Erkaklar uchun zarur tibbiy tekshiruvlar

Payshanba00:45


Ko‘pchilik erkaklar salomatligi bilan bog‘liq
muammolar mavjud bo‘lsa ham shifokor
ko‘rigidan o‘tishni o‘ziga odat qilmagan.
Biroq hech qanday shikoyat bo‘lmasa ham
shifokor ko‘rigidan o‘tish lozim. Zero
kasallikni davolagandan ko‘ra uning oldini
olish ham oson, ham ancha arzon. Shuning
uchun ham quyida erkaklar uchun eng zarur
bo‘lgan yetti turdagi tibbiy ko‘rik haqida
qisqacha ma’lumot berishni joiz deb topdik.
Demak ular:
Diabet
Agarda siz sog‘lom turmush tarzi qoidalariga
qat’iy rioya etsangiz, tana vazni va
kasalliklarning rivojlanishiga qulay muhit
yaratuvchi boshqa omillar (masalan,
xolesterin miqdorining me’yoridan baland
bo‘lishi yoki qon bosimining baland bo‘lishi)
mavjud bo‘lmasa, diabet bo‘yicha chuqur
tekshiruvlardan o‘tishga mutlaqo hojat
qolmaydi. Ammo 45 yoshdan oshgan
aksariyat erkaklar bunday deya olmaydi. Shu
davrdan qondagi glyukoza va A1C miqdorini
o‘lchatib borish tavsiya etiladi. A1C-test
uchun qorin to‘q bo‘lishi talab etilsa,
glyukoza meyorini aniqlashdan avval suvdan
boshqa hech narsa iste’mol chilmaslik
so‘raladi.
Jinsiy a’zolar infeksiyalari
Uzoq muddat davomida bir sherik bilan jinsiy
aloqa qilgan taqdiringizda ham, mazkur
ko‘rikdan o‘tish foydadan holi bo‘lmaydi.
Chunki ayrim infeksiyalar yillar o‘tib ham
yuzaga chiqish ... Читать дальше »

Mushaklarni kattalashtirish uchun iste’mol qilinadigan top olti yegulik

Dushanba00:33


1. Tabiiy mol go’shti
Tabiiy mol go’shti tarkibiga juda ko’p CLA
(Linoleik kislotasi mavjud)
CLA aslida ortiqcha semizlikni keltirib
chiqaradi, lekin tadqiqotlar shuni ko’rsatdiki,
bir guruh odamlar har kuniga 5g CLA dan 7
hafta davomida istemol qilishgan, natijada
ushbu odamlar boshqa bir guruh qaysiki CLA
iste’mol qilmagan odamlardan ko’ra
yaxshiroq natijaga erishishgan.
2. Tuxumlar
Tuxum tarkibida ko’p miqdorda holesterin
mavjud bo’lib, kuniga 3 tadan tuxum iste’mol
qiladigan odamlar, kuniga 1tadan tuxum
iste’mol qiladigan odamlarga nisbatan 2
marta ko’p natijaga erishishgan
3. Baliq
Deyarli barcha baliqlar lasos, tuna kabilar
yuqori Omega-3 semirtiruvchi manbaiga ega
bo’lib, kundalik baliq iste’mol qilganlar
iste’mol qilmaganlarga nisbatan muskullari
tezroq kattalashgan. Omega-3 tanangizga
ko’proq protein zaxirasini beradi va natijada
tanangiz proteinga to’yinadi.
4. Bug’doy Bug’doy tarkibida yuda ko’p
protein zaxirasiga ega.
5. Jigarrang guruch. Jigarrang guruch
tarkibidagi yuqori darajada GABA(gamma-
aminobutyric kislotasi) sizning o’sish
garmoningizni 400% gacha ko’taradi.
6. Spinach Spinach beta-ecdysterone yuqori
brikmasiga ega bo’lib, u muskullaringizni
20% gacha kattalashishi uchun ko’proq
protein sarfini oshiradi

Sport Zaliga Kelgan Odamning Axmoq Ko'rinmasligi Uchun 12ta Qoida!

Dushanba00:28


Спорт залига янги келган одам дарров
маълум бўлади. У гангиб, чўчиб туради,
ноодатий шароитдаги этика меъёрларини
билмайди. Шу ўринда кулгига қолмаслик
ва ўзини ноқулайлик сезмаслик учун
қуйидаги қоидаларга амал қилиш керак.
1. Шиппак кийманг
Сиз ахлат ташлаш учун кўчага
чиққанингиз йўқ. Ўзингизни ҳурмат
қилинг. Шиппагингиз билан мақтанмоқчи
бўлсангиз, яхшиси уни бошқа ерда кийинг.
Тушунганингиздек, спортзалида шиппак
кийиш хавфли. Шунинг учун крассовка
кийинг. Сўнгра уни қуйидагича
штангеткага алмаштиришингиз мумкин:

