Soqolni tez o‘stirish usullari

Yakshanba22:41


Hozirgi yoshlar negadir quyuq va kalta qilib soqol qo‘yishning payiga tushib qolishgan. Soqolni qirtishlab, yuzdan nur taratib turishga nima yetsin. Quyuq soqolni kimdir erkaklik ramzi deb ham qabul qiladi. Kim uchundir u ortiqcha dahmaza.

Siyrak soqol muammosi ko‘pincha irsiyatga bog‘liq. Siyrak soqolning boshqa sabablari testeron yetishmovchiligi, nosog‘lom turmush tarzi, terining sog‘lom bo‘lmasligi bo‘lishi mumkin.

Garchi irsiyatni o‘zgartirib bo‘lmasa ham, turmush tarzini o‘zgartirish, sog‘lom ovqatlanish va boshqa quyidagi tavsiyalar yordamida bu maqsadga erishish mumkin.
Soqolni qalinlashtirish uchun tavsiyalar

  • To‘yib uxlash yuz terisining ham rivojiga ijobiy ta’sir qiladi. Ayni o‘smirlik yoshida kamida 6-8 soat uxlash kerak. Bunday uyqu rejimida teri to‘qimalari o‘z vaqtida rivojlanib, soqol va mo‘ylab tez rivojlanadi.
  • A, B, C, E vitaminlariga boy bo‘lgan mahsulot va mevalarni ko‘proq iste’mol qiling. Ular soch va soqolning o‘sishi uchun foydali.
  • Sport bilan shug‘ullaning. Jismoniy faollik ham siyrak soqolni bartaraf etishning samarali usuli.
  • Yuzni har doim toza tuting. Toza terida tuk tez va oson unadi. Har kuni tongda va kechki mahal yuzni iliq suvda yuving.
  • Sigareta cheksangiz, bundan voz keching. Nikotin va sigareta tarkibidagi 4800 ta kimyoviy modda teri tarkibini zaharlab, soqolning siyraklashuviga olib keladi.
  • Ko‘pchilik go‘zallik va salomatlik sohasi ... Читать дальше »

  • Бўлажак келинчакларга 20 маслаҳат

    Chorshanba23:02


    Тўйдан олдинги ният
    1. Синглим, тўйдан олдин ҳам, кейин ҳам ўйламай гапирадиган янгалар, катта ёшли аёлларнинг никоҳнинг биринчи кечаси, ҳомиладорлик ва туғруқ, қайноналарнинг «анаконда»лиги, эрнинг севмай қўйиши ҳақидаги ваҳимали гапларига қулоқ солма. «Менда бундай бўлмайди! Худо хоҳласа, бахтли яшайман! Қайнонам билан она-боладек бўламан, умр йўлдошим учун бир умрлик севимли ёр бўлиб қоламан!..» дея ЯХШИ ният қил. «Қиз боланинг тўйдан олдин қилган ниятлари амалга ошади» деб сен ҳам кўп эшитгандирсан? Сен бахтли ҳаётингга ишон ва ўйлаганингдек бўлмай, хафсаланг пир бўлишини ўйлама! Унутма, фикрлар моддийлашади. Шундай экан, ўзингга хаёлингда ҳам ёмонликларни «чақирма», фақат яхшиликларни ўйла!

    Оналикка тайёргарлик
    2. Тўйдан олдинги ниятларинг ичида ОНА бўлиш орзунг ҳам акс этсин. Агар талаба бўлсанг, «тўйдан кейин дарров бўйимда бўлиб қолмасин-да, ўқишимни тугатиб олай, кейин туғаман» дея ўйлама (ҳаётда шундайлар йўқ эмас) . Іамма нарса ўз вақтида бўлгани яхши. Қайсидир танишинг ёки қариндошинг, қўшнинг каби бефарзандликдан қийналиб, дўхтирма-дўхтир югуриб юрмаслик учун тўйдан олдин албатта тиббий кўрикдан ўт, лозим топилса, беэътибор қолдирмай, даволан. Ёдингда бўлсин, бу тўйдан кейинги югур-югурлардан кўра сенга ҳар томонлама анча «арзонга» тушади.

    Никоҳ кечасида...
    3. Илк никоµ кечасида аввало Яратгандан никоµнинг хайрли бўлишини сўра. Қолаверса, келин-куёвнинг бу пайтда икки ракаат нафл намози ўқишид ... Читать дальше »

    Эҳтиёт бўлинг: муҳаббатни сўндирувчи одатлар!

    Chorshanba22:39


    Бу сафар нозик муносабатларга янгилик киритиш ёхуд жуфтимизнинг кўнглини забт этишда асқотадиган усуллар ҳақида сирлашмаймиз. Таажжубланаяпсизми? Эътироз билдиришга шошилманг-да, яхшиси танлаган мавзумизга диққат қилинг. Зеро, бугунги суҳбатимиз жинсий яқинлик борасида йўл қўйиладиган хатолар ва эҳтиросларнинг сўнишига олиб келувчи ҳолатлар тўғрисида бўлади.

    Мутахассис – андролог-сексопатолог Дилмурод ЭРГАШЕВ.


