Тўйдаги кимўзар ўйини ёки сарпо машмашаси

Seshanba00:28


Қиз узатаётган ва келин тушираётган оналар диққатига!

Ота-оналарнинг ярим умри болалари учун сарпо-cуруқ йиғиш, уй-жой қуриш, моддий-техник бойликлар жамғариш орзуси ва ташвиши билан ўтади. Нима учун шундайлигини йигит-қизлар яхши фаҳмлашармикан? Қизини бировдан кам қилмай узатиш, ўғлига иморат солиб беришни ҳар бир ота-она ўз бурчи деб билади. Бу бурчни адо этиш асносида улар фарзандини қийинчиликлардан эҳтиётлайди, оғирликларни ўз бўйнига олади, атак-чечакни бошлаган ёш оила оёққа туриб олиши учун қўлидан келган бор имкониятни ишга солади. Фақат шу имконларини икки ёш бахтига омил бўла олмайдиган нарсаларга сарфлаб юбориши баъзан кишини ўйлантириб қўяди.


Ҳаммаси ўзимиздан бошланади!

Бундай гапларнинг минг турлисини эшитгансиз: «мебелини қайтариб юборибди», «пардасидан кўнгли тўлмабди», «қудаларим жуда тоғорапараст, молпараст чиқди», «олиб келган мантисининг таги тушиб ётган экан», «норин берган тоғорамга 2 та нон солиб қайтарибди», «қўйган материали бувимнинг замонидан қолган»… Ҳа, тўй қилишга келишилган кундан бошлабоқ шу каби гап-cўзлар, ўй-фикрлар томонлар аро «бориб-келаверади». Оддийгина «оқ ўрар» маросимида аввал куёв томон келинга битта оқ мато ёки оқ рўмол қўйиб, оқлик тақдим этган бўлса, ҳозир бош-оёқ сарпо (тилла тақинчоқ, cўнгги урфдаги оқ либос, оқ туфли, оқ сумка…) қўйишни урфга киритган бўлажак қайноналар бозорларни кезиб чиқишади. Келинни кўрмай туриб, айтилган ўлчам бўйича, ёқиш-ёқмаслигини ҳам билмай, ўз ... Читать дальше »

Xipcha belga erishish uchun nima qilish kerak?

Dushanba19:54


Qomatni qumsoat shakliga o‘xshatish juda
qiyin. Lekin mashqlarga va ovqatlanishga
alohida e’tibor qaratilsa, barcha qiyinchiliklarni
yengish mumkin!

Bel aylanasi qanday bo‘lishi kerak?

Eng asosiysi bel, tos va ko‘krak bir-biriga
mutanosib ko‘rinishi lozim. Bo‘yingiz
uzunligidan 100 ni ayirib tashlang, qolgani
sizga bel uchun o‘rtacha o‘lcham hisoblanadi.
Ya’ni, agar bo‘yingiz 165 santimetrni tashkil
qilsa, siz uchun 65 santimetr uzunlikdagi bel
aylanasi optimal hisoblanadi.

Bel aylanasi uzunligi to‘g‘ridan-to‘g‘ri
organizmdagi ayollar gormonlari miqdoriga
bog‘liq. Ular qomatning go‘zalligi va
xushbichimligiga javob beradi. Xipcha bel
uchun kurashishni boshlashdan oldin
mutaxassisga uchrashish xalal bermaydi.

Ingichka bel uchun mashqlar
Belni xipcha qilish uchun o‘nlab mashqlar
mavjud, mashq dasturini aniqlab olish uchun
ularni o‘zingizda sinab ko‘ring.

Ayniqsa, massajli pufaklari bo‘lgan
xulaxup (obruch) belni xushbichim
qilishda eng oddiy va samarali asbob
hisoblanadi .
Obruchni har kuni va kamida
yarim soat aylantirishni tavsiya qilamiz.

Yonboshga yotib oyoqlarni ko‘tarish.
Mashqlarni o‘zingizga qulay bo‘lgan har
qanday joyda bajarishingiz mumkin
, bu
mashqlar qisqa vaqt ichida belni ingichka
qilis ... Читать дальше »

«Ҳомиладор бўлган хотиним-у, мен ҳам қийналиб кетдим…»

Dushanba02:00


Биласиз, ушбу саҳифамиз бўлажак
оналарга бағишланган. Бугун эса
ноанъанавий тарзда уни бўлажак оталар
учун тайёрладик. Нега дейсизми? Ахир
янги меҳмонни кутиб олишга ота ҳам
тайёр туриши керак. Қолаверса, бу
жажжи меҳмон келгунича ҳомиладор
рафиқасининг инжиқликларию
эркаликларига чидаш учун эркакка
нафақат сабр, балки бу даврда ўзини
қандай тутиш борасида билим ҳам
асқатади. Шундай қилиб, ҳурматли
эркаклар, агар рафиқангиз ҳомиладор
бўлса (ёки фарзанд кўришни
режалаштираётган бўлсангиз ҳам),
қуйидаги маълумот ва тавсиялар айнан
сиз учун! 9 ой давомида қандай
муаммоларга дуч келишингиз мумкин?
Уларни бартараф этиш йўллари қандай?

