундагина аввал уч талоқ
қилган эри билан ҳаётини қайта боғлаши
мумкин.
Уч талоқ қилинган хотин талоқ қилган
эрига ҳалол бўлиши учун бошқа киши
никоҳига олиб, қўшилиб, сўнг талоқ
қилишини «ҳалола» дейишади. «Ҳалола»
«шаръий ҳийла» ҳисобланади. «Шаръий
ҳийлалар»га амал қилиш дин асосларини
емиради. Ҳалолага рози бўлган эр ва
ҳалола қилувчи ҳақида Абдуллоҳ ибн
Масъуд (розияллоҳу анҳу) бундай
дейдилар: «Расулуллоҳ (соллал ... Читать дальше »

Рашкли бўлиш

Yakshanba00:36


Савол: Мусулмон киши рашкли бўлиши
мумкинми, бу гуноҳ саналмайдими?
Жавоб: Инсоннинг ўз ҳақига бошқанинг
шерик бўлишини ёмон кўриши рашкдир.
Рашк муҳаббатдан келиб чиқади. Рашк
эркакка ҳам, аёлга ҳам бирдек яхши сифат
ва олий хислат ҳисобланади.
Шубҳасиз, аёл рашк қилади. У эри устига
хотин олмоқчи бўлганида қаттиқ
ғазабланади. Бу ундаги табиий ҳол. У
эрига танҳо ўзи эгалик қилишни истайди.
Зеро, уни севади. Севмаганида, парво
қилмасди.
Кундошни қабул қилолмайдиган аёлнинг
кўпхотинликка рухсат берган шаръий
ҳукмни рад этиши мумкин эмас. Унинг
кундошни қабул қила олмаслиги рашк
туфайлидир. Аммо шаръий ҳукмни рад
этиши ё инкор қилиши ғофилликдан ё
адашишдан ўзга нарса эмас. Шариат
ҳукмини иккиланмай қабул қиладиган,
барча яхшилик ва ҳикмат шариат ҳукмида
эканига ишонадиган аёл солиҳа, муслима
аёлдир.
Аллоҳ таоло мўмин бандаларига жаннатда
ато этадиган ҳурлар хусусида ҳам
мусулмон аёлларга шу гапларни айтамиз.
Мусулмон аёл рашк қилиб, мўминлар учун
жаннатда ҳурлар борлигини инкор қилиши
ё ёқтирмаслиги мумкин эмас. Чунки у,
биринчидан, эри билан жаннатда бўлиши ё
бўлмаслигини билмайди. Иккинчидан,
жаннатда дунёда бўлганидек рашк
бўлмайди. Учинчидан, Аллоҳ таоло
аёлларга ҳам биз тафсилотини
билмайдиган, уларни рози этадиган
неъматлар ... Читать дальше »

Талоқ ҳақида

Yakshanba00:36


Савол: Талоқнинг бир неча хили бор,
дейишади. Улар қайсилар? Шу ҳақда
тўлароқ маълумот берсангиз.
Жавоб: Икки хил талоқ бор. Бири ражъий
талоқ,иккинчисибоин талоқ. Боин талоқ
кичик боин ва катта боинга бўлинади.
1. Ражъий талоқ. Ражъий талоққилинган
хотиннинг иддаси ўтмаган бўлса, никоҳ
ҳукмлари бекор бўлмайди. Эр-хотинлик
давом этаверади. Эр идда ичида хотини
рози бўлмаса ҳам, никоҳни янгиламай, у
билан эр-хотинликни давом эттиришга
қайтиши мумкин. Аммо идда ўтиб қолса,
хотин эридан ажралган бўлади. Бу ҳолда
фақат хотин рози бўлса, никоҳни янгилаб,
сўнг эр-хотинликни давом эттириши
мумкин.
«Сен талоқсан», «Сени талоқ қилди» каби
талоққа очиқ далолат қилувчи иборалар
билан ражъий талоқ тушади.
Талоққа очиқ далолат қилувчи иборалар
айтилганида талоқнинг тушиши ниятга
боғлиқ бўлмайди. Эр бу ибораларни
айтганида талоқни ният қилса ҳам,
қилмаса ҳам, талоқ тушади. Эрнинг
«Талоқни ният қилмаган эдим», дейиши
эътиборга олинмайди.
Бу ўринда шуни унутмаслик керак: бир ё
икки ражъий талоқ бўлсагина, эр-
хотинликни қайта тиклаш мумкин. Аммо
уч талоқда қўйилган хотин бошқага тегиб,
ундан шаръан ажралганидан сўнггина
аввалги эри билан қайта никоҳланиши
мумкин, холос. Зеро, уч талоқ катта боин
талоқдир.
2. Кичик боин талоқ. Эр жанжаллашиб
тур ... Читать дальше »

Уч талоққа йўл борми?