    Бир хиллик

    Тасаввур қилинг, яқинлик вақти ҳеч қандай ҳиссиётлар юзага келмади. Хўш, бунга ким айбдор? «Албатта, турмуш ўртоғим, ахир мен нима ҳам қилолардим?». Агар шу баҳона билан ўзингизни овутаётган бўлсангиз, билингки бу сизнинг биринчи ва энг катта хатонгиз. Муносабатларингиздаги бир хиллик эҳтиросларнинг сўнишига олиб келаяпти. Эрингизга турланиб юришингиз ёқадими, демак, шахсий ҳудудда ҳам ана шу жараёнга эътибор беришни унутманг.

    «Бир дақиқа, ойим қўнғироқ қилаётганди…»

    Ҳар қандай масалада қатъиятли эркак, нозик муносабатларга келганда ўта таъсирчан бўлиши ҳеч гап эмас. Айниқса, висол онларига ишора қилсаю, кутилмаган қўнғироқ ёки бирор бир сериал билан диққатини бўлсангиз, қўпол муомаласини кутаверинг. Худбинлиги уйғонсаю, эътиборини ҳам сиздан қизғона бошлайди. Ахир сиз уни рад этдингиз.
    Жуфтингизнинг кайфиятини билдингизми, демак, ҳар қандай қўниғироқлару кино ва сериалларни унутинг-да, бор диққатингизни унга қаратинг.

    Сохта туйғулар…

    ... Читать дальше »

    Чиройли қомат сари 4 қадам

    Chorshanba22:27


    Иш, уй, болалар ва яна иш… Фитнесга, машғулот залларига боришга вақтингиз йўқми? Қайғурманг! Ушбу машқларни қаерда истасангиз ва қачон xоҳласангиз, бажаришингиз мумкин. 1 ҳафта ўтибоқ натижа сезила бошлайди.

    1. Қориндаги ёғлардан халос бўламиз!

    Стул ёки креслога суяниб ўтиринг. Қўлларингизни текис тутган ҳолда стулнинг ўнг тарафига қўйинг. Тиззаларни секин кўтаринг. Товонлар полдан 15-20 см. кўтарилсин. Бир неча дақиқа тиззангизни шу ҳолатда ушлаб туринг. Ва яна секин тушуринг.

    2. Бўксангиз қоматингизга мос бўлиши учун…

    ..лифтни эсингиздан чиқаринг. Иложи борича зиналардан тушиб-чиқинг.

    Оёқлар чигилни ёзамиз!

    Ишxонада, жамоат транспортида, ошxонада, телевизор қаршисида умуман қаерда бўлса ҳам, қандай оёқ кийимда бўлса ҳам, бу машқни бажара оласиз.
    Аввал оёқ учини кўтаринг, сўнг товонни навбатма-навбат кўтариб тушуринг. Оёқларингиз толмагунича машқни такрорлайверинг. Бу машқ нафақат оёқларни гўзаллаштиради, балки варикознинг ҳам олдини олади.

    Умуртқа поғонаси учун…

    Қоматингизни тик тутинг, елкаларни орқага то кураклар бир-бирига текканини ҳис қилгунингизча ушлаб туринг, бошингизни юқорига кўтаринг-да, тўғрига қараб юринг. Бошида бундай юриш сизга қийинлик туғдириши мумкин, аммо кейинчалик кўникасиз.

    Жинсий алоқа пайтидаги катта-кичик нохушликлар

    Juma23:11


    Жинсий алоқа пайтидаги катта-кичик нохушликлар ҳақида аёлларнинг очиқ гапиришга уялишлари рост. Аммо бу жинсий ҳаёт сифати ва жуфтликларнинг ўзаро муносабатларига салбий маънода таъсир этаётган бўлса, албатта, чорасини кўриш зарур. Айниқса, жинсий яқинликка киришишдан қўрқиш, қориннинг пастки соҳаси, қинда оғриқ юзага келиши тез-тез такрорланаётган бўлса, мутахассисга мурожаат қилишдан асло чўчимаслик керак. Тиббиётда мазкур ҳолат вагинизм касаллиги номи билан юритилиб, бугунги кунда уни даволашнинг самарали усуллари мавжуд.

    Вагинизм — нима?

    Жинсий яқинликка киришишдан хавфсираш, алоқа вақти қин мушакларининг тортилиб, сиқилиши натижасида оғриқ юзага келишидир. Мазкур касаллик белгилари фақат жинсий яқинлик пайтида намоён бўлгани боис, кўпчилик аёллар уни жиддий қабул қилмай, жинсий аъзолар яллиғланиши билан адаштиришлари мумкин. Шунинг учун ҳам оғриқлар кузатилганида ёки ҳомиладор бўлолмасангиз, муаммонинг асл негизи билан дарҳол қизиқинг. Чунки жинсий алоқа вақтида тез-тез ва мунтазам такрорланувчи безовталиклар айнан вагинизм касаллигига хос бўлиб, тўлиқ даволанилмаса, жинсий ҳаёт сифатини ошириш ёки исталган ҳомиладорликка эришиш мушкул.
    Сабаблари қандай?
    Касалликнинг келиб чиқишига сабаблар турлича тахмин қилинса-да, асосий омил сифатида қўрқув, жинсий ҳаётдан хавфсираш, стресс, невроз ҳолатлари кўрсатилади. Вагинизм аксарият ҳолларда янги турмуш қурган жуфтликлар орасида кўпроқ кузатилади. Турмушга чиқмаган қизлар руҳиятид ... Читать дальше »

    «Менга ёрдам беринг, нима қилсам семираман?»