2. Оғирликни босқичма-босқич ошириш
керак
Бу оддий ва шу билан бирга жиддий
қоида. Сиз “терминатор” эмассиз.
Қолаверса, лат ейишни истамайсизку,
тўғрими? Максимал оғирликни бирданига
эмас, босқичма-босқич ошириб бориш
лозим.
3. База(негиз) яратинг
Ҳаттоки шиппакда туриб штангани
чигилёздисиз кўтараётган киши ҳам
тренежёрларда келишиксиз ҳаракатлар
қилаётган одамдан яхшироқ кўринади.
Шунинг учун аввал база яратинг, яъни
ўтириш, штангани силтамасдан кўтариш
кабиларни ўрганиб олинг.
4. Аёллар тренажёрларида шуғулланманг
Сон ва бўксалардаги ёғларни кетказишга
мўлжалланган тренежёрларни аёлларга,
бошқача айтганда, қомати устида
шуғулланувчи профессионалларга
қолдиринг.
5. “Animal” ёки “GASP” деб ёзилган
... Читать дальше »

ОЗҒИНЛИК ЯХШИМИ ЁКИ СЕМИЗЛИК?..

Shanba00:32


Одамнинг ўта озғинлиги аслида унчалик
кўнгилли ҳолат эмас. Бундайлар ўзгаларга
«эти суягига ёпишган» бўлиб кўринишади,
ҳатто озғин кишининг ўзи ҳам «мен касал
эмасмикинман» деган хавотирда юради.
Чиндан ҳам ўта озғинлик бирорта дарднинг
аломатими?
Кузатишларга кўра, ориқликнинг енгил
турига кўпинча узоқ вақт сифатсиз
таомлар истеъмол қилиш, асабнинг доимий
бузилиб туриши, таомнинг организмга яхши
сингмаслиги сабаб бўлади.
Озғинликнинг оғир тури тиббиётда кахексия
дейилади. Бунда беморнинг гавда вазни
кескин камаяди, дармони қуриб, кўзлари
киртаяди, териси буришади ва оқиш-
кулранг тусга киради.
Текшириш натижаларидан маълумки баъзи
бир оғир касалликлар (сил, саратон,
гипофиз ёки қалқонсимон безнинг узоқ
чўзилган яллиғланишлари) кахексияга олиб
келади. Шунингдек, муттасил оч юриш ва
тўйиб овқат емаслик ҳам ҳаддан ташқари
озғинликка сабаб бўлади.
Семиришни орзу қиламан!
Оз бўлса-да, семиришни истайдиган
кишилар аввало ўзларидаги озғинлик
сабабларини аниқлашлари лозим. Агар
ориқлик баъзи касалликлар (асаб, жигар,
талоқ, меъда-ичак, ўпка) билан боғлиқ
кечаётган бўлса, керакли муолажаларни
олиши зарур.
Шуни айтиш жоизки, умуман
семирмайдиган одамнинг бирорта жиддий
касалликка чалинмагани аниқланса, демак,
унинг озғинлигига наслдан-наслга ўт ... Читать дальше »

ОЗҒИН КИШИЛАР ҚАНДАЙ ОВҚАТЛАНИШИ КЕРАК?

Shanba00:30


Баъзи кишилар жуда озғинликдан,
қанчалик яхши овқатланса ҳам
семирмасликдан шикоят қилишади. Агар
озғин кишининг тана вазни нормадан анча
кам бўлса, бунда аввало врач билан
маслаҳатлашиш керак. Одам бирор
касаллик сабабли ҳам озиб кетиши
мумкин. Агар одам соппа-соғ бўлса-ю,
аммо семирмаса, бунга доим бир хил
овқатланиш, иштаҳанинг яхши эмаслиги
сабаб бўлади. Бундай ҳолда энг яхши
даво кун тартибини қатъий белгилаб
қўйиш, эрталаб, пешинда, кечқурун, доим
маълум бир пайтда овқатланишга ўрганиш
зарур. Шунда овқатланиш пайти келганда
ҳазм ширалари ажраладиган бўлади ва
одам қорни очганини сезади.
Овқатланишни сабзавотларни ей-ишдан
бошлаш лозим, чунки сабзавотларда шира
ҳайдаш хусусияти бўлиб, улар одамнинг
иштаҳасини очади.
Шуни унутмаслик керакки, одам хилма-
хил овқатларни еб юрганда вазни нормал
бўлади. Бир кунда камида 100 грамм
оқсил ейиш керак (балиқ, творог, гўшт,
сут, тухум). Агар сизнинг ҳаёт тарзингизда
жисмоний меҳнат билан шуғулланиш
асосий ўринда бўлса, углеводларни
истаганча ейишингиз мумкин. Нон-
кондитер маҳсулотлари, макарон,
ширинликларни ейишдан қўрқманг,
ваҳоланки улар семириб кетган кишиларга
тавсия этилмайди. Кунига камида 100
грамм ёғ истеъмол қилиш лозим
(маҳсулотлардаги ёғ ҳам шу ҳисобга
киради), бироқ овқат жуда ... Читать дальше »

Nima uchun omadli insonlar har kuni bir xil kiyinishadi?