Yakshanba00:33


Савол: Уч талоқ қилинган хотинни эрига
қайтадан никоҳлаб бўлмайди, деб эшитган
эдим. Аммо айрим жойларда турли
томонларни ҳисобга олиб, бунга «йўл
топиб» берилганини айтиб қолишди.
Умуман, уч талоқ бўлган аёлни эрига қайта
никоҳлаш жоизми?
Жавоб: Катта боин (уч талоқ) талоқ
қилинган хотин бошқа эрга тегиб, у билан
бирга яшаб, шаръий сабаблар билан
ажралганидан сўнггина биринчи эри ила
қайта никоҳланиши мумкин. Бақара
сурасининг 230-ояти мазмуни бундай:
«Агар эр хотинини икки бор талоқ
қилганидан сўнг учинчи талоқ қилса,
хотини унга ҳалол бўлмай қолади. Фақат
хотини бошқа эрга тегиб чиққанидан
сўнггина унга қайта уйланиш ҳалол
бўлади». Яъни, ҳукм шу: уч талоқ қилинган
хотин бошқа эрга тегиб, у бошқа эр ҳам
талоқ қилса, иддаси ўтганидан сўнг
биринчи эрига ҳалол бўлади.
Уч талоқ қилинган хотинни биринчи эрига
ҳалол қилиш ниятида никоҳга олишнинг
ҳукми ҳақида уламоларнинг фикрлари
турлича. Улардан бири жумҳур
уламоларнинг сўзи бўлиб, қисқача бундай:
«Уч талоқ қилинган хотинни биринчи эрига
ҳалол қилиш ниятида эмас, балки у билан
ўлгунча яшаш ниятидагина никоҳга олиш
лозим. Уни биринчи эрига ҳалол қилиш
ниятида никоҳига олган киши
гуноҳкордир».
Баъзи кимсалар уч талоқ қилинган
хотинни кимгадир шаклий никоҳлаб
беради. У қўшилмай туриб талоқ ... Читать дальше »

Агар ота-она ёшликда фарзандига қарамаган бўлишса, уларга яхшилик қилмаса ҳам бўлаверадими?

Yakshanba00:32


Савол: “Бир танишимнинг отаси бўла
туриб, кичиклигидан амакисининг қўлида
тарбия топиб, ўсиб-улғайган ва оила
қурган. У амакисининг вафотидан сўнг
ҳозирча отасининг олдига келиб турибди.
Чунки ўша ердан иш топган. Унинг отаси
ҳар ой ундан рўзғордан ташқари ҳам
маошидан қандайдир миқдорда ўзи учун
пул ажратишини сўрар экан. Бордию
танишим оилавий шароити туфайли
отасига пул бермаса отаси ундан
аччиқланиб, койир экан. Дарвоқе, отаси
мазкур йигитга бир тийин ҳам
сарфламаган, балки у амакисининг
қарамоғида улғайган. Саволим шундан
иборат: мазкур йигит отасига пул бермаса,
гуноҳкор бўладими ёки отаси унга ўз
вақтида ҳақиқий оталик қилмагани учун
ортиқча пул бермаса ҳам бўладими?”
Жавоб : “Алҳамдулиллаҳ, вассолату
вассаламу ъала росувлиллаҳ... Савол
берувчи биродаримизга бундай долзарб
мавзуда сўз очганлари учун
ташаккуримизни изҳор қилган ҳолда шуни
айтамизки, дарҳақиқат, бу масала бугунги
кунимизда ниҳоятда муҳим саналган
масалалардан биридир. Ота-онага
яхшилик қилиш ёхуд биррул-волидайн
тушунчаси асрлардан бери халқимизнинг
қон-қонига сингиб кетган азалий
қадриятларимиздан ҳисобланади. Лекин,
сўнги вақтларда оммавий маданият деб
аталаётган ғарбона “маданият” тўфони
таъсирида бундай қадимий
қадриятларимизга футур етиб
бораётгандек туюлмоқд ... Читать дальше »