    Juma23:01


    «Аввалдан озғин эдим. Фарзандли бўлгач, вазним янаям камайиб кетди. Калорияга бой егуликлар истеъмол қилсам ҳам семиролмайман. Ҳамма озаман деганда мен семираман дейишим кимгадир эриш туюлиши мумкин. Аммо суякларнинг бўртиб чиқиб қолиши хунук кўринаркан. Менга ёрдам беринг, нима қилсам семираман?»

    Озода, Тошкент шаҳри
    Аксарият одамлар семириш осон, лекин озиш қийин, деб ўйлашади. Лекин ундай эмас. Чунки танамиздаги ҳужайралар ҳар икки ҳолатда ҳам бир хил фаолият юритади. Организми соғлом бўлган инсонларнинг семириши қийин кечади. Хўш, уй шароитида соғлиққа зиён қилмай вазн орттириш мумкинми? Саволимизга диетолог Шоира ТУРОПОВА жавоб беради.

    Ҳаёт тарзимизни ўзгартирамиз
    Тонгда кўзгуга қараб, «мен соғломман, керакли вазнга эга бўламан», деб ўзингизни ишонтиринг. Олдингизга қўйилган мақсад сари олға боринг. Балки бу гаплар сизга эриш туюлаётгандир, аммо ҳар қандай ишдаги самара ички хоҳиш орқали амалга оширилади. Ҳаётдан завқланиб яшаш лозим, асабийлашмасликка ҳаракат қилинг. Зеро, асабийлик вазн ортишига тўсқинлик қилади. Энг муҳими ташқи кўринишингиздан айб қидирманг.
    Тўғри тартибда овқатланинг.
    Бир ўтиришда тўйиб овқатланманг. Тез-тез, оз миқдорда танаввул қилинг. Кунига 3 маҳал овқатланиш нотўғри. Иссиқ овқат ейиш мумкин, аммо ҳар соатда ошқозонни алдаб турувчи қўшимча озуқалардан фойдаланиш лозим. Масалан, 8:00 да нонушта қилдингиз, 9:30 ларда енгил тамадди қилинг. Бирорта хўл мева, кам миқдорда бодом, пист ... Читать дальше »

    АСОРАТЛАРСИЗ АСАЛ ОЙИ: БУНГА ҚАНДАЙ ЭРИШИШ МУМКИН?

    Payshanba23:59


    Турмуш қуришга аҳдлашган жуфтликларнинг тиббий кўрикдан ўтиши ҳеч кимга сир эмас. Тиббий кўрик давомида қизлар гинекологик текширувдан ҳам ўтишади. Бу улар билан гинеколог мутахассиснинг суҳбати ва кичик тос аъзоларини ультратовуш текширувидан ўтказишдан иборат. Ана шу текширувдан хулоса қилиб, турмушга чиқаётган қизнинг репродуктив саломатлиги аниқланади, зарур бўлса, айрим даволаш чоралари ўтказилади. Уйланаётган йигит ҳам уролог-андролог билан маслаҳатлашган ҳолда маълум текширувлардан ўтиши мақсадга мувофиқ. Шунда ушбу жуфтликнинг жинсий ҳаёти муаммоларсиз кечиши кафолатланади. Бироқ жинсий ҳаётнинг бошланиши аёл организмида «инқилобий» ўзгаришларни бошлаб беради. Айнан шу даврдан бошлаб у турли инфекция, бактериялар билан тўқнаш келиши мумкин…
    Дефлорация

    Тиббиётда қизлик пардаси бутунлигининг бузилиши дефлорация деб аталади. Дефлорация эр-хотиннинг биринчи қовушган вақти юз беради. Бироқ шуни ёдда тутиш керакки, қизлик пардаси бир неча жинсий яқинлик (коитус)дан сўнг ҳам бутунлигини сақлаши мумкин, бу унинг тузилиши (мустаҳкамлиги, чўзилувчанлиги ва ҳ.к.) билан боғлиқ. Шунинг учун биринчи коитус дефлорация билан тугамаса, ваҳимага тушманг. Бу ҳолат қизларда кўп учрайди, фақат гинеколог-шифокор уни изоҳлаб, зарур тавсияларни бериши мумкин.
    Мутахассисга қачон мурожаат этиш керак?
    Уч кеча давомидаги уринишлар бесамар бўлса, гинеколог-шифокор аёлни кўрикдан ўтказиб, зарур бўлса қизлик пардасида кичик кесимларни амалга ошириши мумкин. ... Читать дальше »

    АЛДА(Н)ГАН ҚИЗЛАР ҚИСМАТИ

    Payshanba23:54


    Охирги пайтлар ўзимни қаригандек ҳис қилаяпман. Йўқ-йўқ, бу гапимдан мени сочларига оқ тушиб, юзларига ажин соя солаётган 30-40 ёшлар деб ўйламанг, бор-йўғи 25 ёшдаман. Ўқиган бўлсангиз, Бальзакнинг “Сағри тери тилсими”даги қаҳрамоннинг бир куни бир йилдек жуда тез қариб кетади-ку, худди шундай. Касбимиз тақозоси билан кўча-куйда, одамлар орасида кўп бўлишга тўғри келади. Авваллари беэътибор эканманми ё ростдан ҳам кейин ўзгариб кетишдими, гул-гул қизларимизда тиконни ҳам хижолат қилгучи иллатлар кўзга тез-тез ташланмоқда. Мени “қаритаётган” сабаблар ҳам шундан...