«Рафиқам инжиқ ва жиззаки бўлиб
қолди…»


Ҳа, кайфиятнинг тез-тез ўзгариши ҳомиладор
аёлларга хос хусусият. Фақат бу аёл
организмида «жўш ураётган» гормонларнинг
иши эканини билиб қўйсангиз ёмон бўлмасди.
Сиз айтаётган «шикоят» айниқса,
ҳомиладорликнинг биринчи уч ойлигига хос.

Нима қилиш керак?
-Ҳомиладор рафиқангиз организмида
жиддий ўзгаришлар юз бераётганини унутманг!
Ўзингизни вазмин тутишингиз шарт!
-Асосийси, ўйлаб кўринг: унинг инжиқликларига
сизнинг эътиборсизлигингиз ҳам сабаб
бўлмаётганмикан?
-Ўз фикрингизда оёқ тираб туриб олманг,
овозингизни баландлатиш ёки аксинча,
г ... Читать дальше »

«Эрим фарзандли бўлишимизни истамаяпти...»

Dushanba01:34


— 4 ой аввал тўйим бўлди. Ёшим ўтиб
бораётгани учун яқинларимнинг қистови
билан ўзим танимаган, билмаган инсонга
турмушга чиқдим. Тўғриси, тўйим
қанчалик тез бўлиб кетганини
тушунолмай ҳам қолдим. Эрим аввал
уйланган, айтишича, хотинини жуда
яхши кўрган-у, севган аёлининг
хиёнатига чидай олмай ажрашишга
мажбур бўлган экан. Назаримда,
ҳанузгача ўша аёлни севадигандек.
Чунки унинг кийим кечакларию
буюмларини ҳамон асраб юради. Бу
инсонга турмушга чиқишдан аввал
муносабат ўрнатиш мушкул бўлишини
тушунганман, бироқ аввалги хотинига бу
қадар боғланиб қолганилигини билмаган
эканман. Кийимларини ювиш учун
олсам, буюмларига тегмасликни
буюради, ёлғиз қолганимизда гаплашиб
ўтиришни истайман, не истиҳола билан
оғиз жуфтласам, «Менга эркаланма» деб
урушиб беради. Буларнинг барини
хиёнатнинг асорати сифатида қабул
қилишим мумкин эди. Бироқ ҳомиладор
эканимни эшитган эримнинг кайфияти
тушиб, асабийлаша бошлади. Бир
муддат ўтгач, бу болани туғишимга
қарши эканлигини маълум қилди.
Ҳомилани олдириб ташлашимни
истаяпти. Нима қилишни билмай
ҳайронман. Менга кўнгли йўқ эркакдан
фарзанд кўришим тўғрими? Маслаҳат
беринг...

Зулхумор, 27 ёш, Бухоро вилояти.

Қайнонажон: — Қийин аҳволдасиз, тушунамиз.
Аммо сиз хотиржам бўлинг, бу кун ... Читать дальше »

Ayollarga emas erkakka yoqing, ayollar

Juma05:43


Bir nazar bilan qaraganda, g'alati
eshitilsa kerak. Shundoq ham erkakka
yoqish harakatida bo'ladiku, ayol?
Ayol o'ziga zeb berayotganida aslida
erkakka yoqish uchun harakat qiladi,
to'g'ri, lekin haqiqattan uning qilgan ishi
erkakni ko'ziga mo'ljallanganmikin?
Ayollar yoqimli ko'rinish uchun asosan
nima qiladilar?

Manukyur-pedikyur qilish;
O'ziga jalb qiluvchi, tor, ochiq-sochiq
yoki bayramona kiyimlar kiyish;
Juda uzoq va puxta bo'yanish,
bo'yanayotganda kiprikning har bir
donasiga ahamiyat bergudek bo'lish;
Sochini kerakli shaklga keltirib
turmaklash;
Taqinchoqlar taqish;
va hokazolar.

Endi bir o'ylab ko'raylik yoki eslab
ko'raylik, erkaklar bunga yoki shu
harakatlarimiz natijasiga qanchalik
ahamiyat beradilar?


Agar ayoli aytmasa, umuman ahamiyat
bermaydi yoki ayolini harakat qilganini
ko'rib uni ko'nglini olish uchun ahamiyat
berganligini aldaydi.
Erkakka bo'yalgan tironqlar emas, toza
va qaralgan tirnoqlar muhim. Qo'l va
oyoqlar teri qotib qurib ketmaganligi
muhim. Silaganida yoqimli bo'lishi
muhim. Lakning rangini esa u umuman
ko'rmaydi.