Фарзанд тарбияси

Yakshanba00:31


Фарзанд тарбиялаётганда унутмаслик
керакки, тарбия услуби уни ўзлаштиришда
муҳим ўрин тутади. Яъни, нимани
айтгандан кўра қандай айтган муҳимроқ.
Айтайлик, сиз гапираётган чоғингизда
фарзандингиз жим туриб эшитаётган
бўлса, демак сиз бекорга гапираётган
бўласиз. Фарзандингизга ҳиссиётлари ва
мулоҳазаларини ифода қилишга имкон
беринг, менга гап қайтаряпти, дея
жаҳлингиз чиқмасин. Болани тушунишнинг
энг маъқул йўли унга яхши ният билан,
яъни, урушиб жеркиш билан эмас, ширин
ва мулойим муомала илинжида
яқинлашишдир. Битта суҳбат давомида
бир неча муаммони ҳал қилишга
чоғланманг! Ҳар бир мавзу ва муаммони
алоҳида-алоҳида ҳал қилинг.
Фарзандингизга тўғри билим беринг.
Болага хатоларини айтиш билан
кифояланиш ярамайди. “Қўлингни юв!”,
“Салом қани?”, “Бор, дарсингни
қил!”ларнинг ўзи етарли эмас. Агар
фарзандга айтилганларни у билан бирга
бажариб, уни олқишлаб қўйсангиз,
кўзланган натижага эришишингиз мумкин.
Фарзандингизни тинглай билинг! Шу
тариқа унинг муаммо ва ҳис-туйғуларидан
хабардор бўласиз. Уни ёмон ҳолатга
туширган воқеадан сўнг, хулоса
чиқаришга, сабоқ олишига кўмаклашинг.
Ўша дамда уни койиманг! Маъруза
ўқиманг. Агар лозим бўлса, орадан бироз
вақт ўтиб, ҳиссиётлар совигандан кейин
тушунтиришингиз мумкин. Болангизни
душманингизга ай ... Читать дальше »

Уйларни безатиш

Seshanba05:42


САВОЛ: Ҳурматли Шайх ҳазратлари, мен
қуйидаги мазмундаги ҳадисларни эшитдим:
1. Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам
марҳамат қилиб: «Биз, пайғамбарлар
авлоди деворларни кийинтиришга
буюрилганмиз», дедилар.
Ҳозирги кундаги шпатлевка, хапёр, ва
шунга ўхшаш иморатларнинг ичи ва
ташқарисини безаш учун ишлатиладиган
моддаларнинг ҳукми бу ҳадис асосида
қандай бўлади?
2. Иккинчи ҳадиснинг мазмуни шундайки,
Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам
Фотима онамизнинг уйларига
борганларида, уйларига парда сифатида
бир матони осиб қўйганларини кўриб,
кирмай, орқаларига қайтиб кетган эканлар
ва улардан бориб сўрашганда, «Бунақа
нарсалар осилган уйга пайғамбарлар
кирмайди», деган мазмундаги гапни айтган
эканлар.
Ҳозирги уйларга осилаётган пардаларнинг
ҳукми қандай бўлади?
Сўраётганимнинг сабаби, аёлим уй бекаси,
ҳозирда менга моддий жиҳатдан ёрдам
бериш мақсадида буюртма асосида
пардалар тикмоқчи. Аммо мен иккиланиб
қолдим. Шу икки ҳадисни шарҳлаб
берсангиз.
ЖАВОБ: Бисмиллаҳир роҳманир роҳим.
1. Биринчи саволингизга «Яхшилик ва
силаи раҳм» деб номланган китобимиздан
келтирадиган иқтибос ила жавоб беришга
ижозат бергайсиз.
БИНОГА НАФАҚА ҚИЛИШ ҲАҚИДАГИ БОБ
Шуъайб ибн Ҳабҳобдан ривоят қилинади:
«Аббос ибн Абдулмуттолиб ўзига болохона
қурди ... Читать дальше »