    Биз вояга етаётган пайтларда қизлар учун уят саналган кўпгина хатти-ҳаракатлар, муомала ўша ёшдаги ҳозирги қизларга табиий экани менга ғалати туюлади. У-ер бу ердан қизларнинг йигитлар билан қочиб кетгани, яширин никоҳ ўқитиб олгани, ҳатто 18 ёшга кирмасидан ҳомиладор бўлиб қолгани... Бундай салбий ҳолатлар аввал ҳам бўлган, дерсиз. Тўғри, аммо бизнинг даврда (бундай дейиш бироз кулгили, аммо айнан шундай) йигит ва қиз ўртасидаги муносабат ҳеч қачон кўз-кўз қилиниб, “асли шундай бўлиши керак” ёки “севишиш гуноҳми?”, “нима қилибди?” каби сурбетлик, беандишалик, ор-номуссизлик билан намойиш қилинмасди. Бир эмас, бир неча бор таҳририятимизга қўнғироқ қилган ёш-ёш жувонларнинг ҳаётдан дарс берувчи “сабоқ”ларини тинглаб, тўғриси ёқа ушлагинг келади. Уларга бу ҳаётий “ҳақиқатлар”ни ота-онаси ўргатаяптими, ундай бўлмаса, улар кимдан ранг олаяпти?!

    Қизлархон исмли мухлисимизнинг қўнғироғи ан ... Читать дальше »

    Erta bo’shalish (nazorat va kuzatuv algoritmi)

    Yakshanba23:51


    Erta bo’shalish (tez tashlash) (PE); intravaginal eyakulyatsiyaning davomiyligini juda qisqa bo’lishi (IELT-intravaginal ejaculation latency time), eyakulyatsiyaning nazorat qilaolmaslik hissi va bunga bog’liq ravishdagi stress va qayg’udan iborat uch komponentli holatdir.

    Xalqaro Jinsiy Sog’liq Jamiyati (ISSM- international society for sexual medicine)’ning 2014yili yangilagan ta’rifiga ko’ra erta bo’shalish quyida keltiriladigan o’ziga hos taraflaridan iborat erkaklarning jinsiy muammosidir.

  • Birinchi jinsiy aloqadan boshlab har doim yoki har doim vaginal penetratsiyadan oldin yoki penetrasiyadan keying bir minut ichida ro’y beradigan eyakulyatsiya (umr bo’yi PE) yoki IELT’da 3 minut yoki undan biroz kamroq, oldingiga nisbatan tezlashgandek sezilsa (orttirilgan PE)

  • Vaginal penetratsiyaning barchasida yoki deyarli barchasida eyakulyatsiyani kechiktiraolmaslik

  • Xavotir, besaramjonlik, umidsizlanish va/yoki jinsiy qo’shilishdan qochishlik kabi nojo’ya holatlar

    Bundan boshqa PE’ga oxshash jinsiy xavotirlar, tez bo’shalish ro’y berishi mumkin bo’lgan jinsiy disfunktisya bo’lmagan holatlar ham bor. Bular Tabiiy o’zgaruvchan PE va Sub’ektiv PE shaklida 2 tipga ajratiladi.

    Tabiiy o’zgaruvchan PE erkakning turli vaqt/juft bilan birga bo’lganida ro’y berishi mumkin bo’lgan holatdir. Bu holat odatdagi jinsiy hayotning bir ko’rinishi xolos.

    Sub’ektiv PE’da aslida erkaklarning eyakuly ... Читать дальше »

  • Faqat erkaklar uchun!

    Shanba00:47


    Nikohdan keyingi qovushishdan asosiy maqsad oilada farzand dunyoga keltirishdir. Bu esa erkak zimmasiga katta mas’uliyat yuklaydi, ya’ni u sperma (urug‘) yuqori sifatli bo‘lishiga erishishi lozim.

    Bilish muhimki, irsiy xomashyo (spermatozoidlar) nihoyatda injiq bo‘lib, jinsiy hayotdagi arzimagan xatoliklar ham uning sifatiga putur yetkazadi. Aytaylik, jinsiy yaqinlikni xohlab turgan erkak 3-4 kungacha o‘z istaklarini so‘ndirib tursa, shu sabr-qanoatning o‘ziyoq urug‘ning sifat jihatdan yetilishiga xizmat qilar ekan.

    Kuchli asab buzilishi, qattiq charchoq, yaxshi ovqatlanmaslik, hatto ekologiyaning yomonlashishi kabi sabablar ham sperma oqimini «bo‘g‘adi». Olimlarning aniqlashicha, erkakning urug‘ hujayralari 75 kun davomida to‘la shakllanib bo‘larkan.

