Янги туғилган болага қачон азонайтилади?

Yakshanba04:38


Савол: ассалому алайкум, устоз. Янги
туғилган болага неча кунлигида ва
қандай қилиб азон айтилади?
Жавоб: ва алайкумус салом. Бола
туғилгач, имкон қадар тезроқ азон
айтиш керак. Исм қўйиш ва ақиқа
қилишни бироз кечиктириш мумкиндир.
Аммо азон айтишни кечиктириб
бўлмайди. Шу сабаб ҳам баъзилар бола
ҳали туғруқхонадалигидаёқ унинг
қулоғига азон айтиб қўядилар. Боланинг
ўнг қулоғига азон, чап қулоғига такбир
айтилади. Маълумки, намоз учун
баланд овозда азон айтилади. Бироқ
чақалоқ қулоғига оҳисталик билан,
ўртача овозда азон айтиш керак. Азонни
масжид имоми айтиши шарт эмас.
Балки арабча ҳарфларни тўғри талаффуз
қила оладиган ҳар қандай одам бола
қулоғига азон айтиши мумкин. Лекин
илмли киши бўлмаса, масжид имомини
чақириш афзал. Сабаби азон лафзлари
тўғри талаффуз қилиниши керак. Хато-
камчиликларга тўла бўлган азоннинг
фойдаси йўқ. Бунда маъно ўзгариб
кетиши мумкин. Баъзилар “фалааҳ”ни
“палов” деб ҳам талаффуз қиладилар. Бу
жуда қўпол хато саналади. Сабаби
“нажотга шошилинглар” жумласи “қани,
паловга марҳамат”га ўзгариб кетади.
“Мухлис.уз” сайтининг “Оила ва никоҳ”
бўлимидаги “Болага ақиқа қилиш”
номли мақоладан бу борада қўшимча
маълумот олишингиз мумкин.

Бола ухлаганда жинсий алоқақилиш

Yakshanba04:37


Савол: ассалому алайкум, қори ака.
Саволим шундан иборатки, агар бир
хонада етти ойлик фарзандим бўла
туриб, у ухлаган вақтда аёлим билан
бирга бўлишим жоизми?
Жавоб: ва алайкумус салом. Ҳа, бўлади.
Лекин, жинсий алоқа вақтида болани
бошқа хонага олиб чиқиб туриш афзал.
Сабаби у бирон нарсани кўриб
англамагани билан қулоғи эшитади.
Шундан эҳтиёт бўлиш керак. Демак,
бунда алоқа пайтида яқин масофада
бола ухлаётганини эсдан чиқармаслик
талаб этилади.

Икки қизим бор. Ўғилкўрмоқчиман!

Yakshanba04:35


Савол: ассалому алайкум. Менинг икки
нафар қиз фарзандим бор. Ўғил
кўрмоқчиман. Нима қилишни маслаҳат
берасиз?
Жавоб: ва алайкумус салом.
Биринчидан, банда Аллоҳ берган
фарзандга шукр қилиши лозим. Зеро,
Аллоҳ хоҳлаган бандасига қиз, хоҳлаган
бандасига ўғил беради. Баъзиларга ўғил
ва қизларни аралаштириб беради. Ўзи
хоҳлаган баъзи бандаларини эса бепушт
қилиб қўяди. Агар банда фақат қиз
фарзандли бўлиб, ўғил кўришни
хоҳласа, энг аввало буни Аллоҳдан
сўраши керак. Зеро, фарзандни Аллоҳ
беради. Дуо қилиб ўғил фарзанд
сўрагандан кейин шу йўлда қилинадиган
тадбирларни ҳам амалга ошириш керак.
Бу нарсалардан кўз юмиб бўлмайди.
Демоқчимизки, тиб илмида
айтилишича, ўғил кўриш учун мижози
иссиқ бўлган таомлар истеъмол қилиш
керак. Масалан, қўй гўштидан палов ёки
кабоб, бедана тухуми ейиш Аллоҳнинг
изни билан фойда қилади. Седана ёғини
ичиб юриш ҳам танада иссиқлик ҳосил
қилади. Хуллас, бу борада кўп тавсиялар
бериш мумкин. Яхшиси бу соҳада моҳир
табибларга мурожаат қилганингиз
маъқул. Аммо биз сизга айтиб
қўйишимиз лозим бўлган нарса шуки,
фақат дори-дармон ёки таомларнинг ўзи
фойда қиларкан, деган эътиқодда
бўлмаслик керак. Бунда фарзанд фақат
Аллоҳдан сўралади ва баъзи табдирлар
амалга оширилади. Фарзандни берувчи
ва қилинадиган тадби ... Читать дальше »