Shanba00:23


Мода саноатининг доимий ривожланиб
боришига қарамай, капсулали гардероб деб
аталувчи атиги 10-15та асосий кийимдан
иборат гардероб кенг оммалашиб
бормоқда. Ва бундан кўпроқ энг бой ва
таниқли инсонлар фойдаланишади.
Сайтимиз уларнинг нега кийимлари сонини
кўпайтирмасликларининг сабабларини
аниқлади.
1. Камроқ қарор қабул қилинади. Қабул
қиладиган қарорларингиз қанчалик кўп
бўлса, уларнинг сифати шунчалик
ёмонлашади. Масалан, “Фейсбук” асосчиси
Марк Цукерберг мана шундай фикрда. Ҳар
куни иш жараёнида муҳим қарорлар қабул
қиладиган кишилар ҳар куни эрталаб
қандай кийим кийиш ҳақида бош
қотиришдан қутулишса, мияларида бошқа
фикрлар учун кўпроқ жой ва вақт қолади.
2. Вақтнинг беҳуда сарфланиши
камаяди. Биз ҳар куни қандай кийим кийиш
ҳақида бош қотиришдан воз
кечмагунимизча қанча вақтимиз кийим
танлашга кетишини тасаввур ҳам
қилолмаймиз. Беш йил илгари Москвада
“333” деб номланган тажриба ўтказилган:
уч ой давомида тажрибада
қатнашаётганлар фақат 33та кийимни
кийишлари мумкин эди. Иштирокчилар
вақтлари тежала бошлаганини, эрталаб
ишга тезроқ йўл олишаётганини
таъкидлашган.
3. Камроқ зўриқиш. Нью-йорклик арт-
директор Матильда Калнинг таъкидлашича,
у капсулали гардеробдан фойдалана
бошлаганидан буён кун давомида кийими
ҳақида камроқ ... Читать дальше »

ИЛК САБОҚ (МАКТУБГА МУХТАСАР ЖАВОБ)

Dushanba01:03


Ассалому алайкум! Сизлардан бир
масалада маслаҳат сўрамоқчи эдим.
Баъзан жинсий майл жуда кучли бўлиб,
унга хеч кандай тўсиқ тўғоноқ
бўлолмайдигандек туюлади.
Гоҳо эса жинсий майл бошланишида ўта
кучли бўлиб, жинсий яқинлик вақтида ёхуд
ундан олдин мияга нохуш фикрлар кела
бошлайди. Ҳаттоки, яқинлик қила
олармикинман деган иккиланиш пайдо
бўлади. Шундай пайтда табиийки, жинсий
қўзғалиш сусаяди.
Бундай дардни даволаш усуллари борми?

Мутахассисларнинг фикрларича, жинсий
мушоарат эркак ва аёлларда турфа
кўринишда маълум бир босқичларга
бўлинган ҳолда кечади. Жумладан,
эркакларда жинсий яқинликнинг қуйидаги
босқичлари тафовут қилинади:
Нейрогуморал босқичда эр киши ўзи
ёқтирган “жинсий доминант яъни майлини
қўзғатувчи аёл“ни хаёлига келтириш
натижасида асаб-руҳий тизими ва ички
секретор безларда мутаносиб ўзгаришлар
юзага келади. Ана шу ҳолат ҳақиқий
иштиёқ, истак ва ҳоҳишни юзага келтиради.
Аммо жинсий майлнинг кучли эканлиги
асло шаҳвоний бақувватликдан далолат
эмас. Чунки, бу кечинма қисқа фурсатли,
ўткинчи бўлиши боис, майли кучли эркак
гоҳо тўшакда ўзи хаёл қилганчалик
“иш”ларга қодир бўлмайди. Бу босқични
“муҳаббат ўйинлари” босқичи деб ҳам
аташади. Киши уйланганидан сўнг аста-
секинлик билан тажрибаси ошиб, ўз
индивидуал меъёр ... Читать дальше »