Biling, sizning chiroyli manikyuringiz
faqat boshqa ayollarga yoqishi mumkin.
O'ziga jalb qilish uchun kiyilgan ochiq-
tor yoki umuman zebli kiyimlar erkakni ... Читать дальше »

Jazmanning xotindan farqi

Juma05:17


"Shunday go'zal xotini bo'la turib,
jazman orttirib olibdi", degan gapni
ko'pchilik eshitgan bo'lsa kerak.
Nega erkaklar jazman orttirib oladi?
Yonidagi turmush o'rtog'i ayol sifatida u
jazmani oldida ming barobar ustunroq
bo'lishi mumkin, lekin erkak o'sha
boshqasini oldiga boraveradi.
Albatta bunga ko'plab sabab bo'ladi,
ularning orasidagi biri haqida gapirib
o'tishni lozim deb topdik.

Turmushning ilk yillarida er-xotinning
munosabatlari 10-15 yil birga yashagan
er-xotinnikidan tubdan farq qiladi.
Bunga asosan turmush, uy-yumushlari,
farzandlarning katta bo'lishi, ularning
muammolari va oilada bo'ladigan
boshqa muammolar sabab bo'ladi.
Undan tashqari turmushning ilk yillarida
erkak va ayol orasidagi ehtiros
kuchliroq bo'ladi, bu esa ko'p narsaga
boshqa ko'z bilan qarashga undaydi.
Yillar o'tgan sari ayollarning eriga
bo'lgan "talabi" ortib boraveradi. Agar
oldin "Ishdan kelayotganingizda 2 dona
muzqaymoq olib keling, birga yeymiz"
deb so'ragan bo'lsa, keyinchalik bu
iltimosni o'rniga ayolning aptekadan
dori, bolaga taglik, bozordan go'sht olib
kelish, "chiroq o'chdi, to'lash kerak",
"oshxonada suv oqmayapti",
"bolamizning maktabiga borib kelish
kerak" kabi "talab"lari ko'payib boradi.
Turmushda bu tabiiy holat. Lekin ba'zi
bo'shroq er ... Читать дальше »

Ko'krakda sut yig'ilib qolishi - laktostaz

Juma05:06


Emizish davomida ko'krakda sut miqdori
ko'payib bola hammasini emishga
ulgurmay qolsa, ko'krakda ortiqcha sut
yig'ilib sut yo'llari bekilib qoladi. Ba'zida
yig'ilib qolgan sut ko'krakda og'ir
boshqa salbiy oqibatlarga ham olib
kelishi mumkin.

Agar yig'ilib qolgan sut vaqtida sog'ib
tashlanmasa sut yo'llarining bekilib
qolishi - laktostaz yuzaga kelishi
mumkin.

Shunda ko'krak to'lib qolgan ko'rinib,
tegsa og'riq keltriadi. Ko'krakning ba'zi
joylarida shishlar seziladi. Bunda
ko'krakdagi sut to'liq sog'ilmaydi yoki
umuman sog'ilmay qoladi. Keyinchalik
istma ko'tarilishi yuzaga keladi.

Laktostaz natijasida ko'krakda
og'riq paydo bo'lishining sababi:


-Bolani ko'krakga notog'ri tutqazish,
bunda bola emayotganda ko'krak
uchini butunlay og'zi bilan qamrab
olmay, faqat uchini tortib emadi;
-Ko'krakga mos bo'lmagan
byustgalter taqish;
-Ko'krakka shikkast yetkazib qo'yish
(masalan, bolani o'ynatib turib
oyoqlari ko'krakni tepib yuborganini
sezmay qolish mumkin);
-Qorinda uxlash;
-Sovuq qotish.

Bolani ko'krakka to'g'ri tutqazish
yo'li:



-Bunda bola butun tanasi bilan onaga
qaratilgan;
-Bolaning boshi bilan tanasi bir ... Читать дальше »

Рўзадор ҳолда ғусл қилиш мумкинми?

Seshanba10:40


Рўзадор поклик мақсадида ғусл қилса ёки
кун иссиғида салқинланиш учун ҳўл
латтага ўранса ҳам унинг рўзаси
очилмайди. Ҳанафийлар наздида бу иш
макруҳ эмас. Оиша ва Умму Салама
розийаллоҳу анҳумолардан ривоят
қилинади: “Биз Расулуллоҳ саллаллоҳу
алайҳи ва саллам эҳтилом бўлмасдан
жунуб ҳолларида тонг оттириб, кейин ғусл
қилиб, кейин рўзани давом эттирганларига
гувоҳ бўлганмиз” (Бухорий ва Муслим
ривояти).
Ривоят қилинишича, Ибн Аббос
розийаллоҳу анҳу Рамазон ойида рўзадор
ҳолида ҳамомга кирган.
Демак, рўзадор ҳолда ғусл қилиш мумкин.
Аммо сувга шўнғиб чўмилиш ҳақида
бундай деб бўлмайди. Сабаби сув
ҳавзалари, бассейн кабиларда чўмилганда
қулоқ ва оғиздан сув кириб кетиш хавфи
бор. Шу сабаб уламолар рўзадор ҳолида
сувга шўнғиб чўмилиш мумкин эмаслигини
таъкидлашган.
Рўза пайтида ғусл қилганда баданнинг сув
кириб кетиш эҳтимоли бўлган жойларини
қуруқ сочиқ билан яхшилаб артиш керак.
Жумладан, орқа аврат жойини қуритиш
талаб этилади. Бўлмаса, бу ердан баданга
сув кириб кетиши мумкин.