Жинсий алоқанинг қандай турлариданқайтарилган? (2)

Yakshanba04:33


Савол: ассалому алайкум, қори ака. Эр-
хотин ўртасидаги жинсий алоқанинг ҳар
қандай турига рухсат этилганми? Ёки
қайси ҳолатлар улар ўртасида ман
қилинган?
Жавоб: ва алайкумус салом.
Шариатимизда аёлнинг орқа авратига
яқинлик қилишдан қаттиқ қайтарилган.
Шунингдек, аёл ҳайз ва нифосли
ҳолатида яқинлик қилинмайди.
Яна ҳозирда баъзи “уламолар” эр ва
хотин жинсий аъзосини бир-бирининг
оғзига олиши мумкинлигини
айтмоқдалар. Аслида бу иш жоиз эмас.
Сабаби бу нопок ишдир. Уни соғлом
табиатли инсон қилмайди. Маълумки,
жинсий аъзодан сийдик, маний, мазий,
вадий, ҳайз ва нифос қони каби нопок
нарсалар чиқади. Оғиз эса пок, у билан
таом ейилади, Аллоҳ зикр қилинади,
Қуръон ўқилади. Шундай экан, бу
борада турли гап-сўзларга чалғимасдан,
поклик йўлини, соф Ислом йўлини
танлаш матлубдир.
Ҳозирда Ғарб мамлакатларида нашр
этилаётган қатор китоблар шуҳрат
орттириш мақсадида жинсий алоқанинг
юзлаб турларини тарғиб қилмоқда.
Жумладан, жинсий алоқада шаҳватни
узоқ вақт тўкмасдан, бўлиб-бўлиб
амалга оширишнинг “хосият”лари
ҳақида ҳам кўп гапирилмоқда. Жинсий
алоқа аёл кишининг уст томонда бўлган
ҳолатда амалга оширилганда ҳамда
алоқа муддатини узайтириш мақсадида
жимоъ бўлиб-бўлиб қилинганда эрлик –
простата безининг тўлиқ бўшанмаслиги
натиж ... Читать дальше »

Аҳли китобдан бўлган аёлга уйланишҳукми

Yakshanba04:31


Савол: ассалому алайкум. Мусулмон
киши ғайридин, яъни рус аёлга
уйланиши мумкинми? Агар у аёл
Исломга кирса-чи? Унда Исломнинг
қандай шартларини тушунтириш керак?
Жавоб учун олдиндан раҳмат.
Жавоб: ва алайкумус салом. Мусулмон
киши аҳли китоблардан бўлган аёлга
уйланиши мумкин. Бу иш ҳукман мубоҳ
ёки ҳалол бўлади. Фақат бунда у аёл
динига мойил бўлиб қолиши ёки
фарзандлари ахлоқига салбий таъсир
қилиши мумкинлигини ўйлаши керак.
Агар эркак устунлик қилиб, уни Исломга
киргизса, нур устига нур бўлади.
Агар ўша аҳли китоб аёл Исломга
кирадиган бўлса, унга шаҳодат
калимаси айттирилади. Кейин ғусл
қилишга буюрилади. Сўнгра Ислом
таълимотлари секин-аста ўргатиб
борилади.
Аллоҳ таоло мусулмонлар аҳли
китоблар билан муомалада
бўлишларига, улар сўйган жонлиқларни
ейиш ва аёлларига уйланишга рухсат
берган.
Эслатиб ўтамиз, Аллоҳ Қуръонда фақат
аҳли китобларлардан бўлган аёлларга,
яъни яҳудий ёки насроний аёлга
уйланиш жоизлигини баён қилган.
Бундан бошқа кофир, мажусий ёки
будпараст аёлларга уйланиш мумкин
эмас.
Бундай ҳолатда аҳли китобдан бўлган
аёлнинг иффатли ва имкон қадар хулқи
гўзал бўлишига эътибор берилади.
Фақат ҳуснига маҳлиё бўлиб, бошқа
жиҳатлар унутилса, надоматга сабаб
бўлиши мумкин. Валлоҳу аълам!