Йигит қизни ҳозирги оиласидан ажратиб, унга уйланмоқчи

Seshanba05:41


Бир йигит ёш жувонни ёқтириб қолди.
Йигит қизни ҳозирги оиласидан ажратиб,
унга уйланмоқчи. Йигит тутаётган йўл
тўғрими?
ЖАВОБ: Бисмиллаҳир роҳманир роҳим.
Бировнинг оиласини бузиш катта гуноҳ. Эри
бор аёлга уйланишни хаёлга ҳам
келтирмаслик керак. Бу иш мутлақо
мумкин эмас.
Абу Ҳурайра розияллоҳу анҳудан ривоят
қилинади:
«Набий соллаллоҳу алайҳи васаллам:
«Ким бир эр билан аёлнинг ёки хожа билан
қулнинг орасини бузса, биздан эмас»,
дедилар».
Абу Довуд ва Насаий ривоят қилганлар.
Хотин киши ишонувчан бўлади. Унга эри
ҳақида бўлмағур гаплар-ни айтиб,
уриштириб, оилани бузишга олиб келадиган
кимса мусул-монлардан бўлмас экан.
Мафҳумул мухолафа қоидасига биноан,
эрга хотин ҳақида турли бўлмағур гапларни
айтиб, уни хотинга қарши қайрайдиган
кишилар ҳам мусулмонларга хос бўлмаган
ишни қилган бўлади. Аксинча, мусулмон
инсон нима қилиб бўлса ҳам эру хотин-нинг
орасини яхшилашга ҳаракат қилмоғи
лозим. Ҳатто бу маънода шариатимиз
ёлғон гапиришга ҳам изн берган.
Яна ўша кишидан ривоят қилинади:
«Набий соллаллоҳу алайҳи васаллам:
«Ҳеч бир аёл ўз синглисининг товоғини бўш
қолдириб, ўзи никоҳланиб олиш учун унинг
талоғини сўрамасин. Албатта, унга ҳам
тақдир қилингани бўлур», дедилар».
Тўртовлари ривоят қилганлар.
Аёл кишилардан ким бўлишидан ... Читать дальше »

Аёл ва эркакларнинг қўл бериб сўрашишлари

Seshanba05:39


Савол: Кўп жамиятларда азалдан эркак ва
аёллар ўртасида қўл ушлашиб саломлашиш
одати бўлган. Одамлар бундай
саломлашишга ўрганишганидан аёллар
билан қўл ушлашиб сўрашмаган кишини
қоралаш даражасига етганлар. Мусулмон
эркак ва аёл бу қийин аҳволдан қандай
сақланади?
Жавоб: Эркак ва аёллар ўртасида қўл
ушлашиб саломлашиш секин-аста одат
бўлгани каби, қўл ушламасдан
саломлашишни ҳам аста-секин одатга
айлантириш лозим. Қўл ушлашиб
кўришганлар аввал бошда
қийинчиликларга дуч келишган.
Фосиқларнинг ҳиммати
мусулмонларникидан баланд эмас.
Одамларнинг гап-сўзларига келсак, содиқ
мўмин эътиборида уларнинг қиймати
йўқдир. Тавба сурасининг 62-ояти мазмуни
бундай: «Агар мўмин бўлсалар, (билиб
қўйсинларки) қониқтиришларига Аллоҳ ва
Расули лойиқроқдир».

«Агар ўша кизга уйлансанг сени ок киламиз»

Seshanba05:37


CАВОЛ: Бир дўстим бир қизга уйланмоқчи,
бироқ ота-онаси бунга қарши. «Агар ўша
қизга уйлансанг сени оқ қиламиз»
дейишмоқда. Айтингчи, оила қуриш учун
ота-онанинг розилиги муҳим шартми?
ЖАВОБ: Бу савол ҳам кўп сўраладиган
саволлардан, кўпчилик мана шу масалада
эҳтиёт бўлиши лозимлигини яхши билади,
шунинг учун қайта-қайта сўралади. Фиқҳий
мазхабларимиздан, аҳли сунна вал
жамоанинг тўрт мазхабидан учтасида
Ҳанбалий, Моликий, Шофиий мазхабида
бир қизнинг турмушга чиқиши ёки
йигитнинг уйланиши учун валийси, агар
отаси бўлса отаси валий бўлади, шу
валийсини рози бўлишлиги шарт. Буларнинг
розилигисиз никоҳ никоҳ бўлмайди. Лекин
бизнинг Ҳанафий мазхабимизда вояга
етган йигит-қизларни турмуш ўртоғини
танлашда ўз эрклари бор. Кимки, масалан
қизлар ўзи рози бўлиб, чунки балоғатга
етган, эс хуши жойида, бир турмуш ўртоғини
танлаб никоҳдан ўтса, никоҳи никоҳ
бўлаверади. Бу ерда отанинг онанинг
розилиги лозим бўлган шартлардан эмас.
Лекин урф-одатда ота-онага ишонилади,
ота-она ҳеч қачон ўз фарзандига
ёмонликни раво кўрмаслиги эътиборга
олинади ва барча ёш йигит-қизларни ота-
онасини маслаҳати билан ва розилиги
билан турмуш қуришга чоғланади. Бу
насиҳат маъносидаги кўрсатма
ҳисобланади, лекин шаръий маънодаги
ҳукм эмас. Шаръий хукм Ҳанафий мазхаби
балоғат ... Читать дальше »