Рамазон ойида жинсий алоқа қилиш

Seshanba10:37


Савол: ассалому алайкум. Рамазон ойида
эр-хотин рўза тутмаган бўлса, кундузи ҳам
жинсий алоқа қилса бўладими ёки бу ишни
кечқурун қилиш керакми?
Жавоб: ва алайкумус салом. Рамазон
ойида рўза тутмаган одамнинг қайси
вақтда жинсий алоқа қилишининг фарқи
йўқ. У ўз никоҳидаги аёл билан жинсий
алоқа қилгани учун эмас, балки рўза
тутмагани учун гуноҳкор бўлади. Аслида
қодир бўлган одам Рамазон ойида рўза
тутмаслиги мутлақо мумкин эмас. Сабаби
бу фарз рўза бўлиб, тута олмаганлар
беморликдан соғайгач қазо рўзасини тутиб
берадилар. Бирон узр сабабли рўза
тутмаганлар, Рамазон ойи, қолаверса
мусулмонлар ҳурмати юзасидан ошкора
ҳолда еб-ичишдан сақланишлари афзал.
Демак, Рамазон ойида соғлом одам фарз
рўзани тутиши керак. Рўза тутмасдан
никоҳидаги аёл билан кундузи жинсий
алоқа қилса, фақат рўза тутмагани учун
гуноҳкор бўлади. Рўза тутган киши
Рамазоннинг тунларида ўз жуфти ҳалоли
билан муомала қилиши жоиз.
Лекин шуни ҳам эслатиб ўтиш лозим,
рўзадор одамнинг Рамазон кундузида
қасдан жинсий алоқа қилиши мумкин
эмас. Уламолар бу ишнинг ҳаромлигига
иттифоқ қилишган. Сабаби бу билан рўза
бузилиб, унинг қазоси ва каффоратини
адо қилиш вожиб бўлади. Бунда маний
тўкилиши ёки тўкилмаслиги, аёлнинг олди
ёки ҳаром бўлса ҳам орқа йўлига
қўшилишнинг фарқи йўқ. Бунда ... Читать дальше »

Рўзадор уйқусида жунуб бўлиб қолса, нима бўлади?

Seshanba10:36


Савол: ассалому алайкум! Рўзадор одам
ухлаётганда туш кўриб, уйғонганда маний
чиққанини билса, нима қилади? Рўзаси
очиладими?
Жавоб: ва алайкумус салом. Рамазон
ойида рўзадор ҳолатида жунуб бўлиш
ҳукми китобларда баён қилинган.
ﻋَﻦْ ﻋَﺎﺋِﺸَﺔَ ﺯَﻭْﺝِ ﺍﻟﻨَّﺒِﻲِّ ﺻَﻠَّﻰ ﺍﻟﻠﻪُ ﻋَﻠَﻴْﻪِ ﻭَﺳَﻠَّﻢَ ﻗَﺎﻟَﺖْ : ﻗَﺪْ ﻛَﺎﻥَ
ﺭَﺳُﻮﻝُ ﺍﻟﻠﻪِ ﺻَﻠَّﻰ ﺍﻟﻠﻪُ ﻋَﻠَﻴْﻪِ ﻭَﺳَﻠَّﻢَ ﻳُﺪْﺭِﻛُﻪُ ﺍﻟْﻔَﺠْﺮُ ﻓِﻲ ﺭَﻣَﻀَﺎﻥَ
ﻭَﻫُﻮَ ﺟُﻨُﺐٌ ﻣِﻦْ ﻏَﻴْﺮِ ﺣُﻠُﻢٍ ﻓَﻴَﻐْﺘَﺴِﻞُ ﻭَﻳَﺼُﻮﻡُ . ﺭَﻭَﺍﻩُ ﺍﻟْﺒُﺨَﺎﺭِﻱُّ
ﻭَﻣُﺴْﻠِﻢٌ ﻭَﺍﻟﻠَّﻔْﻆُ ﻟَﻪُ ﻭَﺍﺑْﻦُ ﺣِﺒَّﺎﻥَ.
Набий соллаллоҳу алайҳи ва салламнинг
завжалари Оиша розияллоҳу анҳодан
ривоят қилинади: “Расулуллоҳ соллаллоҳу
алайҳи ва саллам баъзи вақтларда
Рамазонда эҳтиломсиз (жимоъ сабабидан)
жунуб ҳолатда тонг оттирар, кейин ғусл
қилиб, рўза тутишда давом
этардилар” (Бухорий, Муслим, ва Ибн
Ҳиббон ривояти. Ривоят лафзи Муслимга
тегишли).
Демак, Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва
саллам баъзи вақтларда кечаси жимоъ
қилиб, ғусл қилишни тонг отгунича
кечиктирар эдилар. Шу билан бирга
жунубликлари у зотга рўза тутишга халал
бермасди. Тонг отганидан кейин ғусл
қилардилар.
Имом Қуртубий айтади: “Бу ривоятдан
икки хил фойда олинади. Биринчиси, у зот
Рамазонда жимоъ қилиб, рухсат эканини
баён қилиш учун ғуслни тонг отгандан
кейинги вақтга кечиктирар эдилар.
... Читать дальше »