“Бировнинг ёрида кўнглим бор…”

Shanba23:56


Савол: ассалому алайкум, қори
ака! Яқинда бир қиз билан
танишдим. У оқила, намозхон,
яхши қиз экан. Лекин оилали,
менинг ҳам оилам бор (!).
Унинг эри бошқа аёлга ҳам
уйлангани яқинда маълум
бўлди. У жуда кўп изтироб
чекди. У бировнинг аёли бўлса
ҳам унга нисбатан кўнглимда
илиқлик бор. Мен уни ажратиш
ёки зино қилиш ниятим йўқ.
Саволим шуки, у билан
жаннатда бирга бўлишни сўраб
дуо қилсам бўладими? Саволим
сизда ғазаб уйғотса минг бор
узр сўрайман!
Жавоб: бировнинг никоҳидаги
аёлга кўз олайтириш, унга
рағбат билдириш мумкин эмас.
Ўша сиз “танишган” аёл
эрининг бошқа хотини бўлиши
у ўзга масала. Мусулмон эркак
ҳар тарафдан қодир бўлса,
тўрттагача уйланиши мумкин.
Иккинчи хотинга уйланди,
дегани, биринчисига хиёнат
қилди, дегани эмас. Агар ўша
сиз “танишган” аёлнинг боши
очиқ бўлганида, эри
бўлмаганида бошқа гап эди.
Шундай экан, унга бўлган ёмон
шаҳватларни қалбингиздан
чиқариб ташланг ва тавба
қилинг. Унга оддий
муслималарга қиладиган
муомалангизни қилинг.
Маълумки, жаннат аҳлига
дунёдаги аёллардан-да покроқ
ва гўзалроқ жуфтлар, ҳури
ийнлар ато этилади. Сиз Аллоҳ
розилигини талаб
қилаверсангиз, барча
мақсадингизга етасиз. Аллоҳ
гуноҳларимизни кечириб, тўғри
йўлида ба ... Читать дальше »

Сафарда жинсий майлни сўндириш

Shanba23:51


Савол: яна бир савол:
илтимос, айтингчи, мен ҳозир
мусофир юртдаман. Жинсий
алоқага хоҳиш бўлиб қолса,
нима қилиш керак? Зино
қилиш гуноҳ, бундай ҳолда
қандай йўл тутиш мумкин?
Жавоб: агар сиз ўзга юртда
бўлсангиз, оилангиз ҳам
ўзингиз билан бўлгани маъқул.
Шунда бағрингиз бутун ва
фитналардан омонда бўласиз.
Агар маълум муддат
оилангиздан йироқда
бўлсангиз, жинсий майлни
синдириш учун рўза тутиш
тавсия қилинади. Бу нафл рўза
саналади. Яна кучли,
шаҳватни қўзғатувчи
таомлардан сақланиш, кўзни
зинодан тийиш лозим.
Шаҳватни қондиришнинг энг
яхши ва фойдали усули
ўзининг шаръий хотини билан
бирга бўлишдир. Агар маълум
сабабларга кўра, маълум
муддат оиладан узоқда
бўлинса, шаҳватни
сусайтириш чоралари
кўрилади. Аммо мусулмон
банда оиласидан, хусусан
хотинидан йиллаб узоқда
яшаши мумкин эмас. Сабаби
бу турли фитна ва
бузуқликларга, тиббий ва
руҳий тушкунлик ва бошқа
ёмонликларга сабаб бўлади.
Шундай экан мўмин-мусулмон
банда қаерда бўлмасин, доим
оиласи билан бирга бўлиш
ҳаракатини қилиши керак.

Никоҳнинг фойдалари

Shanba23:51


Шариат аҳкомларининг
манбаи бўлмиш Қуръони
карим ва ҳадиси шарифларда
никоҳга, оила қуришга тарғиб
қилиниши никоҳда ҳикматлар
ва манфаат кўп эканидан
далолатдир. Никоҳда
инсоннинг дини, дунёси ва
охиратига етадиган бир қанча
фойдалар бор.
Инсон никоҳланиш билан ўз
нафсини шайтоннинг иғво ва
васвасасидан сақлайди, ўзига
қўрғон қуради, гуноҳ ва исён
қилишдан тийилади. Анас
розийаллоҳу анҳудан ривоят
қилинади: “Расулуллоҳ
саллаллоҳу алайҳи ва саллам:
“Қачон банда никоҳланса,
динининг ярмини мукаммал
қилибди. Қолган ярмини
мукаммал қилишда Аллоҳдан
қўрқсин”, деганлар” (Имом
Байҳақий ривояти).
Ушбу ҳадиси шарифдан
тушуниладики, инсонни
кўпинча икки нарса: унинг
фаржи ва қорни гуноҳу
маъсият ишларга бошлайди.
Никоҳланиш билан фаржнинг
ёмонликларидан сақланади.
Қоринни ҳаромдан ҳимоя
қилиш, сабр билан ҳалол-пок
нарсаларни еб-ичиш
инсоннинг зиммасида катта
вазифадир. Шунинг учун ҳам
Абдуллоҳ ибн Масъуд
розийаллоҳу анҳудан ривоят
қилинган ҳадиси шарифда
Расулуллоҳ саллаллоҳу алайҳи
ва саллам шундай деганлар:
“Эй йигитлар! Сизлардан ким
никоҳга ва унинг нафақасига
қодир бўлса, никоҳлансин!
Ким никоҳга қодир бўлмаса,
рўза тутсин! Албатта рўза
шаҳватни кесувчидир”.
... Читать дальше »