КАСБ ТАНЛАШ — КАСАЛЛИК ТАНЛАШ

Dushanba00:42


Киши бирор касб билан мунтазам
шуғулланар экан, унинг организмида ўша
касбга хос бўлган баъзи касалликлар
ривожланиб боради. Бу хасталиклар
одатда ўша касбнинг ўзига хос
хусусиятлари, мунтазам ишлаш жараёнида
организмнинг муайян аъзосига тушувчи
оғирликлар, турли зарарли моддалар ва
бошқа сабаблар натижасида пайдо бўлади.
Статистик маълумотларга кўра, касб
касалликлари рўйхатининг биринчи
поғонасини стресс ва депрессия эгаллайди.
Маълум бўлишича, 64 фоиз кишилар иш
жойида стрессга дуч келишар экан.
Айниқса, тадбиркор, ўқитувчи, журналист
ва авиадиспечерлар стрессга энг кўп дуч
келишади.
Дунёнинг ривожланган мамлакатларида
стресс қурбонлари ўз даромадининг қарийб
50 фоизини унинг асоратларини бартараф
этиш, мустақил равишда ёки
шифохоналарда даволаниш учун
ажратишга мажбур бўлишмоқда. Бугунги
кунда айнан стресс натижасида иш
қобилиятини йўқотиш ҳолати меҳнат
жараёнида олинган бошқа хасталик ва
жароҳатлардан ҳам кўра кўпроқ
учрамоқда.
Иш пайтидаги руҳий зўриқишлар дарҳол
таъсирини юзага чиқармаса ҳам, узоқ
муддат саломатликка салбий таъсир
кўрсатиб боради. Иш пайтидаги стресснинг
яна бир салбий томони шундаки, у таянч-
ҳаракат тизимига ҳам жиддий хавф
туғдириши мумкин. Шунингдек, стресс
юрак қон-томир тизимига салбий таъсир
кўрсат ... Читать дальше »

Tabiatan qanday insonligingizni bilmoqchimisiz? (psixologik test)

Seshanba00:19


xil xususiyatlarga ega insonlar bor.
Ularning o'ziga xos jihatlari anglab yetish
mushkul masala. Bugun saytimizda ana
shunday muammoni onson yechib beruvchi
psixologik test taqdim etamiz. Marhamat!

Qo'llanma:
1. Diqqat bilan quyidagi rasmlarga qarang.

2. Rasmlarni ichidan sizga eng ma’qul
kelganini tanlang.

3. Natijalarni o’qing.



1. Beg’am, o’yinqaroq. Siz uchun hayot
ozodlik singari uning har bir lahzasidan
mamnun bo’lasiz. Siz “Hayotga bir marotaba
kelamiz” shiori ostida yashaysiz. Yangi
taassurotlarga, o’zgarishlarga o’rgangan
holda biror nima yoki kimlargadir bog’lanib
qolishni yoqtirmaysiz. Hayotning har qanday
“syurpriz”lariga tayyor turasiz.

2. O’ziga ishonuvchan. O’zgalarni fikriga
qo’shilmagan tarzda siz har doim o’zingiz
tanlagan yo’ldan yurasiz. Ishda yoki bo’sh
vaqtingizda aktyo’rlik mahoratini ishga
solasiz. Yakkaxonlik tarafdorisiz. Hatto
oqimga qarshi suzsangiz ham hayotni qanday
ko’z bilan ko’rsangiz, shunday yashaysiz.

3. Nozik tabiat inson. Boshqa insonlardan
farqli o’laroq siz faqat o’zingiz haqingizda
qayg’urasiz. Bemani suhbatlardan ko’ra
o’zingiz yolg’iz qolishni hush ko’rasiz. Biroq
do’slaringiz bilan miriqib suhbat qursangiz
o’zingizni yaxshi ... Читать дальше »

Shahvatni oshiruvchi tabiiy dorilar (Erkaklarga Maslahat)

Yakshanba14:49


Yangi pishirilgan halim asablarga kuch beradi,
erlik urug ‘ini ko‘ paytiradi va jinsiy quvvatni
oshiradi .Yangi sog‘ ilgan sigir sutini ichish
yoki sutni yong ‘ oq mag‘ zi yoki xurmo bilan
iste’ mol qilish maniy (erlik urug ‘i ) paydo
qiladi, shahvat quvvatini oshiradi . Yangi
sog‘ ilgan sutga arablarda o ‘sadigan xurmo
( finik) mevasidan va dolchindan bir kecha -
kunduz ivitib qo ‘yib , keyin eyilsa va ustidan
yangi sut ichilsa , jinsiy a ’zoni baquvvat qilib ,
shahvatni kuchaytiradi . Ammo bu tadbir issiq
o ‘lkalarda va issiq mijozli kishilarga to‘ g ‘ri
kelmaydi. Olma gulining murabbosi , ya ’ni
gulqandi jinsiy a ’zoni quvvatli qilib , harakatga
keltiradi , yurakni baquvvat qiladi. Buning
uchun olma gulini ikki baravar ko‘p qizil
atirgul yaproqlari bilan aralashtirib , gulqand
tayyorlanadi. Buni iste’ mol qilishning bir
kunlik miqdori 30 grammgacha .Eman (dub)
daraxti mevasini xamir yo loy orasiga joylab
olov qo ‘rida pishirsangiz, buni sabzi
murabbosi yoki boshqa quvvatbaxsh vositalar
bilan iste’mol qilsangiz, badanga kuch
bag‘ ishlaydi, jinsiy quvvatni oshiradi ,
badandagi zararli xilt va zaharlarni haydab
chiqaradi . Tudariy ( tikanli daraxt turi) urug ‘ini
eyilsa , ishtahani ochadi , jinsiy quvvatni
oshirib, erlik olatini harakatga keltiradi . Omila
( Hindistonda o ‘sadigan da ... Читать дальше »

НИМА УЧУН КЕННЕДИ ХАТНА ТАРАФДОРИ ЭДИ?