Рашкчи оналар

Seshanba10:23


Ўғлимни келинимдан қизғаняпманми?”.
Ҳаёлига келган бу саволдан Дилбар бир оз
ўнғайсизланди. Аммо асли ҳақиқат ҳам шу
эди.

Ёлғизини унаштирганида боши осмонга
етган Дилбар борини ўғли ва келини учун
сарф қилди. Уни биргина орзуси бор эди.
“Ўғлим бахтли бўлса бўлди!”. Аммо ҳар бир
ишида онаси билан маслаҳатлашиб иш
қиладиган, қўшнисиникига чиқса ҳам
кетидан қидириб борадиган ўғли
уйлангандан кейин ўзгарди қолди.
Она бўлиб тушунишга ҳаракат қиларди.
Ўғлини ҳам меҳри иккига бўлинган, келин
ҳам оилага кўникиши учун ўғли хотинини
еру-кўкка ишонмас эди. Айниқса онасининг
олдида хотинига ҳар турли қилиқлар
қилиши онани ғашига тега бошлади.
Дилбар ўғлининг ўзгаришига келини
айбдордек, келининг ҳар бир ишидан айб
ахтарадиган, камситадиган бўлди. Имкон
топди дегунча ўғлига келинини ёмонларди.
Бундай ҳолатлар бора-бора ўғлининг
асабига таъсир қиларди. Келини эса доим
вазиятни юмшатишга ҳаракат қилар,
ойижонисини кўнглини олиб, ҳар бир ишни
ўз вақтида қилишга тиришарди.
Келини ёш эмасми, ўзига қараб, гулдек
очилиб эрини кутиб олишини ҳам
“енгилликка” йўйиб, жанжал кўтарди. “Бир
кун жанжал кўтарилган уйда қирқ кунлик
барака кетади” деганларидек оиладан
хотиржамлик кўтарилди.

Онасининг гапларидан асаблари
таранглашган ўғли уйга кечалари
к ... Читать дальше »

Аёлнинг кўнглига қулоқ тутинг...

Seshanba10:19


Эр-хотин урушиб қолди. Аёл хафа бўлиб,
онасининг уйига кетмоқчи бўлиб,
нарсаларини катта сумкасига сола
бошлади. Эр буни сезиб, аёлига чиройли
сўзларни айтиб, самимий табассум қилди
ва ундан: “Нима қиляпсан?” деб сўради.
Шунда аёли: “Ёзги кийимларимни сумкага
солиб, қишки кийимларимни оляпман”
деди.

Ҳа, аёлларнинг кўнгли нозик, улар
биргина гап билан хафа бўлиб, бир ширин
сўз билан, самимий табассум билан
хурсанд бўлиши мумкин. Уларга биргина
ширин сўз ва биргина табассум етарлидир.
Аёлларга нисбатан мулойим бўлайлик!
Аёлига нисбатан мулойим муносабатда
бўлиши кишининг мард ва олийжаноблигига
далолат қилади. Пайғамбаримиз Муҳаммад
соллаллоҳу алайҳи васаллам: “Аёл кишини
фақат олийжаноб киши (яхши хулқ
эгаси)гина ҳурмат қилади ва фақат пасткаш
одамгина уларни таҳқирлайди!” деганлар.

Нозимжон Ҳошимжон тайёрлади

Mehr ko'zda...mi?

Payshanba04:28


Qadimgi "Mehr ko'zda" degan iboraning
kuchli ekanligini hozirgi kundagi
psixologlar ham ta'kidlamoqdalar. Er-
xotin orasidagi munosabatlarga masofa
qanday ta'sir qiladi?

Bugungi kunda oilalarda afsuski,
erkaklar yoki bo'lmasa ayollar biron
moliyaviy muammo tufayli oilasidan
yiroqda yashaydilar. Boshqa yurtta yoki
shaharda xizmat qilayotgan erkaklar
oramizda juda ko'p. Hatto bolam-
chaqam deb o'zga yurt yoki shaharlarda
tirikchilik qilayotgan ayollar ham yo'q
emas. Ular buning barini oilasi uchun
qiladilar. Bolam yaxshi yesin, yaxshi
kiyinsin, deb er-xotin orasiga katta
masofa qo'yib turmush beshigini
tebratadilar.