Зинонинг бошқа кўриниши

Shanba23:49


Маълумки, динимизда ўзаро
никоҳи бўлмаган аёл ва
эркакнинг бир-бири билан
жинсий алоқа қилиши зино,
яъни катта гуноҳ саналади.
Ҳозирда бу зинонинг
“замонавий” кўриниши пайдо
бўлган. У ҳам бўлса, аёлга ўзга
эркакнинг манийсини тўкиб,
сунъий урчитиб, бола кўриш!
Бу айнан зинодир. Сабаби аёл
фақат ўз эридан бола кўриши
керак. Эри бир ёқда қолиб,
бошқа бир эркакдан фарзанд
кўриш динимиз томонидан
қайтарилган ишлардан
саналади. Бунга
фарзандсизлик, яъни эрнинг
бепуштлиги сабаб бўлса ҳам
фарқи йўқ. Эр-хотин хоҳлашса,
бола асраб олишлари мумкин
ёки яхшиликча, шариат
белгилаб берган тартибда
розилик билан ажралиб,
бошқа турмуш қуришлари
мумкин. Аммо зинога,
никоҳида бўлмаган бошқа
эркак ёки аёлдан фарзанд
кўришга рухсат йўқ.

“Муниса” исмини ўзгартириш керакми?

Shanba23:47


Савол: ассалому алайкум,
қори ака! Менинг “Муниса”
исмли қизалоғим бор. У туғма
юрак пороги ва буйрак йўли
касаллиги билан хасталанган.
Юраги ва буйрагидаги
касалликларини операция
қилдириб дардан халос бўлди.
Аммо учта операцияни
ўтказган бола тез-тез
шамоллаш, ва ҳолсизлик каби
касалликларга йулиқиб
туради. Саволим шундан
иборатки, унинг исми нотўғри
қўйилганми? Қайин отам:
“Масжиддаги фалон ноибдан
дуо сўраганимда, исмини
ўзгартиринг, деб айтди”,
дедилар. Умуман “Муниса”
исми “мунглик”, “ғам”
маъносини билдирадими?
Жавоб учун олдиндан катта
раҳмат. Аллоҳ ҳаммамиздан
рози бўлсин!
Жавоб: “Муниса” исми “дўст”,
“ўртоқ”, “суҳбатдош”,
“мулойим”, “латофатли”
маъноларини англатади.
Унинг “ғам-андуҳ” маъносини
англатиши маълум эмас.
Қизингизнинг исмини
ўзгартиришни қайси
масжиднинг ноиби сўраган? У
қайси манбага асосланган.
Сабаби бирон нарсадан
қайтариш учун аниқ далил-
ҳужжат бўлиши керак. Хулоса
қиладиган бўлсак, фарзандга
“Муниса” исмини қўйиш жоиз.
Қизингизнинг касалликка
чалинишига унинг исми сабаб
бўлмаган. Яна Аллоҳ
билгувчироқдир!

Рамазонда туғилган болага қандай исм қўйилади?