    Jinsiy hayot uchun foydali tanaffus

    Jinsiy hayot davomida erkak va ayol ongli ravishda ma’lum tartib-qoidalarga amal qilgani ma’qul. Masalan, erkak 4-5 kun to‘shakda o‘zini «jilovlay» olsa, jinsiy hujayralar sifati yaxshilanishiga erishadi. Tanaffusli kunlar davomida ovqatlanishga alohida ahamiyat berish kerak. Sitrus mevalar, bulg‘or qalampiri, ismaloq va pomidorni kundalik taomnomaga albatta kiriting. Ho‘l mevalar (ayniqsa, anjir va limon), shuningdek, C, E vitaminlari, tarkibida rux (sink) mavjud mahsulotlar iste’mol qilinganda jinsiy hujayralar yetilishi uchun zarur bo‘lgan testosteron gormonining ajralishi yaxshilanadi, urug‘ sifati ham a’lo darajada turadi.
    < ... Читать дальше »

    Semirishni istaysizmi?

    Shanba00:36


    Saytimizning bugungi mavzusi sifatida aynan shu mavzuni, ya’ni samarali hamda zararsiz semirish qoidalari mavzusini tanladik. Keling, semirish to‘g‘risida bir suhbatlashsak.

    Ozg‘inlik, asosan, tanamiz mushaklaridagi oqsil massasining kamayishi hisobiga kelib chiqadigan holatdir. Tanamiz sarflayotgan energiyaning o‘rnini iste’mol qilayotgan ozuqamiz parchalanishidan hosil bo‘ladigan energiya to‘ldira olmasa, enerergiya a’zolarning to‘qima va hujayralar tarkibidagi zahira uglevodlar hisobiga hosil bo‘ladi. Agar, bu ham energiya sarfini to‘ldira olmasa, tanamizdagi yog‘ hamda oqsillar ham energiya hosil bo‘lishi uchun sarflanadi. O‘z — o‘zidan ma’lumki, bunday holatda odamda ozish, holsizlanish holati yuzaga keladi.

    Tanamizga energiya yetishmasdan u zarur energiyani hujayralarning yog‘ va oqsillari parchalanishidan olsa, organizmda juda katta salbiy o‘zgarishlarga olib keladi:

    Muskul faoliyati buziladi;
    Holsizlik;
    Hazm tizimi faoliyati buzilishi oqibatida ovqatning hazm bo‘lmasligi;
    Asabiylik;
    Buyraklarning osilib qolishi;
    Ixtiyorsiz qaltirashlar;
    Nafas olishning qiyinlashuvi; (Faqat semizlikda emas, ozg‘inlikda ham kuzatiladi)
    Qon bosimining noturg‘unligi. Asosan, gipotoniya holatda bo‘lishi ( Qon bosimi past ) ;
    Yuqumli kasalliklarga chalinuvchanlik. Bu holat, immunitetning sustlashuvi bilan baholanadi.
    Jinsiy zaiflik ( Tez bo‘shalish, tez charchash, jinsiy a’zolarning to‘liq ... Читать дальше »

    Қўшхотинликка муносабат!

    Shanba00:33


    Охирги пайтда қўшхотинлик масаласи, ислом динининг муносабати, бугун унга қандай қарашимиз лозимлиги борасида жуда кўп мулоҳазалар, баҳс-мунозаралар бўлмоқда. Шариатда бунга нима дейилгани тўғрисида баҳслар, Қуръон ва ҳадислар матнлари устидаги ҳар хил мулоҳазалар кўпайди. Айниқса, бу Президентимиз Шавкат Мирзиёевнинг имом-домлалар билан ўтказган учрашувларида қўшхотинликка билдирган салбий фикрлари ва иккинчига шаръий никоҳ ўқиган имом-домлаларни жавобгарликка тортиш ҳақидаги гапларидан сўнг авж олди. Президентимиз бу борада қонун ишлаб чиқилаётганини айтиб ўтдилар. Яқин орада қонун лойиҳаси халқ муҳокамасига қўйилса, ажаб эмас. Бу борада аҳолисининг кўпчилиги мусулмонлардан иборат бўлган давлатларда ушбу масала қандай ҳал қилинганига ҳам жиддий эътибор қаратиш керак бўлади! Мутахассислар, юрист-ҳуқуқшунослар, руҳшунослар, исломшунослар, ислом уламолари, маҳалла фаоллари, оддий фуқароларнинг фикр-мулоҳазалари асосида, хусусан, бахти очилмай ўтириб қолган “қариқиз”лар, бевалар, турли сабаблар билан ажрашган – ёлғиз аёллар, шунингдек, иккинчи хотинликка рози бўлиб ўтирган аёллар ўртасида мазкур масала бўйича алоҳида сўровномалар ўтказиш йўли орқали халқнинг барча қатламлари рози бўладиган бир қарорга келинишига шубҳа қилмаса бўлади.