Номаҳрам билан суҳбатлашиш

Seshanba05:35


Шариатнинг
асосий
мақсадларидан
бири
ҳаромга
олиб
борувчи
барча
эшикларни
тўсмоқликдир. Аёлнинг бегона эркак билан
гаплашиши, уларнинг бир бирига хат ёзиши,
ўзаро дўстона муносабатда бўлиши агарчи
аввалида бу ишни шайтон уларга
зийнатлаб, ҳаромдан пок, ёмон ниятда
эмаску, деб кўрсатса ҳам, аслида бу ишлар
ҳаромга олиб борувчи энг катта воситалар
ҳисобланади. Чунки эркак билан аёл
ўртасидаги яхши ният билан бошланган
қанчадан-қанча муносабатлар аянчли якун
топганига гувоҳ бўлганмиз.
Шунинг учун фуқаҳолар аёлнинг бегона
эркак билан гаплашишига зарурий ҳожат
бўлгандагина рухсат берганлар. Масалан:
савдо-сотиқ каби молиявий муомалалар,
аёлнинг олим кишидан шаръий масала
сўраши ёки аёл олима бўлса, ундан эркак
кишининг шаръий масала сўраши ва шу
каби эркак билан аёлнинг сўзлашиши зарур
бўлган ўринларда рухсат берилган.
Ҳанафий Аллома Аҳмад ибн Муҳаммад ибн
Исмоил Тоҳтовий раҳматуллоҳи алайҳ
Мароқий ал-фалаҳга ёзган ҳошиясида Абу
Аббос ал-Қуртубийдан нақл қилиб
қуйидаги матнни келтирган: “Биз зарурат
тақозо қилган пайтда бегона эркакларни
аёллар билан гаплашишини жоиз деймиз.
Лекин овозини кўтариши, гапни чўзиши,
майин овозда гапириши ва юзланиб
гапиришини жоиз демаймиз. Чунки бунда
эркакларнинг уларга моил бўлиши ... Читать дальше »

Агар уялмасанг...

Seshanba05:33


Европаликларда «эрлар аёллар учун
биринчи бўлишни, аёллар эса эрлар учун
сўнггиси бўлишни орзу қиладилар», деган
гап бор. Бир қараганда ақлли гапга
ўхшайди. Аммо бу ўша томон учун ақлли,
уларнинг оила ҳақидаги бузуқ
тушунчаларига мос келади. Дейилмоқчики:
эр уйланмоқчи бўлган қизнинг аввал бошқа
эркак билан бўлмаганини орзу қилади.
Агар зинога аралашган бўлса, фарқи йўқ,
бу ёғига ҳалол юрса, бас. Хотин эса «эрим
менгача юрган бўлса юргандир, энди
юрмасин», деб орзу қилади. Эътибор
беряпсизми, орзу қиляпти! Исломда эса
бундай бузуқ ҳолда оила қуриш ман
этилади. Оила номусига гард ҳам
қўнмаслиги керак.
Ҳозирги кунимизда ғарб мамлакатларида
оилага муносабат ёмон томонга ўзгариб
кетган. Ҳолбуки, аввалги замонларда
уларда ҳам оила муқаддас деб
ҳисобланган. Оилага «эркинлик»
мартабасини берилиши жамиятни бора-
бора издан чиқаради. Чунки «эркинлик»
тушунчаси «нима истасанг қилавер», дегани
эмас. Аллоҳ «мендан уялмасанг, нима
истасанг қилавер», деб бекорга
огоҳлантирмаган. Аллоҳдан уялмадими,
демак, ота-онасидан ҳам, қариндошлари,
атрофидаги бошқа одамлардан ҳам
уялмайди, кенгроқ маънода олсак,
жамиятдан уялмайди. Уялмадими, жамият
олдидаги бурчини унутади. Жамият
қонунларидан юз ўгирган оилалар кўпайса,
бу жамиятнинг ҳолига вой эмасми!
Ғарбда ... Читать дальше »