Shanba23:45


Халқ орасида Рамазонда
туғилган болага Моҳир,
Мақсуд, Мадина, Одина,
Рамазон, Ҳайитали, Байрам
каби исмларни қўйиш керак,
деган тушунча бор. Бу
ҳақиқатга қанчалик яқин?
Шариатимизда бу борада
нима дейилган?
Расулуллоҳ саллаллоҳу алайҳи
ва саллам ўз ҳадисларида
“Абдуллоҳ”, “Абдураҳмон”,
“Ҳорис” ва “Ҳаммам” каби
исмларни қўйиш яхшилигини,
яна бошқа бандалик ва
яхшилик маъносидаги
исмларни танлаш
кераклигини айтганлар.
Саҳобалар ичида ношаръий
исмга эга бўлганларникини
яхшисига ўзгартирганлар.
Аммо маълум кунда туғилса,
ундай исм қўйиш керак, йўлда
туғилса, “Йўлчи”, сафарда
туғилса, “Сафарали”, тиши
билан туғилса, “Бўривой” ёки
“Бўрихон” деб исм қўйиш
керак, деб шарт қилинмаган
Ислом динида. Балки чақалоқ
қачон, қай ҳолатда ва
шароитда туғилишидан қатъи
назар унга, аввало шаръий,
маънодор, биров эшитса
эриш туюлмайдиган, бола
вояга етгач, исмидан
уялмайдиган ном қўйиш талаб
этилади. Юқорида
келтирилган исмларни айнан
Рамазонда туғилган болаларга
қўйиш шарт эмас. Уларни
Рамазондан ташқари ҳам
қўйса бўлади. Хоҳласа
Рамазонда туғилган қизига
“Муҳаррам” деб исм қўйиш
мумкин. Хоҳласа Шаъбон
ойида дунёга келган ўғлига
“Рамазон” деб исм қўйса
бўлади. Бунда фақат ... Читать дальше »

Аразлашган эр-хотин ўртасига талоқ тушадими?

Shanba23:44


Савол: эр-хотин 3-4 ой
аразлашган ҳолда иккиси
бошқа уйда яшаган бўлса,
лекин “талоқ” сўзи
ишлатилмаган бўлса, қайта
никоҳ ўқитиш шартми ёки
шарт эмасми?
Жавоб: агар эр оғзидан
“талоқ” сўзи чиқмаган бўлса,
эр-хотин бир неча ой
кўришмаган бўлса ёки бир
неча йил бирга бўлмаса ҳам
уларнинг никоҳи ўз кучида
қолади. Бунда қайта никоҳ
ўқитиш шарт эмас. Никоҳ
эрнинг талоқ қилиши ёки икки
тарафдан бирининг вафот
этиши билан барҳам топади.
Эр-хотиннинг уришиши, бир-
биридан аразлаши никоҳга
зарар келтирмайди. Чунончи,
жанжаллашиш, аразлашиш
ёки маълум муддат бирга
яшамаслик сабабидан эр ва
хотин ўртасига талоқ
тушмайди. Яна Аллоҳ
билгувчироқдир!

Ҳайит кечаси жинсий алоқа қилиш мумкинми?

Shanba23:41


Савол: ассалому алайкум,
ҳурматли сайт ходимлари!
Бир саволга анчадан буён
интернет саҳифаларидан
жавоб излайман. Афсус,
тополмадим. Бир қадрдоним
ҳайит куни эр ва хотин
жинсий алоқа қилиши одобга
зид эканини айтди. Бу
масалада динимизда нима
дейилган?
Жавоб: ва алайкумус салом!
Динимизда маълум кунларда
жинсий алоқа қилишдан
қайтарилмаган. Фақат аёл
ҳайз ва нифосли бўлганида бу
ишга рухсат этилмайди.
Шунингдек, ҳажда, рўза
тутаётганда, эътикофда
ўтирганда аёлига яқинлик
қилинмайди. Аммо ҳайит
кечаси ёки кундузида аёли
пок бўлса ва бошқа узрли
ҳолатлардан холи бўлса,
жинсий алоқа қилиш мумкин.
Китобларда Ийдул фитр
(Рамазон байрами) ва Ийдул
азҳо (Қурбон байрами)
тунларини ибодат билан
ўтказиш яхшилиги айтилган.
Жинсий алоқа қилиш одобдан
эмас, дейилишига сабаб бу
тунда ибодатдан машғул
бўлиб қолишдан қайтариш
бўлиши ҳам мумкин. Лекин
масаланинг моҳияти шуки,
юқоридаги узрли ҳолатлардан
холи бўлинса, эркак хоҳлаган
вақт ёки кунда ўзининг
шаръий никоҳдаги хотини
билан алоқа қилиш мумкин.