    Ҳақиқатдан ҳам, аҳли илмларга мавзуга оид саволлар жуда кўп берила бошлади, имом-домлалардан сўраб-суриштиришлар кўпайди. Телевидениеда бу ҳақида алоҳида кўрсатувлар ҳам бўлди. Интернетда, ижтимоий тармоқларда ёзма ва оғзаки сўрашлар к ... Читать дальше »

    Bolalarning jinsiy tarbiyasi

    Seshanba23:14


    Farzandingizni kattalar hayoti va kattalar munosabatlariga o‘rgatish haqida hech o‘ylab ko‘rganmisiz? Ehtimol, qizingiz yoki o‘g‘lingiz «Bolalar qayerdan olinadi?» kabi savol bergan bo‘lsa, nima deb javob berishni bilmay o‘zingizni yo‘qotib qo‘ygan hol ham bo‘lgandir?

    Bolalarning jinsiy tarbiyasi avvalambor oilada olib borilishi zarur. Buni hammamiz anglab yetmog‘imiz darkor. Biroq qanday qilib? Axir har bir savolga javobni turlicha talqin qilish va tushuntirish mumkin. Bolaga esa faqat maqbulini tanlash joiz. Jinsiy ta’limdan boxabar ota-ona murakkab pedagogik vaziyatlardan mustaqil ravishda oson chiqib ketishadi. Ota-ona o‘g‘liga yoki qiziga erkaklar va ayollarning o‘zaro munosabatlari bilan bog‘liq vaziyatlarni tushunarli va oson tushuntirib berishi bolaning jinsiy jihatdan to‘g‘ri shakllanishi, o‘z majburiyatlarini tushunishi, o‘zini qanday tutish lozimligini anglashiga ko‘maklashadi.

    Xo‘sh, qiz yoki o‘g‘ilni tarbiyalashda oldingizga qanday maqsadlar qo‘yasiz? Har bir ota-ona qizi yumshoq, g‘amxo‘r, ziyrak ayol bo‘lib voyaga yetishi, katta bo‘lganida farzandlariga mehribon bo‘lishini, o‘g‘il esa otasi va onasi, bo‘lajak oilasining tayanchi, qo‘rqmas, kuchli va maqsadga erishuvchan bo‘lishini istaydi.
    Farzandining boshqa jinsga taalluqli inson bilan munosabatlari qanday kechayotgani haqida qachon o‘ylay boshlaysiz? Odatda bolalar o‘smirlik yoshini urib qo‘yganida. Demak, bolalarning muomala ko‘nikmalari eng jadal rivojlanadigan maktabgacha ... Читать дальше »

    Jinsiy Tarbiya

    Seshanba23:09


    Jinsiy tarbiya - bolalar, oʻsmirlar va yoshlarda jins masalalariga nisbatan toʻgʻri munosabatni shakllantirib borishga qaratilgan tibbiy va pedagogik tadbirlar tizimi; tarbiya jarayonining muhim qismi. J. t. shaxsning jismoniy, aqliy, maʼnaviy va estetik rivojlanishi bilan bevosita bogʻliq. J. t.ning asosiy vazifasi yosh avlodning yaxshi oʻsib-unishiga, zurriyot berish funksiyasini bekamu koʻst qilib shakllantirishga, nikoh va oilani mustahkamlashga yordam berishdan iborat. J. t.ni bolalarning yoshi, jinsi va malakasiga moc tushadigan qilib olib borish zarur. Koʻplar J. t.ni balogʻat yoshida boshlash kerak deb hisoblashadi. Bu notoʻgʻri, chunki bunga taalluqli ayrim masalalarni bolaning yoshligidan boshlab hal qila borish kerak. Koʻpgina ota-onalar jins masalasini muhokama qilish odobdan emas deb oʻylab yoshlarni qiziqtiradigan masalalar toʻgʻrisida soʻzlashmaslikni lozim koʻrishadi. Natijada, bolalar atrofdagilardan, koʻpincha tasodifiy manbalardan koʻr-koʻrona maʼlumotlar olib, oʻzlarini qiziqtirgan mavzular yuzasidan aksari notoʻgʻri tasavvurga ega boʻlib qoladilar. Avvalo, yoshlar jins orasidagi tafovutlar, ular jinsiy aʼzolarining tuzilishi va mohiyati haqida tasavvurga ega boʻlishlari lozim. Buni maktab yoshidan boshlagan maʼqul. Maʼlumki oʻsmirlik davriga kelib gormonal oʻzgarishlar, balogʻatga yetish, jismoniy yetilish tufayli qarama-qarshi jinsga qiziqish paydo boʻladi. Xuddi shu davrda ular jinsiy aʼzolarning anatomik va fiziologik xususiyatlaridan boxabar boʻlishla ... Читать дальше »