Payshanba00:26


Тарихий маълумотларга қараганда,
бундан 5 минг йил муҳаддам ҳам Мисрда
эркакларни хатна ҳилишар экан. Мана, бир
неча асрлардан бери бу амал мусулмонлар
ва яҳудийлар орасида канда қилинмай
бажариб келинади. Узоқ вақт давомида
хатнага бефарққараб келган ғарб олами
ўтган асрнинг 60-йилларига бориб ўз
муносабатини ўзгартирди, энди
насронийлар ҳам, буддавий ва худосизлар
ҳам хатна қилдириш учун шифокорлар
ҳузурига зинғиллаб ҳолишди.
Айниқса, АҚШ президенти Жон
Кеннедининг омма олдида хатнани тарғиб
қилиб айтган гаплари ва шахсий намунаси
кучли таъсир кўрсатди. Табиийки,
президентга ушбу амалнинг инсон
саломатлигига ижобий таъсири жуда
маъқул бўлган эди. Бу ҳақида тўхталишдан
олдин, хатна ўзи нима деган саволга жавоб
берайлик.
«Хатна» сўзи арабчадан олинган
бўлиб, поклаш, тозалаш деган маъноларни
билдиради, тиббиётда эса бу кичик
амалиёт циркумцизия деб аталади. Бунда
ўғил бола ёки эркак жинси аъзоси пешоб
чиқариш тешигини беркитиб турадиган тери
кесиб ташланади. Динимизга кўра, хатна
суннат амали ҳисобланади. Ҳадислардан
бирида келтирилишича, ўнта нарса баданга
тегишли суннатдир: мўйлабни қисқартириш,
соҳол қўйиш, мисвок тутиш, бурунни сув
билан чайиш, тирноқни олиш, бўғим ва
коваклар ораларини ювиш, қўлтиқ юнгини
юлиш, киндик ости мўйларини тозал ... Читать дальше »

ЎЗИНГИЗГА ИШОНИНГ, ЭРКАКЛАР!..

Payshanba00:20


Мутахассислар берган маълумотга кўра,
қирқ ёшдан ошган эркакларнинг ярмидан
кўпи импотенция аталмиш муаммога
тўқнаш келар экан. Бундан ҳам каттароқ
муаммо шундаки, одатда эркаклар
касаллик белгилари яққол кўринган
тақдирда ҳам шифокорга учрашни
ўзларига эп кўрмайдилар. Улар ё ўз
муаммолари гирдобига ўралиб
яшайверадилар, ёки таниш-билишлар
маслаҳатига биноан кўр-кўрона даволашни
бошлаб юборадилар. Ваҳоланки, касаллик
сабаблари ўз вақтида аниқланиб, керакли
даво чоралари белгиланса, импотенцияга
учраган беморларнинг 95 фоизи дарддан
батамом халос бўлишлари мумкин.
Шифокорларорасида “импотенция”,
яънимижозсустлигиатамасиқўлланилмайқўйганигабирнечайилларбўлди.
1992 йили бутун дунё урологлари бир
овоздан келишиб, бунинг ўрнига “эректил
дисфункция” атамасидан фойдалана
бошлашди. Эректил дисфункция бу –
эрекциянинг бўлмаслиги ёки унинг
пасайиши оқибатида тўлақонли жинсий
алоқага ярамасликдир. Агар эркак
кишининг жинсий алоқа пайтидаги
ҳаракатларининг 25 фоизи ана шундай
муваффақиятсизлик билан тугаса, унга
эректил дисфункция ташхиси қўйилади.
Эркак киши учун бундан оғир дард бўлмаса
керак. Бу хасталик нафақат эр-хотиннинг
ўзаро алоқалари бузилишига олиб келиши,
балки оиладаги тотувликнинг йғқолиши
ва ҳатто ажралишга сабаб бўлиши мумкин.
Шундай экан ... Читать дальше »

ЙИГИТЛАР УЧУН МАШҚЛАР

Yakshanba02:02


Ҳар бир йигит қомати чиройли бўлишини
истайди. Машқ залларига қатнаб, пресс
мушакларини чиройли чиқаришга
уринадиганлар кам эмас. Аммо ҳамма ҳам
бунинг уддасидан чиқавермайди, кимдир
эринчоқлиги сабаб, бошка биров
машқларни тўғри бажара олмаганлиги
туфайли кўзлаган натижасига эриша
олмайди.
Мақсад. Сизда пресс мушакларни
ривожлантириш мақсади кучли бўлиши
керак. Унатманг, натижага эришиш учун
сиздан кўп меҳнат ва узоқ вақт талаб
этилади.
Шифокор кўриги. Жисмоний машқларни
бажаришдан олдин шифокор кўригидан
ўтинг, чунки баъзиларга жисмоний зўриқиш
манн этилади. Айтайлик, юрак хасталигига
чалинганларга жисмоний юкламалар
салбий таъсир қилиши мумкин.
Тайёргарлик. Агар жисмоний ҳолатингиз
тўғри келган бўлса, организмга бирданига
оғирлик бермаслик учун аввал 2-3 кун
енгил машқлардан бошланг. Югуриш,
бадантарбия, енгил тошларни кўтаринг, бу
машқларни ҳар куни бир вақтда бажаринг.
Вақт. Организмни жисмоний машқларга
мослаштирган бўлсангиз, энди пресс
машқларига ўтсак бўлади. Ҳафтасига 2-3
мартта пресс машқлари мушаклар ўсиши
учун кифоя, чунки организмга дам бериш
ҳам керак. Уларни тез вақт ичида
чиқараман деб, ҳафтада 7 мартта спорт
залига борган билан ҳеч нарса ўзгармайди.
Бундан фақат одам чарчаб, мушаклар
қаттиқ зўриқишга учрайди.
М ... Читать дальше »