To'g'i buning natijasida, bolalarda yangi
krossovka, uyda esa yangi mashina
paydo bo'lishi mumkin. Lekin mehr-chi,
unga nima bo'ladi?

Erkrak o'ylanganida nozik bir niholni
xotin qiladi. Yonidagi yosh ayol 1-2
yilda ona bo'ladi. Bir necha yilda esa u
yosh qiz tajribali, biroz charchagan,
biroz zerikkan, biroz qo'pollashgan va
tili chiqqan juvonga aylanib boradi.
Erkak ham shu yo'lda o'zgarib
boraveradi. Mana shu o'zgarishlar
davomida er-xotin bir-birini yonida
bo'lsa, o'zgarish kuchi bunchalik
bilinmaydi. Chunki har kuni bir insonni
yoningizda ko'rib tursangiz uning
o'zgarib borayotgani, qariyotgani sizga
yaq ... Читать дальше »

Turmushning bosqichlari

Shanba06:32


Har bir oila hayot davomida bir necha
bosqichdan o'tadi. Bu jarayonda er-
xotin yanada yaqinlashadi yoki yanada
uzqolashib ketadi.

1-bosqich

O'rganish davri. Bu davr turmushning ilk
3-5 yilga to'g'ri keladi. Bunda qaynona-
kelin munosabatlari, birinchi farzand
krizisi, er-xotinning bir-biri bilan
yashashga o'rganishi bu yog'iga
turmushning chiroyli kechishiga ta'sir
qiluvchi muhim omil bo'ladi. Bu bosqich
ikki juftlik haqiqiy oila bo'lishga
o'rganish, yonidagiga yon bosish,
o'zining istaklaridan ko'ra oilaning
ehtiyojlarini ustun qo'yishni o'rganish
davridir.

2-bosqich

Moliyaviy muammolar davri.
Turmushning ilk 3 yilidan yaxshi o'tib
o'lgan juftliklar endi yangi
muammolarga duch keladi. 2-bosqich
odatda 5-7 yil davom etadi. Bu davrda
odatda oilada yana bir farzand dunyoga
keladi, yosh oila esa biron katta ishga
qo'l uradi. Yangi uy olish, uyni
ta'mirdan chiqarish, mashina olish kabi
qo'shimcha harajat va moliyaviy
maqsadlar yuzaga keladi. Bunda oilada
er-xotin munosabatlari takomillashadi,
chunki ularda endi umumiy maqsadlari
bor, ular endi o'zini emas oilasini
ehtiyojini qondirish uchun ikkovi ham
harakatini ayamaydilar.

3-bosqich

Zerikish davri. Turmushning 10
yillidigan boshlana ... Читать дальше »

Рамазон ойида ўзингизни соғлом ҳис қилишингиз учун фойдали маслаҳатлар

Shanba06:27


Бу ойда рўза тутиш соғлиқ учун
фойдалидир, агар бу тўғри йўлга қўйилса,
албатта; агар акси бўлса, у организмга
зарар етказиши ҳам эҳтимолдан холи эмас.
Узоқ вақт таомланмаган инсон ифтор пайти
келганда, ҳаддан ортиқ кўп овқат еб,
соғлиғига путур етказиб қўйиши ҳеч гап
эмас. Шу боис ушбу ойда овқатланиш
тартибини тўғри йўлга қўйишга ҳамда
соғлом турмуш тарзига риоя этишга ҳаракат
қилинг.

Қуйида эътиборингизга Рамазон ойида
ўзингизни яхши ҳис этишингиз учун баъзи
тавсияларни ҳавола қиламиз:

1. Таомланишни қуритилган хурмо меваси
билан бошланг, чунки у шакарнинг муҳим
манбаи ҳисобланади. Кўп соатлар оч
юрганингиздан сўнг у ичакдаги
ҳаракатларни тартибга солади. Қуритилган
хурмо меваси магний ва калийга бой
бўлади.

2. Бу йил Рамазон ёзнинг жазирама
кунларига тўғри келмоқда. Шу боис сиз
ифтордан кейин етарли миқдорда сув
ичишни назорат остига олишингиз керак.
Тун давомида ўртача 8 стакан сув ичиш
мақсадга мувофиқдир.

3. Шўр егуликлардан сақланинг – шўр
данаклар, шўр бодринг, консерваланган ёки
қайта ишланган озиқ-овқат маҳсулотлари
шулар жумласидандир. Шўр егуликлар рўза
пайтида кишиларнинг тез-тез чанқашига
сабаб бўлади.

4. Овқатни секин истеъмол қилинг.
Қуритилган хурмо билан бошлаб, кетидан
сув ичинг, кейин ... Читать дальше »

Туғруқдан кейинги қорин муаммоси…

Yakshanba00:25


Қуйидаги машқларни мунтазам
бажариб борсангиз, қорин
мушакларини чиниқтириб,
таранглашишига эришишингиз
мумкин.