Фарзанд тарбияси ҳақида

Shanba23:40


Фарзанд Аллоҳ таолонинг
санаб адоғига етиб
бўлмайдиган неъматлари
ичида энг улуғидир. У дунё
ҳаётининг зийнатидир. Бу
ҳақда Аллоҳ таоло марҳамат
қилади: “Мол-мулк,
фарзандлар дунё ҳаётининг
зийнатидир” (Каҳф,46).
Фарзанд Аллоҳ таоло
томонидан инсонга берилган
энг қадрли неъмат бўлиши
билан бир қаторда омонат
ҳамдир. Бу буюк неъматга
сазовор бўлган ота-оналар
унинг қадрига етишлари,
бунинг учун Аллоҳга шукрлар
айтиб, фарзанд олдидаги ота-
оналик бурчларини пухта адо
этишлари, яхши таълим-
тарбия беришлари ва охир-
оқибатда Аллоҳ розилигини
топадиган етук бир инсон
бўлиши борасидаги
масъулиятли вазифаларини
чин ихлос ва садоқат билан
адо этишлари лозим бўлади.
Аллоҳ таоло марҳамат қилиб
айтади: “Эй имон
келтирганлар! Ўзларингизни
ва оила аъзоларингизни
ёқилғиси одамлар ва тошлар
бўлмиш дўзахдан сақлангизки,
унда дағал ва қаттиққўл, Аллоҳ
буюрган нарсага итоатсизлик
қилмайдиган, фақат
буюрилган ишни қиладиган
фаришталар (хизмат
қиладилар)”(Таҳрим, 66).
Ислом таълимоти кишилик
жамиятида ўз ўрнини топиб,
унинг диний ва дунёвий
ҳаётида амалий суратда
тадбиқини топган илк саодат
асридан бошлаб ёш авлод
тарбиясига катта аҳамият
бериб келади. Ислом
таълимоти ва ... Читать дальше »

Эрта никоҳнинг зарарлари

Shanba23:39


Фарзанд ота-онанинг кўз
қувончи, ҳаёт шамчироғини
ёқувчи, авлодлари давомчиси
ҳисобланади. Шу сабаб ҳар
бир ота-она боласининг
бахтли, саодатли бўлиши,
ҳаёти мазмунли ўтишини
ўйлайди ва шу йўлда елиб-
югуради. Аммо баъзи ота-
оналар ўзлари билиб-билмай
фарзандлдари ҳаётига раҳна
солиб, уларнинг соғлиги ва
руҳий ҳолати ёмонлашишига
сабаб бўладилар. Жумладан,
ҳали оила қуришга тайёр
бўлмаган йигит ва қизни
турмуш қуришга мажбурлаш
ортидан турли зарарлар келиб
чиқадики, бу ҳақида қуйида
тўхталиб ўтамиз.
Мутахассислар фикрича, 16-18
ёшларда она бўлиш бир қатор
муаммоларни келтириб
чиқаради. Буларда
ҳомиладорлик ва туғруқлар
жисмонан оғирроқ
кечишидан ташқари, болани
парваришлаш, унга руҳан
мослаша олмаслик
кузатилади. Кўп ҳолларда
қизларнинг 15-17 ёшдаги
ҳомиладорлиги, онгли
равишда тайёр бўлмасдан
туриб, астойдил исталган
ҳомиладорлик бўлмайди. Бола
туғилиши билан оилавий
муаммолар ҳам пайдо бўлади.
Бу ёшдаги қиз фарзандидан
кўра кўпроқ дугоналарига
қизиқувчан бўлади.
Никоҳ қуриш энг биринчи
навбатда фарзанд кўришдек
мураккаб физиологик
жараёнлар билан алоқадор
бўлгани сабаб жуда эрта
турмуш қуриш бепуштлик,
боланинг ой-куни етмай
туғилишига, шунингдек, ... Читать дальше »

Никоҳга психологик жиҳатдан етуклик

Shanba23:36


Шахснинг психологик
етуклилиги дейилганда,
биринчи навбатда, унинг
турли ҳаётий вазиятлар ва
шароитларни ҳушёр баҳолай
олиши назарда тутилади. Бу
ҳушёрлик амалийлик,
воқеъликни тўғри баҳолай
олиши, шахсда ўзининг ютуқ
ва камчиликларини, билим,
малака ва қобилиятини
етарлича объектив баҳолай
олишда ҳам намоён бўлиши
керак. Афсуски, кўп ёшлар ўз
қобилиятларини ортиқча
баҳолаб, олдиларига эришиб
бўлмайдиган жуда кўп
мақсадларни қўядилар.
Айниқса оилавий ҳаётни
тасаввур қилиш, унда ўз
ўрнини баҳолаш масаласида
ёшларимиз кўпроқ хатога йўл
қўядилар, ўзларига ортиқча
баҳо берадилар. Уларда
оилавий ҳаётдан мумкин
бўлганидан кўпроқ нарсани
кутиш ҳоллари кузатилади.
Натижада
муваффақиятсизликлар,
пушаймон бўлишлар,
асаббузарликлар юзага
келади. Психологик етук шахс
эса, аксинча, ўз олдига
эришиши муқаррар бўлган,
бунга имкониятлари етарли
бўлган мақсадларни қўяди, ўз
ҳаёт йўли ва унга эришиш
воситаларини тўғри баҳолай
олади. Бундай шахс ўз
ҳиссиёти, кечинмаларини
етарлича назорат қила
билиши билан ажралиб
туради.
Психологик етуклик ўзга
шахсларнинг хоҳиш-
истаклари, кечинмаларини
тушуниш билан маълум
даражада боғлиқ. Бу ўз
навбатида мулоқотнинг,
ҳам ... Читать дальше »