Эр-хотинлик одоблари

Shanba01:28


Савол: Ҳафтада неча бор қўшилиш керак?
Бунинг шаръий белгиланган адади борми?
Жавоб: Бу эр-хотиннинг истагига боғлиқ.
Ҳафтада қўшилишнинг белгиланган адади
йўқ.
Савол: Эри олдида зийнатини кўрсатиш,
шаффоф ва калта кўйлаклар кийиш,
ҳаракат ва сўзлар билан уни жалб қилиш
дин аҳкомларини тутадиган мастура
аёлларга тўғри келмайди, дейдиган
қарашлар бор. Шу тўғрими?
Жавоб: Йўқ, аксинча, дин аҳкомларини
бажарадиган солиҳа аёллар шундай
қилишлари керак. Ўзининг ва эрининг
иффатларини сақлайдиган аёл
диндордир. Аллоҳ таоло жаннатда қайта
халқ этадиган аёллар ҳақида Воқеа
сурасининг 36–37-оятларида бундай
марҳамат этади: «Биз номаи аъмолларини
ўнг қўлдан олганлар учун аёлларини
янгидан бокира, кўнгил топадиган, тенг
ёшли қилиб яратдик».
Турли йўл ва воситалар билан эрини
мафтун этувчи аёл эрига суюклидир.
Савол: Агар эркак бир аёл билан зино
қилса, сўнг унга уйланса, бу уларнинг
қилган ишларининг каффорати бўладими?
Жавоб: Йўқ, кейин уйланиш олдин қилган
бузуқ ишларининг каффорати бўлмайди.
Улар ўзаро турмуш қурадими, йўқми,
қилган ишларидан ҳақиқий тавба
қилишлари керак. Лекин ҳаромдан чиқиш
ниятида бир-бири билан турмуш
қуришларига ажр бор.
Савол: Аёл машғул ё чарчаган ҳолда бўлса,
эрининг қўшилиш истагини рад қилиши
мумкинми?
... Читать дальше »

Эр-хотиннинг вазифалари нима?

Shanba01:25


Савол: Оилада эр ва хотиннинг вазифалари
нималардан иборат?
Жавоб: Эрнинг вазифалари қуйидагилар:
1. Аёлнинг маҳрини бериш. Никоҳ ақди
тузилаётганда маҳр унутилса ҳам, аёл унга
ҳақли бўлаверади.
2. Нафақа. Саҳиҳ уйланиш битими эрни
хотиннинг асосий эҳтиёжларини
қондиришга бурчли қилади.
3. Бирдан зиёд уйли бўлса, ўрталарида
адолат қилиш.
4. Тинч-тотув яшаш, яхши муомалада
бўлиш.
Хотиннинг вазифалари қуйидагилар:
1. Турмушга чиққан хотин эридан бошқага
ҳаромдир. Бошқа билан никоҳдан
ўтмайди.
2. Хотин эридан шартлашган маҳрни олса,
унинг уйига боради ва унга бўйсуниб, тобе
бўлади.
3. Ислом жоиз кўрган ҳолатлардан
бошқасида фақат эр изни-ла ташқарига
чиқиши мумкин.
4. Эрининг Исломга зид бўлмаган
истакларини адо этади.
5. Эрининг Ислом доирасидаги тарбия
ҳақини қабул қилади.
Эр-хотиннинг бурч ва мажбуриятлари
Савол: Эрни хотиндан аввалга қўйиш аёл
ҳақларини поймол этиш бўладими?
Жавоб: Йўқ, балки аёлнинг отаси ва эрига
бўйсунмасликка чақириш аёлни ва
жамиятни бузиш бўлади. Аёл ота ва эр
ҳимоясида бўлса, унинг ҳақлари қандай
поймол бўлади?
Ҳамма халқлар ҳам тарихлар оша
бошқарувчи ҳокимиятга бўйсуниб келади.
Савол: Хотин хато қилганида, масалан,
таомни яхши ҳозирламагани учун уни уриш
мумкинми?
Жавоб: Йўқ ... Читать дальше »

Оила бошлиғи ким?