1. Ён тарафингиз билан ётинг. Аввал ўнг,
сўнг чап оёқни юқорига кўтариб, қайчи
машқини бажаринг. Бу машқ бўксадан
қорин мушакларига зўриқиш тушишини
таъминлайди.

2. Кукрак билан ётинг. Нафас олганда қорин
мушакларини ичкарига тортинг. Нафас
чиқарганда бўшатинг. Машқни 6-8 марта
бажарасиз.

3. Ён тарафингиз билан ётинг. Бош салгина
кўтарилган, оёқ тиззасини букиб, олдинга
ҳаракатлантиринг.

4. Оёқ тиззаси ва қўл кафтига тиранганча
машқ гиламчасига жойлашинг. Саноқ
бошида чап қўл ва ўнг оёқни юқорига
кўтариб, туширинг. Машқни ўнг қўл ва чап
оёқ билан ҳам бажарасиз. Такрорийлиги 8
марта.

5. Деворга суянинг. Ўтириб-туриш машқини
бажаринг. 8 марта.

ВАЗН БИЛАН КУРАШИШГА ЁРДАМ
БЕРАДИ


– Фарзандингиз билан бир кунда икки
маҳал сайёр қилинг. Эрталаб ва кечқурун.
Пиёда юриш кун давомида истеъмол
қилинган маҳсулотлар калориясини
парчалашда ёрдам беради.

– Эмизикли аёллар бир кунда ўртача 500
килокалорияни йўқотишади. Ишониш қийин-
а?! Бироқ ҳақиқатан ҳам шундай. Шу боис
ҳам болани кўпроқ эмизиш тавсия этилади.

– Таомланганда сабзавотларга эътибор
беринг. Хами ... Читать дальше »

«Оёғим терлашидан бездим…»

Yakshanba00:19


– Кўпдан бери оёқимдаги нохуш
ҳиддан қийналаман. Қилмаган ишим
қолмади, ҳисоб, бари бефойда.
Ванналар, ҳидли пайпоқлар,
чайинишни-ку, канда қилмайман.
Менга нимани маслаҳат берасиз, бу
муаммодан қандай қилиб фориғ
бўлишим мумкин? Эркаклардаги оёқ
ҳидланишининг чорасини айтсангиз?..


Савол «СМС» орқали келган

Саволга шифокор дермато-венеролог
Рустам ЗОКИРОВ жавоб беради:


– Инсон танаси бўйлаб тарқалган тер
безларининг кўп фоизи оёқ кафтида
жойлашган. Ҳаракатланиш вақти оёқларда
қон айланиши жараёни содир бўлади ва бу
тер безларининг фаоллашиши, оёқ кафти
териси ҳароратининг кўтарилишини пайдо
қилади. Организм ўзгаришларга сезгир
бўлгани боис, ҳарорат алмашинувига қарши
тезгина ҳимоя тизимини ишга туширади.
Яъни тер ажралиши ортади. Тер
ажралмасининг асосий таркиби сувдан
иборат, шунингдек, холестерин, турли хил ёғ
кислоталари ва яроқсиз ҳолга келган азот
моддалари ҳам бор. Тер ажратиш тизимида
бирор бир носозлик юзага келмаса, оёқдан
ёқимсиз ҳид келмайди. Акси бўлганида эса
тер ажралиши ортиб, тери қатламида юзага
келган юпқа қобиғ бактерияларнинг
кўпайиши учун асос бўлиб хизмат қилади.
Бактериялар эса ўз навбатида ёқимсиз
ҳиднинг сабабчиларидир.
Асабийлик, стресс, сурункали чарчоқ, кучли
ҳис-хаяжон, ички касалли ... Читать дальше »

Savol - Javob (19)

Shanba23:59


Мавзу: varikosele
Сана: 13.04.2017 Исм: sardor Ёш: 23 Шахар: maskva
Савол: Салом. varikosele касалиги нимадан келиб чикади сабаби нима батафсил малумот берсангиз. Ж.учун рахмат.

Жавоб: Qon tomir devorini zaifligidan asosan

Мавзу: Психологик
Сана: 13.04.2017
Савол: Салом ака уз йуналишингиздаги психолоогик ёрдам кай тарзда амалга оширилади сухбатми ёки тестлар ва гипнос холатлари хам мавжудми уша беморни бу рухий холатдан чикариш учун нималар килаинади

Жавоб: Faqat suxbat tarzda

Мавзу: хомила
Сана: 13.04.2017 Исм: жамшид Ёш: 28 Шахар: 14-15-40
Савол: Ассалому алайкум ака мени хотиним хомиладор етти хафталик узига тушсаболани юраги урмаяпти дияпти олтинчи хафтасидан дияпти лекн кунгил айнишлари бор халям илтмос жавоб беринг

Жавоб: Ginekologlar hal qiladi

Мавзу: Мавзу Танланмаган
Сана: 13.04.2017 Исм: shuxrat Ёш: 25 Шахар: rassiya
Савол: salom doktor meni sovolim shuki menda siyishdan kyn siydik qolyapti qolganiniyam chiqormoqchi busam suyuklik kep qolyapti yana kamiga moyaklarga ogriq beryapti hozr rassiyadaman nima qisam buladi