Никоҳга етуклик тушунчаси

Shanba23:33


Никоҳ олди омиллари.
Никоҳ олди омиллари
никоҳнинг юзага келишига
асос бўлган кўплаб ижтимоий,
иқтисодий, биологик,
физиологик, маънавий,
ахлоқий ва бугунги кунимиз
учун муҳим ҳисобланган
психологик омилларни ўзида
мужассамлаштирган. У кўп
қиррали омиллар
мажмуасидан иборат бўлиб,
ёшларнинг ўзлари қураётган
турмушга қай даражада тайёр
эканликларини белгилаб
беради. Бу ерда энг муҳими
шу ёшларнинг оилавий ҳаётга,
эр-хотин бўлиб яшаш
талабларига қай даражада
жавоб бера олишлиги
назарда тутилади.
Шунингдек, никоҳ олди
омиллари қаторига шу оила
қураётган ёшларнинг оилавий
ҳаётга етуклиги, уларнинг
оила қуриш мотивлари,
уларнинг бўлғуси оилавий
ҳаётлари ҳақидаги
тасаввурлари кабиларни
киритиш мумкин. Албатта бу
омилларнинг ҳар бири турли
ёшларда турлича кўринишда
бўлиши мумкин. Шу билан
бирга уларнинг ҳар бири ўз
навбатида яна бир неча
турларга бўлинади.
Никоҳга етуклик қандай
белгиланади?
Никоҳга етуклик тушунчаси
ўта мураккаб ва нисбий
тушунчадир. Чунки одам доим
ривожланиб, такомиллашиб
борувчи, касб-ҳунар
фаолиятида ёки маънавий ва
ахлоқий ривожланишида
мунтазам янгидан-янги
чўққиларга эришиб
борувчидир. Агар инсонни у
ёки бу фаолиятига “тўла
... Читать дальше »

Исломда эрта оила қуриш масаласи

Shanba23:29


Савол: ассалому алайкум,
ҳурматли Одилхон қори ака!
Ижозатингиз билан бир савол
берсам. Шариатда эрта
никоҳга қандай қаралади,
умуман ҳали ёш бўла туриб
катта ҳаётга қадам қўйиш
жоизми? Агар мумкин бўлса
қайси ёшда оила қуриш
афзаллигини айтсангиз!
Жавоб: “Эрта оила қуриш”
икки хил маънони англатиши
мумкин. Биринчиси, ҳали
балоғатга етмаган, турмуш
қуришга тайёр бўлмаган йигит
ва қизларнинг ўз хоҳиши ёки
мажбуран оила қуриши. Бу иш
Динимизда қораланган.
Иккинчиси, йигит ёки қиз
балоғатга етгач, оила қуришга
ҳар тарафлама тайёр бўлгач,
кечиктирмасдан никоҳ қуриш.
Ислом мана шундай никоҳга
тарғиб қилган. Баъзи дин
душманлари Ислом қизларни
барвақт узатишга чақиради,
бу уларга нисбатан зулм, дея
таъна тошларини отадилар.
Албатта бу асоссиз гап.
Исломда ҳали балоғатга
етмаган, турмушга тайёр
бўлмаган ўсмирларни узатиш
ёки никоҳлаш лозим, деган
гап йўқ. Ҳатто балоғатга етган,
жинсий тарафдан турмушга
тайёр йигит, агар оилани боқа
олмаса, унинг учун уйланиш
шарт бўлмайди. Исломнинг
оила қуришга қилган
тарғибини тўғри тушуниш,
холис баҳолай олиш керак.
Динимиз Исломда балоғатга
етган ва ҳар тарафлама қодир
бўлган эркак ва аёл
никоҳланишга, шу йўл билан
фарзанд орттириш, жам ... Читать дальше »