    Jinsiy yetilish

    Seshanba23:06


    BALOGʻATGA YETISH, balogʻat, rasida (rasta) boʻlish, boʻyiga yetish — organizmning bir qancha anatomik va fiziologik oʻzgarishlar natijasida biologik jihatdan sekin-asta voyaga yetishi hamda jinsiy jihatdan yetilib, koʻpayishga, yaʼni naslni davom ettirishga layoqatli boʻlib qolishi. Qizlar oʻgʻil bolalarga nisbatan ertaroq balogʻatga yetadi. Qizlarda bu davr aksari 12 — 14 yoshdan 16 — 18 yoshgacha, oʻgʻil bolalarda 13 — 15 yoshdan 16 — 20 yoshgacha davom etadi. Balogʻatga yetish muddati oʻsmirning irsiy xususiyatlariga, sogʻligʻiga, ovqatiga, shuningdek hayot tarzi (maishiy, ijtimoiy-iqtisodiy) va iqlim sharoitlariga bogʻliq. Turli noxush omillar: ogʻir kasalliklar, yolchib ovqatlanmaslik va boshqa odatda jismoniy va ruhiy rivojlanishning kechikishiga sabab boʻladi. Nimjon, kasalmand bolalar sogʻlom bolalarga nisbatan kechroq balogʻatga yetadi. Kech yoki erta Balogʻatga yetish jinsiy bezlar, buyrak usti bezlari va gipofiz funksiyasining buzilishiga aloqador boʻlishi mumkin. Balogʻatga yetish davrida jinsiy instinkt ancha tez shakllanadi. Qizlar hayz koʻradi, bolalarda ixtilom (pollyutsiya) kuzatiladi, shuningdek organizmda chuqur oʻzgarishlar roʻy beradi: oʻsmirning boʻyi choʻzilib, ikkilamchi jinsiy belgilari paydo boʻladi; oʻgʻil bolalarda soqol-moʻylov koʻrinib, ovozi doʻrillab qoladi, qizlarning badani yumaloq tortib, birinchi galda soni va dumbasida yogʻ toʻplanib boradi, sut bezlari kattalashib, chanoq suyaklari eniga kengayadi. Qonda jinsiy gormonlar koʻpayib, bir ji ... Читать дальше »

    Jinsiy gigiyena

    Seshanba22:59


    Jinsiy gigiyena - jinsiy aʼzolar kasalliklaridan, shuningdek, venerik kasalliklardan saqlanish, tugʻiladigan farzandning sogʻlom, oilaning mustahkam boʻlishini taʼminlash maqsadida koʻriladigan tadbirlar.

    Erkaklarning jinsiy gigiyenasi jinsiy aʼzolarni toza tutish, venerik kasalliklar yuqishining oldini olish uchun tasodifiy jinsiy aloqalardan oʻzini tiyish va h. k.dan iborat (q. Jinsiy tarbiya ). Jinsiy aʼzolarni har kuni iliq suvda sovunlab yuvish, oʻgʻil bola hali goʻdakligidayoq uning jinsiy olatini toza tutishga, u ulgʻaygani sayin jinsiy aʼzosini bot-bot sovunlab yuvib turish va QURUQ qilib artishga odatlantirib borish lozim. Yosh bolalarga tor ishton, shim kiygizish yaramaydi, aks holda, jinsiy olatni qisib qoʻyishi yoki unga infeksiya tushib yalligʻlanishi (fimoz)ga olib kelishi mumkin.

    Ayollarning jinsiy gigiyenasi. Ayol organizmining anatomik-fiziologik xususiyatlari (hayz koʻrish, homiladorlik, bola tugʻish, emizish), shuningdek, ularni jinsiy aʼzolar kasalliklari va venerik kasalliklardan saqlash hamda oldini olish uchun alohida ozodalik talab etiladi. Tashqi jinsiy aʼzolarni goʻdaklik davridanoq har kuni ertalab va kechqurun iliq (qaynagan) suv yoki kaliy permanganatning nim pushti eritmasi bilan yuvish kerak. Jinsiy aʼzolarni yuvishdan oldin qoʻlni obdan sovunlab yuviladi. Qiz bola chaqaloqlik va bolalik davrida unda hali jinsiy gormonlar boʻlmagani sababli jinsiy aʼzolari alohida anatomik va fiziologik xususiyatlarga ega boʻladi; qin e ... Читать дальше »

    Bachadon yo'llarini yopib tashlash (sterilizatsiya)

    Seshanba00:59


    Ayol yana homilador bo'lmasligi uchun ko'p tug'ruqxonalarda ayolga bachadonini bog'lab tashlash (sterilizatsiya) qilish muolajasi taklif etiladi.

    Bunday muolajaga rozi bo'lishdan oldin ayol yaxshilab o'ylab to'g'ri qaror qilishi lozim. Bachadonini bog'lab tashlagan ayollar bir necha yil o'tgach, taqdir taqazosi bilan yana tug'ish ni istab afsuslanishi keng tarqalgan holatdir.
    Ayolning roziligisiz esa hech qanday shifokor bachadonni yo'llarini bog'lab tashlashga haqqi yo'q.

    Ko'pincha oilada 3 farzand dunyoga kelgach boshqa homilador bo'lish rejalashtirilmaydi. Lekin hayot juda uzun, nima bo'lishini hech kim bilmaydi, shuning uchunbachadonni bog'lab qo'yib yana farzandlik bo'lish imkoniyatini umuman yo'q qilish uchun jiddiy sabab bo'lishi lozim. Shunchaki homiladorlik dan saqlanish vositasi sifatida bu yo'lni tanlash to'g'ri emas.

    Homiladorlikdan himoyalanish uchun prezervativ, dori vositalari, bachadon ichki moslamalaridan foydalanish mumkin .