ТЕСТОСТЕРОН — КУЧ-ҚУВВАТ ГОРМОНИ

Yakshanba01:58


У шундай гормонки, эркаклардаги куч-
қувват, муваффақият, ижодкорлик, жинсий
фаоллик, хуллас, кучли жинс вакиллари
ҳаётининг барча жабҳасида бевосита ва
билвосита иштирок этади. Ушбу гормон
аёлларда ҳам учрайди, бироқ жуда ҳам оз
миқдорда.
Уйқусизлик, депрессия, мушаклар
массасининг камайиб кетиши, анемия
(камқонлик), терининг қуруқшаб кетиши,
қорин қисмида ортиқча ёғларнинг
тўпланиши, жинсий заифлик ва ўзини ёмон
ҳис этиши каби омиллар қонда тестостерон
гормонининг камайиб кетганидан далолат
беради. Ақлий салоҳиятнинг сустлашуви
ҳам қондаги тестостероннинг камайганидан
юзага келиши эҳтимолдан ҳоли эмас. Бу
каби аломатлар сезилса дарҳол шифокор
кўригидан ўтиш, тестостерон таҳлили учун
қон топшириш мақсадга мувофиқ.
Бир қанча сабабларга кўра ушбу гормон
миқдори камайиб кетиши мумкин. Масалан,
психологик жароҳатлар, меъёридан ортиқ
алкогол маҳсулотларини истеъмол қилиш,
ёғли носоғлом таомлар (фаст фуд сингари)
ҳамда таркибида кўп миқдорда кофеин ва
холестерин бўлган озиқ-овқат
маҳсулотларини истеъмол қилиш.
Шунингдек, жинсий аъзоларнинг жароҳат
олиши ёки камҳаракатлилик (узоқ муддат
ўтириб ишлаш), ёшга оид ўзгаришлар ҳам
қонда тестостероннинг камайиб кетишига
хизмат қилади.
Мазкур гормон эркаклар ҳаётида қанчалик
муҳим ўрин тутса, унинг ҳаддан ... Читать дальше »

Onanizm haqida muxlislardan maqola (Global muammo)

Yakshanba01:06


Assalomu alyekum!
Men bu maqolani yozishimga quyidagi omillar
sabab bo’ldi.Men o’zim Malayziyada tahsil
olayabman, ko’p kitoblar o’qish, ilmiy
izlanishlar, vaqtdan unumli foydalanish men
uchun odat tusiga aylangan. Doim Harvard,
Oxford universitetlarining maqolalarini va turli
ishtimoiy saytlarni doimiy ravishda o’qib
boraman. O’zbekistonga 3 haftaga qishki
ta’tilgan borgandim, do’stlarim bilan
suhbatda onanizm haqida ko’p eshitdim va
ularga o’z fikrimni bildirdim. Yaqinda
Cambridge universitetining maqolasini o’qidim
va shu maqolani yurdoshlarim bilan baham
ko’rishni xohladim imlo xatolar uchun
oldindan uzur.
Bugungi kunda paydo bo’lgan qisqa muddatli
rohatbaxsh odat va uning ishonish qiyin
bo’lgan uzoq muddatli zararlari haqida faktlar
asosida suhbatlashamiz.Sizlardan iltimos bu
maqolani ohirigacha o’qing, shu bilan
kelajakda keladigon nohushliklarning oldi
olingan bo’ladi.
Doimiy ravishda onanizm bilan shug’ullanish
natijasida miyamizdagi dopamin darajasi
vayron bo’ladi . Inson doimiy ravishda bir
jarayonni bajarishda davom etaversa uning
miyasi shunga moslashaveradi, bu tabiiy
jarayon albatta, bu hoh sport bo’lsin hoh kitob
o’qish va hokazo. Lekin onanizm bilan
shugullanishnish miyaga ta’sirlari shu qadar
achinarliki, inson bunga ishongisi
kelmaydi.Ona ... Читать дальше »

СУРУНКАЛИ ПРОСТАТИТДАН ҚАНДАЙ ҚУТУЛАМАН?..