Shanba01:25


Савол: Сир эмаски, кўпгина оилаларда оила
бошлиғи эркаклар бўлиб келган. Аммо
кейинги пайтларда ана шу тартиб
бузилаётганга ўхшайди. Шариатимиз бу
масалага қандай қарайди?
Жавоб: Эр хотинни ўзининг бир жузъи
эканини унутмаслиги керак. Рум сурасининг
21-ояти мазмуни бундай: «Унинг
оятларидан (яна бири) – У зот сизлар
ҳамдам бўлишларингиз учун ўзларингиздан
жуфтлар яратиши ва ўрталарингизда
ошнолик ва меҳр-муҳаббат пайдо
қилишидир. Албатта, бунда тафаккур
қиладиган қавм учун оят-ибратлар бордир».
Аллоҳ таоло мазлумларнинг ҳомийсидир. У
золимларни дўст тутмайди. Буни
хотинининг қариндошлари ва мададкори
йўқлигидан унга тўла ҳукмрон бўлган эркак
унутмасин!
Ўз навбатида хотин ҳам эрини ҳурмат
қилиши, унинг ўзидан устунлигини эътироф
этиши керак. Зеро, эр хотиннинг ҳимоячиси,
унинг шарафини, номусини ва ҳурматини
сақловчидир. Эр хотиннинг отасидан
кейинги ҳомийсидир. Умрининг кўп қисми
эри билан ўтади.
Хотин тенглик ва ҳуқуқ ҳақида ёлғон
фикрларни уқтирувчи, оила моҳиятини
бузиш, низомини издан чиқариш, бирлигини
тарқатиш учун уни отага ва эрга қарши
чиқишга ундовчи бузғунчиларнинг ёлғонига
оғмаслиги керак.
Эр-хотин Аллоҳ таолодан қўрқсинлар,
Бақара сураси 237-оятининг маъносини
доимо ёдда тутсинлар: «Ораларингизда
марҳамат кўрсатишни унутма ... Читать дальше »

Отадан воз кечса бўладими?

Shanba01:15


Савол: Фарзанд ёшлигида ташлаб кетган
отасидан воз кечиши мумкинми? Бир
дўстимизни отаси билан яраштириш учун
ҳар қанча тиришмайлик, у «Мени тирик
етим қилган отамдан воз кечганман», деб
кўнмаяпти. Шунга тушунтириш берсангиз.
Жавоб: Мусулмон киши қандай сабаб
билан бўлмасин, ўз отасидан воз кечиши,
бошқани ота ҳисоблаши мумкин эмас.
Ислом шариатида бу иш таъқиқланган.
Баъзилар отаси ёшлигида ташлаб кетгани
учун жаҳл қилиб, бошқа кишини ота
сифатида қабул қилади ва буни расмий
ҳужжатларда қайд ҳам эттиради. Бу иш
ҳаромдир.
Насл-насабни ҳар қандай шаклда
қалбакилаштириш шариатимизда
ҳаромдир. Баъзи эрлар хотинлари билан
уришганида уларга ўчакишиб бузуқликда
айблайди ва пушти камаридан бўлган
фарзандидан воз кечади. Баъзи хотинлар
эса, эрларига хиёнат қилиб, бегонадан
орттирган болани эрига боғлайди.
Буларнинг ҳаммаси ҳаромдир.

Эмикдошлик ҳақида

Shanba01:13


Савол: Эр-хотин ўзларининг эмикдош ака-
сингил эканини билишса, нима қилишади?
Уларнинг фарзандларининг ҳукми нима?
Жавоб: Зудлик билан ажралишлари вожиб
бўлади. Қозига мурожаат қилиб,
ажралганларини қайд эттиришлари керак.
Фарзандлари қонуний фарзанд бўлади.
Насаблари уларга боғланишида шубҳа
бўлмайди. Эмикдош ака-сингил эканини
билгунларича бўлган муносабатлари учун
гуноҳкор бўлмайдилар.
Савол: Бир эркак ё аёл қандайдир эр-
хотиннинг эмикдош эканини билса, буни
уларга айтиши вожибми?
Жавоб: Ҳа, айтиши вожиб бўлади. Бундан
сўнг масъулият улар зиммасига тушади.
Савол: Бағрига олган ё эмизган аёл бағрига
олгани ё эмизгани учун ҳақ олиши
мумкинми?
Жавоб: Ҳа, ҳақ олиш мумкин. Аммо
гўдакнинг туққан онаси талоқ қилинмаган
бўлса, бу иши учун ҳақ олиши мумкин
эмас. Агар талоқ қилинган бўлса, ҳақ олса
бўлади. Ҳатто гўдакнинг онаси ўзга
аёлдан кўра бунга муносиброқдир.

Кимга уйланиш афзал?

Shanba01:13


Савол: Қизга уйланиш яхшими ёки
бевагами?
Жавоб: Қизга уйланиш яхшидир. Лекин
бевага уйланса ҳам ҳечқиси йўқ.
Унашувни бузиш мумкинми?
Савол: Унаштирилган йигит ва қиз
унашувни бузиши мумкинми?
Жавоб: Ҳа, никоҳланмаган бўлсалар,
уларнинг ҳар бири унашувни бузиши
мумкин. Аммо йигит унашиб бузишни яхши
кўрадиган, қизларни масхаралашни қасд
қилган тоифадан бўлса, гуноҳкор ва
пасткашдир.