    Ayolning yoshi kattaligi, tibbiyot tomonidan tug'ish umuman taqidlanganligi, bir necha bor
    kesarcha yo'l bilan bola tuqqani, ayolda jiddiy irsiy kasalliklar mavjudligi bachadonni bog'lab qo'yishga sabab bo'lishi mumkin.

    Uch va undan ko' p homiladorlik kesarcha kesish yo' li bilan yakunlangan bo' lsa, bachadon devorlari ingichkalashib ketgani sabab keyingi homiladorlikda bachadon yorilib ketish xavfi katta bo'ladi.

    Juda kam hollarda b ... Читать дальше »

    Og'riqsiz ukol (epidural anesteziya) bilan tug'ish: yaxshimi, yomonmi?

    Seshanba00:54


    Tug'ayotganda ba'zida shifokor ayolga tug'ish jarayonini og'riqsiz ukol bilan o'tkazishni taklif qiladi. Og'riqsiz ukolning keng tarqalgan turi epidural anesteziyadir.
    Epidural anesteziya nima degani?
    Epidural anesteziya biron joydagi mahalliy og'riqni blok qiluvchi vositadir. Epidural anesteziyaning umumiy anesteziyadan farqi u asosan og'riqni sezdirmaydi, umumiy anesteziya esa umumiy sezgirlik vaqtinchalik yo'qolishini ta'minlab beradi.
    Epidural anesteziya qanday amalga oshiriladi?
    Tug'ish jarayoni yaqinlashayotgan payti anesteziolog ayolni o'tirgan holida belini orqaga chiqarib bukilib turishini buyuradi.
    Bu holat anesteziyaning samarasini oshirib beradi. Anesteziya vositasi yuboriladigan joy sterillanadi va kichik shpritsda kiritilgan shol qiluvchi dori bilan atrof teri va mushaklar muzlatiladi. So'ng epidural anesteziya qilinadi, ya'ni orqa miya kanaliga kateter joylashtiriladi va u orqali tug'ish jarayonida anesteziya dorisi yuborilib turiladi.
    Epidural anesteziyaning yaxshi tomonlari qanday?
    Uzoq davom etadigan tug'sh jarayonida ayolga yegillik keltiradi;
    Ayol tug'ish dan charchab, ohiriga qadar holsizlanib qolmaydi;
    Epidural anesteziyada ayol
    tug'ish jarayonini his qiladi va unda to'liq ishtirok eta oladi, ya'ni o'zi kuchanadi, bolani o'tayotganini sezadi;
    Agar bola kesarcha tug'ish yo'li bilan tug'diralayotgan bo'lsa, ona uyquda bo'lmay bolasini tug'ilishini ko'ra oladi. ... Читать дальше »

    Tug'ish jarayonida ishlatiladigan og'riqni yo'q qiluvchi(anesteziya) vositalar

    Seshanba00:50


    Hozirgi kunda homilador ayol og'riqsiz tug'ish i ham mumkin. Buning uchun unga maxsus dori yuboriladi.

    Tug'ish jarayonida ishlatiladigan anesteziyaning asosiy keng tarqalgan turlari:
    Mahalliy anesteziya - kerakli mushaklarga qilinadigan ushbu ukol tug'ish jarayonida qinda yirtilish va chok tutishi ko'zda tutilsa ishlatiladi.
    Uxlatish yo'li - tomirga qilinadigan ukol yordamida odam bo'shashib qoladi, og'riq kamroq seziladi, lekin umuman yo'q bo'lmaydi.
    Blokada - bola chiqish yo'lidagi asab tomirlariga qilinadigan ukol bo'lib, bolani chiqishga tayyorgarlik jarayonida amalga oshiriladi.
    Epidural anesteziya qilinayotganida ingichka trubka-kateter orqali orqa miya kanaliga dori yuboriladi. Bunda ayol o'g'riq sezmagani bilan tug'ish jarayonini o'zi boshqara oladi. U kuchanishni va bolani chiqishini sezadi. Dori tug'ish jarayoni cho'zilgan sari katereк orqali asta-sekinlik bilan berilishda davom etadi.
    Orqa miya anesteziyasi huddi epidural anesteziyaga o'xshaydi, lekin bunda dori maxsus igna orqali orqa miya kanaliga to'g'ridan to'g'ri yuboriladi va uning samarasi shu zahotiyoq bilinib kuchliroq bo'ladi. Bunda tug'ayotgan ayol harakat qilishida qiynaladi. Anesteziyaning ushbu turi kesarcha usul bilan tug'ish da keng foydalaniladi.
    Umumiy anesteziya tomirlar orqali va nafas yo'llari orqali organizmga ta'sir qiladi. Tug'ish jarayoni murakkablashib qo'shimcha muaamolar yuz berganda ishlatiladi. Bu ... Читать дальше »

    « 1 2 3 4 5 6 ... 42 43 »
    Eng ko'p o'qilganlar
    Материалов за текущий период нет.
    Homiladorlik Taqvimi
    Saytdan izlash
    So'rovnoma
    Каердан сайтимизни Топдингиз?
    Всего ответов: 110
    Saytga Kirish

    Hisobot


    Reklama