Shanba02:05


Сурункали простатит эркаклар орасида кўп
учрайдиган касаллик ҳисобланади.
Статистик маълумотларга кўра, бу
касаллик 25 ёшдан кейин эркакларнинг
25-80 фоизида учрайди. Пала-партиш
жинсий ҳаёт кечириш, кам ҳаракат турмуш
тарзи, спиртли ичимликлар, тамаки
маҳсулотларини истеъмол қилиш, совқотиш
кабилар простатит ривожланишининг
асосий сабабчиларидир. Одатда сурункали
простатит секинлик билан, клиник
белгиларсиз ривожланади, простата бези
секретининг ва кичик чаноқ доирасида қон
айланишининг димланиши асосида
яллиғланиш жарёни юзага келади. Аввал
простата безининг қон томирлари кенгаяди,
кейинчалик чандиқли-склеротик
ўзгаришлар юзага келади, бунинг
натижасида пешоб ажралиши бузилади,
жинсий қобилият пасаяди, чарчоқлик,
асабийлашиш кузатилади.
Таснифланишга кўра, простатит инфекцион
(юқумли) ва ноинфекцион (юқумли
бўлмаган, простата безини озиқлантирувчи
қон томирларини димланиши натижасида
юзага келади) турларига бўлинади.
Инфекцион простатит вақтида простата
безига микроблар, вируслар, бактериялар,
замбуруғлар тушади. Ноинфекцион
простатит инфекция қўзғатувчиларисиз
юзага келади. Бу касалликнинг
бошланишига простата безида қон
димланиши, кам ҳаракат турмуш тарзи,
совқотиш сабаб бўлади.
Простатит касаллиги юзага келишига сабаб
бўлувчи омил ... Читать дальше »

ЭРКАКЧАСИГА: БАЛАНИТ ВА БАЛАНОПОСТИТ

Seshanba03:17


Баланит жинсий олат (закар) бош
қисмининг яллиғланишидир. Ушбу
касалликка чалинган беморда олат боши
соҳасида ачишиш, қичишиш аломатлари,
лоҳаслик, бош оғриғи, тана ҳароратининг
кўтарилиши, баъзан чов соҳасида лимфа
тугунларининг катталашиши кузатилади.
Баланитнинг оддий, диабетик, гангреноз,
ҳалқасимон эрозияли, йирингли-ярали
турлари бор.
Баланит одатда постит – жинсий олат
чекка кертмаги ички қаватининг
касалланиши билан кечади, шунинг учун
иккаласи бирга – баланопостит деб
аталади. Демак, баланопостит жинсий олат
бош қисми териси ва чекка кертмаги ички
қаватининг яллиғланишидир. Олат боши ва
кертмаги орасида смегма йиғилиб қолиб,
унга микроблар тушиши баланопоститга
олиб келади. Шунингдек, бу касаллик захм
ва сўзак асоратлари, фимоз туфайли ҳам
келиб чиқиши мумкин. Ўткир
баланопостит да олат боши ва кертмагида
оғриқ, қичишиш, ачишиш аломатлари пайдо
бўлиб, шу соҳа маддалайди. Олин
олинмаса, сурункали баланапоститга ўтиши
мумкин. Баланопоститнинг оддий,
диабетик, эрозияли турлари бор.
Касалликнинг илк аломатлари пайдо
бўлиши билан дарҳол урологга мурожаат
этиш зарур. Касалликнинг кечиши ва
хилига қараб даво тайинланади. Шахсий
гигиена қоидаларига риоя қилиш
муҳимлигини унутманг!

ЭРКАКЛАР МАНИЙСИ ТАҲЛИЛИ

Seshanba03:15


Шаҳват суюқлигини текширишда нималарга
аҳамият бериш лозим?
Р.
Эркаклар бепуштлигини аниқлашда энг қўл
келадиган услуб – шаҳват суюқлигини
лаборатор текширувдан ўтказиш
ҳисобланади. Маний, яъни эякулятни
макроскопик, микроскопик, биокимёвий ва
иммунологик текшириш эркак кишининг
фарзандли бўла олиш имконини
ойдинлаштиради. Турмуш қурилгандан сўнг
6 ойдан 1 йилга қадар вақт ичида
ҳомиладорликка қарши воситалар
қўлланилмай, мунтазам жинсий ҳаётда
яшалса-ю, ҳомила пайдо бўлмаса, эркак
шаҳват суюқлиги текширувдан ўтказилиши
шарт.
Тайёргарлик тартиби: Эякулят текширувига
жаҳд қилинишидан олдин бир ҳафта
давомида кимёвий дориворлар истеъмол
қилмаслик, спиртли ичимликлар қабул
қилмаслик шарт. Ўртача 4-5 кун давомида
(камида 3 кун, кўпи билан 7 кунгача)
жинсий алоқадан тийилиб турилиш лозим.
Агар ушбу тийилиш фурсати давомида
жинсий алоқа қилинмаса-да, аммо эҳтилом
ёхуд кафтаки рўй бериб қолса ҳам эякулят
таҳлилига салбий таъсир этади. Айрим
йигитлар тийилиш кунларида эҳтилом
бўлиб қолаётганлигидан шикоят қилишади.
Уларга ота-боболаримиз томонидан
синалган ва уламолар эътироф этишган
тавсияни берган бўлардик. Қарангки,
уйқуга ётиш олдидан «Ториқ» сурасини
ўқиш эҳтиломни бартараф этаркан.
Шаҳват суюқлигини олиш тартиби: Албатта,
киши ўз ... Читать дальше »