Жавоб: urologga uchrab tekshiruvlardan otib davolanishiz kerak

Мавзу: фарзанд
Сана: 12.04.2017 Исм: севара Ёш: 28 Шахар: хоразм
Савол: Туйимизга беш ой булди эрим трибестан таблеткасини ичиб юрибди доктордан сурамай зарари йукми жавоб учун олдиндан рахмат

Жавоб: Zarari ... Читать дальше »

Биринчи никоҳ кечаси…

Shanba23:26


Қўрқув, ой кўриш ва кутилмаган вазиятлар

– Бир ойдан сўнг тўйим бўлади. Турмушга чиққан дугоналарим қаттиқ ҳаяжонлансанг, тўй куни ҳайз бошланиб қолиши мумкин дейишаяпти. Шу ростми? Агар тинчлантирувчи бирор дори ичиб олсамчи, зарари йўқми? Ростан ҳам ой куним бошланиб қолса нима қиламан?

Исми сир тутилди.

Муштариймизнинг мурожаатидан келиб чиқиб, саҳифамизнинг бу галги сонини тўй арафасида турган қизларга бағишладик. Билишимизча, бўлажак келинчакларимизни ўйлантирган ҳолатлар талайгина. Тўғри, янгалари бор, тушунтиради дейишингиз мумкин. Аммо қизлар сўрай оладиган ва аксинча ҳадди сиғмайдиган вазиятлар борлигини ҳам унутмайлик-да.

Мутахассис андролог-сексопатолог Дилмурод ЭРГАШЕВ.

Ой кунларининг сурилиши…

Аксарият келинчакларда кузатиладиган ҳолат. Хўш, бунинг сабаби нима? Стресс, кўп асабийлашиш, жисмоний ва руҳий зўриқиш, гормонал ҳолат ўзгаришлари…

Тўй кунидаги ҳиссиётларни бошқариш қийинлиги рост. Ахир икки-уч юз кишининг диққат марказидасиз-у, ҳаяжонланмай бўладими?! Бироқ шунда ҳам ўзингизни қўлга олишга ҳаракат қилинг. Чунки эмоционал ҳолатдаги қисқа бузилишлар ҳайз кўриш, айримларда бош ва мушакларда оғриққа ҳам сабаб бўлади. Тинчлантирувчи ёхуд оғриқсизлантирувчи препаратларга яхшиси мурожаат қилманг (агар жиддий сабабингиз бўлмаса). Ушбу турдаги воситаларнинг аксарияти қонни суюлтириши бу эса ҳайз миқдорининг ортишига олиб келиши мумкин.

Бири ... Читать дальше »

Uylanish uchun ideal yosh necha yosh deb o'ylaysiz?

Payshanba01:08


Uylanish uchun ideal yosh necha yosh deb o’ylaysiz?

AQSh’ning Yuta universitetining Institute of Family Studies (Oila tadqiqotlari instituti) kuni kecha chop etgan ma’qolasida ideal uylanish yoshiga oydinlik kiritdi.
Tadqiqot 20-32 yoshdagi erkaklar gruppalari orasida, 2006-2013-yillar orasidagi uylangan, oilaliklar va ajrashganlarni o’z ichiga olgan.

Tadqiqotni boshlashdan oldin sotsiologlar uylanish yoshining hech qachon kech bo’lmasligiga ishonishar edi. 13-19 yosh orasida 20 yoshlargacha erkaklar juda oson uylanishgan va juda osongina ajrashib ketishgan. Bu ko’rsatkich 30 yoshga yaqinlashganda pastlab ketgan. 30-40 yosh orasida (uylanish-ajrashish) yana yuqoriga ko’tarilgan. 28-30 yoshgacha biror marotaba uylanmagan erkaklar o’zlariga bo’lgan ishonchni 20-25 yoshga nisbatan pasayganligini qayt etib o’tishgan.

Wolfinger-“Tadqiqodga qatnashuvchilarning jinsi, irqi, oilaviy kelib chiqishi, diniy odatlari, diniy ishonchlari va jinsiy o’tmishi, metropol (Katta shahar) da yashashidan qa’tiy nazar yuqoridagi fikrlarga xohlasa, xohlamasalarda to’be bo’lishadi”, deb takidlaydi.

Tadqiqotning natijasi ham o’zimizning O’zbekona urf-odatiga ko’ra, erkaklar uchun ideal uylanish yoshi 22-28 yosh ekan.

« 1 2 3 4 5 6 7 ... 42 43 »
Eng ko'p o'qilganlar
Материалов за текущий период нет.
Homiladorlik Taqvimi
Saytdan izlash
So'rovnoma
Saboq.ORG saytiga qay darajada muhlissiz ?!
Всего ответов: 56
Saytga Kirish

Hisobot


Reklama