Бола туғилганидан кейин қулоғига азон айтиш

Shanba01:13


Савол: Бола туғилганидан неча кун ўтиб
унинг қулоғига азон ва иқомат айтилади?
Шу айтилган азон ва такбир жаноза
намозининг азон ва такбири деган гаплар
бор. Шу тўғрими?
Жавоб: Бола туғилганидан неча кун кейин
азон ва иқомат айтиш зарурлиги
китобларда аниқ белгиланмаган. Аммо шу
хусусда келган ҳадис ва ривоятларга
қараганда қанча вақтли айтилса, шунча
афзал экани маълум бўлади. Аммо
одамлар оғзида юрган жанозанинг азон ва
такбиридан бадал, деган сўзларнинг асли
йўқ, пуч гаплардир.
Савол: Янги туғилган чақалоқнинг қулоғига
азон айтиш ҳикмати ҳақида шариатимиз
нима дейди?
Жавоб: Мусулмонлар ўз фарзандларига
чиройли исм қўйишлари, хатна қилишлари
каби азон айтиб «қулоқ»ларини очиш
суннат амаллардан ҳисобланади.
Азон айтишдан мурод чақалоқнинг
қулоғида илк бор Аллоҳ ва Унинг расули
номлари янграши, қолаверса,
мусулмончиликда зурриётлар тарбиясига
алоҳида эътибор бериш, бунда уни
исломий ахлоқ руҳида тарбиялаш
кераклигига ишорат бор.
Ҳадиси шарифда қулоғига азон ва иқомат
(такбир) айтилган болага жин зарар
етказа олмайди, дейилади. Имом
Термизий ва бошқа муҳаддислар
Расулуллоҳнинг (соллаллоҳу алайҳи ва
саллам) набиралари Ҳасан ибн Алига
(розияллоҳу анҳу) азон айтганларини
ривоят қилишган.
Чақалоққа айтиладиган азон ва иқомат
н ... Читать дальше »

Қайн уруғлар билан муносабат

Shanba01:10


Савол: Ислом шариати хотин ёки эр билан
қайн уруғлар ўртасидаги муносабатларнинг
қандай бўлишини талаб этади?
Жавоб: «Қайн уруғ» деганда эрнинг отаси,
акаси, амакиси ва амакиваччаси ҳамда
хотиннинг онаси, опа-сингиллари, амма-
холаси кўзда тутилади.
Имом Бухорий, Муслим ва Термизий Уқба
ибн Омирдан (розияллоҳу анҳу) ривоят
қиладилар: Расулуллоҳ (соллаллоҳу алайҳи
ва саллам): «Аёллар олдига киришдан
сақланинг!» дедилар. Шунда ансорий бир
киши: «Қайни ҳақида нима дейсиз?» деб
сўради. Унга Расулуллоҳ (соллаллоҳу
алайҳи ва саллам): «Қайни ўлимдир», деб
жавоб қилдилар.
Расулуллоҳ (соллаллоҳу алайҳи ва саллам)
аёллар олдига, агар ёнида маҳрами,
қариндоши ё зарурат бўлмаса, кириш ва
боришдан қайтарганлар. Чунки бунда
бузуқлик ва ёмонликлар келиб чиқиши
эҳтимоли бор. Ансорий бир кишининг
қайнлар, яъни эрининг қариндошлари
ҳақидаги саволига Расулуллоҳ (соллаллоҳу
алайҳи ва саллам): «Қайни ўлимдир», деб
лўнда ва кескин жавоб қилдилар. Бунинг
маъноси, Ибнул Амр «Ниҳоя» номли
китобда ёзганларидек, «Аёл ўлақолсин,
асло бундай қилмасин», деганидир. Қайни
келин олдига ёнида эри бўлмаганида
кирса, эр-хотин муносабатлари бузилиши
мумкин. Чунки эр ўзи билан хотини
ўртасидаги сирларидан биронта
қариндошининг ҳам огоҳ бўлишини
истамайди.
Эрнинг эркак қари ... Читать дальше »

« 1 2 3 4 5 ... 7 8 »
Eng ko'p o'qilganlar
Материалов за текущий период нет.
Homiladorlik Taqvimi
Saytdan izlash
So'rovnoma
Каердан сайтимизни Топдингиз?
Всего ответов: 110
Saytga Kirish

Hisobot


Reklama