ЎЗИНГНИ АНГЛА, ЭРКАК (2-МАҚОЛА)

Juma19:21


Эркаклар ички жинсий аъзоларига мояклар
ва мояк ортиқлари, уруғ чиқарув йўлаги,
уруғ пуфакчалари, простата бези, уруғ
сочув мажмуи, уруғ дўмбоқчаси ҳамда
уретра, яъни пешоб чиқарув канали киради.
Мояклар ёрғоқ ичида жойлашган, кабутар
тухумларидан йирикроқ, овал шаклли бир
жуфт аъзодир. Ҳар бир мояк еттита қават
билан ўралган бўлиб, уруғ тизимчасига
осилган тарзда туради. Уруғ тизимчалари
орқали эса уруғ чиқарув йўлаги, қон ва
лимфа томирлари, асаб ҳамда мушак
толалари ўтади. Мояклар ичидаги узун,
ингичка, ўрама шаклидаги уруғ
каналчалари ҳажм жиҳатдан ушбу аъзонинг
ярмидан кўпроғини ташкил этади.
Айтганча, мояклар қаттиқ қобиқ билан
ўралган ва у ўз навбатида нурсимон тарзда
аъзо ичига кириб, мояк қисмларининг
пайдо бўлишига олиб келади. Уруғ
каналчалари ушбу қисмлар ичини тўлдириб
туриши натижасида 250-300 нафаргача
митти ҳудудчалар, яъни тилимлар пайдо
бўлади. Уруғ каналчалари деворларида
маний ҳужайралари ва Сертоли таянч
ҳужайраларини илғаш мумкин. Уруғ
каналчаларининг ичида етук сперматозон
ҳужайралари жойлашади. Уруғ
каналчаларининг ташқи қисми, яъни
ораликларда тестостерон, эстриол каби
жинсий гормонларни ишлаб чиқувчи
интерстициал Лейдиг ҳужайралари
жойлашган бўлади. Уруғ каналчаларида
сперматогенез жараёни эркаклар хос
гормони – андр ... Читать дальше »

ЎЗИНГНИ АНГЛА, ЭРКАК (1-МАҚОЛА)

Juma18:10


Қуйида эркаклар жинсий аъзоларининг
анатомо-физиологияси ҳақида
маълумотлар берилган. Зеро, ҳар қандай
хасталикнинг моҳиятини англаш учун
даставвал меъёрий тузилиш, физиологик
ҳолатдан бохабар бўлиш шартдир. Ушбу
маълумотлар барча ўқувчиларимиз учун
фойдали бўлади, деган умиддамиз.
Эркакларда ташқи ва ички жинсий аъзолар
тафовут қилинади.
Эркакларнинг ташқи жинсий аъзоларига
закар ва ёрғоқ киради.
Закар илдиз, тана ва бош қисмлари
тафовут қилинадиган аъзо бўлиб, қуйидаги
уч вазифани бажаришда муҳим ўрин
тутади:
1. Копулятив, яъни таранглашув ҳисобига
жинсий алоқани амалга ошириш вазифаси.
2. Генератив, яъни зурриёт бунёд бўлишида
тутадиган ўрни.
3. Пешоб чиқаришни бажарувчи аъзо
вазифаси.
Закар цилиндрсимон шаклли, ўзаро ичдан
бириккан ғорсимон уч танадан иборат.
Аъзонинг олд қисмида икки ғорсимон
таналар, орт қисмида эса бироз кичикроқ
тана жойлашган. Орқа ғовак тана ичидаи
пешоб чиқарув канали ўтганлиги боис
уретрал ғорсимон тана ҳам деб аталади.
Бош ғорсимон таналарнинг туб илдиз
қисми, қуймич ҳамда қов суякларгача етиб,
маҳкам бириккан. Закар кертмаги
атрофида ва бўйнида кўпгина ёғ безлари
бўлиб, оқиш, ўзига хос ҳидли суюқлик –
смегма ишлаб чиқаради. Иккала асосий
ғорсимон таналар ҳам мустаҳкам қобиққа
ўралгани туфайли жинси ... Читать дальше »

« 1 2 3 4 5 »
Eng ko'p o'qilganlar
Материалов за текущий период нет.
Homiladorlik Taqvimi
Saytdan izlash
So'rovnoma
Каердан Ташриф Буюрасиз?
Всего ответов: 176
Saytga Kirish

Hisobot


Reklama