Никоҳдан кейинги жинсий алоқа

Shanba23:28


Савол: ассалому алайкум,
қори ака! Ҳозир номаҳрам
бўлиб юрмасин, деб йигит
билан қизнинг никоҳини
тўйдан 1-2 ой олдин ўқитиб
қўйишмоқда. Сиз шунга нима
дейсиз? Мен, никоҳ
ўқилгандан кейин 4 кун ичида
қўшилиш керек, деб
эшитгандим. Ёки бу ассосиз
гапми? Олдиндан раҳмат!
Жавоб: тўйдан олдин никоҳ
ўқитиш жоиз. Аммо никоҳдан
кейин қачон жинсий муомала
қилиш ҳар бир оиланинг ўзига
боғлиқ. Демоқчимизки,
никоҳдан кейин 4 кун ичида
жинсий алоқа қилиш шарт,
деган гап асоссиз. Хўш, сиз
эшитган “манба”га кўра, агар
шу муддат ичида алоқа
қилинмаса, нима бўлар экан?
Ҳаётда инсон кутмаган ҳар
хил воқеалар бўлиши мумкин.
Баъзида никоҳ ўқитилгач,
йигит жинсий муомалага
вақтинча қодир бўлмаслиги
ёки қизнинг ҳайзи келиб
қолиши мумкин. Маълумки,
бундай ҳолларда яқинлик
қилинмай турилади.
Баъзи одамлар ўз раъйича
турли гап-сўзларни ўйлаб
топади. Шуни унутмайликки,
никоҳдан кейин 4 кун ичида
алоқа қилиш “шартлиги”, эр-
хотин 6 ой бир-бирини
кўрмаса, ораларига талоқ
тушиши ҳақидаги “фатво”лар
пуч даъводан бошқа нарса
эмас.
Лекин, никоҳ ўқитиб, тўй
қилгач, жинсий алоқа қилмай
юравериш ҳам мумкин экан,
деб эр ва хотин бир-бирига
зулм қилиши ҳам яхши эмас.
Аслида оила қуришдан
... Читать дальше »

Ҳомиладор аёл билан жинсий алоқа қилиш ҳукми

Shanba23:26


Савол: ассалому алайкум,
қори ака. Ҳомиладор аёл
билан қачонгача жинсий
алоқа қилиш мумкин?
Жавоб: эркак шариат
қайтарган вақтлардан бошқа
ҳар қандай ҳолатда аёлидан
лаззат олиши мумкин.
Шариатимизда ҳайз ёки
нифосли аёл билан жинсий
алоқа қилишдан қайтарилган.
Аслида ҳомиладор аёл билан
жинсий муомала қилиш жоиз.
Бу иш ман қилинмаган. Аммо
бу даврда ҳар бир оила
муслима ва моҳира табиба
маслаҳатига қулоқ тутиб иш
қилса, мақсадга мувофиқ
бўлади. Баъзида жинсий алоқа
ҳомилага зарар қилиши
мумкин. Бундай ҳолатларда
аёли билан қўшилиш ҳаром
бўлади. Айниқса бола туғилиш
фурсати яқинлашганида жуда
эҳтиёт бўлиш талаб этилади.
Агар табиба аёл ва
ҳомиласига бирон зарари
бўлмаслигини айтса,
эҳтиёткорлик билан жинсий
алоқа қилиш мумкин.
Баъзилар: “Расулуллоҳ
саллаллоҳу алайҳи ва саллам
ҳомилани экинга, эркак
уруғини эса сувга
ўхшатганлар. Сув экинга доим
керак бўлади. Бундан келиб
чиқадики, ҳомиладор аёл
билан жимоъ қилиш, унинг
бачадонига манийнинг
тўкилиши ҳомилага
фойдалидир”, дейишган.
Хулоса қиладиган бўлсак,
ҳомиладор аёл билан жинсий
алоқа қилиш мумкин эмас,
деган гапда асос йўқ.
Ҳомиладор аёл билан
хоҳлаганча ёки истаган тарзда
алоқа қилиш мумкин экан, ... Читать дальше »

« 1 2 ... 5 6 7 8 »
Eng ko'p o'qilganlar
Материалов за текущий период нет.
Homiladorlik Taqvimi
Saytdan izlash
So'rovnoma
Каердан Ташриф Буюрасиз?
Всего ответов: 176
Saytga Kirish

Hisobot


Reklama